Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф
Фазилатли шайх, Аллома
Робиъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий
Мадинадаги «Жомеъа ал-Исломия»нинг суннат факултети собиқ декани
Кичик изоҳлар киритувчи:
Абу Ҳаммам Муҳаммад ибн Али ас-Совмиъий ал-Байзоний
1431 ҳижрий йил / 2010 милодий йил
«Дар ал-Истиқома» нашриёти
Миср Араб Республикаси
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз уни мақтаймиз. Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Нафсларимизнинг ёмонлиги ҳамда амалларимизнинг шумлигидан Унинг паноҳига қочамиз. Аллоҳ таоло кимни ҳидоятга бошласа, уни адаштиргувчи йўқдир. Кимни адаштириб қўйса, уни ҳидоятга бошлагувчи йўқдир. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман. Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканликларига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло у кишига, оилалари, саҳобалари ва уларга қиёмат кунига қадар гўзаллик билан эргашган зотларга кўпдан-кўп дуруду-салавотлар йўлласин.
Сўнг…
Роббимиз жалла ва аъла Ўзининг Азиз Китобида айтдики:
«Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).
Дарҳақиқат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу умматга динини мукаммал қилиб берганини хабар берди. Энди Аллоҳ таоло ушбу динни комил қилиб берганидан кейин, унга зиёдалик киритадиган бирор кимсага эҳтиёжимиз йўқдир. Ҳофиз Абул Фидо ибн Касир роҳимаҳуллоҳ (ўзларининг тафсирлари бўлмиш) «Тафсир ал-Қуръан ал-Азим»да айтадиларки: «Бу Аллоҳ таоло ушбу умматга берган неъматларининг энг каттасидир. Чунки Аллоҳ таоло уларга динларини мукаммал қилиб берди. Энди динларидан ўзга динга, пайғамбарларидан ўзга бир пайғамбарга эҳтиёжлари йўқдир. Чунки Аллоҳ таоло у кишини пайғамбарларнинг сўнггиси қилди ва у кишини инс ҳамда жин тоифасининг барчасига пайғамбар қилиб жўнатди. У киши ҳалол деб айтган нарсагина ҳалолдир ва у киши ҳаром деб айтган нарсагина ҳаромдир. У киши тузиб берган йўлгина дин бўлади. У киши хабар берган ҳар бир нарса ҳақ ва ростдир. Унда ёлғон ёки ўзаро зиддият йўқдир. Аллоҳ таоло айтдики:
«Роббингизнинг сўзлари сидқу адолатда комил бўлди» (Анъом: 115)» (5/46).
Аллома ибн Саъдий роҳимаҳуллоҳ «Тайсир ал-Карим ар-Роҳман»да шундай дедилар: «Одамлар ақида ва ҳукмларга оид масалаларни билишда Китобу-Суннат илмидан бошқа илмлар бўлмиш Калом ва ундан бошқа илмларни ҳам билишлари лозимдир деб даъво қилган ҳар бир мутакаллиф – жоҳил ва ўзининг сўзи билан ўзининг даъвосини ботилга чиқарувчидир. Чунки у (бу гапи билан) дин фақатгина у айтган ва чақирган ишлар билан комил бўлади деб даъво қилди. Бу эса энг катта зулм ва Аллоҳу-Росули билмай қолиб мен билиб қолдим деган даъвони айни ўзидир» (22-саҳифа, «Мактаба ар-Рушд» нашриёти).
Мен айтаманки: Дарҳақиқат яҳудийлар мусулмонларга нисбатан Аллоҳ таоло Ўзининг динини мукаммал қилиб бергани, уни ушбу умматга тўла-тўкис қилгани ва уларга Исломни дин деб рози бўлгани ҳақида хабар берган ушбу ояти карима нозил бўлгани учун ҳасад қиладилар.
Яҳудийлардан бўлган бир киши Умар розияллоҳу анҳуни олдиларига келиб айтдики: «Эй мўминларнинг амири, сизлар китобингизда бир оятни ўқийсизлар, агар ушбу оят биз яҳудийларга нозил бўлганида эди, албатта ўша кунни байрам куни қилиб олардик!» У киши: «У қайси оят экан?», дедилар. Яҳудий айтдики: «Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим»«. Умар розияллоҳу анҳу айтдиларки: «Аллоҳга қасамки, мен ушбу оят Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган кунни ҳам ва ушбу оят Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган соатни ҳам жуда яхши биламан. Жума куни, арафа кунининг кечки вақтида нозил бўлганди» (Муттафақун алайҳ).
Шунга биноан, дарҳақиқат Аллоҳ таоло динини тўла-тўкис қилди. Энди мусулмонга бидъат қилмай фақат ва фақат эргашиши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг китобида эргашишга буюриб айтдики:
«(Эй инсонлар), сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, (Аллоҳни қўйиб ўзга) «дўстларга» эргашмангиз! Камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар» (Аъроф: 3).
Ва бизни Унинг буйруқларига хилоф иш тутишимиздан қайтариб айтдики:
«(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63).
Ва яна Аллоҳ жалла ва аъла бизни узилишиб-ажралишиб кетишга олиб борувчи йўллардан қайтариб, айтдики:
«Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153).
Бизни Ўзининг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган буйруқни қабул қилишимизга ва қайтарган қайтариқдан қайтишимизга буюриб, айтдики:
«Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр: 7).
Унинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бизни бидъатлар ва динда янги пайдо қилинган ишлардан қайтардилар. Саҳобаларига қилган васиятларида шундай дедилар: «Сизларга Аллоҳдан тақво қилишни ҳамда қора қул (раҳбар бўлиб қолса ҳам унга) қулоқ солиб, итоат қилишни васият қиламан. Чунки кимда-ким мендан кейин ҳаёт кечирадиган бўлса, кўплаб ихтилофларни кўради. Сизларга менинг суннатим ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларнинг суннатини (маҳкам тутишингиз) вожиб бўлади. Буларни озиқ тишларингиз билан тишланглар. (Динда) янги пайдо бўлган ишлардан узоқ бўлинглар. Чунки (динда) пайдо қилинган ҳар бир иш бидъатдир. Ҳар бир бидъат эса залолатдир» (Аҳмад 4/126, Шайхимиз «Ас-Соҳиҳ ал-Муснад мимма лайса фий ас-соҳиҳайн» 2/20-21 да ҳасан деб айтдилар, ҳадис Ирбоз Ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган).
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу мустаҳкам эшикни очишга журъат қилиб, динга янги пайдо қилинган ишларни олиб келган кимсадан, бу иши ундан асло қабул қилинмай, ўзига қайтарилишини баён қилиб, айтдиларки: «Кимки бизнинг ушбу ишимизда янги нарсани пайдо қиладиган бўлса, у рад этилгандир» (Бухорий 2697, Муслим 1717, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди). Ва яна айтдиларки: «Кимки бизнинг амримиз бўлмаган бир ишни қилса, у рад этилгандир» (Муслим 1718-ҳадиснинг кетидан ушбу ҳадисни Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилдилар).
Демак кимда-ким ушбу бидъатлар ва (динда) янги чиққан ишларни олиб келадиган бўлса, бу ишлари ўзига қайтарилади. Агарчи ушбу амалида Аллоҳга чин ихлос боғлаган бўлса ҳам. Модомики у бидъат қилиб, Аллоҳни динида янги нарса ўйлаб топар экан, бу амали ундан ҳаргиз қабул қилинмайди. Чунки у амалда бирор яхшилик йўқ бўлиб, турган битгани ёмонликдир. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (минбарда) хутба қилиб, айтардиларки: «Аммо баъд: сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Китобидир. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир бидъат залолатдир…» (Муслим 867).
Саҳоба розияллоҳу анҳумлар (одамларни) бидъатларга нисбатан нафрат назари билан қарашга чорлардилар. Ва суннатга эргашишга ундардилар. Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Эргашинглар бидъат қилманглар. Дарҳақиқат сизларга етарли бўлди» (Абу Ҳайсама ан-Насоий «Илм» китоби, 54).
Доримий «Сунан» китобларининг муқаддимасида (1/286-287), Амр ибн Яҳёга бориб тақаладиган санад билан ривоят қиладилар. У киши (Амр ибн Яҳё) айтадиларки: «Отам оталаридан шундай ривоят қилганларини эшитганман. У киши (боболари) айтадиларки: Биз бомдод намозидан олдин Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эшиклари олдида ўтирардик. У киши (уйдан) чиқсалар масжидга бирга борар эдик. Шунда Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу келиб, айтдиларки: «Абу Абдурроҳман олдингизга чиқдиларми?» Биз: «Йўқ, ҳали (чиқмадилар)», дедик. У киши чиққунларигача биз билан ўтирдилар. (Уйдан) чиққанларида барчамиз у киши (томонга қараб) турдик. Абу Мусо у кишига айтдиларки: «Эй Абу Абдурроҳман, мен боя масжидда ўзим норози бўлган бир ишни кўрдим. Аллоҳга қасамки, унда бирор яхшилик бор деб билмайман».
Абдуллоҳ ибн Масъуд: «У нима экан?», дедилар. Абу Мусо: «Биз билан юрсангиз кўрасиз», дедиларда (воқеани) айтиб бердилар: «Масжидда ҳалқа-ҳалқа бўлиб ўтирган бир қавмни кўрдим. Намозни кутиб ўтиришарди. Ҳар бир ҳалқада қўлларида майда тош бўлган бир киши бўлиб, шундай дерди: юз марта Аллоҳу Акбар деб айтинглар. (Атрофидагилар) юз марта Аллоҳу Акбар дейишарди. Юз марта Ла илаҳа иллаллоҳ денглар деса, ҳалигилар ҳам юз марта Ла илаҳа иллаллоҳ дейишарди. Юз марта субҳаналлоҳ денглар, деса, ҳалигилар ҳам юз марта субҳаналлоҳ дейишарди».
Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Уларга нима дедингиз?», дедилар. Абу Мусо: «Уларга сизни райингизни ёки сизни амрингизни кутайчи деб бирор гап гапирмадим», дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Уларга қилган ёмон ишларини санашни буюриб, шунда яхши ишлари зое бўлмаслигини гаровини бермабсиз-да», дедилар. Сўнг у киши билан то ўша ҳалқалардан бирини олдига келгунларича бирга юрдик. Уларни тепасида тўхтаб: «Мен кўриб турган, бу қилаётган ишингиз нимаси?», дедилар. Улар: «Эй Абу Абдурроҳман, бу майда тошлар бўлиб, булар билан такбир, таҳлил ва тасбиҳ айтиб ўтиргандик», дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд айтдиларки: «Қилган ёмонликларингизни санасангизчи. Шунда мен ҳасанотларингиздан бирор нарса зое бўлмаслигини гаровини бераман. Ҳолингизга вой бўлсин эй Муҳаммад уммати! Ҳалокатингиз намунча тез бўлмаса! Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари (атрофингизда) кўп бўлсалар. Пайғамбарингизнинг кийими ҳали эскирмаган, идиши эса синмаган бўлса. Нафсим Уни Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг миллатидан кўра тўғрироқ миллатдамисизлар ёки залолат эшигини очувчимикинсизлар?!»
Улар: «Аллоҳга қасамки, эй Абу Абдурроҳман, биз фақат яхшиликни истаган эдик», дейишди.
У киши: «Қанчадан-қанча яхшилик истагида юрганлар борки, бироқ ҳаргиз унга етишолмайдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай бир қавм ҳақида айтганларки, улар Қуръон ўқийдилар, бироқ у (ўқиганлари) бўғизларидан нарига ўтмайди. Аллоҳга қасамки, эҳтимол ўшаларни кўпи сизларни ичингиздан бўлса керак деб ўйлайман», дедилар. Сўнг улардан бурилиб кетдилар.
Амр ибн Салама айтдиларки: «Ўша ҳалқаларнинг аксарини Наҳровон куни хаворижлар билан бирга бизга қарши уруш олиб бораётганларини кўрдим».
Саҳоба розияллоҳу анҳумдан бу бобда ривоят қилинган асарлар жуда кўпдир.
Тобеинлар ва улардан кейин келганлар ҳам ана шундай, бидъат ва унинг аҳлидан огоҳлантириб ўтишди.
Ибн Сийрин айтадилар: «Иснод ҳақида сўралмас эди. Фитна рўй бергач, бизга (санаддаги) кишиларингизни номма-ном айтинглар, дейишадиган бўлишди. Шунда аҳли суннага қаралардида, ҳадислари олинарди. Аҳли бидъатга қаралардида ҳадислари олинмасди» («Муқоддима Соҳиҳ Муслим» 1/15).
Абу Қулоба айтдиларки: «Бирор киши бидъат тўқиб чиқарадиган бўлса, албатта қонхўр бўлиб қолади»[1] («Муқоддима Сунан ад-Даримий» 1/231).
Молик ибн Анаснинг қиссалари ҳам жуда машҳурдир. Бир киши Аллоҳ таолони кўтарилишининг кайфияти ҳақида сўраганда, унга: «Сен ёмон киши экансан. Сен бидъатчисан. Уни менинг ҳузуримдан чиқариб ташланглар», дедилар (Байҳақий «ал-Асма вас-Сифат» 2/305, Абу Нуъайм «Ҳиля» 6/325. Ушбу асарни саҳиҳ санаганлардан: Заҳабий «Улув» 2/954, Ҳофиз «Фатҳул Борий» 13/500, Албоний «Мухтасар ал-Улув» 103).
Имом Шофеъий бидъат аҳли ҳақида айтдиларки: «Аҳли калом борасида мени ҳукмим шуки: хурмо шоҳлари билан саваланиб, туяга ўтказилиб, қавми-қариндошлари орасида айлантириб чиқилгач, барчанинг кўз ўнгида бундай деб жар солинмоқ керак: Бу Китобу-Суннат илмини ташлаб, калом илмига кирган кимсанинг жазосидир» (Ҳарвий «Заммул Калам ва аҳлиҳ» 4/294).
Суфён Саврий бидъат аҳли билан бир жойда ўтиришдан огоҳлантирардилар. Фарёбий айтадиларки: «Суфён Саврий мени фалончи ва пистончилар билан бир жойда ўтиришимдан қайтарардилар. Яъни бидъат аҳлидан бўлган кишилар билан (ўтиришдан)» (Ибн Батта «ал-Ибана» 2/461).
Суфён ибн Уяйна дедилар: «Одамлар Жобирдан – яъни Жуъфий – бидъатини ошкор қилишидан олдин ҳадис қабул қилиб олишарди. Бидъатини зоҳир қилгач, одамлар унинг ҳадисини олмаслик ҳақида гапиришди. Шунда баъзи одамлар уни тарк этишди. Унга: Нима бидъат олиб келганакан ўзи?, дейилганда. Маҳдий бир кун сирдобдан чиқади деганга ўхшаш (шиаларнинг бидъий ақидаларига) иймон келтириш эди, деб айтди» («Муқоддима Соҳиҳ Муслим» 1/101).
Абу Зуръа ва Абу Ҳатим Розийлар ҳам бидъат аҳли билан бир жойда ўтиришдан қайтарардилар.
Ибн Абу Ҳатим айтдиларки: «Отам ва Абу Зуръани (тўғри йўлдан) озган ва бидъат аҳлини тарк этишга буюраётганларини эшитдим. У иккови бу борада аяб ўтирмасдан (масалани қаттиқ) олишарди. Ва у иккови китобларга асар турганда (ўз) райини тиқиштиришни инкор қилишарди. Шу билан бирга у икковлари аҳли калом билан бир жойда ўтиришдан ва китобларига кўз югуртиришдан қайтаришарди. Ва айтишардики: Калом соҳиби ҳеч қачон нажотга эришолмайди…» («Шарҳ Усул Эътиқод Аҳли Сунна Вал Жамоа» 1/201).
Барбаҳарий айтдиларки: «Бидъатчилар чаёнларга ўхшайдилар. Бошлари ва таналарини ерга тиқиб олишади-да, нишларини (ташқарига) чиқариб олишади. Имконият топилди дегунча, чақиб олишади. Бидъат аҳли ҳам ҳудди шундай. Улар одамлар орасида яшириниб юрадилар. Ва имконият туғилди дегунча истакларига етишиб оладилар» («Тобақотул Ҳанабила» 3/77, «Мактаба ал-Убайкан» нашриёти).
Бағавий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Саҳобалар, тобеинлар, тобеинларга эргашувчилар ва суннат уламоларининг барчалари ижмо қилиб, иттифоқ қилишган ҳолатда бидъат аҳлига нисбатан душманона муносабатда бўлиш ҳамда уларни тарк этиш асосида ҳаёт кечириб ўтишди» («Шарҳ Сунна» 1/227, 108-рақамдаги асар).
Мен айтаманки: Бизнинг бугунги кунимизгача уламоларимиз бидъат аҳлидан, уларнинг китоблари ва дарсларидан огоҳлантириб келишади, ҳамда уларни буткул тарк этишга ундаб келишади.
Аллома Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ рофизалар билан аҳли сунна орасини яқин олиш масаласи ҳақида сўралганларида – ҳолбуки бу чақириқ янграган вақтида, ҳушёр даъватчилар деб айтиладиган кўпчиликни таҳлика остига қўйган эди – жавоб бериб айтдиларки:
«Рофиза ва аҳли сунна орасини яқинлаштириш мумкин бўлмаган ишдир. Чунки ақидалар бошқа-бошқа. Аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси – Аллоҳни яккалаш, ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун холис адо этиш ва Аллоҳга қўшиб бирор кишига, на (Аллоҳга) яқин фариштага ва на жўнатилган элчига дуо қилмасликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзигина ғайбни билади деб эътиқод қилишдир. Яна аҳли сунна вал жамоанинг ақидасидандир: саҳобаларни барчаларига муҳаббат қўйиш, уларни номини эшитганда Аллоҳ улардан рози бўлсин деб дуо қилишдир. Ва улар Аллоҳнинг пайғамбарлардан кейинги энг афзал халқлари деб иймон келтириш. Уларнинг ичида энг афзаллари Абу Бакр Сиддиқ, сўнг Умар, сўнг Усмон, сўнг Али – Аллоҳ таоло барчаларидан рози бўлсин. Рофизалар эса бунинг тамомий аксидадирлар. Демак бу иккисини орасини жамлаш мумкин эмас. Яҳудлар билан насороларни, ҳамда бутпарастлар билан аҳли суннани орасини жамлаш мумкин бўлмаганидек, ақидалар бошқа-бошқа бўлгани боис рофизалар билан аҳли сунна орасини яқинлаштириш мумкин эмасдир» («Мажмуъ фатава ва мақолат мутанаввиъа» 5/156).
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳга яна қуйидаги савол берилди: «Бу ўринда мувозанат қилиш керак дейдиганлар бор. Яъники, бир бидъатчини бидъати сабаб одамлар огоҳ бўлиши учун танқид қиладиган бўлсангиз, тоинки унга зулм қилиб қўймаслик учун қилган яхшиликларини ҳам эслаб ўтишингиз керак экан».
Роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Йўқ, асло бунинг кераги йўқ, асло бунинг кераги йўқ. Шунинг учун ҳам аҳли суннанинг китобларини ўқисангиз, огоҳлантирув ирода қилинганини топасиз. Бухорийнинг «Холқ афъал ал-ибад», «ал-Адаб», «ас-Соҳиҳ», Абдуллоҳ ибн Аҳмаднинг «Сунна» китоблари, Ибн Хузайманинг «ат-Тавҳид» китоблари, «Род Усман ибн ад-Даримий ала аҳл ал-бидаъ» ва бундан бошқа китобларни ўқисангиз, улар бидъат аҳлининг ботил ишларидан огоҳлантириш учун асарларни келтириб ўтадилар. Уларнинг қилган яхши ишларини санаш учун эмас… Демак мақсад шуки: уларни қилган ботил ишлари-ю, яхшиликларини ҳаммасидан огоҳлантиришдир. Агар кишининг қилган бидъати куфрга олиб борадиган бўлса, қилган ишларининг сариқ чақалик қиймати йўқдир. Барча қилган яхшиликлари ботил бўлади. Агар қилган бидъати куфрга олиб бормайдиган бўлса, у киши катта хатардадир. Демак мақсад шуки, огоҳ бўлиш вожиб бўладиган хатолар ва оғишишларни баён қилишдир» (Шайхимиз Робиъ Мадхалийнинг «Манҳаж Аҳли Сунна ва Ал-Жамаъа фий нақд ар-рижал ва ал-кутуб ва ат-товаиф» 4-6, китоблари).
Аллома Луҳайдонга қуйидаги савол берилди: «Фазилатли шайх, бидъат ва залолат аҳлидан огоҳлантиришда, инсоф ва адолат қилиш керак деган даъво билан бидъатчининг яхшиликларини эслаб ўтиш, уларга мақтов айтиш ва уларни кўтар-кўтар қилиш аҳли сунна вал жамоанинг манҳажиданми?»
Аллома шундай дедилар: «Жоҳилиятдаги Қурайшни ва ширкка ботганларнинг раҳнамоларини яхши ишлари йўқмиди?! Қуръонда қилган яхшиликларини бирортасини бўлса ҳам зикри ўтдими?!
Улар меҳмонни иззат-икром қилардилар. Араблар жоҳилиятда меҳмонни иззат-икром қилардилар. Қўшничилик ҳақларига риоя қилардилар. Шу билан бирга Аллоҳ жалла ва аълага итоатсизлик қилганларнинг бирор фазилатлари зикр қилинмади.
Бу ўриндаги масала, яхшилик ва ёмонликларни санаш масаласи эмас. Балки келаётган хатардан огоҳлантирув масаласидир. Бирор киши (бу борада) изланиб кўрмоқчи бўлса, Аҳмад ибн Ҳанбал, Яҳё ибн Маъин, Али ибн Мадиний ва Шуъба каби имомларнинг сўзларига қарасин.
Улардан бирорталари каззоб деб танқид қилишган кишилари ҳақида, бироқ у хусни-хулқ, саҳоватпеша ва кечалари кўп таҳажжуд ўқирди деб айтишармиди?!
Ўша зотлар (бидъат аҳлига) ўралашиб юрибди ёки буни ғафлат босиб қолган деб айтган кишилари ҳақида, бироқ унда фалон ва фалон яхши хусусиятлари бор деб айтишармиди?! Йўқ, асло! Унда нима учун бугунги кунда одамлардан бирор кишидан огоҳлантирилган вақтда, бироқ унда бундай ва мана бундай яхши жиҳатлари ҳам бор деб айтилишлиги талаб қилиняпти?!
Булар жарҳ ва таъдил қоидаларидан жоҳил қолган ва фойдаларни амалга ошириш ҳамда уларни чиппакка чиқишидан огоҳлантириш сабабларини билмайдиган кишининг даъволаридир» (Юқоридаги манба).
Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ бидъат аҳлининг китобларига кўз югуртириш ва уларни тарқатишдан огоҳлантирдилар. Ким уларга раддия беришга қодир бўлса, унга (ўша китоблар билан танишиб чиқиши) вожиб бўлиши ҳам мумкин. Чунки бидъатга раддия бериш вожибдир.
Роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Бидъат аҳлини тарк этишдандир: фитна етишидан хавфсираган ҳолатда уларни китобларига кўз югуртириш ва уларни тарқатишни тарк этиш. Залолат ўринларидан узоқ бўлиш вожибдир. Бироқ уларни китоблари билан танишиб чиқишдан мақсад, уларга раддия бериш учун бидъатларини билиш бўлса, саҳиҳ ақида билан ҳимояланган ва уларга раддия беришни уддасидан чиқадиган киши учун бу ишга киришишида зиён йўқ. Балки бу вожиб бўлиши ҳам мумкин. Чунки бидъатга раддия бериш вожибдир. Вожиб мукаммал бўлиши учун лозим бўлган иш ҳам вожибдир» («Мажмуъ ал-фатава» 5/89).
Аллома Солиҳ ал-Фавзон айтдиларки: «Бидъат аҳлидан узоқ бўлиш вожибдир. Салафлар бидъатчи билан бир жойда ўтирган ва улар билан ўралашиб юрган одамга, уларнинг (бидъат аҳлининг) ёмонликлари юқиб қолишидан чўчиб, улар билан ўтиришдан, уларни зиёрат қилишдан ва уларни олдиларига боришдан қайтарардилар» («ал-Ажвиба ал-Муфийда» 166).
Ҳафизаҳуллоҳ яна айтдиларки: «Кимки салаф манҳажига хилоф чиқса ва салаф манҳажига зид келадиган манҳажларни ва уларни аҳлини мақтаса, у хилоф чиқувчи киши деб қаралади. У даъват қилиниши ва насиҳат қилиниши вожиб бўлади. Агар ҳаққа қайтса хоп-хоп, акс ҳолда тарк қилиниб, алоқа узилади» («ал-Ажвиба ал-Муфийда» 160).
Бу ўринда бошқа кўплаб уламолар ҳам бўлиб, уларни бу мавзудаги сўзлари ва китоблари жуда кўпдир. Бу билан улар аҳли сунна вал жамоанинг йўлига хилоф чиққанларга раддия берадилар:
Аллома Абдулмуҳсин ал-Аббод
Аллома Муқбил ал-Вадиъий
Аллома Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий
Аллома Абдурроҳман ал-Маъламий
Аллома Ҳамуд ат-Тувайжурий
Аллома Зайд ал-Мадхалий
Юқорида эслаб ўтилган уламолар ичида маълум бир шахсларнинг мақолаларини танқид қилганлар, уларни ботил эканлигини айтиб, ушбу ботил сўзни айтган кишини номма-ном санаганлар ҳам бор. Юқорида зикри ўтган икки буюк олимдан икки мисол келтираман:
Биринчи: Аллома Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ: У кишига 18/7/1416 ҳижрий санада «Шарҳ Риёзус Солиҳийн» дарсида Саййид Қутбнинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳақидаги сўзи ўртага қўйилди. У Саййид Қутбнинг ушбу сўзи эди: «Муовия ва унинг шериги Амр – Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни назарда тутяпти – ёлғон ва товламачиликка, алдов йўлига, мунофиқлик ва ўз мансабини суистемол қилиш йўлига ўтишгач, Али бундай пасткашликка бормади. Натижада у иккиси ғалаба қозониб, бу мувафаққиятсизликка учради. Чунки бундай ютқазиқ ҳар қандай ютуқдан шарафлидир».
Шайх роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Бу ўта қабиҳ ва инкор қилинадиган сўздир».
Бошқа бир ўринда шундай дедилар: «Бу носоғлом ва ярамас сўздир. Муовия ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумоларни ҳақоратлашдир».
Савол берувчи айтдики: «Ушбу сўзлар мавжуд бўлган китоблардан қайтариладими?»
Роҳимаҳуллоҳ: «Йиртиб ташланади», дедилар (Шайх Саъид ал-Умарнинг «ан-Насиҳа» китобларидан олинди).
Иккинчи: Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ:
9/1/1418 ҳижрий санада «Мажалла ад-Даъва» мажалласининг 1591-сонида «Зилал ал-Қуръан» ҳақида сўралдилар. Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ихлос сурасига берган тафсирини ўқидим. Аҳли сунна вал жамоанинг йўлига зид бўлган қаттиқ сўзларни айтибди. Унинг ушбу сурага берган тафсири ваҳдатул вужуд ақидасини айтганига далолат қилади. Ҳудди шундай (Аллоҳни) олий бўлишини ҳукмронлик ва эгаллаб олиш деб тафсир қилибди».
Мен айтаманки: Бизнинг ушбу асримизда Аллоҳнинг Китоби, Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва у кишининг саҳобалари, ҳамда салафий манҳажининг ҳимоясига туриб, ўзининг қалами ва вақтини аямай ботил ва унинг аҳлини танқид қилишдек фарзи кифоя вожиботини адо этаётган киши – у, шайхимиз, аллома, мужоҳид Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳофизаҳуллоҳдирлар. У кишининг китоблари мен айтаётганларга шоҳиддир. Ушбу асрнинг имомлари томонидан у кишининг қилаётган меҳнатларини қўллаб-қувватлаганлари китобларда битилгандир ва у киши адолатли суннат уламоларидан эканлари нақл қилиниб ўтилгандир.
Ким хоҳласа, айтганларимни рост эканини билиш учун ўша китобларга мурожаат қилиши мумкин. Шайх ҳафизаҳуллоҳ бу ишга фазилатли иш экан деб қўл урганлари йўқ. Балки Аллоҳнинг динини, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ва адолатни қоим қилиб ўтган саҳобалардан иборат салафларимизни ҳимоя қилган ҳолда, ҳақиқат юзага чиқсин дея қўл урдилар. Ўзлари айтган сўзга ҳам бир эътибор қарат:
Ҳафизаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди:
«Фазилатли шайх, нима сабабдан жарҳ ва таъдил манҳажини ўзингизга йўл қилиб танладингиз? Ҳолбуки бу йўл даъватчи ва ислоҳотлар билан шуғулланаётганларнинг кўпчилигини назарида умматни парчалашга сабаб ва ушбу йўлдан юрганларга нисбатан кек-адоват сақлашга олиб борадиган йўл бўлиб кўриняпти. Уларни бу фикрга етаклаган далиллари эса, жарҳ ва таъдил замони ривоят қилиш даври тугагандаёқ тугаб бўлган?»
Жавоб: «Мен жарҳ ва таъдил манҳажини танлаганим йўқ. Балки кўплаб бидъат, залолатлар ва Исломга сизиб кирган қабиҳ ишларни кўрдим. Исломга зулм ва бўҳтон йўлига кўра чапланган ушбу ботилни инкор қилиш учун, ожиз ва заиф бўлишимга қарамасдан қўлимдан келган барча куч-қувватимни сарф қилдим. Чунки ўзларини Исломга нисбат берадиган даъватчилар томонидан бидъат, залолат ва тўғри йўлдан оғишишлар ҳаддан ошиш ва сусткашликка йўл қўйишдек (бугунги) давримизда Исломга чапланиб келинмоқда. (Ушбу бидъатлар) Исломдан деб айтиладиган бўлиб қолинди. Шу сабабдан Исломга (ушбу бидъатларни ҳеч қандай алоқаси йўқ деб) ушбу ботилни рад этишга бел боғладим. Энди бу иш жарҳ ва таъдил деб номланадими ёки бошқа нарса деб номланадими (нима деб номланса номланаверсин). Мен жарҳ қилмайман, балки мен ботил сўзни танқид қиламан. Ва ақида ҳамда манҳажда фиқҳ деб қараладиган масалаларни баён қилиб бераман… Албатта танқид қилиш давомида бироз жарҳ ва таъдил оралаши табиий бир ҳолатдир. Мен ўзимни жарҳ ва таъдил қилувчи деб номламаган бўлардим. Балки мен ўзимни танқид қилувчи деб номлайман. Заиф бир оддий танқид қилувчи. Ушбу танқид йўлига кирганимнинг сабаби, одамлар Исломга хизмат қиладиган Исломнинг турли қирраларидаги (фанларга) киришяпти.
Бу осонлаштириб қўйилган. Ушбу (фанларнинг) барчаси Ислом байроғини юқори бўлишига, Аллоҳ табарока ва таолонинг калимаси олий бўлишига олиб боради. Бир киши танқид йўналишини танлагандир. Бошқаси эса ҳадисларни саҳиҳ-заифга ажратиш йўлини танлагандир. Биз уни ҳам бунисини ҳам маломат қилмаймиз. Ушбу ишлар фарзи кифоя ишлардандир. Баъзи одамлар ушбу ишни адо этса, қолганлардан масъулият соқит бўлади. Демак бир одам фарзи кифоя бўлган (бир фаннинг) бир қиррасини адо этса, иккинчиси фарзи кифоя бўлган (бошқа фаннинг) бир қиррасини адо этади. Бир киши ақида бобида китоб ёзса, бошқаси суннат бобида бир китоб ёзиб, ҳадисларни саҳиҳ-заифга ажратади. Яна бир бошқаси эса фиқҳ йўлидан боради. Натижада буларнинг барчаси бир-бирини тўлдириб боради».[2]
«Таблиғ, ихвон ва бошқа жамоатлар бир-бирини тўлдиради деган сўзга тўхталадиган бўлсак, бу фириб ишлатиш ва хатодир. Ўзини салаф манҳажига нисбат берган одамдан (шу сўз содир бўлса) бу хатодир. Аҳли ҳаво ва залолатга кетганлардан (ушбу сўзни) чиқиши эса хатога бошлашдир. Бидъат ҳеч қачон Исломни тўлдирмайди. Бир киши бидъат байроғини юқори кўтаришга, унга хизмат қилишга ва даъват қилишга бел боғлаган бўлса, ҳамда бошқаси ҳам ҳудди шу ишга қўл урган бўлса, биз буни Исломни бузиш деган нарсадан бошқаси деб билмаймиз. Ушбулар Исломдаги бирор нарсани тўлдирмайди. Балки нуқсонлаштириб, обрўсизлантиради холос…» («Ажвиба шайх Робиъ ан асъила Аби Роваҳа» 13-14).
Мен айтаманки: Ушбу бизни қўлимизда турган рисола ҳам ана шу бобдандир. Яъники, саркаш ҳаво аҳлига нисбатан тўғри мавқифни очиб, ёритиб бериш билан ушбу динни ҳимоя қилиш бобидандир. У киши ушбу рисолани «Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф» деб номладилар. Асли ушбу рисола у киши ҳафизаҳуллоҳга йўналтирилган саволга жавобдан иборатдир.
У киши – ҳафизаҳуллоҳ – ўзининг илми, насиҳатгўйлиги ва кўрсатмалари билан ишонч қозонган умматнинг эътиборли олимларидан бири, Китобу-Суннатга даъват қилиш ва ушбу уммат салафларининг йўлини маҳкам ушлаш, бидъат ва ҳавои-нафсга қарши уларнинг ҳақиқий ҳолатлари бўлмиш ботилни очиб, ёритиб бериш билан кураш олиб боришга катта аҳамият қаратганлари сабабидан, ушбу уммат уламолари у кишига, ақидалари ва манҳажларига мақтов айтганларини учратасиз. Ҳамда уммат ёшларини у кишининг уйларига оқиб келаётганларини, у кишининг илмларидан фойдалар олиб, ўзларига муаммоли бўлиб кўринган масалалар борасида саволлар йўллаётганларини учратасиз. Айниқса умра зиёрати, ҳаж мавсуми очиқ деб эълон қилинган вақтларда ва муборак рамазон ойида ушбу ҳолат янада авж олиб кетади. Мактабалари кенг бўлишига қарамасдан, келганлар билан тўлиб кетади. У киши бошқа шаҳарларда ҳам салафий даъвати, ушбу даъватнинг кўзга кўринган даъватчию-шайхларини оммага танитиш ва ўргатишлар ҳам олиб борадилар. Ана шулардан бири, ўзга юртдан келган бир одам савол йўллаб, ўзининг саволида баъзи ўзларини салаф манҳажига нисбат берадиганлар бидъат аҳли билан ўралашиб юрганлари ҳақида сўрайди. Сўнг савол берувчи фазилатли шайхдан Қуръон оятлари, пайғамбар ҳадислари, салафларнинг асарлари ва аҳли сунна манҳажидан аҳли бидъат манҳажи сари (билиб-билмай) ўралашиб қолганларнинг баъзи мисолларини эслаб ўтиш билан тарбиявий бир жавоб беришларини кутиб қолади.
Савол берувчи сўраганлари шулар эди. Агар шайх ҳафизаҳуллоҳнинг одамларни Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг манҳажига даъват қилишга бўлган чуқур аҳамиятлари бўлмаганда, савол берувчига: «Ушбу савол алоҳида бир асарга эҳтиёж сезар экан» деб, бидъат аҳлидан узоқ бўлишга насиҳат қилиш билан кифояланган бўлардилар. Бироқ шайх ҳафизаҳуллоҳни ушбу масалага ниҳоятда қаттиқ эътибор қаратганлари ва ушбу ўзга юртдан келган савол берувчи ушбу саволнинг жавобига ниҳоятда ҳожатманд эканини ва шайхнинг сўзларини ўз юртида қолганларга етказишини билгач, ушбу саволга тўлақонли жавоб беришга киришдилар. Ва одатларига биноан ўзларининг ўткир жавоблари билан кўп фойдалар улашдилар. Жавоблари қисқача айтсак қуйидагилардир:
1) Ушбу масалани аҳамиятли ва шаъни улуғ экани, ҳамда Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг бу масалага қаттиқ этибор қаратганларини баён қилиб бериш.
2) Ёшларни бидъат аҳли билан ўралашиб юришларидан огоҳлантирадилар, ҳамда уларнинг ҳақ манҳаждан ёшларни тўсишдаги қўллайдиган услубларини баён қилиб берадилар.
3) Бидъат аҳлини ўз йўлларини қуришдаги аломатларини очиб берадилар.
4) Бидъат аҳлига нисбатан чиройли гумонда бўлиш Аллоҳ табарока ва таолонинг манҳажига хилоф эканини ёритиб ўтадилар.
5) Уларга бидъат аҳлини тарк этиш ва улар билан алоқани узиш аҳли суннанинг (бидъат нималигини билмайдиган) соғлом табиатдагиларини ҳимоя қилиш учун лозим бўлган тўғри йўл деб баён қиладилар.
6) Уларга (тингловчиларга) бидъат аҳли фосиқларданда ёмон эканлигини айтиб ўтадилар.
7) Бидъат аҳли ўзларининг амирларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан ҳам муқаддам қўйишларини эслаб ўтадилар.
8) Китобу-Суннат ва имомларнинг йўллари ботил аҳлига суяниб иш кўрадиганларнинг зиддидадир деб, саҳобаларни аҳли-ҳаво билан қилган муомалаларидан ажойиб мисоллар келтирадилар.
9) Саҳобаларнинг даражалари юқори экани, залолат аҳли саҳобаларнинг обрўлари оёқости қилинганда ғазаб қилмасликлари, балки аксинча ўзларининг имомларига бирор гап тегадиган бўлса ниҳоятда ғазабга минишларини ёритиб ўтадилар.
10) Янги ўйлаб топилган мувозанат манҳажига пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам энди бир инсоф қилайлик деб риоя қилишган йўл эмаслигини, аксинча бу манҳажни ўзларининг йўлбошчиларини ҳимояси учун ўрнатиб кетишганини айтиб ўтадилар.
11) Ботил аҳлига суяниб иш кўришдан огоҳлантирадилар. Ва кишиларнинг йўлдан оғишларига сабаб аҳли-ҳавога суяниб иш кўрган эканларига бир неча мисоллар эслаб ўтадилар.
12) Уларни ҳақни билишга тарғиб қиладилар. Чунки ҳақни билмаслик ботилга тушиб қолиш сабабларидандир.
13) Ёшларни илм талаб қилишга, аҳли-хайр билан бирга бўлишга насиҳат қиладилар. Ва ёмон одамлар билан бирга ўтиришдан огоҳлантирадилар.
14) Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришни хатарли эканини баён қилиб ўтадилар.
15) Китобу-Суннат ҳамда саҳобаларнинг кўрсатмаларидан фойда олишга васият қилиб, уларни баъзи аҳли-ҳаво билан муомалада қандай йўл тутганларини эслаб ўтадилар.
16) Аҳли-ҳавони ишончли суннат уламоларининг бидъат аҳли ва уларнинг залолатларини очиб ташлашган сўзларини тушириб қолдиришдаги (жирканч) услубларини айтиб ўтадилар.
17) Бидъат аҳлига нисбатан ғийбат йўқ экани, улардан огоҳлантириш ва уларга қарши курашиш қилич билан олиб борилган жиҳоддан ҳам афзал жиҳод эканини баён қиладилар.
18) Ушбу саволга берган жавобларини салафий ёшларга насиҳат қилиш билан якунлайдилар.
Ушбу бўлимларнинг барчаси нақлий, ақлий ва воқеъий узил-кесил ҳужжатлар ва аниқ-тиниқ далиллар билан ёритиб берилади. Бу ҳолат у киши ҳафизаҳуллоҳнинг уммат ёшлари аҳли-ҳаво ва фитналар домига тушиб кетмасликларига нақадар ҳарис эканликларига далолат қилади. Аллоҳ таоло у кишига яхшилик билан мукофотларини тўла қилиб берсин ҳамда умрларию-вақтларига баракалар ато этсин. Албатта У Эшитувчи ва (дуоларни) ижобат қилувчи Зотдир.
