Ҳаж ва Умра маносиклари (амаллари)

Китоб, Суннат ва салафлар асарларидаги Ҳаж ва Умра маносиклари (амаллари), ҳамда одамлар унга қўшиб юборган бидъатларни санаб ўтиш

Муҳаммад Носируддин Албоний

«Мактаба ал-Маъориф»

Риёз шаҳри

Тўртинчи нашр

1410 ҳ.й. – 1989 м.й.

Аллоҳга ҳамдлар ва мақтовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни хеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб қўйган кишини бирор кимса ҳидоят қила олмас. Ёлғиз Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли бирор илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Унинг шериги йўқ. Ва Муҳаммад Ул зотнинг қули ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман.

Сўнгра. Дарҳақиқат, ҳаж маносикларини соддалаштириш йўли билан омма одамларга илмни енгиллаштиришга рағбат пайдо бўлди. Бу эса худди “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари сифати” номли рисоламни қисқартирганим каби “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жобир розияллоҳу анҳу у зотдан ривоят қилган ҳажлари” номли китобимни қисқартириш орқали бўлди. Фақат мен унга ўша китобдаги маносикларда ва унга ёзган изоҳларда келтирилмаган муҳим қўшимчаларни қўшдим. Мен бу қўшимчаларнинг (манбалари) тахрижига ва бошқа фойдаларга алоҳида эътибор бердим, худди бошқа китобларимда қилганим каби: ҳадис мартабасини ва манбасини зикр қилдим, лекин уни қисқа келтириб, кўпинча бошқа чоп этилган ва чоп этилмаган китобларимга ишора қилиб кетдим. Аммо “Ҳаж”[1] китобидаги ҳадислар манбасини ва мартабасини келтиришга мен (бу ерда) алоҳида эътибор бермадим, чунки у муҳтарам ўқувчилар олдида мавжуд, ким ундан бирон нарсани исботлашни хоҳласа ўша китобга мурожаат қилиш мумкин. Шунинг учун “асл китоб” деб унга ишора қилдим. Шунингдек фойдани комил қилиш учун ҳаж ва зиёрат бидъатларини ундан қисқача равишда келтириб бу китобни: “Китоб, Суннат ва салафлар асарларидаги ҳаж ва умра маносиклари” деб номладим.

Аллоҳ Табарока ва Таолодан амалимнинг ҳаммасини солиҳ, фақат Унинг Юзи учун холис қилишини ва бошқа бирон киши учун насиба қилмаслигини Ундан сўрайман!

Димашқ, 21 Шаъбон 1395 ҳ.й.

Муҳаммад Носируддин Албоний.


Ҳаждан олдинги насиҳатлар

Ушбу насиҳатлар ва фойдаларни ҳожи биродарларимизга ҳаждан олдин тақдим қиламан:

Биринчидан, ҳожи Роббисидан қўрқиб Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсаларни қилмасликка бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим. Чунки Аллоҳ Таоло:

“Ҳаж маълум ойларда бажарилади. Ким ҳажни ният қилган бўлса, яқинлик қилмасин, фосиқлик-гуноҳ қилмасин ва ҳажда тортишмасин” (Бақара: 197), деган. Шунингек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳаж қилиб яқинлик ва гуноҳ қилмаган бўлса, онасидан туғилган кунидек гуноҳларидан пок қайтади”, дедилар. Чунки бундай қилган кишининг ҳажи мабрур (мақбул, ёки гуноҳсиз, ёки риёсиз) бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса айтадилар: “Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир”[2].

Шунинг учун уларнинг баъзилари жоҳилликлари ёки адашганликлари сабабли мубтало бўлган нарсалардан огоҳлантириш лозим бўлади:

1. А) Аллоҳ Таолога шикр келтириш. Уларнинг кўплари Аллоҳдан бошқадан ёрдам сўраш, ўлган пайғамбарлар ёки солиҳлардан мадад сўраш, Аллоҳдан ташқари уларга дуо қилиш, уларни улуғлаб улар номи билан қасам ичиш каби ширкни қилганларини кўрдик. Шу билан улар ҳажларини ботил қилишади (йўққа чиқаришади). Аллоҳ Таоло шундай деди:

“Агар ширк келтирсанг, амалинг албатта бекор бўлади” (Зумар: 65).

Б) Уларнинг баъзилари соқолни қириш билан зийнатланади. Бу эса фисқ бўлиб, унда “Асл” китобда зикр қилингани каби шариатга тўртта хилоф иш бор.

В) Эркакларнинг тилла узук тақишлари. Бу ҳаромдир, айниқса унинг бугунги кунда “никоҳ узуги” деб номланган тури, чунки унда яна насронийларга ўзини ўхшатиш бор.

2. Ҳажни ният қилган ҳар қандай киши қурбонликни ҳайдаб келаётган бўлмаса[3], таматтуъ[4] ҳажини ният қилиши лозим. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам охирида саҳобаларини шунга буюрдилар ва ҳажни тўхтатиб туриб умра қилишга бўлган буйруқларига шошилмаганларга ғазаб қилдилар. Шунингдек у зот: “Умра ҳаж ичига Қиёмат кунигача кирди”, дедилар. Саҳобалардан баъзилари: “Бу таматтуъмиз ушбу йилимизга хосми, ёки (унинг ҳукми) абадийми?” деб сўрашганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқларини бир-бирига киргизиб: “Умра ҳаж ичига Қиёмат кунигача кирди: абадул-абадга, абадул-абадга”.[5] Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саййида Фотима ва аёлларига, Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин, умрадан сўнг эҳромдан чиқишга буюрдилар. Шунинг учун Ибн ´Аббос шундай дердилар: “Ким Байтни тавоф қилса, эҳромдан чиқибди. Гарчи сизларга бу ёқмаса ҳам, бу Пайғамбаринглар суннатидир”[6]. Демак, қурбонлик ҳайвонини ўзи билан ҳайдаб келмаётган ҳар қандай киши учта ҳаж ойида умрага талбия айтиши лозим. Кимки ҳаж-ифрод ёки ҳаж-қиронга[7] талбия айтган бўлса, кейин унга Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажни умра учун тўхтатиб туришга бўлган буйруқлари етиб келса, унга шошилиши керак, гарчи Маккага келганидан сўнг ҳамда Сафо ва Марва орасида тавоф қилиб бўлганидан кейин бўлса. Шунда у эҳромдан чиқиб, кейин тарвия куни – (Зул-ҳижжанинг) саккизинчи куни ҳажга талбия айтиб эҳром боғлайди.

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ ва Росули сизларга ҳаёт берадиган нарсага чақираётганда уларга ижобат қилинглар” (Анфол: 24)[8].

3. Арафага ўтар кечасида Минода тунаб қолишни қолдиришдан эҳтиёт бўл, чунки бу вожибдир. Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қилиб ҳамда: “Мендан ҳаж-умра амалларингни ўрганинглар”, деб шунга буюрдилар. Шунингдек, сенга Муздалифада бомдод намозини ўқигунингга қадар тунаб қолиш вожиб бўлади. Агар сен у ерда тунаб қола олмасанг, у ерда (бомдод) намозини ўқишни қолдирма, чунки у вожиблардандир, балки муҳаққиқ уламолар орасидаги кучли фикр бўйича у ҳаж арконларининг биридир, магар аёллар ва заифлар бундан мустасно. Уларга туннинг ярмидан кейин йўлга чиқиш жоиздир, бу ҳақда кейинроқ сўз боради.

4. Бошқа масжидлар ва бошқа жойлар у ёқда турсин Масжидул-ҳаромда намоз ўқувчиларнинг биронтаси олдидан ўтишдан[9] қўлдан келгунча ҳазар қил. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: “Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи гуноҳини билганида қирқ давомида тўхтаб туриши унинг олдидан ўтишидан афзалроқ бўларди”. Бу умумий жумла бўлиб ҳар қандай ўтувчи ва намоз ўқувчини ўз ичига олади. Масжидул-ҳаромда ўтувчининг мустасно эканлиги ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Шунингдек сен унда (Масжидул-ҳаромда), бошқа масжидлардагидек сутрага қараб ўқишинг лозимдир. Чунки бу ҳақда умумий ҳадислар ва саҳобалардан хос хабарлар келиб, улар асл китобда зикр қилинган.

5. Илм ва фазилат эгалари ҳожиларга йўлиққанларида уларга ҳаж амаллари ва аҳкомларини Китобу Суннатга мувофиқ равишда ўргатишлари лозим бўлади. Шунингдек бу уларни тавҳидга чақиришларидан машғул қилиб қўймаслиги керак, чунки у Исломнинг асли-асосидир ва шу сабабли элчи-росуллар юборилиб китоблар нозил бўлди. Чунки биз йўлиққанларнинг кўпини, ҳатто илмга ўзини нисбат берганларни Аллоҳнинг тавҳиди ва сифатлари ҳақиқати ҳақида ўта бехабар эканликларини топдик. Худди шундай ихтилофли мазҳаблар ва кўпгина ҳизбларга эга бўлган мусулмонлар ўз сўзларининг бирлигига ва Китобу Суннат асосида сафларининг жамлашига қайтишлари заруратидан улар ғафлатдадир. Бу жамлаш эътиқод, аҳкомлар, муомалот, аҳлоқ, сиёсат, иқтисод ва ҳаётнинг бошқа ишларида бўлиши лозим. Шунингдек улар шуни ёдда тутишлари керакки, мана шу тўғри асос ва текис йўлдан бошқага асосланган қайси овоз кўтарилмасин ёки қайси ислоҳ қоим бўлмасин, унинг самараси мусулмонлар учун фақат фирқаланиш, бўшашиш, шармандалик ва хорлик бўлади, воқелик бунга энг катта гувоҳдир. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз. Ҳожат бўлганда чиройли йўл билан мужодала қилишга ҳеч қиси йўқ, чунки ҳажда қайтарилган тортишиш фисқ каби ҳаждан ташқари ҳам қайтарилган ботил мужодаладир. У эса Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзларида буюрилган мужодала эмас:

“Роббинг йўлига ҳикмат ва чиройли мавъиза билан даъват қил ҳамда улар билан яхши йўл орқали мужодала қил” (Наҳл: 125). Шу билан бирга даъватчи шуни мулоҳаза қилиши керакки, агар мухолиф киши мазҳабига ёки фикрига кўр-кўрона ёпишиб олган бўлса, мужодаладан фойда бўлмай, балки жоиз бўлмаган ишлар содир бўлса, унда ўша одам билан тортишишни қолдириш яхши бўлади. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким ҳақ бўлиб туриб тортишишни қолдирса, мен унга жаннат четларидан бўлган уйга кафил бўламан”[10].

Қилишга гуноҳи бўлмаган ишлар

Даъватчига лозим бўлган ишлардан инсонларга омматан ва ҳожиларга хоссатан енгиллаштиришдир. Чунки маълум бўлганидек осонлаштириш пок, олийжаноб шариат аслларининг аслидандир, модомики унинг хилофига Китобу Суннатдан матн келмаган бўлса. Агар шундай матн келган бўлса, унда рай-фикр билан енгиллаштириш жоиз эмас. Мана бу ҳар бир даъватчига лозим бўлган ўрта, одил мавқифдир ва бундан сўнг одамларнинг эътирозлари ва: “Оғирлаштирдими, енгиллаштирдими?” деган сўзларида эътибор йўқдир. Бу ерда бир неча жоиз ишлар борки, баъзи ҳожилар одатда улардан қийинчиликка тушиб қолган. Бунинг сабаби ҳозир айтиб ўтилган асл (шариатнинг енгиллиги)га хилоф равишда уларнинг баъзилари чиқарган фатволаридир. Мен буларга эътибор беришни лозим деб билдим:

1. Эҳтилом бўлмаса ҳам ғусл қилиш, гарчи бунда бош ишқаланса ҳам. Чунки бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Саҳиҳайн”[11] ва бошқа ҳадис китобларида Абу Айюб розияллоҳу анҳу ривоятида собит бўлган[12].

2. Бошни ишқалаш, гарчи бунда сочларнинг баъзиси тўкилса ҳам, чунки ҳозир зикр қилинган Абу Айюб ҳадиси бу ҳақда келган. Шайхул-ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ фикри ҳам шундай.

3. Қон олдириш, гарчи бунда соч олдириладиган жойдан соч олинса ҳам. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларининг ўртасидан қон олдирганлар ва бу фақат (тери кесиладиган ўриндаги) сочни қириш билан мумкин. Бу ҳам Ибн Таймия фикри. Ҳанбалийлар ҳам шундай дейди, лекин улар бу ишни қилган кишига фидяни вожиб қилишади. Бунга эса далил йўқ, балки бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қон олдиришлари билан рад қилинади. Чунки агар у зот фидя берганларида ровий у зотдан буни нақл қилган бўларди. Шундай қилиб ровий у зотнинг қон олдиришларини айтиб фидя берганларини айтмаганлиги у зотдан бу фидя содир бўлганлигига далил бўлади ва Ибн Таймия фикрлари тўғри бўлади.

4. Хушбўй нарсаларни ҳидлаш ва синган тирноқни олиб ташлаш, бу ҳақда асл китобда зикр қилинган асарлар келган.

5. Чодир ёки кўтарилган кийим билан сояланиш, чунки бу у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган. Шунингдек қадимдаги тахтиравон ва замонавий соябон (зонт) ва автомашина билан, гарчи унинг ичига кириб олиб бўлса ҳам сояланиш. Бу ишни қилганга фидяни вожиб қилиш далили йўқ қийинлаштиришдир. Балки соғлом назар (фикр) Суннатда собит бўлган чодир ёрдамида сояланиш ўртаси билан тахтиравон ва шунга ўхшаш нарсалар билан ёрдамида сояланишни фарқламайди. Ва бу имом Аҳмаддан бўлган ривоятдир – “Манарус-сабил” (1/246). Баъзи тоифалар қилганидек автомашиналарнинг томларини олиб ташлаш эса динга чуқур кетишдир, бунга оламлар Роббиси изн бермаган.

6. Баъзи асарларда келганидек ҳожат бўлганда изор (белдан пастни ёпадиган мато)ни камар ёки белбоғ билан боғлаш ва узук тақиш. Шунингдек қўл соати, кўзойнак ва пул сақланадиган ҳамённи бўйинга тақиб олиш. Бу ишларнинг ҳаммаси зикр қилинган асл остига киради ва буларнинг баъзилари марфуъ ҳадислар ва мавқуф асарлар[13] билан қўллаб-қувватланади. Аллоҳ Азза ва Жалла эса шундай дейди:

“Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди, оғирликни хоҳламайди” (Бақара: 185). Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Эҳром боғлашдан олдин

1. Ҳаж ёки фақат умра қилишни қарор қилган кишига эҳром учун ғусл қилиш мустаҳаб бўлади, гарчи у ҳайзли ва нифосли бўлса ҳам.

2. Кейин эркак киши аъзони белгиламайдиган (гавдалантирмайдиган) хоҳлаган кийимини кияди. Бундай кийим фуқаҳолар наздида “тикилмаган кийим” деб номланади. Шунингдек у изор (белдан паст қисмни ёпадиган кийим) ва ридо (елкага кийиладиган кийим) ва шунга ўхшаш кийимларни ҳамда сандалия (шиппак) кияди. Сандалия эса тўпиқларни ёпмайдиган оёқларни сақлаш учун кийиладиган ҳар қандай оёқ кийимдир.

3. Шапка (телпак), салла ва шунга ўхшаш бошни бевосита ёпадиган кийимларни киймайди. Бу эркаклар учун. Аёллар эса шариатда келган кийимларидан биронтасини ечмайди, бироқ юзига ниқоб, чачвон, парда, дастрўмол ёпмайди, қўлқоп ҳам киймайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эҳромдаги одам кўйлак ҳам, салла ҳам, капюшон ҳам, шалвар ҳам киймайди. Сариқ бўёқ ёки заъфарон теккан кийим киймайди. Махси киймайди. Фақат агар шиппак топмаса, махси кияди”[14]. Ва яна айтдиларки: “Эҳромдаги аёл ниқоб ҳам, қўлқоп ҳам киймади”[15]. Аёл киши юзини бошига кийган рўмол ёки жилбоб (ёпинчиқ)нинг бир бўлагини юзига ташлаб (тушириб) олиши жоиздир, гарчи у юзига тегса ҳам. Мана шу тўғри фикрдир, лекин Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганидек, уни юзига тортмайди (яқин қилиб ўраб олмайди).

4. Мийқотдан олдин, гарчи уйида бўлса ҳам, эҳром кийимини кийиб олиши мумкин худди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари қилганидек. Бунда самолётда ҳаж қилаётганлар учун енгиллик бор, чунки улар учун мийқотда[16] эҳром кийимини кийишга имкони йўқ. Шунинг учун уларга самолётга эҳром кийимида чиқиш жоиз бўлади, лекин улар мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетмасликлари учун эҳромга фақат мийқотдан сал олдин киришади[17].

5. Баданига ҳиди бор, лекин ранги йўқ хоҳлаган хушбўй нарса суртиши мумкин. Аёллар бундан мустасно. Уларнинг тийби эса рангли, ҳидсиз бўлади. Буларнинг барчаси мийқотда эҳромни ният қилишдан олдин бўлади. Ундан кейин эса бу ҳаром.

Эҳром ва унинг нияти

6. Мийқотга келганда эҳромга кириши вожиб бўлади. Бу фақат қалбдаги ҳажни қасд ва ният қилиш билан бўлмайди, чунки унинг қасди шаҳридан чиққанидан бери қалбда бўлади. Балки албатта эҳромли бўлиш учун сўз ёки амал бўлиши лозим. Агар эҳромга кириш қасди билан талбия айтса, уламолар иттифоқи билан эҳромга киради.

7. Тили билан талбиядан олдин бирон нарса айтмайди. Бунинг мисоли:

“Аллоҳумма инни урийду ал-ҳажжа ав ал-умрота, файассирҳу ли ва тақоббалҳу минни” (“Аллоҳим, мен ҳаж ёки умра қилмоқчиман, уни менга осон қил ва мендан қабул қил”), чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу келмаган. Бу эса таҳорат, намоз ва рўзадан олдин ниятни талаффуз қилиш кабидир. Буларнинг барчаси диндаги янгиликдир. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари маълум: “Ҳар қандай диндаги янгилик бидъатдир, ҳар қандай бидъат залолатдир, ҳар қандай залолат дўзахдадир”.

Мийқотлар

8. Мийқот бештадир: Зул-Ҳулайфа, ал-Жуҳфа, Қорнул-Маназил, Яламлам, Зоту Ирқ. Улар ўша жойларнинг аҳли ва улардан ўтиб кетиб ҳаж ёки умранинг ният қилган йўловчилар учун. Ўша манзиллардан (Маккага) яқинроқ яшайдиганлар эса ўз манзилларидан эҳромга киради, ҳатто Макка аҳли Маккада эҳромга киради. Зул-Ҳулайфа Мадина аҳлининг мийқоти бўлиб ундан олти-етти мил нарида жойлашган қишлоқдир. У Маккадан энг узоқ мийқот бўлиб Макка билан унинг орасида ўн, ёки кўпроқ, ёки камроқ марҳала (ўтиш, этап) бор, бу йўлларнинг хилларига қараб турли бўлади. Чунки шайхул-ислом Ибн Таймия айтганидек, ундан Маккагача бир неча йўл бор. У Ақийқ водийси деб номланиб, унинг масжиди “масжидуш-шажара” деб номланади. Унда бир қудуқ бор, уни жуда кўпчилик жоҳиллар “Али қудуғи” деб номлайди. Уларнинг ўйлашларича Али бу ерда жинлар билан урушган, бу эса ёлғондир. Ал-Жуҳфа – Маккадан уч марҳала узоқликда жойлашган қишлоқ. У Шом ва Миср аҳли мийқоти бўлиб, агар Мадина аҳли бошқа йўлдан ўтиб кетишса, унда бу Мадина аҳлининг ҳам мийқоти бўлади. Ибн Таймия шундай дейди: “Бу Шом, Миср ва Мағрибнинг қолган ўлкалари каби ғарб томондан ҳаж қилаётганларнинг мийқоти. У ҳозирги кунда бузилиб кетган. Шунинг учун одамлар ундан олдин “Робиғ” деб номланган жойда эҳромга киришади”. Қорн ал-Маназил. У яна Қорн ас-Саъолиб деб номланиб Маккадан бир кеча-кундуз (йўл) узоқлигида жойлашган ва у Нажд аҳлининг мийқоти ҳисобланади. Яламлам Маккадан икки кунли йўл узоқлигида жойлашган, уларнинг ораси ўттиз мил. У Яман аҳлининг мийқотидир. Зот Ирқ чўлда жойлашиб Нажд ва Тиҳаманинг орасидаги чегара ҳисобланади. У билан Макка орасида қирқ икки мил бўлиб, у Ироқ аҳлининг мийқотидир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таматтуъ қилишга буюрганлари

9. Агар эҳромга кирмоқчи бўлиб қурбонлик олиб келган ҳаж-қирон қилувчи бўлса: “Лаббайка аллоҳумма би ҳажжатин ва умра” (“Аллоҳим Сенинг олдингда ҳаж ва умра қилиб турибман”), дейди. Агар қурбонлик олиб келмаган бўлса, ва бу афзалроқдир, фақат умрага талбия айтади, буни айтиши лозим. Унинг лафзи: “Лаббайка аллоҳумма би умра”. Агар ҳажга талбия айтган бўлса, унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буйруқларига биноан уни тўхтатиб туриб, умра қилади. Чунки у зот: “Умра ҳажга Қиёмат кунигача кирди”, дедилар ва бармоқлари орасини бирлаштирдилар. Шунингек: “Эй Муҳаммад оиласи, сизлардан ким ҳаж қилса, ҳажда умрага талбия айтсин”[18]. Мана шу ҳажни умра билан таматтуъ қилиш бўлади.

Шарт қўйиш

10. Агар касал ёки хавф пайдо бўлишидан қўрқса, хоҳласа талбия билан бирга Роббиси Таолога шарт айтади, худди Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам таълимларида келганидек: “Аллоҳумма маҳилли ҳайсу ҳабастани” (“Аллоҳим, қаерда мени тўхтатиб қўйсанг, шу ерда эҳромдан чиққан бўламан”)[19]. Чунки агар шуни айтганидан сўнг ушланиб қолинса ёки бемор бўлиб қолса, унга ҳаж ёки умра эҳромидан чиқиш жоиз бўлади ва унга қурбонлик ва келаси йилда ҳаж қилиш вожиб бўлмайди. Фақат агар унинг ушбу ҳажжи фарз бўлса (нафл ҳаж бўлмаса), унда албатта унинг қазосини бажариши керак.

11. Эҳром учун хос намоз йўқ. Лекин кимки эҳром олдидан намоз вақтига йўлиқса ва намоз ўқиб кейин эҳромга кирса, унга бу ишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намуна бўладилар. Чунки у зот пешин намозидан сўнг эҳромга кирдилар.

Ақийқ водийсидаги намоз

12. Лекин кимнинг мийқоти Зул-Ҳулайфа бўлса, унда намоз ўқиш мустаҳаб бўлади: эҳромга хос бўлгани учун эмас, балки бу жойнинг хослиги ва баракоти сабабли. Бухорий Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, у киши айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ақийқ водийсида шундай айтаётганларини эшитдим: “Бу кеча менинг олдимга бир киши Роббим олдидан келиб: “Мана бу муборак водийда намоз ўқи ва: “Ҳаж ичида умра (бир ривоятда: “Умра ва ҳаж”)”, деб айт”, деди”. Ибн ´Умардан у эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “У зотга кечанинг охирида дам учун Зул-Ҳулайфада водий ичида тўхтаганларида бир киши кўриниб (бир ривоятда тушда кўриниб): “Сен муборак водийдасан”, деди”.[20]

Талбия ва уни айтганда овозни баланд қилиш

13. Кейин тикка туриб қиблага юзланиб юқорида келтирилганидек умра ёки ҳаж ва умрага талбия айтилади.[21] Шунингдек: “Аллоҳумма ҳазиҳи ҳажжатун ла рийаа ва ла сумъа” (“Аллоҳим, бу ҳажда риё ҳам сумъа (хўжакўрсинга иш қилиш) ҳам йўқ”), дейди.[22]

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбияларини айтади:

А) “Лаббайка Аллоҳумма лаббайка. Лаббайка ла шарийка лака лаббайка. Иннал-ҳамда ван-ниъмата лака вал-мулк ла шарийка лака” (“Сенинг олдингда буйруғингга итоат қилиб кечикмай турибман Аллоҳим. Сенинг шеригинг йўқ. Мана Сенинг олдингда турибман. Ҳамд ҳам, неъмат ҳам, мулк ҳам Сенга хосдир, Сенинг шеригинг йўқ”).

Б) У зотнинг шунингдек қуйидаги талбиялари ҳам бўларди: “Лаббайка илаҳал-ҳаққ” (“Ҳақ Илоҳ, Сенинг олдингда нидоингга жавоб бериб турибман”).

15. Афзали у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбияларини айтиш, гарчи унга қўшимча қўшиш жоиз бўлса ҳам. Чунки инсонлар у кишининг талбияларига: “Лаббайка зал-маъориж, лаббайка зал-фавозил” (“Маориж[23] Эгаси, Сенинг олдингда турибман, фазилатлар Эгаси, Сенинг олдингда турибман”), деб қўшимча қилишганида шунга иқрор бўлдилар. Ибн Умар бунга шундай қўшимча қиларди: “Лаббайка васаъдайка, вал-хойру биядайка, вар-роғбау илайка вал-амалу” (“Сенинг нидоингга ижобат қилдим ва итоат қилдим. Яхшилик Сенинг Қўлингдадир. Сўраш ҳам Сендан, амал ҳам Сен учун.”).[24]

16. Талбия айтувчи овозини кўтаришга буюрилади, чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Менга Жибрил келиб саҳобаларим ва мен билан бирга бўлганларга талбия айтаётганларида овозларини кўтаришга буюришимни амр қилди”.[25] Яна у зот: “Ҳажнинг афзали – овозни талбияда кўтариш ва қурбонлик қонини оқизиш”,[26] дедилар. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажларида у зотнинг саҳобалари (жуда баланд овозда (талбия) айтишарди. Шунинг учун Абу Хаз шундай деган эди: “Улар)[27] эҳромга киришса, Ровҳага етмай уларнинг овозлари бўғилиб қоларди”.[28] Шунингдек у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Худди Мусо алаҳиссаломни кўриб турганимдек бўляпти. У қирдан тушиб келиб Аллоҳ Таолога баланд овозда талбия айтяпти”, дедилар[29].

17. Аёллар юқоридаги иккита ҳадиснинг умумийлигига биноан талбияда эркаклар кабидир. Модомики фитна хавфи бўлмаса, улар ҳам овозларини баланд қилишади. Шунингдек Оиша эркаклар эшитадиган даражада овозини баланд қиларди. Абу Атийя айтди: “Оиша шундай деётганини эшитдим: “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбияси қандай бўлганини албатта биламан”. Бундан кейин: “Лаббайка аллоҳумма лаббайк…”, деб талбия айтаётганини эшитдим”[30]. Қосим ибн Муҳаммад айтди: “Муовия нафр[31] кечаси чиққанида талбия овозини эшитиб қолиб: “Бу ким?” деб сўради. Унга: “Оиша, мўминлар онаси, Танъимдан умра қилиб келди”, дейишди. Кейин Оишага бу ҳақда айтишганида, у: “Агар (Муовия) мендан бу ҳақда сўраганида, мен унга хабар берардим”, деди”.[32]

18. Талбияни доим айтиб туради, чунки у “Ҳаж шиорлари”дан[33]. Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлари учун: “Қайси киши талбия айтса, унинг ўнг ва чап томонидаги дарахтлар ва тошлар албатта талбия айтади, ҳатто ер мана бу ердан ва бу ердан бўлиниб кетади”, яъни ўнгдан ва чапдан.[34] Айниқса юқорида келган ҳадисга биноан ҳар гал тепаликка чиқилганда ёки водийга тушганда (талбия айтади): “Худди Мусо алаҳиссаломни кўриб турганимдек бўляпти: “У қирдан тушиб келиб Аллоҳ Таолога баланд овозда талбия айтяпти””. Бошқа ҳадисда эса шундай дейилган: “Худди уни кўриб турганимдек бўляпти: “Водийдан тушиб талбия айтяпти””.[35]

19. Талбияни такбир (“Аллоҳу акбар”) ва таҳлил (“ла илаҳа иллаллоҳ”) билан қўшиб айтиши мумкин. Чунки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йўлга чиқдим. У зот талбияни то Жамратул-ақобада тош отмагунларича тўхтатмадилар. Фақат уни такбир ва таҳлил билан аралаштириб турардилар”.[36]

20. Маккага етганида Макка уйларини кўрса, қуйида келтириладиган ишлар билан машғул бўлишга бўшаш учун талбияни тўхтатиб туради.[37]

Маккага кириш учун ғусл қилиш

21. Маккага киришдан олдин ғусл қилиш имкони бўлганлар шуни қилишлари мумкин. Шунингдек (Маккага) эрталаб киришда ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намуна бор.[38]

22. Маккага тепалик томонидан кирсин, ҳозир у ерда кўтарилган дарвоза бор, чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарадан кўтарилиб турган тепадаги Када[39] водийсидан кирдилар. Масжидга Бану Шайба эшигидан кирдилар, чунки бу Ҳажарул-асвадга энг яқин йўлдир.

23. Шунингдек Маккага хоҳлаган йўлдан кириши мумкин, чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Макканинг барча дараси йўл ва қурбонлик қилиш жойидир”, дедилар. Бошқа ҳадисда: “Макканинг ҳаммаси йўлдир: бу ердан кириб бу ердан чиқади”,[40] дедилар.

24. Масжидга кирса, ўнг оёқ билан киришни[41] ва “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва саллим. Аллоҳуммафтаҳ ли абваба роҳматик”[42] дейишни ёки: “Аъузу биллаҳил-азийм ва биважҳиҳил-карийм ва султониҳил-қодийм минаш-шайтонир-рожийм” дейишни унутма.[43]

25. Агар Каъбани кўрса, хоҳласа, қўлини кўтаради, чунки бу Ибн Аббосдан собит бўлган.[44]

26. Бу ерда хос дуо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлмаган. Шунинг учун у муяссар бўлган дуони қилади. Агар Умар розияллоҳу анҳудан собит бўлган дуони қилса, яхши: “Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салам фаҳаййина роббана бис-салам”.[45]

Тавоф ал-қудум (биринчи, Маккага келиш тавофи)

27. Кейин у Ҳажарул-асвад (Қора тош)га шошилиб унга юзланиб такбир (“Аллоҳу акбар”) айтади. Аммо бундан олдин “бисмиллаҳ” дейиш Ибн Умарнинг феълларидан саҳиҳ, лекин уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат қилган киши янглишибди.

28. Кейин унга қўли билан тегади ва оғзи билан ўпади ҳамда унинг устига сажда қилади. Бу ишни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Умар ва Ибн Аббос қилишган.[46]

29. Агар ўпишга имкон бўлмаса, қўли билан тегиб (силаб), кейин қўлини ўпади.

30. Агар уни ушлашга имкон бўлмаса, қўли билан унга ишора қилади.

31. Бу ишни ҳар айланишда қилади.

32. Унинг атрофида тиқилишмайди, чунки у зот: “Эй Умар, сен кучли кишисан, кучсизга озор берма. Агар Ҳажарни ушламоқчи бўлсанг, сенга бўш йўл бўлса, уни ушла, бўлмаса, унга юзланиб такбир айт”, дедилар.[47]

33. Ҳажарни ушлашда катта фазилат бор, чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳ албатта Қиёмат куни Ҳажарни юборади. Унинг иккита кўрадиган кўзи ва гапирадиган тили бўлади ҳамда уни ушлаган кишига у ҳақ билан гувоҳлик беради”.[48] Яна айтдиларки: “Ҳажарул-асвад ва Ямоний рукнни ушлаш хатоларни ўчиради”.[49] Шунингдек айтдиларки: “Ҳажарул-асвад жаннатдандир. У то ширк аҳлининг хатолари уни қорайтирмагунича жуда оппоқ, қордан ҳам оппоқ эди”.[50]

34. Кейин у Каъба атрофини тавоф қилиш (айланиш) бошлайди ва Каъба унинг чап томонида бўлади. Ҳижр[51] ташқарисидан (Ҳижрни ташқарисидан айланиб ўтиб) етти марта айланади: Ҳажар (ал-асвад)дан Ҳажар (ал-асвад)гача бир айлана бўлади. Буларнинг ҳаммасида идтибоъ қилади.[52] Бошланғич уч айланишда Ҳажардан Ҳажаргача рамл (майда қадамда тез югуриш) қилади, қолганида юради.

35. (Каъбанинг) Ямоний рукн (бурчаг)ини қўли билан ҳар тавофда ушлайди, лекин уни ўпмайди. Агар уни ушлашга имкон бўлмаса, унга қўли билан ишора қилиш машруъ эмас (шариатда йўқ).

36. Уларнинг иккови[53] орасида шундай дейди: “Роббана атийна фид-дуня ҳасанатан ва фил-ахироти ҳасанатан вақинаа азабаннар”.[54]

37. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб иккита шомий рукнларни ушламайди.[55]

(Қора Тош турган) рукн (бурчак) ва (Каъба) эшиги орасидаги (жойни) илтизом қилиш

38. (Ҳожи Қора тош турган) рукн ва эшик орасидаги жойни илтизом қилиши мумкин: кўкраги, юзи ва билагини унинг устига қўяди.[56]

39. Тавофга хос зикр йўқ. Ҳожи Қуръондан бирон нарса ўқиши ёки хоҳлаган зикрни қилиши мумкин, чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Байтни тавоф қилиш намоздир. Лекин Аллоҳ унда гапиришни ҳалол қилган. Ким гапирса, фақат яхши сўз гапирсин”. Бир ривоятда: “Унда камроқ гапиринглар”, дейилган.[57]

40. Байтни яланғоч ва ҳайзли ҳолда тавоф қилиш жоиз эмас. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яланғоч киши Байтни тавоф қилмайди”, дедилар.[58] Шунингдек Оиша ҳажжатул-вадога умра қилиб келаётганида унга айтдилар: “Ҳожи қилган ишни қил, фақат покланмагунингча Байтни тавоф қилма (ва намоз ўқима)”.[59]

41. Еттинчи айланиш тугаса ўнг елкасини ёпади ва Мақому Иброҳим олдига бориб:

“Ваттахизуу мин мақоми иброҳийма мусолла”, (“Бақара сурасидаги 125-оят)ни ўқийди.

42. Мақомни ўзи билан Каъба орасида қолдиради ва унинг олдида икки ракаат намоз ўқийди.

43. Бу икки ракаатда: “Қул йаа айюҳул-кафируун” ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқийди.

44. У ерда намоз ўқувчининг олдидан ўтмаслик керак ва бировга ўз олдидан намози пайтида ўтишга имкон бермаслик керак. Чунки бундан қайтарилган умумий ҳадислар келган ва бутун Маккани у ёқда турсин, Масжидул-Ҳаромни истисно қиладиган ҳадислар собит бўлмаган![60]

45. Кейин намозни тугатса Замзамга бориб ундан ичади ва бошига қуйиб юборади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Замзам суви нима учун ичилган бўлса, шунга (фойда бўлади)”.[61]. Шунингдек у зот: “Бу муборак (сув, булоқдир). У тўйдирадиган таом ва касалликдан шифодир”.[62] Шунингдек айтдиларки: “Ер юзидаги энг яхши сув Замзам суви. Унда тўйдирадиган таом ва касалликдан шифо бор”.[63]

46. Кейин Ҳажарул-асвадга қайтиб такбир айтади ва олдин тафсилоти ўтган услубда уни силайди.

Сафо ва Марва орасида югуриш

47. Кейин у Сафо ва Марва орасида югуриш учун қайтади ва Сафога яқинлашгач:

“Иннас-софа вал-марвата мин шаъааириллаҳ. Фаман ҳажжал-байта авиътамаро фалаа жунааҳа алайҳи ан яттоввафа биҳимаа. Ва ман татовваъа хойрон фаинналлоҳа Шакирун Алийм” (“Бақара” сурасидаги 158-оятини) ўқийди. Кейин: “Аллоҳ бошлаганидан бошлаймиз”, дейди.

48. Кейин Сафодан бошлаб то Каъбани кўргунича унинг устига чиқади.[64]

49. Каъбага юзланиб Аллоҳни яккалайди ва улуғлайди. Айтадики: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар (уч марта). Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду юҳйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, анжаза ваъдаҳу ва насоро абдаҳу ва ҳазамал-аҳзаба ваҳдаҳу”.[65] Буни уч марта айтади. Орасида эса дуо қилади.[66]

50. Кейин Сафо ва Марва орасида югуриш учун тушади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Югуринглар, чунки Аллоҳ сизларга саъй (югуриш)ни фарз қилган”.[67]

51. Ўнг ва чап томонда (қўйилган) белги томонга юради, бу (белги) “яшил мийл” (яшил белги) номи билан танилган. Сўнгра ундан кейинги белгига қараб тез югуради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида бу Абтоҳ водийси бўларди, у ерда майда тошлар бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Абтаҳни фақат тез кесиб ўтиш керак”[68]. Кейин тепаликка қараб юриб Марвога етади ва унга кўтарилиб Сафода қилган амални қилади: қиблага юзланиш, такбир, тавҳид, дуо.[69] Бу (Сафо ва Марва орасидаги) битта ўтиш (босқич) бўлади.

52. Кейин қайтиб Сафога кўтарилади. Юриш ўрнида юради, югуриш ўрнида эса югуради. Бу иккинчи ўтиш (босқич) бўлади.

53. Кейин Марвага қайтади ва еттинчи босқични тугатгунича шундай қилади. Еттинчи босқич охиргиси бўлиб Марвада тугайди.

54. Сафо ва Марва орасида маркаб устида тавоф қилиш жоиз, лекин пиёда юриш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ хуш келганди.[70]

55. Агар саъй вақтида: “Аллоҳуммағфир варҳам, иннака антал-аъазизул-акром” (“Аллоҳим, мени кечир ва раҳм қил, албатта Сен энг Азиз ва энг Карамлисан”), деб дуо қилса ҳеч қиси йўқ, чунки бу бир гуруҳ салафлардан собит бўлган.[71]

56. Агар Марвадаги еттинчи босқични тугатса, сочини қисқартиради[72] ва шу билан умра тугайди ва унга эҳром ҳаром қилган нарсаси ҳалол бўлади. У тарвия (Зул-Ҳижжанинг 8 чи) кунигача шундай ҳалол (эҳромсиз) ҳолда қолади.

57. Кимки умрасиз ҳажга эҳром боғлаган бўлса ва эҳромга киришидан олдин қурбонлик ҳайдаб келмаган бўлса, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буйруқларига эргашиб ва у зотнинг ғазабидан сақланиб эҳромдан чиқиши лозим. Аммо кимки қурбонлик ҳайвонини ҳайдаб келган бўлса, эҳромида қолиб ундан қурбонлик куни тош отмагунича чиқмайди.

Ҳажга тарвия куни эҳром боғлаш

58. Тарвия куни, яъни Зул-Ҳижжанинг 8-куни бўлганида ҳажга эҳром боғлайди ва мийқотдан бошлаб умрага эҳром боғлаган амалларни бажаради: ғусл, хушбўй суртиш, изор ва ридо кийиш, талбия айтиш. Ва у талбияни фақат Жамратул-ақобага тош отганидан сўнг тўхтатади.

59. У қўнган жойдан эҳромга киради, ҳатто Макка аҳли Маккада эҳром боғлайди.

60. Кейин Минога бориб у ерда пешин намозини ўқийди ва у ерда барча беш вақт намозни қаср қилиб жам қилмасдан ўқигунича тунаб қолади.

Арафотга бориш

61. Арафа куни кун чиққанида Арафотга талбия ва такбир айтиб боради. Буларнинг барчасини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у зот билан бирга ҳажларида бўлиб қилишди. Талбия айтувчи талбия айтди ва у зот буни инкор қилмадилар. Такбир айтувчи такбир айтди, буни ҳам инкор қилмадилар.[73]

62. Кейин Намирага қўнади.[74] Бу Арафотга яқин макондир, лекин унга кирмайди. У ерда кун заволигача қолади.

63. Кун заволдан ўтса Уранада жўнаб у ерда тўхтайди.[75] У Арафотдан сал олдин жойлашиб унда имом одамларга жойга муносиб хутба қилади.

64. Кейин одамларга пешин вақтида пешин ва асрни қаср ва жам қилиб ўқиб беради.

65. Бу икки вақт намозга битта азон билан иккита иқомат айтилади.

66. Бу икки вақт намознинг орасида ҳеч қандай намоз ўқимайди[76].

67. Кимга имом билан ушбу икки вақт намозни ўқиш муяссар бўлмаган бўлса, худди шундай (қаср, жам қилиб) бир ўзи ёки ўзига ўхшаган атрофдагилар билан ўқийди.[77]

Арафотда туриш

68. Кейин Арафотга бориб, агар унга осон бўлса, Жабалур-роҳмат тоғининг пастида жойлашган қоятошлар олдида тўхтайди. Бўлмаса Арафотнинг ҳаммаси тўхташ жойидир.

69. Қиблага юзланиб туради, қўлларини кўтариб дуо қилади ва талбия айтади.

70. Таҳлилни кўп айтади, чунки у Арафа кунидаги дуоларнинг афзалидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мен ва пайғамбарлар Арафа кечаси айтган энг афзал сўз: “Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр””.[78]

71. Агар гоҳида талбияга: “Иннамал-хойру хойрул-ахироҳ”ни қўшса жоиз бўлади.[79]

72. Арафотда турган кишига ўша куни рўза тутмаслик суннат бўлади.

73. Шундай зикр қилувчи, талбия айтувчи, хоҳлаган дуосини қилгувчи бўлиб тураверади ва Аллоҳ Таолодан У Зот озод қилган бандаларидан бўлишини умид қилади. Ҳадисда келганидек Аллоҳ фаришталар олдида бу озод бўлганлар билан мақтанади: “Арафа кунидан кўра кўпроқ бошқа кунда Аллоҳ бандаларни дўзах ўтидан озод қилмайди. Улар яқинлаштирилади, кейин Аллоҳ улар билан фаришталар олдида мақтаниб айтади: “Манавилар нима хоҳларди?”[80] Бошқа ҳадисда: “Аллоҳ Таоло Арафот аҳли билан осмон аҳли олдида мақтанади ва айтадики: “Менинг бандаларимга қаранглар, сочлари тўзиган, чанг ҳолда олдимга келишди”, дейилган.[81] Мана шундай ҳолда қуёш ботгунча туради.

Арафотдан кетиш

74. Қуёш ботса, Арафотдан Муздалифага кетади. Шунда у тинчлик ва сукунат сақлаб одамларни ўзи билан ҳам, улови ёки автомашинаси билан ҳам қисмаслиги керак. Бўш жой топса, тезроқ юради.

75. Муздалифага етса, азон ва иқомат айтиб шом намозини уч ракаат ўқийди, кейин иқомат айтиб хуфтонни унга жам қилиб қаср ҳолда ўқийди.

76. Агар бирон бир ҳожат сабабли уларнинг орасини ажратиб жам қилмасдан ўқиса, зарар қилмайди.[82]

77. Бу икки намозни (жам қилганида улар) орасида ҳамда хуфтондан кейин ҳеч нарса ўқимайди.[83]

78. Кейин бомдодгача ухлайди.

79. Тонг отгани унга аён бўлса, бомдодни аввалги вақтида азон ва иқомат билан ўқийди.

Муздалифада бомдод намози

80. Муздалифада барча ҳожилар албатта бомдод намозини ўқишлари лозим, магар заифлар ва аёллар бундан мустасно. Уларга одамларнинг тиқилинчи хавфи сабабли туннинг ярмидан сўнг у ердан кетишлари жоиз бўлади.

81. Кейин Машъарул-Ҳаромга, яъни Муздалифа тоғига бориб унга кўтарилади, қиблага юзланади, Аллоҳга ҳамд айтади, Унга такбир айтади, Уни яккалайди ва дуо қилади. Шу ҳолда то кун қаттиқ ёришиб кетмагунича бўлади.

82. Муздалифанинг барчаси тўхташ жойидир, қаерда тўхтаса жоиз бўлади.

83. Кейин қуёш чиқишидан олдин Минога кетади, шунда унга сокинлик вожиб бўлади. У талбия айтиб кетади.

84. Муҳассир водийсига етганида, имкон бўлса юришни тезлаштиради. У Минодан ҳисобланади.

85. Кейин Жамратул-Куброга олиб борадиган ўрта йўлни танлайди.

Тош отиш

86. Минодаги Жамратул-ақобага отмоқчи бўлган тошчаларни териб олади. Бу (Жамратул-ақоба) жамра (устун)ларнинг энг охиргиси ва Маккага энг яқини.

87. Жамрага юзланади, Макка чап томонида, Мино ўнг томонида бўлади.

88. Еттита тошчани отади. Бу тошчалар нўхатдан сал каттароқ бўлиб, икки бармоқ билан отиладиган катталикдаги тошлардир.

89. Ҳар тош (отганда) такбир айтади.[84]

90. Охирги тошни отиб бўлганида талбияни тўхтатади.[85]

91. Фақат қуёш чиққанидан сўнг тош отади, гарчи Муздалифадан туннинг ярмидан сўнг кетишга рухсати бор аёллар ва заифлар ҳам. Бу (кетишга рухсат) бир нарса бўлса, тош отиш бошқа нарсадир.[86]

92. Ҳадисда собит бўлганидек, агар қуёш заволидан олдин тош отишга қийинчилик бўлса, заволдан сўнг ҳам тош отса бўлади.

93. Жамрага тош отишни тугатса, унга аёллар(га яқинлик қилиш)дан бошқа ҳамма нарса ҳалол бўлади, гарчи қурбонлик сўймаган ёки сочни қирмаган бўлса ҳам. У (одатий) кийим кийиб хушбўй нарса суртади.

94. Лекин агар шу эҳромсиз (ҳалол) ҳолатида қолишни хоҳласа, у ўша куннинг ўзида ифоза тавофини қилиши лозим бўлади. Бўлмаса, агар кеч тушгунича тавоф қилмаса, тош отишдан олдинги эҳромлик ҳолатига қайтади ва кийимини ечиб эҳромнинг икки кийими (изор, ридо)ни кийиши лозим бўлади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кунда агар жамрага тош отсангизлар, аёллардан ташқари сизлар маҳрум бўлган барча нарсалар сизларга ҳалол бўлади. Агар бу Байтни тавофдан қилмасдан кеч тушиб қолса, Жамрага тош отмагунингларча бўлган эҳромли ҳолатингизга қайтасизлар”, дедилар.[87]

Қўй, сигир ва туя (қурбонлигини) сўйиш

95. Кейин Минодаги қурбонлик сўйиш жойига келади ва қурбонлик сўяди, ва бу (Минодаги махсус жойда сўйиш) суннатдир.

96. Лекин Минонинг бирон бошқа маконида, шунингдек Маккада ҳам сўйиш жоиздир, чунки у зот: “Мен бу ерда туя қурбонлигини сўйдим ва Минонинг барча ери сўйиш ўрнидир. Макканинг барча дараси йўл ва қурбонлик қилиш жойидир. Ўз жойларингизда сўйинглар”, дедилар.[88]

97. Агар осон бўлса, ўз қўли билан қўй (сигир) ёки туяни сўйиш суннат бўлади. Бўлмаса бировга сўйдиради.

98. Қиблага қаратиб сўяди[89] ва уни чап ёнбошига ётқизади, ўзининг ўнг қадамини унинг ўнг биқинига қўяди.[90]

99. Туяга келсак, унинг чап оёғи боғланган ва қолган оёқларида тикка турган ҳолда сўйиш суннатдир.[91] Унинг юзи эса қиблага қаратилади.[92]

100. Қўй (сигир) ёки туя сўйишдан олдин: “Бисмиллаҳ валлоҳу акбар, Аллоҳумма инна ҳаза минка ва лака.[93] Аллоҳумма тақоббал минни”[94] (“Аллоҳнинг исми билан, Аллоҳ улуғ. Аллоҳим бу – Сендан ва Сен учун. Аллоҳим буни мендан қабул қил”).

101. Сўйиш вақти ҳайитнинг тўрт кунидир: қурбонлик куни – бу катта ҳаж куни,[95] ва ташриқнинг уч куни. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ташриқнинг барча куни сўйиш (куни)дир”, дедилар.[96]

102. Худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганларидек ўз қурбонлигидан ейиши ва ундан ўз шаҳрига олиб кетиш учун заҳира қилиши мумкин.

103. Қурбонликдан фақирлар и ҳожатмандларни таомлантириши лозим, чунки Аллоҳ Таоло:

“Қурбонлик ҳайвонларини сизларга Аллоҳнинг шиорларидан қилдик. Уларда сизларга яхшилик (фойда ва савоб) бор. Улар саф бўлиб туришганида уларнинг устидан Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Улар ёнларига йиқилсалар, улардан енглар ҳамда сўровчини ва муътарни[97] едиринглар” (Ҳаж-36), деган.

104. Етти киши туя ва сигирда шерикчилик (қилиб қурбонлик) қилиши жоиз.

105. Кимки қурбонлик топмаса, ҳаж вақтида уч кун ва оиласига қайтганида етти кун рўза тутиши вожиб.

106. Унга ташриқ кунлари рўза тутиши жоиз, чунки Оиша ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумоларнинг ҳадисида улар айтишдики: “Ташриқ кунлари рўза тутишга фақат қурбонлик топмаганларга рухсат берилди”.[98]

107. Кейин бошидаги барча сочини қиради (олади) ёки қисқартиради. Биринчиси (сочнинг ҳаммасини олиш) афзалроқ, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, сочни қирганларни раҳм қил”, дедилар. (Саҳобалар): “Қисқатирганларни ҳам, эй Аллоҳнинг Росули”, дейишди. У зот: “Аллоҳим, сочни қирганларни раҳм қил”, дедилар. (Саҳобалар): “Қисқатирганларни ҳам, эй Аллоҳнинг Росули”, дейишди. Тўртинчи марта бўлганда: “Қисқатирганларни ҳам”, дедилар.[99]

108. Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисида келганидек соч олувчи соч олинувчининг ўнг томонидан бошлаши суннатдир.[100]

109. Сочни олиб ташлаш эркакларга хос, аёлларга эмас. Аёлларга фақат қисқартириш вожиб. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёлларга соч қириш (олиш) вожиб эмас. Аёллар фақат қисқартириши вожиб”.[101] У сочини йиғиб ундан бармоқ учи миқдорида кесади.[102]

110. Имом қурбонлик куни Минода одамларга ҳаж амалларини билдириш учун[103] кун чиқиб бўлганидан[104] сўнг устун (жамра)лар орасида[105] хутба айтиши суннат.[106]

Тавоф ал-ифоза (асосий тавоф)

111. Кейин ўша кунида Байтга тушиб (бориб) уни худди тавофул-қудумда тавоф қилганидек етти марта тавоф қилади, фақат идтибоъ қилмайди ва рамл (майда қадамда тез югуриш) қилмайди.

112. Мақом (Иброҳим)нинг олдида икки ракаат намоз ўқиш суннатдандир. Буни аз-Зуҳрий айтган[107] ва Ибн Умар қилиб[108] айтганки: “Ҳар еттита (айланиш)га икки ракаат (намоз) бор”.[109]

113. Кейин юқорида келганидек Сафо ва Марва орасида тавоф ва саъй (юриш) қилади. Лекин ҳаж-қирон ва ҳаж-ифрод қилганлар буни қилмайди, уларга биринчи саъй қилишлари кифоя.

114. Мана шу тавоф билан унга эҳром сабабли ҳаром бўлган барча ишлар, ҳатто аёллари ҳалол бўлади.

115. Пешин намозини Маккада ўқийди. Ибн Умар: “Минода”, деди.[110]

116. Замзамга бориб ундан ичади.

Минода тунаб қолиш

117. Кейин Минога қайтиб унда ташриқ кунларида ва тунларида қолади.

118. У ерда учта устун (жамра)га ҳар куни кун заволдан ўтганидан кейин тош отади. Юқорида айтилганидек (86-90-бандлар) худди қурбонлик кунида отгани каби ҳар бир устунга еттитадан тошча отади.

119. Биринчи устундан бошлайди. У Хайф масжидига яқинроғидир. Унга ташлаб бўлгач, ўнг томонга сал қадам ташлайди ва қиблага ўгирилиб узоқ вақт туради ва қўлларини кўтариб дуо қилади.[111]

120. Кейин иккинчи устунга келиб худди шундай тош отади, сўнг чапга ўтиб, қиблага ўгирилиб узоқ вақт туради ва қўлларини кўтариб дуо қилади.[112]

121. Сўнгра учинчи устунга, яъни Жамратул-ақобага боради. Унга худди ўшандай тош отади. Шунда Каъба унинг (ҳожининг) чап томонида, Мино эса ўнг томонида бўлади. Бу устун олдида (тош отиб бўлганидан сўнг) турмайди.[113]

122. Кейин иккинчи куни тош отади, шунингдек учинчи куни.

123. Агар иккинчи кунда тош отиб бўлгач кетиб учинчи кунга тунаб қолмаса жоиз бўлади. Чунки Аллоҳ Таоло:

“Аллоҳни саноқли кунларда зикр қилингиз. Ким шошилиб амалларни икки кунда бажарса, унга гуноҳ йўқдир. Ким қолса, унга ҳам гуноҳ йўқ. Бу тақводорларга тегишли” (Бақара-203). Лекин (учинчи кунги) тош отиш учун қолиш афзалроқ, чунки у суннатдир.[114]

124. Юқорида келтирилган амалларнинг тартибига риоя қилиш суннатдир: тош отиш, қўй (сигир) ёки туя сўйиш, соч олиш, тавоф ал-ифоза, таматтуъ қилганлар учун (Сафо ва Марва орасида) саъй. Лекин бундан бирон амални олдин ёки кейин қилса жоиз бўлади. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч қиси йўқ, ҳеч қиси йўқ”, дедилар.

125. Узри бор одамга тош отишда қуйидагилар жоиз:

А) Минода тунамаслик. Чунки Ибн Умар ҳадисида шундай дейилган: “Аббос (Замзам сувидан одамларни) суғориши сабабли Минода туналадиган кечаларда Маккада тунашга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўради ва у зот изн бердилар”.[115]

Б) Икки куннинг тош отишини бир кунда жамлаш. Чунки Осим ибн Адийнинг ҳадисида у киши айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туябоқарларга Минода ётиб қолмасликка рухсат бердилар: улар қурбонлик куни тош отиб кейинги икки куннинг тош отишини бир кунда жамлаб ўша икки куннинг бирида тош отади”.[116]

В) Тунда тош отиш. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Чўпон (подачи) тунда тош отиб, кундузи молини боқади”.[117]

126. Унга Каъбани зиёрат қилиш ва Мино кечаларининг ҳар кечасида уни тавоф қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни қилганлари учун машруъ бўлади.[118]

127. Ҳожига Мино кунлари беш вақт намозни жамоат билан ўқиш вожиб бўлади. Агар осон бўлса, Хайф масжидида ўқиш афзал бўлади, чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Етмишта пайғамбар Хайф масжидида намоз ўқиган”, деганлар.[119]

128. Ташриқ кунларининг иккинчи ёки учинчи кунида тош отишни тугатса, ҳаж амалларини битирган бўлади. Сўнг Маккага бориб Аллоҳ насиб қилганча у ерда туради ва намозларни жамоат билан, айниқса Масжидул-ҳаромда ўқишга ҳаракат қилади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг масжидимдаги намоз бошқа масжидлардаги мингта намоздан афзалроқ. Фақат Масжидул-ҳаромдаги намоз бошқа масжидлардаги юз минг намоздан афзалроқ”.[120]

129. Кеча ва кундузнинг хоҳлаган вақтида қўпроқ тавоф қилиб ва намоз ўқийди. Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳажарул-асвад турган рукн ва Ямоний рукн ҳақида қуйидаги сўзларни айтганлари учун шундай қилади: “Уларни суртиш хатоларни ўчиради. Ким Байтни тавоф қилса қадамини кўтарса ҳам, туширса ҳам, Аллоҳ унга албатта бир ҳасанот ёзади, бир хатосини кечиради ва унга бир даража ёзади. Ким уни етти марта айланса, худди қулни озод қилганидек бўлади”.[121] Шунингдек у зотнинг қуйидаги сўзлари сабабли: “Эй Абдуманноф авлоди! Ҳеч кимга бу Байтни тавоф қилишга ва кеча ва кундузнинг хоҳлаган соатида (бу ерда) намоз ўқишга монеълик қилманглар”.[122]

Тавоф ал-вадоъ (видолашув тавофи)

130. Ҳожатларини адо этиб бўлса ва йўлга чиқишга қарор қилса, Байт билан тавоф қилиб видолашув унга вожиб бўлади. Чунки Ибн Аббоснинг ҳадисида у айтди: “Одамлар ҳар томонга кетаётган эди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч ким охирги вақти (иши) Байтни тавоф қилиш бўлмагунича кетмасин”, дедилар”.[123]

131. Ҳайзи бор аёл видолашув тавофини қилиши учун покланишини кутишига буюрилди.[124] Кейин унга кутмасдан кетишга рухсат этилди. Бу ҳақда яна Ибн Аббос ҳадиси келган: “Ҳайзи бор аёлга агар тавофул-ифозани қилган бўлса, (бошқа) тавоф қилмасдан кетишга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бердилар”. [125]

132. У муяссар бўлгунича Замзам сувини табарук қилиб ўзи билан олиб кетиши мумкин. “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан шу сувни идишлар ва мешларда кўтариб кетардилар ва уни беморларга сепиб, уларга ичирардилар”.[126] Балки у зот “Мадинада бўлганларида Макка фатҳидан олдин Суҳайл ибн Амрга одам юбориб: “Бизга Замзам сувидан ҳадя қил ва тарк қилма”, дердилар ва унга иккита катта чарм меш юборардилар”.[127]

133. Агар (видолашув) тавофини тугатса, чап оёғини биринчи босиб чиқиб кетади[128] ва “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин васаллим. Аллоҳумма инни асъалука мин фазлик” (“Аллоҳим, Муҳаммадга Сенинг салоту саломларинг бўлсин, Аллоҳим мен Сенинг фазлингдан (фазлингни) сўрайман”), дейди.

Ҳаж, умра ва зиёратдаги бидъатлар

Бу китобга қўшимча қилиб унда ҳаж, Мадинаи мунавваранинг зиёрати ва Байтул-мақдис[129] зиёрати бидъатларини келтиришни ўринли деб топдим. Чунки кўп одамлар уларни билмай қилиб қўйишади. Шу билан мен бу бидъатларни баён қилиб ва улардан огоҳлантириб одамларга қўшимча насиҳат қилишни хоҳладим. Чунки Аллоҳ Таборака ва Таоло агар амалда иккита шарт бўлмаса, уни қабул қилмайди:

Биринчиси: Аллоҳ Азза ва Жалланинг Юзи учун холис бўлиши.

Иккинчиси: солиҳ бўлиши. У Суннатга мувофиқ бўлиб, унга хилоф бўлмаганидагина солиҳ бўлади. Илм аҳлининг муҳаққиқлари наздида муқаррар бўлган нарса шуки, ҳар қандай даъво қилинаётган ибодат, агар уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга сўзлари билан шариат қилиб бермаган бўлсалар ва уни қилиш билан Аллоҳга яқин бўлмаган бўлсалар, у Суннатларига мухолифдир. Чунки Суннат икки қисмга бўлинади: феълий суннат ва таркий суннат. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ибодатлардан нимани тарк қилган бўлсалар, уни тарк қилиш суннатдан бўлади. Кўрмайсизми, масалан, азон Аллоҳ Азза ва Жаллани зикр қилиш ва Уни улуғлаш бўлганига қарамай уни иккита ҳайитга ва маййитни дафн қилишга айтиб Аллоҳ Азза ва Жаллага яқинлик ҳосил қилиш жоиз эмас. Бу фақат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарк қилган суннат бўлгани учундир. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бу маънони тушунишди ва улардан умумий равишда бидъатлардан огоҳлантириш кўп содир бўлди. Бу ўз ўрнида зикр қилинган. Ҳатто Ҳузайфа ибнул-Ямон розияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар қандай ибодат, агар уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ибодат қилишмаган бўлса, уни қилманглар”. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтди: “Эргашинглар ва динда янгилик чиқарманглар, сизларга қадимги иш кифоядир”. Кимни Аллоҳ ибодатларида Ўзига ихлос қилиш, Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам Суннатига эргашишга ва уларни бидъатлар билан аралаштирмасликка муваффақ қилган бўлса, у бахтлидир. Аллоҳ Азза ва Жалла унинг тоатини қабул қилиши ва жаннатига киритиши билан хушхабар олсин! Аллоҳ бизларни сўзни эшитиб унинг яхшисига эргашадиганлардан қилсин!

Билгинки, айтилган бидъатларнинг манбаси бир неча бўлади:

Биринчиси, ҳужжат қилиш ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз бўлмаган заиф ҳадислар. Бизнинг наздимизда шундай ҳадисларга амал қилиш жоиз эмас. Мен буни “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг сифати” китобининг муқаддимасида баён қилдим. Бу бир гуруҳ илм аҳлининг йўли бўлиб, уларнинг ичида Ибн Таймия ва бошқалар бор.

Иккинчиси, тўқилган ёки асли йўқ ҳадислар. Уларнинг ҳақиқати баъзи фақиҳларга махфий қолиб улар шундай ҳадисларга ҳукмларни бино қилишди. Бу бидъат ва диндаги янгиликларнинг мағзи (ёки энг олийси)дир!

Учинчиси, баъзи фуқаҳолардан, хусусан кейинги асрларда яшаганлардан содир бўлган ижтиҳодлар[130] ва истиҳсонлар.[131] Улар бу ижтиҳодлар ва истиҳсонларда бирон шаръий далилга асосланишмади, балки уларни жоиз бўлган ишлар қаторида айтиб кетишди, ҳатто бора-бора улар эргашиладиган суннат бўлиб қолди! Динига илм билан қарайдиган кишига махфий эмаски, бу эргашиш жоиз бўлмаган ишлардандир, чунки шариат – фақат Аллоҳ Таоло шариат қилган нарса. Истиҳсон қилувчига, агар у мужтаҳид бўлса, ўзи яхши деб билган ишга (истиҳсонига) амал қилиши жоиз ва Аллоҳ уни бу учун азобламайди. Фақат шунинг ўзи холос. Аммо инсонларнинг уни шариат ва Суннат қилиб олишлари – йўқ ва яна бир бор йўқ. Қандай қилиб бошқача бўлиши мумкин, ваҳоланки уларнинг баъзилари амалий Суннатга хилофдир?! Бунинг мисоллари ҳақида иншаллоҳ қуйида танбеҳ келади.

Тўртинчиси, шариатда уларга далиллар бўлмаган ва ақл уларни қувватламаган одатлар ва хурофотлар, гарчи баъзи жоҳиллар уларга амал қилиб ўзларига шариат қилиб олишган бўлса ҳам. Бу жоҳиллар уларини қувватлайдиган одамларни, гарчи баъзан илм аҳлиданлигини даъво қилиб олимлар “кийими”ни кийиб олганлардан бўлса ҳам топишади.

Бундан кейин шуни билиш лозимки, бу бидъатлар хавфда бир хил эмас, балки улар бир неча даражададир. Баъзилари кейинроқ кўрганингиздек очиқ ширк ва куфрдир. Баъзилар эса бундан пастроқ. Лекин шуни билиш вожибки, киши динга олиб келадиган энг кичик бидъат унинг бидъатлиги аён бўлганидан сўнг ҳаромдир. Баъзилар ўйлаётганидек бидъатларда фақат макруҳ даражадагилар йўқ. Қандай қилиб бу бўлиши мумкин, ваҳоланки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар қандай бидъат залолат ва ҳар қандай залолат дўзахдадир”, деяптилар?! Яъни, бидъат соҳиби дўзахда.

Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ буни комил равишда “Эътисом” номли буюк китобида таҳқиқ қилди. Шунинг учун бидъат иши жуда хатарлидир. Кўпчилик инсонлар ундан ғафлатда қолмоқда ва буни фақат бир тоифа илм аҳли билади. Бидъатнинг хатарлигига у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари сенга етарли далил бўлади: “Дарҳақиқат, Аллоҳ бидъатчининг тавбасини, то у бидъатини қўймагунича, тўсди”. Табароний ва Зиё Мақдисий “Аҳадисул-мухтароҳ”да ва бошқалар саҳиҳ санад билан ривоят қилишди. Мунзирий уни ҳасан деди.[132]

Аввалги мусулмонлар уламоларидан бўлган катта имомнинг насиҳатини ўқувчиларга тақдим қилиш билан бу сўзни тугатаман. Бу имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг асҳобларидан бўлган шайх Ҳасан ибн Али ал-Барбаҳарий. У 329-йилда вафот этган. У, Аллоҳ уни раҳматига олсин, айтди: “Диндаги кичик янгиликлардан ҳазар бўл, чунки кичик бидъатлар бора-бора катта бўлиб қолади. Шунингдек бу умматда содир бўлган ҳар қандай бидъатнинг бошланиши кичик эди ва ҳаққа ўхшарди. Унга киришган одам у билан алданди, кейин эса ундан чиқишга қодир бўлмади. Шу билан у (бидъат) катталашди ва амал қилинадиган дин бўлиб қолди. Аллоҳ сени раҳм қилсин, сен сўзини эшитган, айниқса замонинг аҳлидан бўлган ҳар бир кишига назар ташла ва ҳечам шошилма. Савол бериб ва назар солмагунингча ундан бирон нарсага киришма: бу гапни Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан ёки уламолардан бирон киши гапирганми? Агар улардан бирон асар (хабар) топсанг, уни ушла, бирон нарса учун ундан ўтиб кет(иб тарк қил)ма ва ундан бирон нарсани устун қўйма, бўлмаса дўзах оловига тушасан. Билгин, Аллоҳ сен раҳм қилсин, банда эргашувчи, тасдиқ қилувчи ва таслим бўлувчи бўлмагунича, унинг исломи тўлиқ бўлмайди. Кимки Исломдан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бизга кифоя қил(иб етказ)маган бирон нарса қолган деб даъво қилса, уларни ёлғончи қилган бўлади. Бу улардан ажралиш ва уларга таъна етказишдир. У бидъатчи, адашувчи, адаштирувчи ва Исломда йўқ нарсани чиқарувчидир”. Мен айтаман (Албоний): Қуйидаги сўзларни айтган имом Моликни Аллоҳ раҳматига олсин: “Бу умматнинг аввали нима билан ислоҳ бўлган бўлса, унинг охири ҳам фақат шу билан ислоҳ бўлади. Ўша куни дин бўлмаган нарса бугун ҳам дин бўлмайди”. Мана бу сўзларни айтган Пайғамбаримизга Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин: “Сизларни Аллоҳга яқинлаштирадиган нимаики бўлса, мен сизларни унга буюрмасдан қолдирмадим. Сизларни Аллоҳдан узоқлаштирадиган нимаики бўлса, мен сизларни ундан қайтармасдан қолдирмадим”.

Неъматлари билан солиҳ амаллар охирига етувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Эҳромдан олдинги бидъатлар

1. Сафар ойида сафардан тийилиш ва никоҳ, уй қуриш ва бошқа амалларни бу ойда бошламаслик.

2. Ойнинг иккинчи ярмида ва ой Ақраб (чаён) буружида бўлганида сафар қилмаслик.

3. Мусофир сафарга чиққанидан сўнг уйни тозаламаслик ва супурмаслик.

4. Ҳажга кетишдан олдин икки ракаат намоз ўқиш. Шунда биринчи ракаатда “Фотиҳа”дан сўнг “Қул йаа айюҳал-кафируун”, иккинчисида эса “Ихлос” суралари ўқилади. Намоз тугаганидан сўнг: “Аллоҳумма бика инташарту ва илайка таважжаҳту” (“Аллоҳим, Сен учун кетяпман ва Сен томонга йўналяпман”), дейди. Кейин оятул-курсий, “Ихлос” сурасини, иккита муъаввизатайн ва фиқҳ китобларида келган бошқа сураларини ўқийди.

5. (Ҳажга кетишдан олдин) тўрт раккатли намоз ўқиш.

6. Ҳажни ният қилган киши уйидан чиққанида “Оли Имрон” сурасининг охирини, оятул-курсийни, “Инна анзалнаҳу” ва “Уммул-китоб” (“Фотиҳа”)ни ўқиш. Бунда дунёю охират ҳожатларининг адоси бор деб даъво қилинади.

7. Ҳожиларни кузатиш ва кутиб олишда зикр ва такбирларни баланд овозда айтиш.

8. Уларни кузатишда азон айтиш.

9. Каъбанинг матоси кийгизилган тахтиравон ва Каъбага янги мато кийгизиш учун тантаналар ўтказиш.[133]

10. Баъзи давлатлардаги каби ҳожиларни мусиқа билан кузатиш!

11. Ёлғиз сафар қилиш, баъзи суфийлар даъво қилганидек “Аллоҳ Таоло билан бирга ҳамроҳ бўлиш!”

12. Таваккул даъвосини амалга ошириш учун озуқасиз сафарга чиқиш!

13. Пайғамбарлар ва солиҳлар қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилиш.

14. Агар эри бор аёл ҳажни ният қилган бўлиб унинг ёнида бирга боришга маҳрами бўлмаса, эркак кишининг унга маҳрамдек бўлиш учун у билан (никоҳ) ақдини боғлаш.[134]

15. Аёл киши бегона (маҳрам бўлмаган) киши билан ака-сингил бўлиши. Бу билан уларнинг даъвоси бўйича у бу аёлга маҳрам бўлиб қолармиш. Кейин улар ака-сингилдек ўзларини тутади.

16. Аёл кишининг ўзлари даъво қилганидек “ишончли” аёллар гуруҳида маҳрамсиз сафар қилиш. Бунга ўхшаш мисол: уларнинг бирида маҳрам бўлиб, у уларнинг ҳаммасига маҳрам бўлишини даъво қилишларидир.

17. Ҳаж фарзини адо этишга қасд қилган ҳожилардан солиқ олиш.

18. Мусофирнинг ҳар гал бир манзилда тўхтаганида икки ракаат намоз ўқиб: “Аллоҳумма анзилни манзилан мубарокан ва анта хойрул-мунзилийн”, дейиши.

19. Мусофирнинг ҳар тўхтаган манзилида “Ихлос” сурасини ўн бир марта, оятул-курсийни бир марта ва: “Ва маа қодаруллоҳа ҳаққо қодриҳи” оятини бир марта ўқиши.

20. Мусофир келган ҳар бир ернинг пиёзидан ейиши.

21. Баъзи бир жойларни улардан яхшилик (барака) умид қилиб қасд қилиш, ваҳоланки шариат бу ишни яхши (мустаҳаб) деб ҳисобламаган. Масалан, “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг излари бор”, деб айтилаган жойлар, худди Байтул-мақдиснинг қоятоши ва Димашқ томонидаги “масжидул-қадам” каби, шунингдек пайғамбарлар ва солиҳлар мақбара (ёки ёдгорлик)лари.[135]

22. Табукка келганда қуролни яланғочлаш.

Эҳром, талбия ва бошқа амалларнинг бидъатлари

23. Баъзи китобларда маълум бўлган шартлар билан махсус оёқ кийим олиш.

24. Мийқотдан олдин эҳром ҳолатига кириш.[136]

25. Эҳромга кирганда идтибоъ қилиш.

26. Ниятни талаффуз қилиш.

27. Гапирмасдан сукут сақлаб ҳаж қилиш.

28. Жамоат билан бир овозда талбия айтиш.

29. Талбия ўрнига такбир ва таҳлил айтиш.

30. Талбиядан сўнг: “Аллоҳумма инни урийдул-ҳажжа фаяссирҳу лий ва аъиннии ала адааи фарзиҳи ва тақоббалҳу миннии. Аллоҳумма инни навайту адаа фаризотика фил-ҳажжи. Фажъални миналлазийна истажаабуу лака…”, дейиш.

31. Масжидул-ҳаромдан ташқари Маккадаги ва унинг атрофидаги масжидларни қасд (қилиб сафар) қилиш. Масалан, Сафо остидаги масжид, Абу Қубайс (тоғи) остидаги масжид, масжидул-мавлид ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам изларига бино қилинган шунга ўхшаш масжидлар.

32. Макка атрофидаги тоғлар ва жойларни(нг зиёратини сафар қилиб) қасд қилиш. Масалан, Ҳиро тоғи, Мино олдидаги тоғ. У ҳақда: “Унда (Исмоил алайҳиссалом ўрниларига қурбонлик) фидоси бўлган”, дейилади. Ва шунга ўхшаш тоғлар.

33. Танъимдаги Оиша масжидида намоз ўқишни қасд қилиш.

34. Байт олдида чўқиниш.[137]

Тавоф бидъатлари

35. Тавоф учун ғусл қилиш.

36. Каптар аҳлатини босиб олмаслик учун тавоф қилувчининг пайпоқ ва унга ўхшаш нарсаларни кийиш ҳамда аёлга тегиб кетмаслик учун қўлларни ёпиш.

37. Эҳромдаги кишининг Масжидул-ҳаромга кирганида таҳиятул-масжид намозини ўқиши.[138]

38. “Мана бу еттита айланишли тавофим билан фалон ва фалон нарсаларни ният қилдим”, дейиши.

39. Худди намозга қўл кўтарганидек Ҳажарул-асвадни ушлаш учун қўлларни кўтариш.

40. Ҳажарул-асвадни ўпганда баланд овоз чиқариш.

41. Уни ўпиш учун тиқилишиш ва уни ўпиш учун имомдан олдин салом бериш.

42. Ҳажарул-асвад ёки Ямоний рукнни ушлаш учун этакнинг четини шимариш.

43. Ҳажарни ушлаганда: “Аллоҳумма ийманан бика ва тасдиқон бикитабика”, дейишлари.

44. Ҳажарни ушлаганда: “Аллоҳумма иннии аъузу бика минал-кибри ва фақоти ва маротибиль-хизйи фид-дуня вал-ахироҳ”, дейиш.

45. Ўнг қўлни чап қўлга тавоф вақтида қўйиш.

46. Каъба эшиги қаршисида: “Аллоҳумма иннал-байта байтука, вал-ҳарома ҳаромука, вал-амну амнука, ва ҳаза мақомул-аиди бика минан-нари”, деб Иброҳим, алайҳиссалом мақомларига ишора қилиш.

47. (Каъбанинг) Ироқий рукни (бурчаги) олдида дуо қилиш: “Аллоҳумма иннии аъузу бика минаш-шакки ваш-ширки ваш-шикқоқи ван-нифақи ва суил-ахлақи, ва суил-мунқолаби фил-мали вал-аҳли вал-валад”.

48. Мийзаб[139] остида дуо қилиш: “Аллоҳумма азилни фий зиллика явма лаа зилла илла зиллука…”.

49. Рамл (Каъба тавофида тез майда қадам билан югуриш)да дуо қилиш: “Аллоҳуммажъалҳу ҳажжан мабрурон ва занбан мағфурон, ва саъян машкурон, ва тижаротан лан табуро, я Азизу, я Ғофуру”.

50. Қолган тўрт айланишда бу дуони ўқиш: “Роббиғфир варҳам, ва тажуз амма таълам, иннака антал-аъаззул-акром”.

51. Ямоний рукнни ўпиш.

52. Иккита шомий рукн ва Иброҳим мақомини ўпиш ва уларни ушлаш.

53. Каъба деворлари ва Иброҳим мақомини масҳ қилиш (суртиш).

54. “Урватул-вусқо” деб номлашадиган жойни табаррук санаш. Бу Байт эшиги қаршисидаги Каъба деворининг баланд жойи. Омманинг даъвоси бўйича ким уни қўли билан ушласа, “мустаҳкам боғич”ни ушлаган бўлади.[140]

55. Байтнинг ўртасидаги михни “дунё киндиги” деб номлашади. Улардан бири гўёки “дунё киндиги”га киндигини қўйиш учун киндигини очиб шу ерга чўзилиб ётиб олади.

56. Ёмғир остида тавоф қилишни қасд қилиш. Даъво бўйича буни қилган кишининг ўтган гуноҳлари кечирилади.

57. Каъбанинг Раҳмат мийзобидан оққан ёмғирни табаррук санаш.

58. Кир теккан кийимда тавоф қилмаслик.

59. Ҳожининг Замзам сувидан қолган сувини қудуққа тушириб: “Аллоҳумма иннии асъалука ризқон васиъан ва илман нафиъан ва шифаан мин кулли дааин”, дейиши.

60. Замзам сувидан баъзиларнинг ғусл қилиши.

61. Соқолларини, пулларини ва кийимларини замзам суви билан хўллаб барака излаш.

62. Баъзи китобларда зикр қилинганидек Замзам сувини ичганда ичига бир неча марта нафас қайтариб, ҳар қайтарганда Байтга назар ташлаш!

Сафо ва Марва орасида саъй қилишдаги бидъатлар

63. Сафо ва Марва орасида юриш учун таҳорат олиш. Даъво бўйича буни қилган кишининг ҳар қадамига етмиш минг даража ёзилади!

64. Деворга суянгунча Сафога чиқиш.

65. Сафодан тушишдаги дуо: “Аллоҳумма истаъмилни бисуннати набиййика, ва таваффани ала миллатиҳи, ва аъизни мин музиллатил-фитан, бироҳматика я арҳомар-роҳимийн”.

66. Саъй вақтида: “Роббиғфир варҳам, ва тажавуз амма таълам иннака антал-аъаззул-акром. Аллоҳуммажъалҳу ҳажжан мабрурон, ав умротан мабруротан, ва занбан мағфурон, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар…”, дейиш.[141]

67. (Икки тоғ ўртасида) ўн тўрт марта айланиб Сафода саъйни тугатиш.

68. Ҳаж ва умрада саъйни бир неча марта такрорлаш.

69. Саъйни тугатиб икки ракаат намоз ўқиш.

70. Намозга иқомат айтилса ҳам Сафо ва Марвада саъй қилиб жамоат намозидан қолиб кетиш.

71. Минога келганда муайян дуони лозим тутиш. Мисоли, “Иҳё”да келган дуо каби: “Аллоҳумма ҳазиҳи Мина фамнун алаййа бима мананта ала авлияика ва аҳли тоъатика”. Ундан чиққанидан сўнг эса: “Аллоҳуммажъалҳа хойро ғодватин ғодавтуҳа қотту…”.

Арафотдаги бидъатлар

72. Ҳилол (ой)да янглишишдан эҳтиёт бўлиб (Зул-Ҳижжанинг) саккизинчи куни Арафот тоғида бирон бир вақт туриш.

73. Минода арафага ўтар кечаси кўп шам ёқиш.

74. Арафага ўтар кечаси ўнта сўздан иборат бўлган жумлани минг марта айтиш: “Субҳаналлази фис-самааи аршуҳу. Субҳаналлазии филь-арзи мавтиуҳу. Субҳаналлази филь-баҳри сабилуҳу…”.

75. Саккизинчи куни Маккадан тўғри Арафотга кетиш (Минода тунаб қолмасдан).

76. Минодан Арафотга кечаси кетиш.

77. Арафага ўтар кечаси Арафот тоғида гулҳанлар ва шамларни ёқиш.

78. Арафа куни учун ғусл қилиш.

79. Арафотга яқинлашганда назари Жабалур-роҳматга тушса: “Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар”, дейиш.

80. Арафотда туришнинг вақти етмасдан у ерга кетиш. Аслида Арафотда туриш вақти кундузнинг ярмида бошланади.

81. Юз марта Арафотда таҳлил айтиш, кейин “Ихлос” сурасини юз марта ўқиш, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни ва охирида: “Ва алайна маъаҳум”ни қўшиб юз марта айтиш.

82. Арафотда сукут сақлаб дуо қилмаслик.

83. Арафотда турганда Жабалур-роҳматга чиқиш.

84. Жабалур-роҳматдаги “Одам қуббаси”, деб номлашадиган қуббага кириш, у ерда намоз ўқиш ва уни Байтни тавоф қилгандек тавоф қилиш.

85. Аллоҳ Таоло Арафа кечаси оқ-қора (ёки кулранг) туяда тушади, уловдаги кишилар билан қўл бериб сўрашади ва пиёдалар билан қучоқлашади, деб эътиқод қилиш.

86. Имомнинг Арафотда иккита хутба қилиб ораларида жумадаги хутбадек ўтириш.

87. Хутбадан олдин пешин ва аср намозларини ўқиш.

88. Арафотда хатиб хутбасини тугатмасдан пешин ва асрга азон айтиш.

89. Арафотда намозни тугатганидан сўнг имом Макка аҳлига: “Намозларингни тўлиқ ўқиб олинглар, чунки биз мусофирмиз”, дейиши.

90. Арафотда пешин ва аср намозлари орасида нафл намоз ўқиш.

91. Арафотга хос зикр ёки дуони таъйин қилиш. Масалан, “Иҳё”да келтирилган Хизр алайҳиссалом дуоси, унинг боши: “Я ман ла яшғулуҳу шаънун ан шаънин, ва ла самъун ан самъин …” ва бошқа дуолар. Уларнинг баъзилари ушбу китобимизнинг беш саҳифасига етади!

92. Баъзиларнинг кун ботишидан олдин Арафотдан кетиши.

93. Оми одамларнинг тилида тарқалган гап: “Арафотда жума куни туриш етмиш иккита ҳажга тенг” эмиш!

94. Баъзи инсонлар Арафот аҳлига ўхшаш учун Арафа кунининг кечасида жомеъ масжидларда ёки шаҳардан ташқари йиғилишиб овозни жуда баланд қилиб дуо-зикр, хутба, шеър ўқишлари.

Муздалифадаги бидъатлар

95. Арафотдан Муздалифага кетганда шошилиш.

96. Муздалифада тунаб қолиш учун ғусл қилиш.

97. Ҳарам жойнинг ҳурмати учун Муздалифага кирганда уловдан тушиб пиёда кириш.

98. Муздалифага етганда қуйидаги дуони лозим тутиш: “Аллоҳумма ҳазиҳи Муздалифа, жамаъат фийҳа алсина мухталифа, насъалука ҳаваижа муътанифа …”, бу “Иҳё”да келган.

99. Муздалифага тушгандан сўнг шом намозини ўқишга шошилмасдан тошлар йиғиш билан машғул бўлиш.

100. Ғаззолий айтганидек, икки намоз орасида шомнинг суннатини ўқиш, ёки уни иккита фарз намозидан кейин хуфтоннинг суннати ва витрга қўшиш.

101. Қурбонлик кунига ўтар кечасида ва Машъарул-ҳаромда ўтинни кўпайтириш.

102. Бу тунда бедор бўлиб чиқиш.

103. Муздалифада тунаб қолмасдан туриш.

104. Машъарул-ҳаромга келганида қуйидаги дуони лозим тутиш: “Аллоҳумма биҳаққил-машъарил-ҳаром, вал-байтил-ҳаром, вар-рукни вал-мақом. Аблиғ руҳа Муҳаммадин миннат-таҳийята вас-салом. Ва адхилна дарос-салом, я зал-жалали вал-икром”.[142]

105. Бажурийнинг (318) қуйидаги сўзи (ҳам бидъат): “Қурбонлик куни отиладиган еттита тошчани Муздалифадан, қолган устунларга отиладиган тошчаларни эса Муҳассир водийсидан олиш суннат”.

Тош отишдаги бидъатлар

106. Устунларга тош отиш учун ғусл қилиш.

107. Тошчаларни отишдан олдин уларни ювиш.

108. Такбир ўрнига тасбиҳ ёки бошқа зикрларни айтиш.

109. Такбирга қўшиб қуйидаги сўзларни айтиш: “Роғман лиш-шайтони ваҳизбиҳи. Аллоҳуммажъал ҳажжии мабрурон ва саъйи машкурон, вазанби мағфурон. Аллоҳумма ийманан бикитабика ват-тибаъан лисуннати набиййика”.

110. Баъзи кейинги давр уламоларнинг сўзлари: “Ҳар бир тош отишда: “Бисмиллаҳ, валлоҳу акбар, содақоллоҳу ваъдаҳу….. ва лав кариҳал-кафируун”, дейиш суннат”.

111. Тош отишда муайян кайфиятни лозим тутиш. Масалан, баъзилар айтадики: “Бошбармоқнинг учини кўрсаткич бармоқнинг ўртасига қўйиб тошни бошбармоқнинг устига қўяди, гўёки етмиш рақами ҳосил бўлганидек. Кейин уни отади”. Бошқалар эса шундай дейди: “Кўрсаткич бармоқни ҳалқа қилиб бошбармоқнинг бўғинига қўяди ва гўё ўн рақамини ҳосил қилади”.

112. Тош отувчининг жойини чегаралаш: у билан тош отиладиган жой орасида беш зироъ ва ундан кўп бўлиши.

113. Устунларга шиппак ва бошқа нарсаларни отиш.

Қурбонлик сўйиш ва соч олиш бидъатлари

114. Вожиб қурбонликнинг ўрнига унинг пулини садақа қилишга рағбат қилиш. Даъво бўйича гўшт кўплигидан тупроққа кўмилади ва ундан фақат озчилик фойдаланади![143]

115. Баъзиларнинг таматтуъ ҳажини қилиб қурбонликни қурбонлик кунидан олдин Маккада сўйишлари.

116. Соч олувчининг сочини унинг чап томонидан бошлаб олиш.

117. Бошнинг фақат тўртдан бир кисмини олиш.

118. Ғаззолийнинг “Иҳё”даги: “Соч олишда қиблага юзланиш суннат”, деган гапи.

119. Соч олишда: “Алҳамдулиллаҳи ала маа ҳадаанаа ва анъама алайна. Аллоҳумма ҳазиҳи насияти биядик, фатақоббал минни…”, деб дуо қилиш.

120. (Тош отадиган) устунлар олдидаги масжидларни тавоф қилиш.

121. Қурбонлик куни Минода ҳайит намозини мустаҳаб деб билиш.

122. Таматтуъ қилувчининг тавофул-ифозадан сўнг (Сафо ва Марва орасида) саъй қилмаслик.

Турли бидъатлар

123. Янги Каъбапўшни кийдириш муносабати билан тантанавий маросимлар ўтказиш.

124. Иброҳим мақомига мато ўраш.

125. Ҳожатлар адо этилиши учун латталарни Иброҳим мақомига ва минбарга боғлаб олиш.

126. Ҳожиларнинг Каъба устунлари ва деворга исмларини ёзишлари ва баъзиларнинг шуни бошқаларга ўз номларидан тавсия қилишлари.

127. Масжидул-ҳаромда намоз ўқувчининг олдидан ўтишни мубоҳ дейиш ва намоз ўқувчи ўтувчининг йўлини тўсса, у билан олишиш (тортишиш).

128. Ҳаж қилганларни “ҳожи” деб чақириш.

129. Нафл умра учун Маккадан ташқарига чиқиш.

130. Видолашув тавофидан сўнг Масжидул-ҳаромдан орқамача юриб чиқиб кетиш.

131. Ҳаж қилган кишининг уйини оқ бўёқ-оҳак билан бўяб унга суратларни нақш қилиш ва ҳожининг исми ва ҳаж тарихини ёзиб қўйиш.

Мадинаи мунаввара зиёратининг бидъатлари

Масжидун-набавийюл-карим ва Масжидул-Ақсони – Аллоҳ уни мусулмонларга тезроқ қайтариб берсин – зиёрат қилишга сафар қилиш суннатдир, бунинг фазли ва ажри ҳақида ҳадислар келган. Одамлар одатда уларни ҳаждан олдин ёки кейин зиёрат қилишади. Уларнинг кўплари бу йўлда илм аҳли наздида маълум бўлган бир неча диндаги янгиликлар ва бидъатларни қилишади. Шунинг учун етказиш ва огоҳлантириш мақсадида мен топган (бидъатларни) санаб ўтишни (китобдаги) фойдани тўлиқ қилиш деб билдим. Демак:

132. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини қасд қилиб сафар қилиш.[144]

133. Ҳожи ва зиёратчилар билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимослар ва салом юбориш.

134. Мадинаи мунавварага киришдан олдин ғусл қилиш.

135. Мадина деворига кўз тушса: “Аллоҳумма ҳаза ҳарому росулика. Фажъалҳу лий виқоятан минан-нар ва аманан минал-азаби ва сууил-ҳисаби”, дейиш.

136. Мадинага киришда: “Бисмиллаҳ ва ала миллати росулиллаҳ. Робби адхилни мудхола сидқин ва ахрижни мухрожа сидқин важъални лий мин ладунка султонан насийрон”, дейиш.

137. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қабрларининг масжидлари ичида қолиши.[145]

138. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида намоз ўқишдан олдин ул зотнинг қабрларини зиёрат қилиш.

139. Баъзиларнинг масжидга киришдан олдин ёки ундан чиқишда у зот қабрлари олдида яқиндан бўладими, узоқдан бўладими, хушуъ сақлаб, худди намоздек чап қўлига ўнг қўлини қўйиши.

140. Дуо қилганда қабрга қасддан юзланиш.

141. Ижобатни умид қилиб қабрни қасддан зиёрат қилиш.

142. Дуода Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳга васила (восита) қилиш.

143. У зотдан шафоат ва бошқа нарсаларни сўраш.

144. Ибнул-Ҳожнинг “Мадхал” 1/159да қуйидагиларни одобдан дейиши: “У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилганда тили билан ҳожатларини ва гуноҳларини кечиришни зикр қилмаслик, чунки у зот унинг ҳожатлари ва манфаатларини яхшироқ билгувчидир!!”

145. Шунингдек унинг қуйидаги сўзлари (1/264): “Умматларини кўриб туришларида ва унинг аҳволларини, ниятларини, ҳасратлари ва хатарларини билишда у зот алайҳиссаломнинг ўлимлари билан ҳаётлари орасида фарқ йўқ!!”

146. Баъзиларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларининг тўсиқларига табаррук қилиб қўлни қўйишлари. Баъзилар шунда қуйидаги қасам ичишади: “Қўлинг тўсиғига қўйилган зотнинг ҳаққи!” Ва: “Шафоат, эй Росуллуллоҳ”, дедим (ёки дединг)!!”

147. У зотнинг қабрларини ўпиш, ёки уни ёки унинг атрофидаги чўп каби нарсаларни ушлаш.[146]

148. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни ва икки асҳобларини зиёрат қилишда махсус кайфиятни лозим тутиш ва уни салом ва хос дуо билан қайд қилиш (чегаралаш). Масалан, Ғаззолийнинг сўзлари: “У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари олдида тўхтайди, қиблага орқани ўгиради, қабр деворига эса олдини ўгиради ва айтади: “Ас-саламу алайка я Росулаллоҳ””. Ва у узун саломни, кейин салавот ва узунликда унга ўхшаган дуони зикр қилди. Бу тахминан уч саҳифани ўз ичига олади.[147]

149. Қабрлари қаршисида намоз ўқишни қасд қилиш.

150. Тиловат ва зикр учун қабрлари олдида ва атрофида ўтириш.

151. Ҳар намоздан кейин у зотга салом бериш учун қабрларини қасд қилиб бориш.[148]

152. Мадина аҳлининг ҳар гал бу масжидга киришганида ёки чиқишганида у зотнинг қабрларини қасд қилиб боришлари.

153. Намоздан сўнг овозларини кўтариб: “Ас-Саламу алайка я Росулаллоҳ”, дейишлари.

154. У зотнинг қабрлари қуббасидан ёмғир билан тушган яшил бўёқнинг бўлакларини табаррук қилиш!

155. Сайҳон хурмосини қабр ва минбар орасидаги “Ровзатуш-шариф”да еб Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш.

156. Сочларини қирқиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларининг тупроқлари яқинидаги катта қандил (лампа)га ташлаш.

157. Баъзиларнинг икки қўллари билан мисдан ясалган икки хурмо дарахтини суртишлари. У дарахтлар Масжидда минбарнинг ғарбий қисмида қўйилган.[149]

158. Кўпчиликнинг Масжиднинг қадимги ҳудудида намозни лозим қилишлари ва Умар ва бошқалар Масжидга қўшган жойнинг биринчи сафларида намоз ўқимасликлари.

159. Мадинани зиёрат қилганлар Масжидун-набавийда қирқ вақт намоз ўқишлари учун бу ерда етти кун муқим бўлишни лозим қилишлари. Бу билан нифоқдан ва дўзахдан озод бўлишлари ёзилишини мақсад қилишади.[150]

160. Масжидун-набий ва Қубо масжидидан ташқари Мадинадаги ва унинг атрофидаги масжидлар ва зиёратгоҳларни қасд қилиб зиёрат қилиш.

161. “Гид”лар томонидан ҳожилар жамоатига баъзи зикрлар ва қисқа дуоларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужралари олдида ёки узоғида баланд овозда гапириб ўргатишлари. Ҳожилар эса ўргатиладиган сўзларни ундан ҳам баланд овозда қайтаради.

162. Бақиъ қабристонини кунига зиёрат қилиш ва Фотима розияллоҳу анҳо масжидида намоз ўқиш.

163. Уҳуд шаҳидларини зиёрат қилиш учун пайшанбани хос қилиш.

164. Шаҳидлар кўмилган ернинг атрофида ўралган тўсиқнинг деразасига латта боғлаш.

165. Уларнинг қабрлари ёнида жойлашган ҳовузда чўмилиб барака умид қилиш.

166. Масжидун-набавийдан видолашиб чиққанда орқамачасига юриш.

Байтул-Мақдис бидъатлари

167. Ҳаж билан бирга Байтул-Мақдис зиёратини қасд қилиш ва: “Аллоҳ ҳажжингни муқаддас қилсин!” дейиш.

168. Каъба тавофига ўхшатиб Қуббатус-сахрони тавоф қилиш.

169. Ас-Сахрони (Байтул-Мақдисдаги қоятошни) бирон бир таъзим тури билан улуғлаш, масалан, уни масҳ қилиш (суртиш), ўпиш, қўйларни у ерга сўйиш учун олиб келиш, Арафот кечаси у ерда туриш, унда бино қуриш ва бошқа.

170. Ас-Сахрода Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадам ва салла излари бор деб даъво қилиш. Уларнинг ичида Роб Субҳанаҳу ва Таоло қадамининг изи бор деб ўйлайдиганлари ҳам бор.

171. Исо алайҳиссаломнинг бешиги бор деб даъво қилишаётган жойни зиёрат қилиш.

172. У ерда Сирот кўприги ва Мезон тарозуси бор ҳамда Масжиднинг шарқий томонида ўрнатилган девор жаннат ва дўзах орасидаги девор деб даъво қилиш.

173.[151]

174. Занжир (номли бино) ёки унинг жойини таъзим қилиш.

175. Иброҳим Ҳалил алайҳиссалом қабрлари олдида намоз ўқиш.

176. Ҳаж мавсумида Масжидул-Ақсода ашула айтиш ва даф (чилдирма)га уриш учун йиғилиш.

Бу ҳаж ва зиёратларнинг бидъатларини йиғишда муяссар бўлганнинг охири. Аллоҳ Таборака ва Таолодан буни мусулмонлар учун элчилар саййидига эргашиш ва унинг кўрсатмаси билан юришда ёрдам бўлишини сўраман.

و » سبحانك اللهم وبحمدك ، أشهد أن لا إله إلا أنت ، أستغفرك وأتوب إليك » .


[1] Таржимон изоҳи: “Жобир орқали ривоят қилинган ҳаж” китоби.

[2] Бухорий, Муслим ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидан ривоят қилишди. У “Саҳиҳа” №1200 ва “Ирво” №769 да тахриж қилинган.

[3] Бугунги кунда барча ҳожиларнинг ҳолати шундай. Чунки улардан биронтаси қурбонлик ҳайвонини эҳромга кирмасдан туриб ҳайдаб келиши нодир ҳолатдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлари учун у инкор қилинмайди. Аммо қурбонлик ҳайдаб келмаган киши қирон ёки ифрод ҳажини қилса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам феъллари ва буйруқларига хилоф қилган бўлади. Ибн ´Аббос айтганлари каби, (бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлларидир), гарчи у одамларга ёқмаса ҳам. Муслим 4/58, Ахмад 1/278, 342.

[4] Таржимон изоҳи: таматтуъ ҳажида олдин умра қилиниб, эҳромдан чиқиб, сўнг Зул-ҳижжанинг 8-куни яна эҳромга кириб ҳаж бажарилади.

[5] Қ.: “Саҳиҳ Абу Довуд” № 1568, 1571.

[6] Унинг санади (суянган ҳадиси) у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларидир: “Аллоҳ Таоло ушбу ҳажингларга умрани киргизди. Агар Маккага келсанглар, қурбонлик ҳайдаб келмаган киши байтни тавоф қилиб Сафо ва Марво орасида югурса, эҳромдан чиқибди”. “Саҳиҳ Абу Довуд” № 1573, 1580.

[7] Таржимон изоҳи: ҳаж-ифрод – фақат ҳаж амалларини бажариш. Ҳаж қирон – ўзи билан қурбонлик ҳайвонини олиб келаётган киши бажаради. Бунда у эҳромга кириб умрани бажаради-да, сўнгра эҳромдан чиқмай, ҳаж вақтини кутиб ҳаж амалларини бажаради.

[8] Бу Умар ва бошқалардан ҳаж-ифроднинг афзаллигига далолат қиладиган ривоятларни йўққа чиқармайди, мен бу ҳақда асл китобда айтиб ўтдим. Сўнгра қарасам шайхул-ислом Ибн Таймия буни (бу ривоятларни) қуйидагича таъвил қилибди: “Бундан мурод бир сафарда ёлғиз умра қилиш ва бир сафарда ёлғиз ҳаж қилиш (умра ва ҳажнинг ҳар бирига алоҳида сафар қилиш)”. “Мажмуъул-фатово”нинг 26-жилдига мурожаат қилинг, бу муҳимдир.

[9] Таржимон изоҳи: шайх Албоний оғзаки фатволарида тушунтиришларича, “намоз ўқувчининг олдидан” мурод – у билан сажда ўрни олдидан ўтиш. Намоз ўқувчи сутрага қараб ўқияптими, йўқми, у ва саждагоҳи орасида ўтиш жоиз эмас, фақат бунга мажбур бўлса мустасно бўлади, масалан, фарз намозга сафга қўшилиш учун бошқа иложи бўлмаса. “Силсилатул-ҳуда ван-нур” кассеталари.

[10] Бу ҳасан ҳадисдир. У давоми билан “Саҳиҳ Жомиъус-соғир”да келган, 2-жуз, № 1477.

[11] Таржимон изоҳи: Бухорий ва Муслим “Саҳиҳ”лари.

[12] Бу асл китобда давоми билан келган (28-с). Уни мен “Ирво” (№ 1019) ва “Саҳиҳ Абу Довуд” (№ 1613)да тахриж қилдим.

[13] Таржимон изоҳи: Марфуъ – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган ривоят. Мавқуф – бу ерда саҳобийнинг сўзи ёки амали.

[14] Шайхул-ислом Ибн Таймия “Мансик” китобида шундай дейди: “У махсисини тўпиқдан кесиши лозим эмас, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдин кесишни буюриб, сўнгра Арафотда изор топмаган кишига шалвар кийишга, шиппак топмаган кишига эса махси кийишга рухсат бердилар. Бу уламоларнинг икки фикридан тўғрироғидир”.

[15] Муттафақун алайҳ (Бухорий ва Муслим), “Саҳиҳ Абу Довуд” № 1600.

[16] Таржимон изоҳи: эҳромга кирадиган жой. Қуйида улар айтилади.

[17] Таржимон изоҳи: эҳром кийимини кийиш билан эҳромга киришнинг фарқи бор.

[18] Қ.: “Саҳиҳа” № 2469.

[19] Муттафақун алайҳ. Қ.: “Саҳиҳ Абу Довуд” № 1557.

[20] “Саҳиҳ Абу Довуд” № 1579, мен ёзган “Мухтасар Саҳиҳ ал-Бухорий” (№ 761, 762), Аллоҳ унинг охиригача чоп этилишини осон қилсин. Ҳофиз (Ибн Ҳажар) “Фатҳ”да (3/311) шундай деди: “Бу ҳадисда Ақийқнинг Мадина каби фазли ҳамда унда намоз ўқиш фазли ҳақида хулоса олинади”.

[21] Бухорий муаллақ санад билан ва Байҳақий тўлиқ саҳиҳ санад билан келтиришган.

[22] Аз-Зиё (Мақдисий) саҳиҳ санад билан келтирган.

[23] Таржимон изоҳи: Қ.: “Маориж” сураси, 3-оят.

[24] Муттафақун алайҳ. Қ.: “Саҳиҳ Абу Довуд” № 1590.

[25] “Сунан” соҳиблари ва бошқалар ривояти. Қ.: “Саҳиҳ Абу Довуд” № 1592.

[26] Ҳасан ҳадис. “Саҳиҳул-жомиъус-соғир ва зийадатуҳу” № 1112.

[27] Таржимон изоҳи: қавс ичида сўзлар бу китобнинг иккинчи нашрда бўлиб, тўртинчи нашрнинг биздаги нусхада туширилган.

[28] Саъид ибн Мансур ривояти (“Муҳалло” 7/94 да келишича), унинг санади жаййид (яхши). Уни Ибн Абу Шайба ҳам саҳиҳ санад билан Муттолиб ибн Абдуллоҳдан ривоят қилди (“Фатҳ”да 3/324 келтирилишича). У мурсал ривоятдир (саҳобий зикр қилинмаган).

[29] Муслим ривояти. Қ.: “Саҳиҳа” № 2023.

[30] Бухорий (“Мухтасар” № 769), Таёлусий (№ 1513), Аҳмад (6/32, 100, 180, 243).

[31] Таржимон изоҳи: Зул-Ҳижжанинг 12-13-кунлари.

[32] Ибн Абу Шайба (“Муҳалло”да 7/94, 95 келишича), унинг санади саҳиҳ. Шайхул-ислом Ибн Таймия “Мансик” китобида шундай деди: “Аёл киши йўлдошларига эшитадиган даражада овозини баланд қилади, шунингдек уни турли ҳолатларда кўпайтириш мустаҳаб бўлади”.

[33] Бу “Саҳиҳа” № 828 да тахриж қилинган ҳадиснинг бир бўлагидир: “Жибрил менга талбияда овозни баланд қилишга буюрди, чунки у ҳажнинг шиорларидандир”.

[34] Ибн Ҳузайма ва Байҳақий саҳиҳ санад билан: “Тарғиб ва тарҳиб тахрижи” 2/118.

[35] Бухорий, менинг “Мухтасар Бухорий” китобим (60 “Анбиё”, 8-боб). Ҳофиз (Ибн Ҳажар) айтди: “Водийнинг ичида талбия айтиш росуллар суннатидан эканлиги бу ҳадисдан маълум бўлади. Шунингдек кўтарилишда таъкидланган (зикрлар), тушишда ҳам таъкидланган”.

[36] Аҳмад (1/417), санади жаййид, “Ҳажжул-кабир”да келишича Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди. Таржимон изоҳи: биздаги нусхада: “Талбия ва таҳлил билан аралаштириб турардилар”, дейилган. Биз танлаган лафз Аҳмад ривоятида келган.

[37] Бухорий (№ 779 менинг “Мухтасарим”), Байҳақий. Қ.: “Ал-Мажмаъ” (3/225 ва 239).

[38] Бухорий (№ 779 менинг “Мухтасарим”) ва “Саҳиҳ Абу Довуд” (№ 1630).

[39] Бухорий (№ 780 менинг “Мухтасарим”) ва “Саҳиҳ Абу Довуд” (№ 1929).

[40] Фокиҳий ҳасан санад билан ривоят қилди.

[41] Бу ҳақда ҳасан ҳадис бор, унинг тахрижи “Саҳиҳа” (№ 2478)да келган.

[42] Қ.: Шайхул-ислом Ибн Таймиянинг “Калиму-тоййиб” китоби, менинг таҳқиқим билан (51-52-с.).

[43] Қ.: Шайхул-ислом Ибн Таймиянинг “Калиму-тоййиб” китоби, менинг таҳқиқим билан (51-52-с.).

[44] Ибн Абу Шайба саҳиҳ санад билан ундан ривоят қилди. Ундан бошқалар марфуъ ҳолда заиф санад билан ривоят қилишди. Бу “Заифа” (№ 1054)да баён қилинган.

[45] Байҳақий (5/72) ҳасан санад билан Саъид ибн ал-Мусайябдан ривоят қилди, у киши айтди: “Мен Умардан бир сўз эшитдимки, мендан бошқа уни эшитган одам қолмади. У Байтни кўрганида шундай деётганини эшитдим”, ва бу дуони зикр қилди. Шунингдек у бошқа санад билан Саъид ибн ал-Мусайябдан шуни айтганини ривоят қилди. Шунингдек Ибн Абу Шайба (4/97) буни иккаласидан ривоят қилди.

[46] Бир фазилат эгаси “Маносик ва зиёрат” китобига ёзган таълиқида: “Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинмаган”, деган сўзи янглишишдир. Мен бунинг саҳиҳлигини “Ирво” (№ 1112)да таҳқиқ қилдим, Аллоҳга ҳамд ва миннатдорчилик бўлсин, У Зот ўша китобнинг чоп этилишини муяясар қилди.

[47] Шофеъий, Аҳмад ва бошқалар келтирди, уни “Ҳажжул-кабир”да баён қилганимдек бу кучли ҳадис.

[48] Термизий, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди. У бундан олдин кўрсатилган манбада тахриж қилинган.

[49] Термизий уни ҳасан деди, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.

[50] Термизий ва Ибн Хузайма уни саҳиҳ дейишди.

[51] Таржимон изоҳи: Масжидул-Ҳарамда Каъбанинг олдидаги яримойсимон девор, қадимда Каъбанинг бир девори бўлган.

[52] Идтибоъ – ридони ўнг қўлтиқдан ўтказиб учини чап (елка) устидан қайтариб олиб келади. Шунда ўнг елка очилиб қолади, чапи эса ёпилади. Бу ишни ушбу тавофдан олдин ва ундан кейин қилиш бидъатдир.

[53] Таржимон изоҳи: яъни, Ямоний рукн билан Ҳажарул-асвад орасида. Қ.: “Миръатул-мафатиҳ” № 2605.

[54] Абу Довуд ва бошқалар келтириб бир гуруҳ уламолар уни саҳиҳ деган. “Саҳиҳ Абу Довуд” (1653).

[55] Шайхул-ислом Ибн Таймия айтди: “Истилом – қўл билан (Ҳажарул-асвад ёки ямоний рукнни) силаш. Аммо Байтнинг қолган томонлари, Иброҳим мақоми, Ер юзидаги қолган барча масжидлар ва деворлар, пайғамбарлар ва солиҳлар қабристонлари, масалан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужралари, Иброҳим ғори, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган жойлари ва пайғамбарлар ва солиҳлар мақбаралари ва Байтул-Мақдис қояси каби бошқа жойлар ушланмайди ва ўпилмайди, бу ҳақда имомлар иттифоқ қилишган. Аммо уларни тавоф қилиш эса энг катта ҳаром бўлган бидъатлардандир. Кимки буни дин қилиб олса тавба қилдирилади. Тавба қилса (тек қўйилади), бўлмаса қатл қилинади”. Абдурраззоқ (8945), Аҳмад ва Байҳақий Яъло ибн Умайядан қилишган ривояти қандай ҳам яхши: “У айтди: “Мен Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳу билан тавоф қилдим (бир ривоятда Усмон билан). Эшикдан кейин келадиган ва ундан кейин Ҳижр келадиган рукн олдида тургандим, уни силаш учун ушладим. Шунда у: “Сен Росулуллоҳ билан тавоф қилмаганмисан?” деб сўради. Мен: “Ҳа”, дедим. У: “Шуни ушлаганларини кўрдингми?” деди. Мен: “Йўқ”, дедим. У: “Уни (ушламасдан) қўйиб кетавер, чунки сен учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда гўзал намуна бор”, деди”.

[56] Бу амал Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳасан даражагача кўтариладиган икки йўл орқали ҳадис ривоят қилинган. Шунингдек бу амал бир гуруҳ саҳобалардан собит бўлиши билан ушбу ҳадис кучаяди. Уларнинг ичида Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бор. У айтди: “Бу – рукн ва эшик орасидаги Мултазам”. Бу феъл яна Урва ибн аз-Зубайрдан саҳиҳ йўл билан ривоят қилинган. Буларнинг ҳаммаси “Саҳиҳа” (2138)да тахриж қилинган. Шайхул-ислом Ибн Таймия “Мансик” китобларида (387-с.) шундай дедилар: “Хуш кўрилган ишлардан бири Мултазам – Ҳажарул-асвад ва эшик орасига бориш, унга кўкракни, юзни, билаклари ва кафтларини қўйиб дуо қилиш ва Аллоҳ Таолодан ҳожатини сўраш. Бу амал қилинган. Шунингдек бу амални видолашув тавофидан олдин қилиш ҳам мумкин, чунки бу илтизом видолашув ҳолатида бўладими, бошқасида бўладими, фарқи йўқ. Саҳобалар Маккага киришганида бу амални бажаришарди… Агар эшикнинг олдидан тўхтаб Байтни илтизом қилмасдан ўша ерда дуо қилса, яхши бўлади. Агар ўтиб кетса тўхтамайди, унга қарамайди ва орқага қараб юрмайди”.

[57] Термизий ва бошқалар ривоят қилди. Иккинчи ривоят Табаронийники. Бу саҳиҳ ҳадис, мен уни “Ирво” (21)да таҳқиқ қилдим. Шайхул-ислом айтди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларида ҳам, феълларида ҳам, сўзларида ҳам, таълимларида ҳам унда (тавофда) чегараланган зикр йўқ. Балки унда барча шаръий дуолар қилинади. Кўп одамлар Мийзоб остида ва шунга ўхшаш жойда айтадиган муайян дуонинг эса асли йўқ”.

[58] Абу Ҳурайрадан бўлган муттафақун алайҳ ҳадис. Термизий уни Али ва Ибн Аббос ҳадисларидан ривоят қилган. У “Ирво” (1102)да тахриж қилинган.

[59] Оиша ҳадиси, муттафақун алайҳ, шунингдек Бухорий Жобир ҳадисидан, зиёдаси уники, у олдинги манбада (191-рақам билан) тахриж қилинган.

[60] Муқаддимага ва асл китобга (21, 23, 135-с.) мурожаат қилинг.

[61] Бир гуруҳ имомлар айтганидек бу саҳиҳ ҳадис. Мен уни тахриж қилдим ва унинг йўллари ҳақида “Ирвоул-ғалил” (1123)да гапириб ўтдим, уларнинг бири “Саҳиҳа” (883)да бор.

[62] Саҳиҳ ҳадис, Таёлусий ва бошқалар ривоят қилишди. У “Саҳиҳа”да 1056-ҳадис остида ва бошқа (китобларимда) тахриж қилинган.

[63] Аз-Зиё “Мухтарот”да ва бошқалар келтиришган. У олдинги манбада (№ 1056)да тахриж қилинган.

[64] Бугунчи кунда Сафодан – баъзи жойлари ҳисобга олинмаса – Каъбани кўриш осон эмас, чунки у устига Масжиднинг иккинчи қават бино қилинган устунлар орасидан кўринади. Кимга бу муяссар бўлса, суннатни қилган бўлади. Бўлмаса, ҳаракат қилсин-да, (кўра олмаса), ҳеч қиси йўқ.

[65] “Ал-Азкор”да қўшимча бор: “Ла илаҳа иллаллоҳу ва ла наъбуду илла ияҳу …” ва охиригача. Мен бу зиёдани ушбу ҳадисни ривоят қилган Муслим ва бошқаларнинг бирон йўлида кўрмадим. У Жобирнинг узун ҳадисида келган. Бу эса (ушбу зиёдани кўрмаганлигимиз) унга (“ал-Азкор”) таълиқ қилган кишининг қуйидаги сўзидан чиқадиган хулосага хилофдир: “Муслим ва … келтиришган”.

[66] Яъни таҳлиллар (“ла илаҳа иллаллоҳ….” зикрлари) орасида дунёю охират яхшилигини сўраб хоҳлаган дуо қилади. Афзали эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёки солиҳ салафларимиздан келган дуолардир.

[67] Бу ҳадис ваҳм қилганларга хилоф равишда саҳиҳдир, у “Ирво”да (1072) тахриж қилинган.

[68] Насоий келтирди, у “Ҳажжул-кабир”да бор. Фойда: Ибн Қудоманинг “Муғний” китобида (3/394) шундай дейилган: “Аёллар тавофи ва саъйининг барчаси юриш билан бўлади. Ибнул-Мунзир айтди: “Илм аҳли аёллар Байт атрофида ҳам, Сафо ва Марва орасида ҳам рамл (кичик қадам билан тез юриш-югуриш) қилмаслигига ва идтибоъ қилмаслигига ижмоъ қилишган. Чунки бу иккаласида (югуриш ва идтибоъда) кучни кўрсатиш бор. Бу эса аёлларда мақсад қиланмайди, чунки уларда бекитиш (сатр) мақсад қилинган. Рамл ва идтибоъда эса (аврат) очилиши мумкин”. Нававийнинг “Мажмуъ”сида (8/75) эса бу масала шофеъийлар наздида ихтилофли эканлигига далолат қиладиган нарса бор. У киши айтди: “Бу масалада икки хил фикр бор. Биринчиси, у тўғрисидир, ва бу жумҳурнинг қатъий фикри: (аёл) югурмайди, балки барча масофани кечаси ҳам, кундузи ҳам юриб ўтади. Иккинчи фикр: тунда югуриш масофаси холи бўлганда унга югуриш жойида эркаклар каби югуриш мустаҳаб бўлади”. Мен айтаман (Албоний): Мана шу ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак, чунки югуриш машруъ бўлишининг асоси – Исмоил онаси Ҳажарнинг чанқаган ўғлига ёрдам қидириб югуриши. Ибн Аббос ҳадисида келганидек: “Сафо тоғи унга ердаги энг яқин тоғ эканлигини билиб унга чиқди. Кейин: “Бирон бир кишини кўрармикиман”, деб водийга қаради, лекин ҳеч кимни кўрмади. Шунда Сафодан тушиб водийга етди-да ридосининг четини кўтариб тиришаётган инсон каби югуриб водийни кесиб ўтди. Кейин Марвага бориб унга чиқди ва: “Бирон бир кишини кўрармикиман?” деб қаради. Лекин ҳеч кимни кўрмади. Бу ишни у етти марта қилди”. Ибн Аббос айтди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мана шу инсонларнинг улар (Сафо ва Марва) орасида югуришидир”. Бухорий (“Саҳиҳ”ининг) “Анбиё” китобида келтирди.

[69] Каъбани кўришга келсак, ҳозирги замонда у мумкин эмас, чунки уларнинг орасини юқорида айтилганидек бинолар тўсиб туради. Шунинг учун (ҳожи) Каъбага юзланишга ҳаракат қилиши керак ва ҳайратда қолганларнинг ишини қилмаслиги керак: улар кўзлари ва қўлларини осмонга кўтаришади!!

[70] Абу Нуъайм “Саҳиҳ Муслим”га ёзган “Мустахраж”ида ривоят қилган.

[71] Ибн Абу Шайба (4/68-69) Ибн Масъуд ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумолардан иккита саҳиҳ санад билан, ҳамда ал-Мусайяб ибн Рофиъ ал-Коҳилий ва Урва ибн аз-Зубайрдан ривоят қилди. Шунингдек “Мажмаъ” (3/248)да келишича Табароний заиф санад билан марфуъ ҳолда ривоят қилди.

[72] Ёки умраси ва ҳажи орасида сочи ўсиши учун етарли вақт бўлса, сочини қириб ташлайди. Қ.: “Фатҳ” 3/444.

[73] Икки шайх (Бухорий, Муслим) келтирди.

[74] Кейинги изоҳга қаранг.

[75] Бу (Намирадаги) ва ундан кейинги тўхташга қаттиқ тиқилинч сабабли бир кун етмайди. Агар уларда тўхтамасдан Арафотга ўтиб кетса, ҳеч қиси йўқ, иншааллоҳ. Шайхул-ислом Ибн Таймия “Фатаво” (26/168)да шундай дейди: “Аммо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ўз ичига олган амаллар: Минода тарвия куни туриш, у ерда арафа кунидан олдинги тунда тунаб қолиш, кейин Машъарул-ҳаром билан Арафот орасидаги Уранада заволгача туриш, у ердан Арафотга бориш, Урана водийсида йўл давомида хутба ва икки вақт намоз ўқиш, буларнинг ҳаммасига фуқаҳоларнинг ижмоъси каби (иттифоқ бор)дир, гарчи кўп мусаннифлар уларни ажратмаса ҳам. Кўпчилик одамлар эса янги одатлар ғолиб бўлгани учун уни билмайди”.

[76] Мен айтаман (Албоний): шунингек у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан у ерда ва қолган бошқа сафарларида пешиндан олдин ва асрдан кейин бирон намоз ўқиганлари нақл қилинмаган. Шунингдек ротиб (суннат муаакада) намозлардан фақат витр ва бомдоднинг суннатидан ташқари биронтасини ўқиганлари ҳам собит бўлмаган.

[77] Бухорий Ибн Умардан таълиқ ҳолда. Қ.: “Мухтасар Бухорий” (25/89/3).

[78] Ҳасан ёки саҳиҳ ҳадис. Унинг бир неча йўли бўлиб, мен уларни “Саҳиҳа” (1503)да тахриж қилдим.

[79] Асл китобда баён қилинганидек бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган.

[80] Муслим ва бошқалар ривояти. Қ.: “Тарғиб” 2/129.

[81] Аҳмад ва бошқалар ривоят қилиб бир гуруҳ муҳаддислар уни саҳиҳ дейишди. Буни “Тахриж ат-тарғиб”да баён қилдим.

[82] Шайхул-ислом Ибн Таймиянинг айтишича бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобаларидан собит бўлган: Бухорийда (25/94/801) “Мухтасар Бухорий”дан.

[83] Шайхул-ислом айтди: “Агар Муздалифага етса, агар имкони бўлса, туяларни чўктиришдан олдин шом намозини ўқийди. Кейин туяларни чўктиришса, хуфтон ўқишади. Агар хуфтонни кечиктиришса, зарар қилмайди”.

[84] Аммо баъзи мусаннифлар зикр қиладиган: “Аллоҳуммажъал ҳажжан мабрурон” (“Аллоҳим буни мабрур ҳаж қилгин”) деган қўшимча у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлмаган. Мен буни “Заифа” (1107)да баён қилганман.

[85] Ибн Хузайма “Саҳиҳ”ида ривоят қилиб: “Бу саҳиҳ ҳадис бошқа ривоятларда ноаниқ келган нарсани тафсир қилиб беради. Яъни, “Жамратул-ақобага тош отгунича (талбия айтиб турди)”, деган сўзлардан мурод “тош отиб тугатгунича”, деди. “Фатҳул-борий” 3/426.

[86] Бу ҳақда асл китобда тафсилотни айтдим. Агар далилга эга бўлишни хоҳласангиз, ўшанга мурожаат қилинг (80-с.).

[87] Бу саҳиҳ ҳадис, уни бир гуруҳ уламолар, уларнинг ичида Ибнул-Қоййим кучли санашган. Мен буни “Саҳиҳ Абу Довуд” (1745)да баён қилдим. Бу рисола тарқалгунича ушбу ҳадисни кўрган илм аҳлидан бўлган баъзи фазилат эгалари уни ғариб санашди, баъзилари эса уни заиф дейишга шошилишди. Худди мен илгари баъзи муаллифотларимда қилганим каби. Ўшанда мен ҳадиснинг Абу Довуддаги йўлига суяниб ўша фикрга келгандим. Буни имом Ибнул-Қоййим “Таҳзиб”да кучли деб санагани ҳамда Ҳофиз (Ибн Ҳажар) “Талхис”да у ҳақда сукут сақлаб уни кучли ҳисоблагани билан бирга мен унинг бошқа йўлларини топдим. Уларни кўрган одам заифликни қатъиян йўққа чиқариб уни саҳиҳ даражасига кўтаради. Лекин бу йўллар кўпчиликнинг қўлида юрмайдиган манбалардадир. Бу имом Таҳовийнинг “Шарҳ Маони ал-асар”и. Мазкур нарса худди менга олдин махфий қолганидек у кишига махфий қолди. Шунинг учун улар уни ғариб ёки заиф дейишга шошилишди. Уларнинг бунга журъат этишларига сабаб – улар ўзларидан олдин қуйидаги сўзларни айтган уламоларни топишди: “Биронта фақиҳ бундай фикрни айтганини билмайман”. Бу эса йўққа чиқариш, илм (билиш) эмас. Илм аҳлига маълумки, бирон нарсани билмаслик уни йўқлигини билишни лозим қилмайди (яъни, унинг йўқлиги эмас). Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис собит бўлса ва унинг далолати худди бу ҳадисдаги каби очиқ-ойдин бўлса, унга амал қилиш вожиб бўлади. Шунингдек бу (ҳадисга амал қилиш) илм аҳлининг унга нисбатан фикрини билишга қараб қолмайди. Худди имом Шофеъий айтганидек: “Хабар собит бўлган вақтнинг ўзида қабул бўлади, гарчи имомлардан мазкур хабарга қабул қилинган хабарга амал қилиш каби амал содир бўлмаган бўлса ҳам. Чунки Росулуллоҳнинг ҳадиси ўз-ўзидан собит бўлади, у зотдан кейингиларнинг унга амал қилиши билан эмас”. Мен айтаман (Албоний): Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси унга фуқаҳоларнинг амали истишҳод қилинишидан (кучайтириш учун далил қилинишидан) кўра улуғроқ! Чунки у мустақил асл-асосдир, ҳукм қилувчидир, ҳукм қилинувчи эмас. Шу билан бирга бу ҳадисга бир гуруҳ илм аҳли амал қилган, улардан улуғ тобеъин Урва ибн аз-Зубайр. Мана шундан кейин бирон кишига унга амал қилишни тарк қилишга узр борми? Албатта бунда қалби бор ёки эшитаётган ва ҳозир бўлган киши учун зикрэслатма бор (Қоф-37). Бу қисқача келтирилган сўзларнинг тафсилоти ҳозиргина зикр қилинган тасниф китобида мавжуд. Билгинки, мавсум (ҳаж) аҳли учун тош отиш бошқаларнинг ҳайит намози ўрнидадир. Шунинг учун имом Аҳмад шаҳарларнинг ҳайит намози Минода қурбонлик қилиш вақтида бўлишини мустаҳаб санаган. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни жамра(га тош отиш)дан кейин хутба қилдилар, худди Мадинада ҳайит намозидан сўнг хутба қилганлари каби. Баъзиларнинг лафзнинг ёки қиёснинг умумийлигига асосланиб Минода ҳайит намозини мустаҳаб дейиши хато ва суннатдан ғафлатда бўлишдир. Чунки “Фатаво Ибн Таймия” (26/180)да келтиришича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг халифалари Минода ҳеч қачон ҳайит намозини ўқишмаган.

[88] Мен айтаман (Албоний): бу ҳадисда ҳожилар учун улкан кенгчилик ва қийинчиликлар катта қисмининг ечими бор. Бу қийинчиликлар: жонлиқларнинг сўйиш жойида тўпланиб кетиши, у ердаги волийларнинг уларни ерга кўмишга мажбур бўлиши. Ким кенгроқ маълумотни хоҳласа, асл китобга (87-88-с.) мурожаат қилсин.

[89] Бу ҳақда Абу Довуд ва бошқаларда Жобирдан марфуъ ҳадис келган. У “Ирво” (1138)да тахриж қилинган. Бошқа ҳадис Байҳақий (9/285)да келган. Шунингдек Ибн Умардан ривоят қилинишича, у қўй (сигир) сўйса қиблага қаратишни мустаҳаб санарди (хуш кўрарди). Абдурраззоқ (8585) ундан саҳиҳ санад билан у қиблага қаратилмасдан сўйилган ҳайвонни ейишни кариҳ кўрганини (ёқтирмаганини) ривоят қилди.

[90] Ҳофиз (Ибн Ҳажар) шундай деди (10/16): “Бу сўювчи пичоғини ўнг қўли билан олмоғи ва унинг бошини чап қўли билан ушламоғи енгил бўлиши учундир”. Мен айтаман (Албоний): унинг ётқизилиши ва қадамни биқинига қўйишни иккита шайх (Бухорий, Муслим) келтирган.

[91] “Саҳиҳ Абу Довуд” (1550). Бу ҳадисдан кейин Ибн Умардан шунга ўхшаш уни кучайтирадиган ҳадис келган. Уни иккита шайх келтирган.

[92] Молик саҳиҳ санад билан Ибн Умарнинг ўз сўзларидан ривоят қилган. Бухорий уни муаллақ ҳолда жазм шаклида ривоят қилган. Менинг “Мухтасар Бухорий” китобимнинг № 330 ҳадиси.

[93] Абу Довуд ва бошқалар Жобир ҳадисидан келтиришди. “Мажмаъ” (4/22)да келишича уни кучайтирувчи ҳадисни Абу Саъид ал-Худрийдан Абу Яъло ривоят қилган. У “Ирво” (1118).

[94] Муслим ва бошқалар Оишадан ривоят қилишди. У юқорида айтилган манбада тахриж қилинган. Шайхул-ислом “Мансик” китобида қўшимча қилди: “Худди ҳалилинг Иброҳимдан қабул қилганинг каби”. Менинг олдимда бўлган суннат китобларидан биронтасида буни учратмадим.

[95] Бухорий муаллақ ҳолда, Абу Довуд ва бошқалар уланган ҳолда ривоят қилишди. “Саҳиҳ Абу Довуд” (1700, 1701).

[96] Аҳмад келтириб, Ибн Ҳиббон уни саҳиҳ деди. Менинг наздимда у йўлларининг мажмуаси билан кучлидир. Шунинг учун мен уни “Саҳиҳа” (2476)да тахриж қилдим.

[97] Муътар – қурбонлик ҳайвони олдига келиб, унинг атрофида айланадиган, унга рўбарў бўлган (насиба олмоқчи бўлган) бой ёки камбағал.

[98] Бухорий ва бошқалар ривоят қилишди, у “Ирво” (964)да тахриж қилинган. Аммо шайхул-исломнинг сўзлари (388-с.)га келсак: “Таматтуъ қилувчи ўша уч куннинг баъзисини тарвия куни эҳром боғлашидан олдин албатта тутиши лозим”, мен унинг асосини (ёки маъносини) билмайман, балки бу сўзнинг зоҳири оят ва ҳадисга хилофдир. Валлоҳу аълам.

[99] Иккита шайх ва бошқалар Ибн Умар ва бошқаларнинг ҳадисидан ривоят қилишди. У олдинги манба (1084)да тахриж қилинган.

[100] Муслим ва бошқалар ривоят қилишди. У “Ирво” (1085)да ва “Саҳиҳ Абу Довуд” (1730)да тахриж қилинган. Бу масала ҳанафийлар суннатга хилоф қилишганини ҳанафий аллома Ибнул-Ҳумом эътироф қилган масалалардандир. Бу олийжаноб имомнинг эътирофи ҳақида тақлидчилар нима дейди?

[101] Бу саҳиҳ ҳадис «Саҳиҳа” (605)да тахриж қилинган, шунингдек мен уни “Саҳиҳ Абу Довуд” (1732)да келтирдим.

[102] Шайхул-ислом айтди: “Агар сочини қисқартирса сочини йиғади ва ундан бармоқ учи, ёки ундан камроқ ёки кўпроқ қирқади. Аёл бундан кўп кесмайди, эркак эса хоҳлаганича қисқартириши мумкин”.

[103] Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилди. Қ.: “Саҳиҳ Абу Довуд” (1710).

[104] Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилди. Қ.: “Саҳиҳ Абу Довуд” (1709).

[105] Бухорий таълиқ ҳолда, Абу Довуд уланган ҳолда ривоят қилишди. Қ.: “Саҳиҳ Абу Довуд” (1700) ва “Ирво” (1064).

[106] Бухорий ва Абу Довуд бир гуруҳ саҳобалардан ривоят қилишди. Қ.: “Саҳиҳ Абу Довуд” (1705, 1707, 1709, 1710) ва “Мухтасар ал-Бухорий” (847).

[107] Бухорий муаллақ ҳолда, Ибн Абу Шайба ва бошқалар эса уланган ҳолда ривоят қилишди. Қ.: “Мухтасар Бухорий” № 319 1-ж. 386-с.

[108] Бухорий муаллақ ҳолда, Абдурраззоқ эса уланган ҳолда ривоят қилди. Юқорида зикр қилинган манбанинг № 318 ҳадисида қаранг.

[109] Абдурраззоқ (9012) ундан саҳиҳ санад билан ривоят қилди.

[110] Қайси бирини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганларини Аллоҳ билади. Эҳтимол, у зот уларга икки марта намоз ўқиб бердилар: бир марта Маккада, бир марта Минода. Биринчиси фарз, иккинчиси нафл. Шунга ўхшаш ҳодисалар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи жангларида содир бўлган.

[111] Кейинги изоҳга қаранг.

[112] Кейинги изоҳга қаранг.

[113] Буларнинг ҳаммаси икки шайх ва бошқалардаги Ибн Масъуд ҳадисида собит бўлган. Баъзи “Маносик” китобларида айтилишича, Жамратул-ақобага тош отганида қиблага қараши ушбу саҳиҳ ҳадисга хилофдир. Унга хилоф бўлгани эса шоз (ишончли ровийнинг ўзидан кўпроқ ёки ишончлироқ ровийларга хилоф қилиши), балки мункар (заиф ровийнинг ишончли ровийларга хилоф қилиши) бўлади. Мен буни “Заифа” (4864)да баён қилдим.

[114] Шайхул-ислом Ибн Таймия айтди: “Агар у Минода бўлганида кун ботса, одамлар билан учинчи кунда тош отиш учун қолади”. Мен айтаман (Албоний): бу Ибн Ҳазмнинг “Муҳалло” (7/185)да тутган йўлига хилоф равишда жумҳур уламоларнинг фикридир. Нававий жумҳур учун далил сифатида Аллоҳ Таолонинг: “Ким шошилиб икки кунда амалларни бажарса, унга гуноҳ йўқ”, сўзларининг мафҳуми (ундан тушуниладиган маъно)ни келтириб “Мажмуъ” (8/283)да айтди: ““Явм” деб кундузга айтилади, тунга эмас”. Шунингдек у Умар ва ўғли Абдуллоҳдан собит бўлган ривоятни келтирди: “Улар иккови: “Ким иккинчи куннинг кечасида (учинчига ўтар кечасида) Минода бўлиб қолса, одамлар билан кетиши учун эрталабгача қолсин”, дейишди. “Муватто”даги Ибн Умардан келтирган ривоятида: “Эрталаб устунга тош отмагунича ҳечам кетмасин”, дейилган. Имом Муҳаммад ўз “Муватто”сида (233-с. “ат-Таълиқ ал-Мумажжид”) Моликдан бу ривоятни келтириб шундай дейди: “Биз шуни оламиз ва бу Абу Ҳанифа ҳамда ҳамма (кўпчилик) шундай фикрда бўлган”.

[115] Икки шайх ва бошқалар ривоят қилишди. У “Ирво” (1079)да тахриж қилинган. Мен у ерда танбеҳ қилдимки, асл китобда уни Ибн Аббос ҳадиси дейилиши янглишишдир.

[116] “Сунан” соҳиблари келтирган ва уни бир гуруҳ муҳаддислар саҳиҳ деган. У олдин зикр қилинган манба (№ 1080)да тахриж қилинган.

[117] Ҳасан ҳадис. Уни Баззор, Байҳақий ва бошқалар Ибн Аббосдан келтиришган. Унинг санадини Ҳофиз (Ибн Ҳажар) ҳасан деган. Уни қўллаб-қувватловчи ҳадисларни мен “Саҳиҳа” (2477)да келтирдим.

[118] Бухорий таълиқ ҳолда (287 – менинг “Мухтасар Бухорий” китобим) ва бир гуруҳ муҳаддислар уланган ҳолда ривоят қилишди. Мен уларни “Саҳиҳа” (804)да зикр қилдим.

[119] Табароний ва Зиё Мақдисий “Мухтароҳ”да келтиришган, Мунзирий санадини ҳасан деган ва у бошқа йўли борлиги эътибори билан шундай. Мен буни “Таҳзирус-сажид минат-тихозил-қубуро масажид”да таҳқиқ қилдим (106-107-с., иккинчи нашр, “Мактаба ал-исламия”).

[120] Аҳмад ва бошқалар Жобирнинг марфуъ ҳадисидан саҳиҳ санад билан келтирган. Уни бир гуруҳ муҳаддислар саҳиҳ деган. Мен уларни “Ирво” (1129)да зикр қилдим.

[121] Термизий ва бошқалар келтирди. Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва бошқалар уни саҳиҳ дейишди. У “Мишкот” (258)да ва “Тарғиб” (2/120 ва 122)да тахриж қилинган.

[122] “Сунан” соҳиблари ва бошқалар ривоят қилишган, Термизий, Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишган. У “Ирво” (481)да тахриж қилинган.

[123] Муслим ва бошқалар ривоят қилишди, Бухорийда шунга ўхшаш ривоят бор. У “Ирво” (1086) ва “Саҳиҳ Абу Довуд”да (1747) тахриж қилинган.

[124] Бу Аҳмад ва бошқалардаги Ҳорис ибн Абдуллоҳ ибн Авс ҳадисида собит бўлган. У “Саҳиҳ Абу Довуд” (1749)да тахриж қилинган.

[125] Аҳмад икки шайх шартига кўра саҳиҳ санад билан келтирди. Икки шайх ҳам шунга ўхшаш ривоятни келтиришган, у “Ирво” (1086)да баён қилинган. Уни икки шайхдаги Оиша ҳадиси кучайтиради, у “Саҳиҳ Абу Довуд”да (1748) тахриж қилинган.

[126] Бухорий “Тарих”да ва Термизий Оиша розияллоҳу анҳу ҳадисидан келтиришган. Термизий уни ҳасан деган. У “Саҳиҳа” (883)да тахриж қилинган.

[127] Байҳақий Жобир розияллоҳу анҳудан жаййид санад билан келтирган. Уни Абдурраззоқ “Мусаннафи” (9127)даги саҳиҳ санадли мурсал ривоят (санадда саҳобий зикр қилинмаган) кучайтиради. Ибн Таймиянинг зикр қилишича салафлар Замзам сувини кўтариб кетишарди.

[128] Бу ҳақда “Саҳиҳа”да (2478) тахриж қилинган ҳасан ҳадис бор.

[129] Аллоҳ уни ва бошқа мусулмон мамлакатларини уларга қайтариб берсин ва уларга динлари аҳқомларига амал қилишни илҳом қилсин.

[130] Таржимон изоҳи: Олимнинг бирон масалада очиқ-ойдин шаръий далил бўлмаганида бошқа умумий ёки шу масалага ўхшаш масалалардаги далилларга асосланиб мустақил ҳукм чиқариши.

[131] Таржимон изоҳи: Истиҳсон ҳам ижтиҳоднинг бир турига ўхшайди. Унга уламолар турли таърифлар беришган ва баъзилар истиҳсонни жоиз дейишса, бошқалар уни инкор қилишган.

[132] У “Саҳиҳа” (1620)да тахриж қилинган.

[133] Аллоҳга ҳамд бўлсин, бу бидъат тугаганига бир неча йил бўлди. Лекин унинг ўрнига бошқа бидъат давом этмоқда. Ибн ал-Қосимга Бажурийнинг шарҳида (1/41) шундай дейилган: “Машҳур тахтиравон билан завқланиш (ёки уни томоша қилиб завқланиш), Иброҳим мақомига мато кийгизиш ва шунга ўхшаш ишлар ҳаромдир”.

[134] Бу ва ундан кейингиси бидъатларнинг энг ифлосларидандир. Чунки унда шариатни ҳийла қилиб айланиб ўтиш ва фаҳш ишга йўл очиб бериш бор. Бу махфий эмас.

[135] Умар розияллоҳу анҳудан саҳиҳ ривоят келганки, у ҳажи пайтида бир жойга шошаётган инсонларни кўриб қолиб: “Бу нима?” деб сўрайди. Шунда унга: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган масжид”, дейишади. Шунда Умар: “Китоб аҳли шундай ҳалок бўлди. Улар пайғамбарларининг изларини намозгоҳ қилиб олишди. Сизлардан кимки намоз вақтида бу ерда бўлиб қолса, намоз ўқисин. Бўлмаса (бу ерда) намоз ўқимасин”, деди.

[136] Таржимон изоҳи: яъни, ният ва талбия билан эҳром ҳолатига кириш, бу ерда фақат изор-ридо кийиш назарда тутилмаган.

[137] Бу юз ва кўкракни икки қўл билан чўқинишдек суртишга ўхшайди.

[138] Унинг таҳияти фақат тавоф, сўнг (Иброҳим) Мақоми орқасида намоз ўқишдир. Юқорида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу феъллари зикр қилинди. Қ.: Ибн Таймиянинг “Қоваидун-нурония” (101) китоби.

[139] Таржимон изоҳи: Каъба билан ал-Ҳижр девори орасидаги жой.

[140] Таржимон изоҳи: Бақара сурасининг 156-оятида “урватул-вусқо” келган.

[141] Саҳиҳ санад билан Ибн Масъуд ва Ибн Умарларнинг феълларидан келтирилганки, улар: “Роббиғфир, варҳам, ва антал-аъаззул-акром”, дейишарди. Қ.: юқорида (ҳаж амалларида) 55-банд.

[142] Бу дуо бидъат бўлишидан ташқари яна Суннатга мухолифдир. Бу Аллоҳга Машъарул-ҳаром, Байт ва бошқаларнинг ҳаққи билан васила қилишдир. Аллоҳ Таолога эса фақат унинг гўзал исм-сифатлари билан васила қилинади. Ҳанафий мазҳабида: “Аллоҳим, Сендан Машъарул-ҳаром ҳаққи билан сўрайман …”, дейиш макруҳ саналган. Бу “Ҳошия Ибни Обидин” ва бошқа китобларда келган. Бизнинг “Тавассул: унинг турлари ва аҳкомлари” китобимизга қаранг (Таржимон изоҳи: Ушбу “Тавассул” китобида яна солиҳ амал билан ва солиҳ кишининг дуоси билан васила қилиш машруълиги айтилган).

[143] Бу энг ифлос бидъатлардан биридир. Чунки унда Китобу Суннатда очиқ айтилган шариатни қуруқ фикр билан йўққа чиқариш бор! Бунинг устига қурбонликдан тўлиқ фойдаланмасликка ҳожиларнинг ўзлари жавобгардир. Чунки улар сўйишда шариатни туширувчи Ҳаким Зотнинг кўрсатмаларига риоя қилишмайди. Бу асл китобда баён қилинган (87-88-с.).

[144] Суннат Масжидни қасд қилишдир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фақат уч масжидга сафар қилинади …”, деганлар. Агар Масжидга келиб унда таҳиятул-масжид ўқиса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилади. Шуни билиш лозимки, у зот ва бошқаларнинг қабрларини сафар қилиб зиёрат қилиш бир нарса бўлса, уларни сафар қилмасдан зиёрат қилиш бошқа нарсадир. Кейинги замондагилар, – уларнинг орасида баъзи докторлар ҳам бор, – орасида тарқалган фикр эса бунга хилофдир. Улар бу икки нарсани аралаштириб юборишди. Улар шайхул-ислом Ибн Таймияга хоссатан ва салафийларга омматан Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш машруълигини инкор қилади, деган гаплари очиқ-ойдин бўҳтондир. Агар тафсилотни хоҳласангиз, доктор Бутийга бўлган бизнинг раддиямизга мурожаат қилинг. У киши “Ислом маданияти” журналида бир қатор мақолаларни кетма-кет чоп этди. Кейин мен “Пайғамбар ҳадисини ҳимоя қилиш” номли махсус рисола чиқардим. Алҳамдулиллаҳ, уни яна қайта чот этяпман.

[145] Таржимон изоҳи: шайх Албоний “Пайғамбар ҳажи” ва “Тахзирус-сажид”да қабрни девор билан ажратиш кераклигини тушунтирган. Аслида қабр масжид ичида бўлмаган, кейинчалик баъзи ҳукмдорлар масжид кенгайтириб уни масжид ичига қўшиб юборишган. Буни шайх Албоний овозли фатвосида айтган (“Силсиля ҳуда ван-нур”).

[146] Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ бу ўпишни инкор қилиб қандай яхши иш қилди! Шунингдек у киши айтди (1/244): “Бу насроний ва яҳудийларнинг одати”. Энди ибрат олувчи борми?!

[147] Машруъ бўлгани: “Ас-саламу алайка z Росулаллоҳ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ас-саламу алайка, я Або Бакр, ас-Саламу алайка, я Умар”. Худди Ибн Умар қилганидек. Агар бунга унга илҳом бўлган бироз нарса қўшса, лекин уни лозим деб билмаса, иншааллоҳ, ҳеч қиси йўқ.

[148] Бу бидъат ва динга чуқур кетишдан ташқари яна у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига хилофдир: “Менинг қабримни ҳайит-байрам қилиб олманглар ва қаерда бўлсанглар менга салавот айтаверинглар. Чунки салавотларингиз менга етади”. Бу (бидъат) кўпгина суннатлар ва азиз фазилатларнинг зое қилинишига олиб келади. Улардан: зикрлар, саломдан кейинги қисқа дуолар. Чунки бу одамлар мазкур нарсаларни тарк қилиб ушбу бидъатга шошилишади. Қуйидаги сўзларни айтган кишини Аллоҳ раҳматига олсин: “Агар битта бидъат пайдо бўлса, албатта битта суннат ўлдирилган бўлади”.

[149] Бу дарахтлардан ҳеч қандай фойда йўқ. Улар фақат зийнат учун ва одамларни фитналантириш (мафтун қилиш) учун қўйилган. Алҳамдулиллаҳ, улар охири олиб ташланди.

[150] Бу борада келган ҳадис заиф, у билан ҳужжат қоим бўлмайди. Мен унинг иллатини “Заифа” (364)да баён қилганман. Унга амал қилиш жоиз эмас, чунки у шариат аҳкомларини киритади. Айниқса бундан баъзи ҳожилар қийналишлиги бор, мен буни ўзим мисолида биламан. Улар бу келган ҳадисни собит саҳиҳ деб ўйлашади. Баъзан (ўша қирқ вақт намоздан) бир неча намозни улар қолдиришади ва натижада улар бундан руҳан сиқилишади. Уларни Аллоҳ бундан халос қилди. Баъзи фазилат эгалари Ибн Ҳиббоннинг бир мажҳул ровийни ишончли деганига суяниб мазкур ҳадисни кучли деб санашди. Жарҳ ва таъдил олимлари (Ибн Ҳиббоннинг) бундай “тавсиқ” (ровийни ишончли дейиш)ини эътиборга олишмайди. Уларнинг ичида биз айтган фазилат эгаси ҳам бор. Чунки у шайх Ғиморийга Ҳиндда чиққан “Жомиаътус-салафия” журналида раддия берганида буни очиқ айтган. Бу учун шайх Абдулазиз Робиъаннинг унга раддия бериб ёзган китобига мурожаат қилинг. Чунки у ўша китобда яхши ва фойдали ёзиб, унда мазкур ҳадисни кучли санаш заиф эканлигини ва (бу ҳадисни кучли деган кишининг сўзи) ўзига тескари эканлигини баён қилган.

[151] Таржимон изоҳи: бу ерда 173-рақам тушиб қолган. Асл китобда “Байтул-Мақдисни тўрт марта зиёрат қилиш ҳажга тенглашади”, деган бидъат даъво келтирилиб, ушбу китобда у келмаган. Эҳтимол, мана шу сатрлар тушиб қолгандир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan