Саҳобалар ҳукмдорга қарши чиқишга рухсат беришганми?

Саҳобалар ҳукмдорга қарши чиқишга рухсат беришганми?

Савол: Аллоҳ сизга ўз раҳматини ато этсин, бир одам баъзи саҳобаларнинг Умар розияллоҳу анҳуга айтган сўзлари ҳақида сўрамоқда: «Агар биз сени кафт масофасида бўлса ҳам ҳақдан оғганингни кўрсак, биз сенга мана бу билан қарши чиққан бўлар эдик» деб қиличига ишора қилди. Баъзи одамлар мана шу сўзларга асосланиб ҳукмдорга қилич билан қарши чиқишни жоиз санашмоқда. Бунга нима дея оласиз?

Жавоб: Эй биродарим, аввало бу сўзларнинг саҳиҳ эканини исботлаб бер! Бу сўзларнинг саҳиҳ эканини исботла. Одамлар бирор манбага асосланмай келтираётган нарсаларга келсак, биз буларни қабул қилишга ҳаққимиз йўқ. (Мусулмон) Ҳукмдорга ҳар қандай ҳолатда ҳам қарши чиқиш мумкин эмас. Ҳадисда келганидек, ҳатто агар у кўп зулм қилаётган бўлса ҳам. Ҳукмдорларга ҳатто сўз билан ҳам қарши чиқиш мумкин эмас, қилични гапирмаса ҳам бўлаверади!

Шунингдек бу сўзларни саҳобаларга нисбат бериш жоиз эмас. Бу сўзлар залолатдир.

 

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=121757

Манба: Тавҳид форуми

abdulloh

abdulloh

Bu Favzon ozi ham hujjat keltirmabti, shuningdek, hozirgi togutlar shariat bilan hukm qilmaydi, shuning uchun ular noqonuniy hukmdor, aksincha ular jinoyatchi kofir va murtadlar…

Abdulloh

Abdulloh

Hamma musilmon davlatlardagi hukumdorlar musilmonligini aytadi lekin doimiy amali kufrga dalolat qiladi!
Bu raylari faqatgina Saudiya Arabistoniga tegishli, chunki u yerda dinigizga xoxlaganizcha amal qilsangiz buladi, lekin o’rta osiyo mamlakatlari qisman tegishli emas.

Meni hayron qoldirayotgan narsa bu sahifada aynan shu masalaga juda qattiq kirishilgan.
Quron va Sunnatdan o’rganiladiganlar aksariyati bu bo’lmasa kerak?! Aynan manashu Sheyhlarning aynan shu masaladagi muholif fikrlarini ham taejima qilsangizlar o’rta ish bo’lgan bo’lar edi! Islomga to’lig’icha kiraman dep bir maslani mahkam ushlab chuqurlashish salaflar yo’lidanmi?!

Administrator

Administrator

Hamma musilmon davlatlardagi hukumdorlar musilmonligini aytadi lekin doimiy amali kufrga dalolat qiladi!
Bu raylari faqatgina Saudiya Arabistoniga tegishli, chunki u yerda dinigizga xoxlaganizcha amal qilsangiz buladi, lekin o’rta osiyo mamlakatlari qisman tegishli emas.

Ҳозирги замонда Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиб куфр ҳукмига дохил бўлган ҳокимлар топилишлиги инкор қилинмайди. Лекин агар ҳоким куфрга тушган бўлса, уни ўзини кофир дейиш, фақатгина ҳужжатни барпо қилинганидан кейингина жоиз бўлади. Чунки Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодига кўра, муайян шахсга ҳукм чиқарилмайди, бу иш фақат ҳужжат барпо қилинганидан кейин бўлади.
* Эҳтимол у бехабар бўлиши мумкин;
* Бошқача тушунган бўлиши мумкин;
* Атрофида ёмон уламолар бўлиб, улар ҳақни бошқача қилиб кўрсатган бўлишлари мумкин;
* Бундан бошқа эҳтимоллар бўлиши шошмасликни лозим қилади.
Исломдаги ҳадлар (жазолар) шубҳалар сабабли қўлланилмас экан, куфр ҳукми (шубҳалар сабабли қўлланилмасликка) бунданда ҳақлироқдир.
/kitoblar/raddiya/alloh-nozil-qilgan-dindan-boshqasi-bilan-hukm-qilish-haqidagi-shubha

Meni hayron qoldirayotgan narsa bu sahifada aynan shu masalaga juda qattiq kirishilgan.
Quron va Sunnatdan o’rganiladiganlar aksariyati bu bo’lmasa kerak?! Aynan manashu Sheyhlarning aynan shu masaladagi muholif fikrlarini ham taejima qilsangizlar o’rta ish bo’lgan bo’lar edi! Islomga to’lig’icha kiraman dep bir maslani mahkam ushlab chuqurlashish salaflar yo’lidanmi?!

Азиз биродаримиз, биз билган ишончли уламоларнинг барчаси мана шу мавзуда ҳамфикрлар. Агар сизда ишончли олимларнинг мана шу мавзудаги бошқача қавли мавжуд бўлса келтиринг, албатта қабул қиламиз иншааллоҳ.

terrorist No1

terrorist No1

Ҳукмдорларга ҳатто сўз билан ҳам қарши чиқиш мумкин эмас.Astag’firulloh saroy ulamolariz eng katta jihod hukmdor qarshisida haqni gapirish haqidagi hadisni bilmaydilarmi.Yo’q albatta biladi.Faqat nafsi haqiqatni aytishga to’sqinlik qiladi.Zalolatdagilar kimlar aslida?

Administrator

Administrator

Ҳукмдорларга ҳатто сўз билан ҳам қарши чиқиш мумкин эмас.Astag’firulloh saroy ulamolariz eng katta jihod hukmdor qarshisida haqni gapirish haqidagi hadisni bilmaydilarmi.Yo’q albatta biladi.Faqat nafsi haqiqatni aytishga to’sqinlik qiladi.Zalolatdagilar kimlar aslida?

Ҳурматли саҳифамиз меҳмони, сиз айтиб ўтганингиздек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда айтдиларки: «Энг афзал жиҳод – зўравон султон олдида айтилган адолатли сўздир» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 3650).
Агар ҳадисни эътибор бериб ўқиган бўлсангиз, у ерда “олдида айтилган адолатли сўздир” деб айтилган. Кимки бу ишни қилса, ҳақиқатдан энг афзал жиҳодни қилган бўлади. Аммо минбарларда, яширин мажлисларда, турли форумларда ва шу каби жойларда яшириниб олиб мусулмон ҳукмдорларга қарши чиқишлик жиҳод эмас, балки хуруж бўлади. Бу хаворижларнинг сифати ҳисобланади.
Бу борада кенгроқ маълумот олишлик учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишни тавсия қиламиз:
/kitoblar/raddiya/hukmdorga-qarshi-qilich-kotarib-chiqmayapmizku-degan-shubhaga-raddiya

saroy ulamolariz

Яна сизга насиҳат қиламизки, уламоларга тил теккизишдек оғир жиноятдан ўзингизни тийинг. Дарҳақиқат, уламоларнинг гўшти заҳарлидир!
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=367

bahromjon

bahromjon

assalamu alaykum va rahmatulohu va barakotuh

Abu Muslim

Abu Muslim

Assalamu Aleykum.
Ushbu sayt adminlaridan robbim rozi bo’lsin.
Bu sayt egalari tufayli juda ko’p narsani bilib oldim,
ey admin birodarlar Alloh azza va jalla sizlardan rozi bo’lsin.AMIN.

Admin birodarlar sizlarga biroz raddiyam bor edi faqat boshqacha tushunmanglar?

Balki bu dalillar sizlarga yetib kelmagan bo’lishi mumkin deb o’yladim.

Bugungi kunimizdagi prizedent qirollarga qarwi chiqish mumkin emas deb dalil keltiribsizlar Alloh rozi bo’lsin.

Lekin sizlar keltirgan dalillar musulmon hokimlar uchun aytilganku.
Bugun deyarlik barcha hukumat islomga qarshiku to’rimi birodarlar?

Agar xokim islomga o’zgartirish kiritsa unga qarshi chiqiladi

XUJJAT:

Убода бин Сомитдан, Жунайд бин Аби Убай ривоят қилади: “Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам бизларни исломга даъват қилдилар ва биз у зотга байъат қилдик. Биз у зотга қулоқ солишликка, қувватли ва заиф бўлган вақтимизда ҳам, оғирлик ва енгилликда ҳам, ҳатто бизга ноҳақлик бўлса ҳам итоат қилишликка байъат қилдик. Ҳокимият эгаларига, то уларда, Аллоҳдан биз учун далил бўладиган очиқ куфрни кўрмагунча қарши турмасликка байъат қилдик.” (Бухорий, Муслим)

Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳокимият, бошқарув кофирга берилмайди, агар ҳоким куфр амалини содир этса уни лавозимидан четлатишга уламолар ижмоъ қилишган. Агар у куфр амалини қилса, Шариатни ўзгартирса, унга янги нарса киритса, у ҳоким ҳукмидан чиқади, унга итоат қилишлик мажбурияти йўқолади ва бу ҳолатда мусулмонлар учун унга қарши туришлик ва ағдаришлик вожиб бўлади.” (Саҳиҳи Муслимга Нававий шарҳи китоби).

Имом Ибн ал-Мунзир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳар қандай холатда ҳам, кофирни мусулмонлар устидан ҳокимият қилишлиги мумкин эмаслигига барча илм эгалари ижмоъ қилишган”. (Ибн ал-Қоййим, Аҳкам аҳли-з-зимма)

Ҳофиз бин Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ижмоъ асосида ҳокимдан куфр содир бўлса, алмаштирилади ва ҳар бир мусулмон бунда қатнашишлик мажбурияти бор, кимки бунда қатнашса мукофотланади ва кимки ҳокимларга тарафдорлик қилса, гуноҳ унинг бўйнига ҳам бўлади” (Фатҳул-Борий).

Bu xujjatlarga nima disizlar admin birodarlarim?

Xozir saudyani qiroli. Abdulloh ibn Abdulaziz.
Amerikaga yordam berayotkani sir emas.

Va islomga o’zgartrish kiritkani uchun unga qarshi chiqishga yuqorida dalilni keltirdim.

Bu dalillarga nima disizlar admin birodarlarim?

Abdulloh

Abdulloh

WebSite xodimlari Sizlarni yaxshi ko’ramiz, chunki sizlar asl tavhidni yoyishga harakat qilayapsizlar!
Fosiq Zolim bo’lgan, Konistitutsiyasida(184 modda)hijob o’ragan maktab qizchalarining ota onalarini 15 kunga mahbus qilishlarni yozib qo’ygan.
Ibn Baz, Ibn Usaymin, Al-Albaniy, shu insonlarni risola va kitoblarini yoyishga harakat qilgan yigitlarni qanchasi 2009 yilda 6 yildan 18 yilgacha qamalib ketdi, endi manashu zolimlarni zolim fosiqlar din dushmanlari deganimiz uchun havorijlarning sifatini qilgan bo’lamizmi yoki xavozij bo’lamizmi?!

Comments are closed.