Шанба кунининг ўзида рўза тутиш ҳукми нима?
Савол: Мана бу савол йўлловчи Иорданиядан бўлган аёл Н.А.Мдан бир нечта савол келибди. Биринчи саволда айтадилар: Ҳурматли шайх, шанба куни рўза тутиш ҳукми нима? Чунки мен бу кунда рўза тутиш борасида бир қанча фикрларни эшитдим.
Инсонлардан шундай дейдиганлари бор: Агар ундан бир кун олдин ва бир кун кейин рўза тутиладиган бўлсагина мумкин.
Улардан яна бундай дейдиганлари бор: Бу кунда рўза тутиш умуман мумкин эмас, илло фарз рўза бўлишлиги бундан мустасно, аммо нафл рўзасини тутиш мумкин эмас.
Агар бу рост бўлса, мен Довуд алайҳиссалом рўза тутганларидек (кунора) рўза тутмоқчи бўлсам, шанба кунини, на ундан олдин ва на ундан кейин тутмаган ҳолимда рўза тутишимга тўғри келиши турган гап. Бу борада сизни фикрингиз нима?
Жавоб: Шанба куни рўза тутиш ҳақидаги ҳадис заиф, шоз (бошқа саҳиҳроқ ҳадисларга хилоф), чалкашдир. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: «Сизлардан ҳеч ким шанба куни фарз рўзасидан бошқа рўза тутмасин. Агар узум пўсти ёки дарахт пўстлоғидан бошқа ҳеч нарса топмаса ҳам, уни чайнасин». Бу ҳадис заиф, чалкаш, бунга ҳофизлар танбеҳ беришган. Демак, бу ҳадис саҳиҳ эмас, шунинг учун шанба куни жума билан бирга, ёки якшанба билан бирга, ёки алоҳида шанба куни тутишда гуноҳ йўқ, ҳеч қиси йўқ. Мана шу тўғри, саҳиҳ фикрдир.
Заиф ҳадисни ҳужжат сифатида ишлатиш тўғримас. Унинг заифлигига далолат қилдиган нарсалардан: иккала (Бухорий ва Муслимнинг) саҳиҳ тўпламида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадис: «Сизлардан ҳеч ким жума куни рўза тутмасин, магар ундан бир кун олдин ёки ундан бир кун кейин тутиши бундан мустасно». Шунинг учун у зот инсонларга бир кун кейин, яъни, жумадан бир кун кейин нафл рўза тутишни мубоҳ қилдилар, у эса шанбадир. Демак, («Саҳиҳайн»даги ҳадис) бу кунда фарз рўзадан бошқа рўза тутишдан қайтарган ҳадиснинг ботиллигига, саҳиҳ ҳадисларга хилофлигига далолат қилади. Худди шундай Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам якшанба ва шанба куни рўза тутиб айтадиларки: «Бу икки кун – мушрикларнинг байрамлари ва мен уларга хилоф қилишни хоҳлайман».
Хулоса: шанба куни рўза тутишдан қайтарган ҳадис заиф, балки ботил, саҳиҳ эмасдир. Ёлғиз шанба куни, ёки жума билан бирга, ёки якшанба билан бирга рўза тутишда гуноҳ йўқ. Буларнинг барчасини қилишда ҳараж йўқ. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Бошловчи: Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин, ҳурматли шайх!
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Йўлдаги ёғду» фатволари
https://binbaz.org.sa/fatwas/27234/ما-حكم-صيام-يوم-السبت-منفردا
Манба: Тавҳид форуми