Исро ва Меърожни нишонлаш бидъати

Исро ва Меърожни нишонлаш бидъати

 

بسم الله الرحمن الرحيم

 

 

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳ Ўзининг Расули, оила аъзолари, саҳобалари ва унинг йўлига эргашганларга саловат ва саломлар йўлласин.

Сўнг:

Эй Аллоҳнинг бандалари, дарҳақиқат Исломий байрамлардан бошқа байрамларни нишонлаш, бу янги ўйлаб топилган бидъат эканлигига салафи солиҳлар ижмо қилишган. Бу яна шундай ишки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан бизни мана бу сўзлари билан билан қайтарганлар: «Динда янги ўйлаб топилган ишлардан ҳазир бўлинглар. Албатта барча динда янги ўйлаб топилган иш бидъат ва барча бидъат залолатдир» (Аҳмад 16694).

Исро ва Меърож кечасини нишонлаб йиғилиш ўтказишлик, бу динда янги ўйлаб топилган бидъатдир. Уни на саҳобалар, на тобеинлар ва на уларга яхшиликда эргашган зотлар қилишмади. Ваҳоланки, улар яхшиликка ва солиҳ амалга бизданда ташнароқ эдилар.

Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Мусулмонлардан бирортасининг Исро ва Меърож кечасига, бошқа кечаларга қараганда ортиқроқ фазилат қилгани билинмаган» (Задул Маъад 58-1/56).

Саҳобалар ва уларга яхшиликда эргашган зотлар, Исро ва Меърож кечасини бирорта иш билан хослашни қасд қилишмаган, бу нарсани китобларида зикр қилишмаган ҳам. Шунинг учун ҳам, у қайси кечада бўлганлигини ҳануз бирор бир инсон билмайди. Ваҳоланки, Исро ва Меърож, У Зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг улкан фазилатларидандир. Шунга қарамай, Исро ва Меърожнинг замони ва маконини шаръий ибодат билан хослашлик, динимизда жорий қилинмади.

Исро ва Меърож кечаси уёқда турсин, ваҳий нозил бўлиши бошланган Ҳиро ғорини ҳам, (унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ вақт ўтирар эдилар), пайғамбарликдан сўнг на У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳобалари Маккада бўлган чоғлари бирор марта ҳам у ғорни йиғилиш учун кўзлаганлари йўқ. Ваҳий нозил бўлган кунни ҳам, на ибодат ва на бошқаси билан хослаганлари йўқ. Ваҳий нозил бўлган жойни ҳам вақтини ҳам бирор нарса билан хослаганлари йўқ.

Дарҳақиқат Умар розияллоҳу анҳу бир тўда инсонларни муайян бир жойда намоз ўқишга ошиқаётганини кўрдиларда, «Нима бу?» дедилар. Улар айтдиларки: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унда намоз ўқиган жой». (У жойни қасд қилмаган ҳолда, бир келиб қолганларида намоз ўқиганлар соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Шунда Умар розияллоҳу анҳу айтдиларки: «Пайғамбарларингизнинг босиб ўтган изларини масжидлар қилиб олмоқчимисизлар?! Сизлардан аввалгилар мана шу сабабидангина ҳалок бўлганлар. Агар бирортангиз шу ерда бўлган вақт намоз вақти кирса, намоз ўқийверсин, акс ҳолда ўтиб кетаверсин» (Шайхул Ислом Ибн Таймия «Мажмуъ ал-Фатава» (15/153), «Иғосатул Лаҳфан» (1/204)).

Олийжаноб шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳиллоҳ шундай дедилар: «Исро ва Меърож кечасининг қайси кечада бўлганлигини тайин қиладиган бирор далил келмаган. Саҳиҳ ҳадисларда ҳам уни тайин қиладиган ҳеч нарса келмаган. Бу кечани тайин қилиш борасида келган нарсаларнинг барчаси, ҳадисни биладиган аҳли илмлар наздида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит ворид бўлмаган. Исро ва Меърожнинг қайси кечада бўлганини тайин қилинишини инсонлар унуттирилишида Аллоҳ таолонинг олий ҳикмати бордир.

Агар у кечанинг тайин куни собит бўлса, шундай бўлган тақдирда ҳам мусулмонлар учун у кечани бирор ибодат билан хослашлик ва унинг учун йиғин қилишлари жоиз бўлмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари унинг учун йиғин қилмадилар ва бирор нарса билан хосламадилар ҳам. Агар унинг учун йиғилиш шариатдан бўлган иш бўганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни умматларига ё сўз билан ёки феъл билан баён қилиб берган бўлар, агар У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб берсалар, У Зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари уни бизга нақл қилган бўлар ва у тарқалиб билинган бўларди» (Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси фатволари (3/45)).

Эй Аллоҳим, мусулмонларнинг аҳволларини Ўзинг ислоҳ қил. Бизни бидъат ва динда янги ўйлаб топилган ишлардан четлаштир. Аллоҳим, Сенга йўлиққунимизга қадар бизларни суннатда собит қил. Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни Ўз динингда собит қил. Эй қалбларни, бурувчи Зот, қалбларимизни Ўз тоатингга буриб қўй.

Эй Роббимиз, бизларга бу дунёда ҳам яхшилик ва охиратда ҳам яхшилик бер ва жаҳаннам азобидан бизларни сақла. Аллоҳим, мўмину мўминалар, мусулмону муслималарни, уларнинг тирикларию ўликларини мағфират қил.

Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммадга саловат, салом ва барака йўлласин.

 

Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ

26 Ражаб, 1436 ҳ.й. жума хутбаси

http://aldhafiri.net/?audio=الإيمان-بالرسل،-وبدعة-الاحتفال-بالإس

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

 

2 thoughts on “Исро ва Меърожни нишонлаш бидъати

  1. assalamu alaykum! Alloh ustiladan barakalar yog’dirsin! bog’lamani qarab qo’yinglar, ko’chirishda hatolik bervotti

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan