Тавҳид қисмларига ҳокимият тавҳидини қўшиш ҳукми
Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин! (Савол берувчи) айтадики, Аллоҳ сизни афв қилсин, тавҳидга тўртинчи қисмини қўшадиган (одам) ҳақида нима дейсиз? Уни ҳокимият тавҳиди деб номлайди.
Жавоб: Айтамизки, у адашган, у жоҳил. Чунки ҳокимият тавҳиди у Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳидидир. Ал-Ҳаким – Аллоҳ азза ва жалладир. Агар айсангки: уламолар айтганидек, тавҳид уч тури бор. Рубубият тавҳиди, унда ҳокимият тавҳиди рубубиятга кириб кетади. Чунки рубубият тавҳиди бу Аллоҳ азза ва жалланинг ҳукм қилиш, яратиш, тадбир қилишидир. Ушбу (ҳокимият тавҳиди деган) сўз эса янги тўқиб чиқарилган мункар сўздир. Қандай қилиб ҳокимият тавҳиди бўлсин?! Ҳокимиятни яккалаш мумкин эмас. Бунинг маъноси, дунё ҳокими битта бўлади деганими?! Нима унда? Бу янги тўқиб чиқарилган мункар қавл бўлиб, соҳибига рад этилади. Унга айтамизки: агар ҳукмни назарда тутган бўлсанг, Аллоҳнинг ҳукми ягона бўлиб, у рубубият тавҳиди остига киради. Чунки Роб – барча ишларда Холиқ, ал-Маалик, ал-Мудаббирдир. Ушбу (ҳокимият тавҳиди) эса бидъат ва залолат. Ҳа (шундай).
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
Манба: Тавҳид форуми