Ушбу рисолада қўл урган ишларим
Ушбу рисолани қўлга олиб, ўқиб чиқдим. Шундан сўнг бу рисолага алоҳида эътибор қаратмоқ лозим деган фикрга келдим. Хоссатан ушбу рисола Ислом умматининг уламоларидан бўлган бир олимнинг рисоласи, ҳамда аҳли сунна ёшлари эҳтиёжманд бўлган масалага боғлиқдир. Чунки аҳли-ҳаво барча макон ва замонларда бўй кўтариб келганлар. Ва қуйидаги ишларга қўл урдим:
1) Шайхимиз айтиб ўтган сўзларни қўллаб-қувватлайдиган илм аҳлининг сўзларидан иборат фойдали изоҳларни киритдим.
2) Шайх далил келтирган ҳолатда эслаб ўтган ҳадисларни тахриж қилдим. Шу билан бирга ушбу ҳадисларга боғлиқ оятларни ҳам рақамларини қўйиб ўтдим.
3) Шайх ҳафизаҳуллоҳ зикр қилган баъзи буюк имомларга таржимаи ҳол ёзиб кетдим.
4) Ўқувчининг эсида қолсин деб, рисоладаги баъзи ўринларига алоҳида сарлавҳа қўйиб ўтдим.
5) Сўнгида мундарижа туздим.
Ушбу ишлардан фориғ бўлгач, бир кўриб чиқсинлар ва умумий фойда ҳосил бўлиши учун нашрдан чиқаришга изн берсинлар деб шайхимизга олиб бордим. Бу 5/7/1428 ҳижрий санада бўлиб ўтганди. Шайх китоб ёзиш ҳамда дарс бериш билан ўта машғул эканларини айтиб, узр сўраган бўлдилар. Сўнг ҳафизаҳуллоҳ менга катта бир китобни таҳқиқ қилишимга ишора қилдилар. Бу мендан жуда кўп вақт талаб қилди. Чунки у киши мендан сўраган ишлари билан машғул бўлдим. 7/5/1431 ҳижрий санада у киши ҳафизаҳуллоҳ билан бир жойда бўлиб қолдик. Ушбу рисола нима бўлди деб эсга олгандим, менга изоҳ киритилиши лозим бўлган ўринларига қисқа изоҳ киритда, босмадан чиқаравер дедилар. Барча мақтовлар Аллоҳгадир.
Аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳнинг қисқача таржимаи ҳоллари
У киши шайхимиз, аллома, муҳаддис Робиъ ибн Ҳадий ибн Муҳаммад Умайр ал-Мадхалийдирлар. У киши 1352 ҳижрий йилнинг бошларида Сомита шаҳрининг Жародия қишлоғида дунёга келдилар. Оналарининг қўйнида ўсиб-улғайдилар. Чунки оталари –роҳимаҳуллоҳ – бир ярим ёшликларида вафот этгандилар. У кишининг тарбиялари билан амакилари шуғуллана бошлайди. Натижада олий хулқлар, чинакам эркаклик сифатлари, ҳамда рўстгўйлик, омонатдорлик ва намоз вақтларига риоя қилиш каби ажойиб хислатлар асосида тарбия топадилар.
Шайхлари:
Хусни-хат ва қироатни таълим олгач, илм олган шайхларининг аввалгилари, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Жобир ал-Мадхалий роҳимаҳуллоҳдирлар. У кишига Қуръони Каримни ўқиб топширдилар. Ҳамда у кишининг ҳузурларида тавҳид ва тажвид илмларидан таҳсил олдилар.
Сўнг Сомита шаҳридаги салафийя мадрасасига кўчиб ўтдилар. Аллома, фақиҳ Носир ибн Холуфа Тойяш роҳимаҳуллоҳдан илм ола бошладилар. У киши аллома Абдуллоҳ ал-Қоръавий роҳимаҳуллоҳнинг кибор талабаларидан эдилар. Шайхимиз у кишининг ҳузурларида ҳофиз Ибн Ҳажар ал-Асқалонийнинг «Булуғ ал-Маром» ва «Нузҳатун Назор» китоблари бўйича уюштирилган дарсларда иштирок этдилар.
Сомитадаги илмий маъҳадда дарс қила бошладилар. Ҳофиз ибн Аҳмад ал-Ҳакамий (1377 ҳижрий санада вафот этганлар) роҳимаҳуллоҳ ва у кишидан бошқа буюк уламоларга шогирд тушдилар.[3]
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Соғийр Хумайсий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларида «Зад ал-Мустақний» китобини дарс қилиб ўргандилар.
Шайх, аллома, муҳаддис, фақиҳ Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларида ҳам эшитиб, қироат қилиш билан таҳсил олдилар. Кейинчалик у кишига бошқа шайхлар ва уламолар ҳозирлигида «Соҳиҳ ал-Бухорий»ни ўқиб топширдилар. Бу шайхимизнинг Маккадаги хонадонларида бўлиб ўтган эди.
Имом, муҳаддис, ҳофиз Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз – 1420 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг «Соҳиҳ Муслим», «Ақида ат-Таҳовийя» китобларига шарҳ берган дарсларида ва Анфол сурасининг тафсири ҳамда бундан бошқа шайхнинг «Жомеъа ал-Исломийя»даги ва Масжид ан-Набавиядаги дарсларида иштирок этганлар.
Шайх, аллома, муҳаддисларнинг киборларидан бўлмиш Муҳаммад Носириддин Албоний – 1420 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг Жомеъа ал-Исломия ва унинг ташқарисидаги дарсларида уч йил муддат бардавом иштирок этиб келганлар. У кишидан ҳадис илмлари ва иснодга оид кўплаб дарслар манбаларини эшитиб, ўқиб топширганлар.
Аллома, имом Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад ал-Мухтор Шинқитий – 1393 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг Жомеъа Исломия ва масжид ан-Набавийядаги тафсир ва усул ал-фиқҳ дарсларида тўрт йил муддат давомида иштирок этиб келганлар.
Аллома Убайдуллоҳ ибн Абдуссалом ар-Роҳманий ал-Мубаракфурий – 1414 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг дарслари ва илмий мажлисларини лозим тутиб, кўп фойдалар олганлар. Ушбу мажлислардан бирида Мубаракфурий роҳимаҳуллоҳ шайхимизга ижоза бера туриб, мўл илм ва соғлом фаҳм эгаси деб гувоҳлик берганлар.
Бадиуддин ар-Рошидий ас-Синдий – 1413 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳга «Соҳиҳ Муслим»ни ўқиб топширганлар. Шу билан бирга «Булуғ ал-Маром» ва бундан бошқа китоблардан ўтилган дарсларга қулоқ тутганлар.
Аллома Ҳамуд ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамуд ат-Тувайжурий – 1413 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳга ҳам «Соҳиҳ Муслим»дан дарс топширганлар ва ҳадис силсилаларининг аввалидан бошлаб қулоқ солганлар.
Аллома, муҳаддис Муҳаммад Аъзом ибн Фазлиддин ал-Жундалвий – 1405 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳнинг Жомеъа Исломиядаги дарсларида тўла бир йил иштирок этганлар.
У кишини Ҳинд диёридаги уйларига бориб, зиёрат ҳам қилганлар.
Ижозат берган шайхлари:[4]
1) Шайх, аллома Алимуддин ибн Мусо ибн Нуъмон ал-Муҳаммадий ал-Банқолий ан-Нидявий ас-Салафий ал-Асарий роҳимаҳуллоҳ.
2) Шайх, аллома Убайдуллоҳ ибн Абдуссалом ал-Мубаракфурий – 1414 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
3) Шайх, аллома ас-Салафий Абдулғаффор Ҳасан ар-Роҳманий – 1428 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
4) Шайх, аллома Ҳамуд ибн Абдуллоҳ ат-Тувайжурий – 1413 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
5) Шайх, аллома, муҳаддис Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сўмалий, сўнг эса Маккий ал-Асарий – 1420 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
6) Шайх, аллома Бадиуддин ар-Рошидий ас-Синдий – 1416 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
7) Шайх, аллома, муҳаддис Исмоил ибн Муҳаммад ал-Ансорий – 1417 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
8) Шайх, аллома, фақиҳ Муаммар – иснод соҳиби – Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ибн Ақийл ал-Ақийл ҳафизаҳуллоҳ.
9) Шайх, аллома, фақиҳ, муҳаддис, иснод соҳиби Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий – 1429 ҳижрий санада вафот этганлар – роҳимаҳуллоҳ.
Сифатлари ва хулқ-атворлари:
Ҳафизаҳуллоҳ биродарлари, талабалари ва у кишини кўргани келган зиёратчиларга нисбатан ўзларини ўта камтар тутишлари билан ажралиб турадилар. Ушбу камтарлик у кишининг ҳайъатлари ва ўтириб суҳбат қуришларида яққол намоён бўлади. Ҳатто у кишининг суҳбатдошлари суҳбатларидан асло зерикмайди. Чунки у кишининг мажлислари ҳадис ва суннат китобларини мутоала қилиш, бидъат аҳлидан огоҳ этиш ва ёшларни уларнинг динларига фойда берадиган йўлларга кўрсатмалар бериш билан ўтади.
Илмга қаттиқ эътибор қаратишлари:
У киши ҳафизаҳуллоҳда илмга ниҳоятда аҳамиятли эканларини ва бу йўлда нақадар сабр қилишларини кузатишингиз мумкин. Талабалари у кишига ҳадис китобларидан дарс топширадилар. У киши эса зерикмай, малол олмай тинглаб турадилар. Балки сергак ва огоҳ бўлиб қулоқ солаётганларини кўрасиз. Ўқувчи хатога йўл қўйса, дарров ўнглаб қўядилар. Талабадан ҳадиснинг ровийлари, фиқҳи ва ҳадис бир неча йўлга кўра ривоят қилинган бўлса ривоят қилинган йўллари ва луғавий маънолари ҳақида сўрайдилар. У киши билан ўзларининг хос мактабаларида бирга ўтириб қолсангиз, илмий изланишларига ва изланиш давомида қўлга киритган маълумотларни ёзиб боришдаги сабрларига қойил қоласиз. Маълум бир масалада изланиш олиб боришни истасалар ва ушбу масалани бир китобда учратиб қолсалар, ҳамда ушбу китобга ўша масала бошқа бир китобдан нақл қилинган бўлса, ўша келтирилган аслий китобга қайтишимиз шартдир, дейдилар. Ва доимо таъкидлаб айтадиларки: «Компютерга таяниб қолманглар. Ундан ўз ўрнида фойдаланинглар. Бироқ асосларга қайтишни канда қилмаглар». Бу борада у кишининг ажойиб сифатларини ёдга оладиган бўлсак, суҳбат чўзилиб кетади.
Суннатни маҳкам тутишлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳ суннатни хоҳ каттаси бўлсин ёки кичиги бўлсин, барчасига қаттиқ турадилар. Талабаларини ва у кишини кўргани келганларни ҳам шунга ундайдилар. Агар уларда суннат деб бирор иш қилаётганини кўрсалар, далил сўрайдилар. Агар ўзларини ёдларига ўша заҳоти келса ҳалиги одамга ушбу мактабадан фалон китобларни олиб келчи, дейдилар. Ҳалиги одам китобларни олиб келса, шайх ушбу ишни қўллаб қувватлайдиган бирор ҳадис учратсалар, ўша ҳадисни саҳиҳ ёки заиф эканлигини суриштиришга тушадилар. Хуллас толиби илм у кишининг ҳузурларидан фақат ва фақат фойда олган ҳолатда чиқиб кетади. Хоссатан мен билан бу ҳолат бир неча бор юз берган.
Бидъат ва унинг аҳлига бўлган қаттиқ нафратлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳда бидъат ва унинг аҳлига нисбатан қаттиқ нафрат сақлашларини кузатишингиз мумкин. Бу ҳолат у кишининг суҳбатларида бўлган, китобларини ўқиган ва кассеталарини эшитган киши учун сир эмас. У кишини мусулмонларни доимо бидъат ва унинг аҳлидан огоҳлантираётган, ҳамда улар билан бир жойда ўтирмаслик ва уларга таяниб иш кўрмаслик лозим деб насиҳат қилаётган ҳолларида топасиз. Чунки шайхимиз ушбуларни кўплаб ёшларни тўғри йўлдан оғишларига бўлган сабаблардан деб биладилар.
Салафийларни, узоқ ўлкалардан келган бўлсалар ҳам, суйиб-ардоқлашлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳ салафийларни ниҳоятда яхши кўрадилар. Бу ҳолат зиёратчилар узоқ диёрлардан у кишини кўргани келган вақтларда янада очиқ намоён бўлади. У киши зиёратчилардан ҳол-аҳвол сўрагач, салафий даъвати, унинг қай даражада олдинга силжиши, умуман салафийлар ва уларнинг ҳолатлари ҳақида сўрайдилар. Бир сафар ўзим у кишидан ушбу сўзни эшитдим: «Япониядаги салафий биродар бўлса ҳам, у мен учун муҳим ўрин тутади». Агар хорижий давлатлардан бирор киши сим қоқадиган бўлса, ундан сизнинг диёрларда даъват қандай кетяпти, деб сўрайдилар. Ва улардан ўзлари таниб-билган кишилар ва уларнинг даъватда қай даражада фаол эканликлари ҳақида сўрайдилар. Ва ўзлари лаёқати бор деб билган кишиларига дарс бериш билан шуғулланишини насиҳат қиладилар.
Толиби илмларга бўлган муҳаббатлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳни толиби илмларга бўлган муҳаббатлари юқори даражададир. Уларнинг ҳолатларини сўраб-суриштириб, ҳожатларини ўтаб, ёрдам қўлини чўзиб, муаммолари борларини ўртага тушиб қўлларидан келганча ҳал қилиб берадилар. Агар уларнинг орасидан Аллоҳ таоло у сабаб Исломга ва мусулмонларга фойда етказиши умид қилинадиган бирор талабани билиб қолсалар, унга алоҳида аҳамият берадилар. Агар кўринмай қолса сўраб-суриштириб, телефон орқали бўлса ҳам боғланишга ҳаракат қиладилар. Толиби илмлар у кишини зиёратига келишса, нонуштага ёки кечки овқатгача қолишларини қўярга-қўймай таклиф қилаверадилар. Дастурхон атрофида жамланишган вақтда ҳам, толиби илмлар у кишидан фойда олиб қолиш фурсатини қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилиб, савол йўллайдиган бўлишса, энди шу вақтда савол бермасангиз бўларди демай, эринмасдан жавоб берадилар.
Рамазон ойидаги издиҳомни айтмасангиз ҳам бўлади. Талабалар аср билан шом орасида бўладиган тафсир дарсига келадилар. У кишининг ҳузурларида ифторлик қиладилар. Таомланиш ўрни талабаларга тўлиб кетганидан, баъзи талабалар олдидаги одам ўрнидан туришини кутиб тик туриб қоладилар. Энди бу ҳақда гапирадиган бўлса суҳбат чўзилиб кетади.
Салафийларнинг ўрталарида рўй берган келишмовчиликларни ўнглашдаги саъй-ҳаракатлари:
Шайх ҳафизаҳуллоҳда баъзи салафийларнинг ўрталаридаги алоқаларда дарз кетган ўринларини ўнглашга ниҳоятда қаттиқ аҳамият қаратишларини кўрасиз. Бу ҳолат уларни муаммоларини ҳал қилиш ва ўзаро келиштириб қўйиш билан амалга ошади. У кишининг ушбу ишни рўёбга чиқаришдаги сабрларига қойил қолишдан ўзга чорангиз йўқ. Дарҳақиқат мен баъзи мажлисларида бўлганимда тарафларнинг бирига лутф билан ваъз қилаётганларини, бир ёқадан бош чиқарайлик, салафий биродарларнинг ўзаро алоқалари узилишига сабабчи бўлиб қолмагин деб Аллоҳнинг оятларини эслатаётганларига гувоҳ бўлдим. Гоҳида гапираётиб қизишиб ҳам кетадилар ва ҳалиги одамни очиқ хатога тушганини кўрсатиб берадилар. Иккинчи тарафни ҳам чақириб, биринчи томонга қандай гапларни гапирган бўлсалар, унга ҳам шундай гапирадилар. Ким бўлишидан қатъий назар ҳеч кимга тарафкашлик қилмайдилар. Баъзи Фаластинлик салафийлар билан юз бергани каби телефонда гаплашишга тўғри келиб қолса ҳам албатта орани келиштириб қўядилар. Улардан бирлари билан гаплашиб, иккинчи тарафни ҳам ҳозир бўлишини сўрайдилар ва уларни ўртасида ўзаро муҳаббат ҳосил бўлишига кўп тиришадилар. Мисрлик салафий биродарларимиз билан ҳам шундай ҳолат бир бўлиб ўтганди. Шайх Муқбил ал-Вадиъийнинг шогирдлари орасида ҳам қандайдир келишмовчилик бўлганда, Ямандаги салафий биродарларимизга нисбатан ҳам шундай ислоҳотлар қилгандилар. Барча салафийларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ўртада ўзаро муҳаббат руҳи пайдо бўлишига тинимсиз ҳаракат қиладилар. Уларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб олмаслик, аксинча барчалари салафий манҳажида эканларини насиҳат қиладилар.
Шайхимизни ўшалардан бирига бундай деяётганларини эшитдим: «Аллоҳга қасамки, агар тарафлардан бири бидъат аҳлидан ёки гуруҳбозлардан бири бўлганда бу ишга киришмасдан қўлимни қўлтиғимга урган бўлардим».
Ҳар икки тарафга ҳам мулойимлик билан насиҳат қиладилар. Гоҳида эса ғазабланиб, ўша одамга ачинганларидан қизишиб ҳам кетадилар. Бир сафар суҳбатларида ғазабланганларига гувоҳ бўлдим. У кишини бошқа ўринда бундай ғазабланганларини кўрмагандим. Шунда насиҳатдан фориғ бўлгач, ҳалиги одамни олдиларига олиб, эй ўғлим сени фойдангни ўйлаб қаттиқ гапириб қўйган бўлсам мени маъзур тутгин дегандилар. Ва шундан кейин у одамга қизишмай, даъватдаги мулойимлик билан насиҳат қилгандилар. Нариги томондан хато ўтган бўлса ҳам ҳикмат ва ўзаро бир-бирини тушунишга ҳаракат қилиш билан бўлмоғи лозим деб уқтириб келадилар. Чунки барчалари аҳли суннадирлар. Аллоҳ таолодан шайхимизга мукофотларини тўла қилиб беришини сўраб қоламиз.
Бирор кишида салафий манҳажидан оғишишни кўрсалар, унга насиҳат қилишлари:
Шайхимизда салафий манҳажига хилоф чиқувчи кишига насиҳат қилишда ниҳоятда эътиборли эканларини кузатишимиз мумкин. Ҳатто насиҳат қилиш бир неча йилга чўзилиб кетса ҳам сабр билан иш олиб борадилар. Дарҳақиқат баъзи аҳли сунна манҳажидан оғганларга етти йилдан ортиқ давр мобайнида тинимсиз насиҳатлар олиб бордилар. Ҳафизаҳуллоҳ ўша киши яна ҳаққа қайтиши учун сабаб бўлади деб билган барча воситаларни қўллаб кўрадилар. Агар фойда бор эканлигини билсалар, ўша ҳақдан оғган кишининг яқинига бу ҳақда хабар бериб, унга насиҳат қилиб қўйишини сўрайдилар. Бу ҳолатга мен ўзим гувоҳ бўлганман. У кишига аҳли суннадан бир одамни ҳаққа хилоф келадиган бирор сўз айтгани хабари етиб келса, хабар олиб келган одамга: бу гапни тарқатиб юрмагин. Эҳтимол у ушбу сўзни бошқа мақсадда айтгандир. Менга у ушбу сўзни қаерда айтганининг манбасини бер. Мен ўзим у билан гаплашаман. Шояд Аллоҳни изни билан гапидан қайтар, деб айтадилар.
Шеърий ёки насрий услубда айтилган мақтов ва кўтар-кўтар қиладиган сўзларни ёқтирмасликлари:
Шайхимиз мақтов айтишда муболағага йўл қўйилган асарларни умуман ёқтирмайдилар. Айтадиларки: «У мақталган кишига зарар бериб, уни мағрурланиб қолишга олиб боради». Бир қанча вақт олдин у кишини ҳузурларига бир одам қасида айтаман деб келиб қолди. Ҳалиги киши шайхга: «Менда бир қасида бор. Шуни сизга ўқиб берсам дегандим» деди. Шайх: «Нима ҳақида?» дедилар. Ҳалиги киши: «Ўқийверайми?» деди. Шайх унга иккинчи марта: «Нима ҳақида?» дедилар. У эса: «Сиз ҳақингизда, эй шайх» деди. Шайх: «Мен уни эшитишни хоҳламайман» дедилар. Шайх айтдиларки: «Ушбу киши ўша қасидани бидъат аҳлидан бирларининг номига ўзгартириб (айтибди) – деб менга ўша кишини айнан исми-шарифини айтдилар – унинг қилган бу иши салафий манҳажидан оғишишига сабаб бўлибди».
Яна мен у кишини салафий шоирлардан бирига ҳаддан ошиш ва кўтар-кўтар қилишдан ниҳоятда огоҳ бўлишига насиҳат қилаётганларини эшитдим.
Мен айтаманки: шоир муболаға қилмай ва меъёридан ошириб юбормаган ҳолатда ҳақни айтадиган бўлса, бундан тўсадиган монелик йўқ. Энди бирор киши ҳақида шеър битилган бўлиб, ўша киши ўзи ҳақидаги ушбу шеърни ёқтирмаса, бу ушбу киши томонидан камтарлик деб қаралади.
Илмий мерослари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳ улкан илмий мерослар қўйиб кетяптилар. Мисол учун қуйидагиларни айтсак бўлади:
1) «Байна ал-Имамайн Муслим ва ад-Дорақутний», ушбу рисола шайхни 1397 ҳижрий йили Малик Абдулазиз институтининг Маккадаги бўлимида магистрлик иши бўйича олиб борган изланишларидир.
2) Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг «ан-Нукат ала Ибн Солаҳ» китобларини таҳқиқ қилганлар. Ушбу рисола шайхни Малик Абдулазиз институтининг Маккадаги бўлимида докторлик иши бўйича олиб борган илмий изланишларидир.
3) «Азва исламийя ала баъз ал-афкар ал-хотиа».
4) «Маканату аҳл ал-ҳадис ва маасириҳим ва асариҳим ал-ҳамийда фиддин».
5) Ҳоким Найсабурийнинг «ал-Мадхал ила ас-соҳиҳ» ҳамда «ат-Такмил ва ат-тавзиҳ лилмадхал ила ас-соҳиҳ» китобларини таҳқиқ қилганлар.
6) «Манҳаж ал-анбия фий ад-даъвати илаллоҳ фийҳи ал-ҳикмату ва ал-ақл».
7) «Музаккиро ал-ҳадис ан-набавий».
8) «Ар-родду ал-муфҳим ала ман иътада ала соҳиҳ ал-имам Муслим».
9) «Манҳаж ал-имам Муслим фий тартиб китабиҳи ас-соҳиҳ ва даҳзи аш-шубуҳат ҳавлаҳ».
10) «Кашф мавқиф ал-Ғоззалий мин ас-сунна ва аҳлиҳа ва нақди баъзи ароиҳи».
11) Шайхулислом Ибн Таймийянинг «Қоида жалила фий ат-тавассул ва ал-васийла» китобларини таҳқиқ қилганлар.
12) «Тақсим ал-ҳадис ила соҳиҳ ва ҳасан ва заиф байна вақеъ ал-муҳаддисин ва муғолатот ал-мутаасибийн». Ушбу асар Абу Ғодда ва Муҳаммад Авамаларга раддиядир.
13) «Ат-таассуб аз-замим ва асаруҳу».
14) «Содду удван ал-мулҳидин ва ҳукму ал-истиъанати ала қиталиҳим биғойри ал-муслимин».
15) «Манҳажу аҳли суннати вал жамаъа фий нақди ар-рижал ва ал-кутуб ва ат-товаиф».
16) «Аҳл ал-ҳадис ҳум ат-тоифа ал-мансуро ан-нажия». Ушбу асар Салмон Авдо билан бўлиб ўтган суҳбатдир.
17) «Азва исламийя ала ақида Саййид Қутб ва фикриҳ».
18) «Ал-ҳад ал-фасил байна ал-ҳаққи ва ал-батил». Ушбу рисола Саййид Қутбнинг ақидаси ва унинг фикрлари борасида шайх Бакр Абу Зайд роҳимаҳуллоҳ билан олиб борилган суҳбатдир.
19) «Ан-насиҳа ҳия ал-масъулийяту ал-муштарокату фий ал-амал ад-даъавий».
20) «Ал-авасим мимма фий кутуб Саййид Қутб мин ал-қовасим».
21) «Матоин Саййид Қутб фий асҳаби Росулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам».
22) «Ал-маҳажжа ал-байзо фий ҳимаяти ас-суннаҳ ал-ғорро мин заллат аҳли ал-ахто ва зайғ аҳл ал-аҳва».
23) «Жамаъатун ваҳидатун ла жамаъат ва сиротун ваҳидун ла ашарот». Ушбу рисола Абдуроҳман ибн Абдулхолиқ билан олиб борилган суҳбатдир.
24) «Ан-наср ал-азиз ала род ал-важиз». Ушбу рисола ҳам Абдурроҳман Абдулхолиқ билан олиб борилган суҳбатдир.
25) «Ат-танкил бима фий тавзиҳ ал-малибарий мин ал-абатил».
26) «Изҳақ абатил Абдиллатиф Башмил».
27) «Инқизоз аш-шуҳаб ас-салафийя ала авкар аднан ал-холфийя».
28) «Дафъ бағйи Аднан ала улама ас-сунна ва ал-ийман».
29) «Нақд китаб ас-сақофа ал-исламийя».
30) «Маъахиз манҳажийя ала шайх Сафар ал-Ҳавалий».
31) «Назарот фий китаб ат-тасвир ал-фанний фий ал-Қуръан ал-Карим ли Саййид Қутб».
32) «Мавқиф ал-ислам мин Ийса – алайҳиссалам – тақтазий мин ан-насоро ан юъминув би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бимаъа жаъа биҳ» ва «Насиҳа ва даъва лилбабаваат илал ислам».
33) «Ал-Мавқиф ас-соҳиҳ мин аҳлил бидаъ».
34) «Даҳру ифтироат аҳли аз-зайғи вал иртияби ан даъвати ал-имам Муҳаммад ибн Абдилваҳҳаб роҳимаҳуллоҳ нақдун ли Ҳасан ал-Маликийн».
35) «Ҳужжияту хобар ал-аҳад фий ал-аҳкам ва ал-ақоид».
36) «Родду кулли ал-мункарот ва ал-аҳва ва ал-ахто манҳажун шаръийюн фий кулли ар-рисалат, ва саро алайҳи ас-салафу ас-солиҳу ал-ажиллаа».
37) «Ал-Ҳуқуқ ва ал-важибат ала ар-рижал ва ан-ниса фил ислам».
38) «Аз-заббу ан ас-соҳабий ал-жалил Аби Бакрота розияллоҳу анҳу, ва ан марвийятиҳи, ва ан аиммати ал-ислами ва ас-суннати аллазийна қобилув ҳазиҳи ал-марвийят».
39) «Ал-ҳассу ала ал-мавадда ва ал-Иътилаф ва ат-таҳзиру мин ал-фурқо ва ал-ихтилаф».
40) Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийни Абул Ҳасан ал-Маърибийга раддиялари тўплами. Мисрдаги Дар ал-Имам Аҳмад нашриёти катта бир китоб шаклида тайёрлаб босмадан чиқарган. Ушбу китоб Абул Ҳасан ал-Маърибийга берилган раддиялардан 18 та мақолани ўз ичига олади.
41) «Кашф зайфи ат-тасаввуфи ва баяни ҳақиқотиҳи ва ҳали ҳамалатиҳи». Доктор Қори (Абдулазиз ибн Абдулфаттоҳ Қори) ва унинг ёрдамчилари билан бўлиб ўтган суҳбат. Ушбу рисола шайх Робиъни тасаввуф ва сўфийликка қарши айтилган мақолалари тўпламидир. Қувайтдаги ал-Имам Муслим мактабасида босиб чиқарилган.
42) «Ал-Қовлу ал-вазиҳ ал-мубийн фий ал-муроди бизиллиллаҳи алаззий ваъада биҳи ал-муъминийна ал-аамилийна» ва «Дафъу буҳти ва кайди ал-хоинийна ан алламати Муҳаммад ибн Усаймин».
43) «Шарҳ усул ас-сунна лил имам Аҳмад».
44) «Бароату ас-соҳабати ал-ахяр мин ат-табарруки бил амакин вал асар». Ушбу китоб катта ҳажмга эга бўлиб, доктор Абдулазиз ибн Абдулфаттоҳ қорининг қуйидаги китобларига раддиядир: «Ал-Аасар ан-набавийя бил мадинати ал-мунавваро ва вужуби ал-муҳафазоти алайҳа ва жавази ат-табарруки биҳа».
45) «Диросату ақвал ал-улама фий ҳадис: «Арҳаму умматий би уммати Абу Бакр…» ал-ҳадис».
46) «Шарҳ ҳадис «Ад-дину насиҳа»».
47) «Тазкир ан-Набҳин бисайри аслафиҳим ҳуффаз ал-ҳадис ас-сабиқийн ва ал-лаҳиқийн».
48) «Ал-Мажмуъ ал-вазиҳ фий родди манҳаж ва усул Фалиҳ». Ушбу тўплам шайх Робиънинг Фалиҳ ал-Ҳарбий ва унинг Ҳаддадийя манҳажидаги издошларига берилган раддиялардан ташкил топган.
49) «Кашф зайғи ат-ташайюъ». Ушбу рисола шайхнинг шиаларга берган раддияларидан иборат.
50) «Ал-Интисор ли китаб ал-азиз ал-жаббар ва ал-асҳаб ал-ахяр розияллоҳу анҳум ала аъдаиҳим ал-ашрор».
51) «Шарҳ ақийда асҳаб ал-ҳадис ли ас-Собуний».
Ва бундан бошқа яна кўплаб китоб ва мақолалари бор.
Асримиз уламоларининг у кишига айтган мақтов сўзлари
Имом Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ:
Аллома, имом Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ «Асъила ас-Сувайдийя» кассетасида: «Шайх Робиъ суннат уламоларидандир», дедилар.
Ва яна айтдиларки: «У иккиси – шайх Робиъ ва шайх Муҳаммад Омон ал-Жомийларни назарда тутяптилар – мени наздимда илму-фазилат ва соғлом ақида билан танилган кишилардир… У иккисини китобларидан фойда олишга васийят қиламан».
Роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Шайх Робиъ аҳли сунна вал жамоанинг энг яхши кишиларидан. Бу киши аҳли суннадан эканлари маълумдир ва бу кишининг китоблари ҳамда мақолалари таниқлидир» («Минҳажус-сунна» студиясидаги шайх Робиъ ҳақларидаги уламолар мақтовлари унвони билан чиқарилган кассета).
Шайх Робиъ Мадхалийни 3/1/1410 ҳижрий йили Тоиф шаҳирида «Салафий манҳажини маҳкам тутиш» мавзуси остида маърузалари бўлиб ўтди. Шайх Робиъ сўзларини тугатгач, Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Дарҳақиқат барчамиз фазилат соҳиби бўлмиш шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийдан Китобу-Суннатни маҳкам ушлаш, у иккисига зид келадиган йўллардан, фирқа-фирқа бўлиб олиш ва ихтилофларга бориш сабабларидан ҳамда ҳавои-нафсга кўр-кўрона эргашишдан огоҳ бўлиш мавзуси остидаги ушбу нутққа қулоқ солдик. Дарҳақиқат шайх ажойиб, кўп фойдалар улашадиган нутқ сўзладилар. Аллоҳ таоло у кишига ажрларини тўла қилиб берсин ва савобларини зиёда қилсин… Аллоҳ таолодан биродаримиз фазилатли шайх Робиъга айтган ҳар бир яхши сўзи учун мукофотини тўла қилиб беришига сабаб бўладиган яхшиликларнинг ҳар бирига муваффақ айлашини сўраб қоламан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилаларига, саҳобаларига ва у зотга гўзаллик билан эргашганларга дуруду-салавотлар йўлласин».
Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ:
Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди: «Шайх Робиъни кассеталарини фитна тарқатаяпти деган даъво билан ман қилаётган одамга нима деб насиҳат қиласиз?».
Шайх қуйидагича жавоб бердилар: «Биз буни янглишиш ва катта хато деб биламиз. Шайх Робиъ суннат уламоларидан ва аҳли хайрдандирлар. Ақидалари дуруст ва манҳажлари тўғридир. Бироқ у киши кейинги келган баъзи инсонларнинг наздида шиорга айланиб қолган айрим нарсалар ҳақида гапиргач, у кишига ушбу айблар билан тамға босишди» («Кашф ал-лисам ан мухолафат Аҳмад Саллам» номи остидаги биринчи кассета. Ушбу кассета Голландиядан телефон орқали йўналтирилган саволлардан иборат).
«Асила ас-Сувайдийя» кассетасида эса Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Шайх Робиъ ҳақларида гапирадиган бўлсак, мен у киши ҳақларида фақат яхшилик эшитганман. Бу киши суннат ва ҳадис соҳибидирлар».
Унайза шаҳрида шайх Робиъни «ал-Иътисом бил Китаби ва ас-Сунна» мавзуси остида бир маърузалари бўлиб ўтди. Ушбу маърузанинг кетиданоқ «Итҳаф ал-киром билиқо ал-Усаймин» номи остида яна бир кассета ёзилди. Ушбу кассетада Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзлари келади: «Биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога биродаримиз доктор Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийни ушбу ноҳияга зиёрат қилиб келишларига муяссар айлагани учун мақтовлар айтамиз. Тоинки баъзи ишлар махфий қолганларга шу нарса маълум бўлсинким, биродаримиз – Аллоҳ таоло у кишига ҳам бизга ҳам тавфиқ берсин – салафий йўлида, яъники салаф манҳажидадирлар. Салафийлик деганда ўзидан бошқа мусулмонларга қаршилик кўрсатиб, қандайдир бир гуруҳга асосланган ҳолатни назарда тутмаяпман. Балки мен салафийлик деганда ўзининг манҳажида салафлар йўлида бўлиб, хоссатан тавҳидни ҳаққирост амалга ошириш ва унга қаршилик қилганларга кураш олиб бориш йўлидаги салафийликни ирода қиляпман. Барчага маълумки, тавҳид бу – Аллоҳ таоло Ўзининг элчиларини – алайҳимуссалоту вассалам – жўнатишидаги асосдир. Биродаримиз шайх Робиъ ибн Ҳадийни бу томонларга, хоссатан бизни Унайза шаҳримизга зиёратга келишлари, шак-шубҳасиз ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Ва одамларнинг кўпларига бўрттириб кўрсатиш, миш-миш тарқатиш ва тилга эрк бериш сабабли номаълум бўлиб қолган (ҳақиқатлар) юзага чиқади. Уламоларга тил текказиб, сўнгра ўша уламолар ҳақ устида эканлари юзага чиққач надомат чекиб қолганлар қандай ҳам кўпдир».
Айнан юқоридаги кассетада шайх Робиънинг китоблари борасида бир савол тушади. Шунда Ибн Усаймин айтдиларки: «Тўғрисини айтганда ушбу савол мени сўзимга эҳтиёж сезмайди. Ҳудди имом Аҳмад Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ҳақларида – роҳимаҳумаллоҳ – сўралганларида, (имом Аҳмад) айтдиларки: «Менга ўхшаганлардан Исҳоқ ҳақида сўраладими?! Балки Исҳоқдан мен ҳақимда сўралади». Мен гапимнинг аввалида шайх Робиъ ҳақида билганимни айтдим. Ҳозир ҳам ўша айтганларим ёдимда турибди. У кишининг бу ерларга келишлари ва у кишининг менга етиб келган сўзларига (кўра хулоса қиладиган бўлсам), шак-шубҳасиз ушбу сўзлар кишида у кишига нисбатан муҳаббат ва ҳақларига дуо қилишни зиёда қилади холос».
«Шайх Робиънинг шайх Усаймин билан манҳаж масаласидаги учрашувлари» деб номланган кассетада ҳам шайх Ибн Усаймин Саййид Қутбнинг китоблари ҳақида сўраб келганларни ушбу икки шайхга юборганлари айтиб ўтилган. (Улар): Шайх Абдуллоҳ Дувайш роҳимаҳуллоҳ ва шайх Робиъ Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ.
Аллома, муҳаддис Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимауллоҳ:
«Мувазанат бидъатул асри» кассетасида роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари келди:
«Қисқача қилиб айтадиган бўлсам: бугунги кундаги жарҳ ва таъдил (бировни ишончсиз деб айблаш ва бировни ишончли деб сифатлаш) байроғини тутиб турувчи, биродаримиз доктор Робиъ Мадхалийдир. Унга раддия бермоқчи бўлганлар, илм ёрдамида бу ишни уддалай олмайдилар. Чунки илм у биландир».
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳдан шайх Муқбил ва шайх Робиъ Мадхалий ҳақида сўрашганида, шайх жавоб бердилар: «Биз шак-шубҳасиз Аллоҳ азза ва жаллага Китобу-Суннат ва салаф-солиҳ манҳажига асосланган салоҳиятли ушбу даъватга турли исломий диёрларда бир қанча даъватчиларни жалб қилиб-бўйсундириб қўйганига мақтовлар айтамиз. (Ушбу даъватчилар) бугунги кунда Ислом оламида камчилик адо қилаётган фарзи кифояни адо қилиб келаяптилар. Китобу-Суннатга даъват қилувчи, салаф-солиҳ йўлидан бораётган ва ушбу саҳиҳ манҳажга хилоф чиқаётганларга қарши кураш олиб бораётган ушбу икки шайх бўлмиш, шайх Робиъ ва шайх Муқбилни қадрини ерга ураётганлар, барчага сир бўлмаганидек ушбу иш икки кишининг – жоҳил ёки ҳавои-нафсига эргашувчининг – биридан содир бўлади» («Абул Ҳасан ал-Маърибийнинг Албоний билан учрашуви» кассетаси).
Шайх яна айнан юқоридаги кассетада шундай дедилар: «Шуни айтишни истардимки: шайх доктор Робиънинг китобларида кўрган (сатр)ларим жуда фойдалидир. Мен унинг, биз у билан муштарак бўлганимиз ушбу манҳаждан чиққанини ёки хатога йўл қўйганини кўрганимни эслолмайман».
Аллома Солиҳ Луҳайдон – ҳафизаҳуллоҳ –:
Имом Ажуррий студиясида ёзилган «Ҳадю ан-Набиййи соллаллоҳу алайҳи ва саллам фий ал-ашри ал-авахири мин рамазон» («Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тутган йўллари») кассетасида ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар.
Савол қуйидагича: «Ҳурматли шайх. Бизнинг Ливия ва Марокаш томонларда шайх Робиъ Мадхалий ҳақларида гап-сўзлар кўпайиб кетди. Шайхнинг рисолаларини ушбу асрнинг энг афзал рисолалари ва уларда ортиқча сермулозамат йўқ дейдиганлар бор. Бироқ яна у кишини бидъат ва такфир аҳлидан деб биладиганлар ҳам бор. Ҳурматли шайх сиздан ушбу масалага ойдинлик киритишингизни истардик. Аллоҳ таоло сизларга яхшилик билан мукофот берсин?».
Шайх бундай деб жавоб бердилар: «Аллоҳ таоло шайх Робиъга жаннатдаги олий манзилатни китобот қилиб қўйган бўлиши мумкинки, аслида шайх (бу манзилатга) етарли миқдорда амал қилолмасалар ҳам, ушбу кимсалар шайхнинг обрўларига тил текказишлари сабаб Аллоҳ таоло у кишини даражаларини кўтариб, ушбу иш сабаб анавиларнинг даражаларини туширади. Бу киши шак-шубҳасиз соғлом ва мусаффо ақидададирлар. Маъсумлик (хатога тушмаслик) эса пайғамбарлардан кейин бирор кишига насиб этмайди. Пайғамбарлардан кейин бирор киши маъсум эмас. Мен у кишининг ақидалари борасида билганим шуки, у киши соғлом ақидададирлар.
Шайхга ўхшашлар ҳақида гап тарқатаётган мана бу ёшларга келсак, улар тақво, аниқ илму-маърифатда олий даражадамикинлар?! Инсонга ўзи билан шуғулланиши лозим бўлади. Илм аҳли уламоларнинг кичик хатога тушган ўринларини – агар шундай ўринлар бўлса – излаб юришга ҳарис бўлмаганлар.
Дарҳақиқат Шайхулислом Ибн Таймия муҳим бир рисола ёзиб, уни «Рофъ ал-малам ан аиммати ал-аълам» («Таниқли-буюк имомлардан маломатни кўтариш») деб номладилар. Яъни, Ҳофиз Ибн Ҳажар ва Нававий роҳимаҳумаллоҳларга ўхшашлар ижтиҳод қилиб, хатога йўл қўйишса ҳам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа барча инсонларнинг бари сўзлари ҳақ бўлавермайди. Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Ҳар бир кишининг сўзи олинади ҳам, ташланади ҳам. Фақат ушбу қабр соҳиби бундан мустасно», деб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига ишора қилдилар.
Ўша ёшларга, улар хоҳ Ливияда ё Марокашда ёки ушбу диёрларда бўлсин, Аллоҳ таолодан ўзлари ҳақида тақво қилишлари, одамларнинг, хоссатан толиби илмларнинг обрўсига тил текказишдан четлашишлари лозим бўлади».
Аллома Солиҳ ал-Фавзон – ҳафизаҳуллоҳ –:
«Ал-асъила ас-сувайдийя» кассетасида келганидек, аҳли илмлардан бўлган бир жамоа уламолар ҳақида айтган сўзлари келган ўрнида шундай дедилар: «Шунингдек даъватда ўз ўринларига эга бўлган, кўзга кўринган уламолардан фазилатли шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод, фазилатли шайх Робиъ ибн Ҳадий, фазилатли шайх Солиҳ ас-Суҳаймий ва фазилатли шайх Муҳаммад Омон ал-Жомийлардир. Бу инсонлар даъватда ғайрат кўрсатишмоқда. Шунингдек улар тўғри даъватни бузаётганларни, улар била туриб ёки билмай бузишаётганидан қатъий назар, рад қилмоқдалар. Уларда илм, тажриба, сўзлардаги вазминлик ва тўғридан нотўғрини фарқлай билишлик бор. Ушбу уламоларни маҳкам ушлаш ва уларнинг дарслари ва кассеталаридан фойда олиш зарур. Дарҳақиқат уларда мусулмонлар учун улкан фойда бор».
Аллома Муҳҳамад ибн Абдуллоҳ ас-Сабил – ҳафизаҳуллоҳ –:
«Ал-Асъила ас-сувайдийя» кассетасида келганидек, у кишига қуйидаги савол берилди:
«Шайх Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳ ва шайх Робиъ Мадхалий каби машҳур аҳли-суннат уламоларининг кассеталарини эшитишдан қайтараётганларга сизнинг насиҳатингиз қандай? Уларнинг айтишича, уларда (санаб ўтилган уламоларнинг кассеталарида) фитна бор экан».
Шайх жавоб бердилар: «Аъузубиллаҳ, аъузубиллаҳ! Йўқ! Ушбу икки шайх кассеталари кассеталарнинг энг афзалларидандир! Бу одамлар Суннат ва Суннатга эргашишга даъват қиладилар. Аммо бу одамлар ҳақида ўзи ҳаво-нафсига эргашганлардан бошқа ҳеч ким гапирмайди! Асосан бу одамлар ҳақида турли ҳизбларга эргашувчилар гапиради. Ана ўшалар уларнинг дарсларидан қайтаришади. Бу икки шайхга келсак, улар Суннатга эргашишлари билан машҳурдирлар. Уларнинг ақидаси салафий улар одамларнинг энг яхшиларидандир!».
Аллома Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ал-Ақил – ҳафизаҳуллоҳ –:
Дарҳақиқат мен ва бир жамоа толиби илмлар 1428 ҳижрий йили шайхимизнинг кўрк очиб турган мактабаларида «Соҳиҳ Муслим» китобини ўқиб ўтиргандик. Шунда аллома Абдуллоҳ ибн Ақил кириб келдилар ва шайхимизга салом бериб, айтдиларки: «Бошингизни беринг, бир ўпай».
Шайх Робиъ эса: «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ», дедилар.
Ибн Ақил – ҳафизаҳуллоҳ – ўтиргач, шайхимиз у кишининг соғлиқлари ҳақида сўраган бўлдилар. Сўнг Ибн Ақил айтдиларки: «Эй толиби илмлар, шайх Робиъни лозим тутинглар. Ушбу олимни маҳкам ушланглар. Аллоҳга қасамки (бир кун келиб) олдингизда тополмай қолганингизда, надомат чеккан ҳолда бармоқларингизни тишлаб қоласизлар».
Аллома Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ:
«Фазоиҳ ва насоиҳ» китобининг 36-саҳифасида шундай дедилар: «Аллоҳ йўлидаги биродарларимга шайх Робиъ ҳафизаҳуллоҳнинг китобларини ўқиб, фойда олишларини насиҳат қиламан».
«Туҳфа ал-аряб» китобидаги 75-саволга берган жавобларида айтдиларки:
«Аллоҳ йўлидаги биродаримиз Робиъ ибн Ҳадийнинг «Жамаъатун ваҳидатун ла жамаъат ва сиротун ваҳидун ла ашарот» (Ёлғиз жамоат (бўлсин), кўп жамоатлар эмас, йўл битта (бўлади) ўнта эмас) деб номланган китобларини ўқишга насиҳат қиламан. Ушбу китоб кифоя қиларли-етарлидир».
123-рақам остидаги саволга жавоб бера туриб, толиби илмларни аҳли илмнинг олдига кўчиб боришга қизиқтириб айтдиларки:
«Аҳли илмга хат-хабарлашиб (боғланишни) насиҳат қиламиз. Агар уларнинг олдиларига кўчиб боришга қодир бўлсалар, шундай қилишсин. Мисол учун: шайх Албоний, шайх Ибн Боз, шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод, шайх Робиъ ибн Ҳадий, шайх Ибн Усайминга ўхшашлар. Агар ушбу кишиларнинг олдиларига кўчиб боришга имкониятлари бўлса, албатта шундай қилишсин. Агар уларнинг олдиларига кўчиб боришга қодир бўлмасалар, телефон ёки хат-хабар жўнатиш орқали бўлса ҳам боғланиб турсинлар».
Аллома Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий – роҳимаҳуллоҳ –:
«Ал-Маврид ал-азаб аз-заллал» деб номланган китобларининг 251-саҳифасида Саййид Қутб ва унинг тўғри йўлдан оғган қарашларига кўр-кўрона эргашувчилар ҳақида шундай дейдилар:
«Уни ниҳоятда кўтар-кўтар қилиб юборганлари сабаб, бу ҳолат уларнинг далилларга зид келсада, салаф манҳажига акс йўл тутсада, унинг китобларида айтган ҳар бир сўзини ҳақ ва тўғри деб билишларига олиб борди. Ушбу ҳолат шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий Саййид Қутбнинг ақидадаги ўта қабиҳ баъзи хатоларига рад берганда, у кишининг қаршиларига оммавий ахборот воситалари ва инқилобий сўзларда кўзга яққол ташланди.[5] Шайхни унга тажовуз қилган ва унга зулм ўтказган деб билишди. Робиъ унинг китобларидаги рақамлар ва (хато) ўринларига ишора қилган жойларига (кўз югуртириб кўришга) озгина бўлса ҳам инсоф қилиб ёндашишмади. Мисол учун: Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга тил текказиши, Усмон розияллоҳу анҳуга нафрат назари билан қараши, тўғри йўлдаги халифаларнинг хилофотидан Усмон розияллоҳу анҳунинг хилофот даврларини тушириб қолдиришга уриниши, ва (у кишиниг халифалик даврларини) икки оралиқдаги бўшлиқ деб аташи, қолган саҳобаларни ҳам обрўларини тўкиши, тавҳиди улуҳийятдан батамом жоҳил эканлиги, сифатларни таъвил қилишда ашъарийларнинг йўлидан юриши, кўплаб ақида масалаларида тойилиши ва бундан бошқа ҳолатлар. Аллоҳнинг Ўзигина ёрдам сўралгувчи Зотдир».
Аллома Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ал-Банно – роҳимаҳуллоҳ –:
Аллома ал-Банно шайхимиз Мадхалийни кечки таомга чақирдилар. Ҳафизаҳуллоҳ мени ўзлари билан ҳамроҳ бўлишимни сўрадилар. Шайх ал-Банно роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига етиб борганимизда, у кишини эшик олдида учратдик. У кишига салом бердик. Шунда у киши шайх Робиънинг бошларидан ўпишга ҳаракат қилардилар. Шайх Робиъ эса бундан бош тортардилар. Шунда Банно: «Шайхимиз!», дедилар. Шайх Робиъ эса: «Сиз мени шайхимсиз. Мен сизни шайхингиз эмасман», дедилар. Кечки овқатдан сўнг ташқарига чиққанимизда, бир тўп толиби илмлар (кутиб туришган) экан. Банно айтдиларки: «Аллоҳга шуни дин деб эътиқод қўяманки, шайх Робиъ ўн тўртинчи асрнинг жарҳ ва таъдил бобидаги мужаддидидир».
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Савол: Фазилатли шайх, аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий – ҳафизаҳуллоҳ –: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Шайх Аллоҳ таоло сизни – Ўзининг ҳифзу-ҳимоясида сақласин – кишига суҳбатдошининг хоҳ у яхши бўлсин ёки ёмон бўлсин, қай даражада таъсир ўтказиши ҳеч кимга сир эмас. Дарҳақиқат шу кунларда баъзи салафий биродарлар табиатига мос келгани ва шунчаки ҳамроҳи бўлгани учун салафий манҳажига хилоф чиқувчи баъзи одамлар билан ўралашиб юрганига гувоҳ бўласиз. Ва ушбу биродарни йўқ деганда салафий ақидасига зид келадиган фикрлар рўбаросида ўзини заиф сезиб, манҳажий масалаларда довдираб юрганини учратасиз. Биз сиздан – Аллоҳ таоло сизни Ўз ҳифзу-ҳимоясида сақласин – ўша бидъатчилар билан ўралашиб юришнинг хатарли эканини баён қилиш билан тарбиявий бир сўз кутиб қоламиз. Ушбу ҳолатни ниҳоятда хатарли эканини очиб беришда Қуръон оятлари, пайғамбар ҳадислари, салафлар асарлари ҳамда ҳаво аҳли билан бирга юришлари сабабли баъзи аҳли суннани бидъатчиларга айланиб қолишгани ҳақидаги тарихий мисолларни ҳам эслаб ўтишингизни истардик.
Аллоҳ таоло умрингизга ва илмингизга баракотлар ато этсин ва сизни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб:
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Ушбу масалани аҳамиятли ҳамда Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг бу масалага қаттиқ эътибор қаратганларини баён қилиб бериш
Ушбу саволнинг жавобига ўтадиган бўлсак: бу масала ўта муҳим ва шаъни ниҳоятда хатарлидир. Шу сабабли ҳам Китобу-Суннат ҳамда салафлар ўзларининг кўплаб китобларида ушбу масалага, хоссатан ақидага боғлиқ жиҳатларига ва айниқса бидъат, залолат аҳлига нисбатан қандай йўл тутиш керак, фитнага дучор бўлган, тўғри йўлдан оғишган ва ёмон ҳамроҳларга нисбатан қандай мавқифда бўлиш керак деган масалаларга ниҳоятда қаттиқ аҳамият қаратишган. Улар битиб кетишган асарларда ўзига яхшиликни раво кўрган, Роббимни рози қилиб, Унга қурбат ҳосил қилай-да, жаҳаннамдан узоқ бўлай деганларга етарли-кифоя қиларли фойдалар бор.
Дарҳақиқат салаф-солиҳларимиз уларга, Аллоҳнинг Розилиги бўлсин, ушбу мавзуга илму-амал ва ҳаётга қандай татбиқ қилиш нуқтаи назаридан ниҳоятда қаттиқ аҳамият қаратиб ўтишган. Шундай бўлар экан исломий шариатнинг ақидаю-манҳажи, мақсадлари ва қандай қилса маромига етиш мумкинлигини билган ўша ихлосманд, содиқ мўминларнинг йўлига эргашишдан ўзга чора йўқдир.[6] У зотлар Аллоҳ таоло ушбу умматдан кимга яхшиликни, нажотни ва ҳақиқатда нажот кемасига минишни ирода қилган бўлса, ўша кишига насиҳатлар, баён қилиб, огоҳлантириш беришларни тақдим қилиб ўтишган.
Қуръонда Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини ўқиймиз:
«У сизга Китоб нозил қилган Зотдирки, у (Китобдан) шу китобнинг асли-моҳияти бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган, фақат муҳкам-равшан оятлар ёрдамидагина ҳақиқий маъноси маълум бўладиган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Бас, дилларида (ҳақ йўлдан) оғиш бўлган кимсалар (одамларни) алдаб фитнага солиш ва (ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ) таъвил-тафсир қилиш учун унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар. Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини (ҳақиқий маъносини) ёлғиз Алоҳгина билур. Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Роббимиз ҳузуридандир, дейдилар» (Оли Имрон: 7).
Аллоҳ таоло ушбу оятда тўғри йўлдан оғган ҳавои нафс эгаларининг ҳақиқий ҳолатларини очиб берди. Улар умматда ёмонлик ва фитналар рўй беришини истайдилар.[7] Чунки уларнинг ниятлари тўғри эмас, қалблари эса касалдир. Одамларни ўзларининг дардларига йўлиқишларини хоҳлайдилар. Чунки ҳолат масалда айтилганидек: «(Офат) катталашгани сайин, (ҳолат) ҳунук тус олади». Умумий таъбир билан айтадиган бўлсак: «Тулкининг думи узилгач, қолганларнинг ҳам думини узди».
Дарҳақиқат Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида шундай деди:
«Эй мўминлар, агар сизлар китоб берилган кимсалардан бирор бир гуруҳга бўйинсунсангиз, улар сизларни мўмин бўлганингиздан кейин яна кофирликка қайтарадилар» (Оли Имрон: 100). Кофирлар, насоролар ва яҳудийлар мусулмонлар динидан қайтиб кетишини қаттиқ хоҳлайди.[8] Бидъат аҳлининг ҳам бузуқ мақсадлар қилишда ва аҳли хайрга ёмонлик ирода қилишда катта улушлари бордир.
Бидъат аҳлидан огоҳлантириш ва ёшларни Аллоҳнинг ҳақ манҳажидан тўсишдаги (қўллайдиган жирканч) услубларини очиб бериш
Демак кўриниб турибдики, улардан ниҳоятда ҳазир бўлиш вожиб бўлади. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло биз юқорида эслаб ўтган оятда огоҳлантириб айтяптики, қалбларида (тўғри йўлдан) оғишиш бўлганлар фитна илинжида у (Қуръон)нинг муташобиҳ оятларига эргашадилар. Одамлар динида фитнага тушишини, уларни Аллоҳнинг ҳақ динини қўйиб, ўзининг бидъат, залолат, шубҳа, ноаниқлик ва тойилишларига юришини қасд қилади. Уларга ишонч назари билан қарайдиган ва уларга ўралашиб юрадиганларга ёмонликни раво кўрадилар.[9] Шу сабабли ҳам уларни ҳақ аҳлини, айниқса ёшларни, Аллоҳнинг ҳақ манҳажидан тўсиш учун турли маслаклардан юраётганини кўрасиз. Ўзларининг моҳир бўлган ва тажриба орттирган бир қанча айёрона йўллари ва услублари борки, ўзларига эргашган ёшларни шулар асосида тарбия қилади. Эҳтимол улардан бирини қандай таҳорат олишни билмаслигини учратарсиз, аммо ҳақ ва унинг аҳлига нисбатан (одамларда) нафрат уйғотиш, шубҳалар ташлаш, обрўларини булғаш ишларини маромига етказиб бажараётганига (гувоҳ бўласиз). Дарҳақиқат ушбу ишларни қойил-мақом суратда адо этаётганини кўрасиз. Аллоҳ таолодан уларни ушбу шайтоний йўллардан ва ҳалокатга етаклайдиган сабаблардан қутқаришини сўраймиз.
Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу (юқоридаги) оятни тиловат қилгач, айтдиларки: «У (Қуръон)нинг муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган (оят)ларига эргашаётганларни кўрсангиз, (билингларки) ана ўшалар Аллоҳ (ушбу оятда уларни) номлаганлардир. Бас улардан ҳазир бўлинглар».[10] Демак ўша ҳаво аҳли ва (тўғри йўлдан) оғганлар муташобиҳ далилларга эргашадилар.
Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам муташобиҳ далилларга эргашадиган аҳли ҳаво ҳақида, ана ўшалардан одамлар ҳазир бўлсин деган маънони қасд қилгандилар.
Бидъат аҳли ўз йўлларини қуришдаги аломатлари
Бидъат аҳли ва (тўғри йўлдан) оғганлар ўз йўлларини қуришда аҳли суннанинг муҳкам оятларга асосланиш ҳамда муташобиҳни муҳкамга қайтариш йўлидан юрмайдилар. Балки ўзларининг ҳавои нафсига мувофиқ келадиган далилларга ёпишиб олиб, бузуқ даъватлари ва залолатга етаклайдиган бидъатларини тарқатишда фурсатни ғанимат биладилар.[11] (Ушбу ҳолат) Хаворижлар,[12] рофизалар,[13] муржиалар[14] ва қадарияларда[15] кузатилганидек. Улар ўзларининг ҳавои-нафсига тўғри келадиган ҳужжатга маҳкам боғланиб олади. Натижада ўзлари ҳам адашишади ва ўзгани ҳам адаштиришади. Бидъатнинг қандай тури бўлса ҳам аҳли бидъатнинг барча замон ва маконлардаги ҳолатлари ана шундай бўлади.
Бидъатлардан бирортасини кичик санаб, бу зарар бермайди демагин.[16] Мана шу уларнинг йўллари бўлиб, фитнага тушишди ва (тўғри йўлдан) оғиб кетишди. Одамларни ҳам ўзининг тойилиши ва оғишишлари каби фитналаниб, (тўғри йўлдан) оғишини истайдилар, Аллоҳ сақласин.
Ушбу оят уларнинг ҳолатлари қандай эканини баён қилиб берганини кўрдингиз. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам уларнинг ҳолатларини айтиб, огоҳлантирдилар. (Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини) Табук ғазотига бормай ортда қолган саҳобаларга нисбатан тавба қилишгандан кейин ҳам алоқа узишга буюрганларидан (кейин мана бу бидъат аҳли ҳақида нима дейиш мумкин энди?!).[17] Улар (жиҳодга бормай ортда қолган саҳобалар) ушбу фитнага чопқиллаб боришмаган ва бу фитнани аланга олдиришмаганди. Балки тавба қилиб, надоматлар чекиб, (қилган ишларини) эътироф этишганди. Шунга қарамай Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрига хилоф қилишгани учун ушбу ҳолатга тушиб қолишди. Мунофиқлик етиб қолдимикин деган ўй-гумонлар ҳам йўқ эмасди.[18]
Бидъат аҳлига нисбатан яхши гумонда бўлиш Аллоҳ табарока ва таолонинг манҳажига зиддир
(Тўғри йўлдан) оғганлар ва бидъат ҳамда залолат аҳлига нисбатан яхши гумонда бўлиш, Аллоҳ табарока ва таолонинг манҳажига хилофдир. Улардан ҳазир бўлиш лозимдир. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «У (Қуръон)нинг муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган (оят)ларига эргашаётганларни кўрсангиз, (билингларки) ана ўшалар Аллоҳ (ушбу оятда уларни) номлаганлардир. Бас улардан ҳазир бўлинглар». Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бугунги кунда кўпчилик аҳли ҳаво айтганидек, сизлар ниятлар ва мақсадлар ҳақида гапиришга ўтиб кеттингиз, озгина чиройли гумонга борсангизчи, деб айтмадилар.
Эй биродар, агар сизда ҳар хил шубҳа ва залолатларни кўрсак, сизга нисбатан энди бошқача ёндашамиз. Аллоҳу-Росули сиздан огоҳлантирган бўлса, биз энди қандай қилиб сизга нисбатан чиройли гумон қилиб, огоҳлантирмай (жим ўтиришимиз) мумкин?![19] Дарҳақиқат Аллоҳ таоло бизни мақсадинг яхши эмаслигини огоҳлантириб ўтди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам сендан огоҳлантирдилар. Нима учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша саҳобаларга нисбатан чиройли гумонга бориб қўя қолмадилар. Ҳолбуки уларнинг баъзилари Бадрда иштирок этганди. Ва маълум бир узр сабаб ортда қолгандилар. Буни (яширмай) очиқ-ойдин айтишди ҳам. Муайян бир узр сабаб эмас, маълум бир сабабларига кўра (ортда қолишди) деб айтсак тўғрироқ бўлади. Хуллас Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқатни қандай бўлса шундай айтишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана булар рост сўзлашди», дедилар.[20]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини (жиҳоддан) ортда қолганлар билан алоқа узишга буюришлари
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 40-кун ўтиб бораётган бўлсада, улар билан алоқа узишга буюргандилар. Ҳатто 40 кундан сўнг ўз элчиларини жўнатиб аёлларидан ҳам четлашишларига буюрдилар.[21]
Бутун бир жамият улардан алоқасини узди. Улар билан бирор киши гаплашмасди. Уларнинг кўнглини оладиган фақат аёллари қолганди холос. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга аёлларидан ҳам четлашишга буюрдилар. Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ таоло ва унинг меҳрибон ва раҳмли элчиси одамларни уларга нисбатан ана шундай муомала қилишга буюришди.
Бидъат аҳлидан ҳазир бўлиш, уларга нафрат назари билан қараш, ҳамда уларни тарк этиб, алоқа узиш аҳли суннанинг саҳиҳ ақидадагиларини ҳимоя қилишдаги энг тўғри йўлдир
Бидъат аҳлидан огоҳлантириш, уларга душманона муносабатда бўлиш, уларни тарк этиб, алоқа узиш аҳли суннаннинг саҳиҳ ақидада бўлганларини уларнинг фитналарига тушмаслик, уларга нисбатан енгил муносабатда бўлиб, яхши гумон қилиш ва уларга таяниб иш кўришдан сақлаб қолишдаги энг тўғри йўлдир. Зеро (ушбу юқорида санаб ўтилган ҳолатлар) залолат ва (тўғри йўлдан) оғишнинг бошланиш нуқтасидир.[22]
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар)! Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар» (Ҳуд: 113). Бидъат аҳлидан ҳам золимроқ ким бор?!
Бидъат аҳли фосиқлардан-да ёмонроқдир
Бидъат аҳли фосиқлардан ва маъсиятларга ботганлардан-да ёмонроқдир. Шунинг учун ҳам Басранинг фақиҳи ва аҳли дониши бўлмиш Саллом ибн Абу Мутиъ[23] айтдики: «Мен учун Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг[24] (амал) саҳифаси билан йўлиқишим, Амр ибн Убайднинг[25] (амал) саҳифаси билан йўлиқишдан кўра маҳбуброқдир».[26]
Амр ибн Убайд машааллоҳ ишқилиб ибодатгўй, зоҳид эди. Бироқ у залолатга кетган бидъатчи эди. Ҳажжож эса фожир, кўп қон тўкувчи ва мужрим эди. (Саллом ибн Абу Мутиъ)га Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг саҳифаси биланми ёки Амр ибн Убайднинг саҳифаси билан йўлиқиш ихтиёри бериладиган бўлса, албатта Аллоҳ таолога кўп қон тўкувчи, золим ва фожир бўлмиш Ҳажжожнинг амал саҳифаси билан йўлиқишни ихтиёр қилишини айтди. Нима учун?! Чунки у киши бидъат нақадар хатарли ва қабиҳ эканини жуда яхши билади.
Бизга ўзи Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутбаларининг барчасида, ёки аксарида, бидъатни – у ишларнинг энг ёмонидир деб сифатлаганлари етарлидир. Жобир розияллоҳу анҳу ҳадисида келганидек: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қиладиган бўлсалар овозларини баланд кўтарардилар ва юзлари қизарарди. Гўёки у киши эрталаб ёки кечки пайт устингизга бир қўшин (бостириб келяпти) деб огоҳлантирган киши каби бўлардилар. Сўнг айтардиларки: «Аммо баъд. Сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир. Ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо бўлганларидир» (Муслим 867). Аллоҳ табарока ва таоло ҳам бидъатни Ўзининг қовлида шундай деб айтди:
«Балки улар (Макка мушриклари) учун диндан Аллоҳ изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари – бутлари бордир?!» (Шўро: 21).
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли:
«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Роб деб билдилар. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир» (Тавба: 31).
Бидъат аҳли ўз амирларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан ҳам муқаддам қўяди
Бидъат аҳлининг издошлари, у бидъати қандай бўлишидан қатъий назар юқорида ўтган оятлар уларга қаратилгандир. Нима учун?! Чунки улар ўзининг амири, пешвоси ва бошлиқларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан аввалга қўядилар. Уларнинг кўпчилиги Аллоҳ таолога йўлиққанда ушбу жавобни айтади:
«Яна улар «Роббимиз, дарҳақиқат, бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас, улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар. Роббимиз, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин», дедилар» (Аҳзоб: 67-68). Уларнинг аксари, барчаси демайман, демак Аллоҳ таолога йўлиққанда ушбу жавобни беради. Хоссатан, ҳаққа қарши кураш олиб боришда ҳавосига эргашаётганлар. Балки (бу ишлари) ботилга даъват қилиш ва ҳақни булғашдир.[27] Хоссатан ушбу кунларда одамларнинг кўпида кузатилаётган ҳолат. Уларни Исломга (ботил) либосини ўраб кўрсатаётганларини, балки салафийликка (ботил) либосни кийдириб кўрсатаётганларини кўрасиз. Улар салафийликка ва салафийларга қарши қаттиқ кураш олиб бораётган кимсалардир.
Китобу-Суннат ва имомларнинг йўллари бидъат аҳлига таяниб иш кўрадиган одамнинг зиддидадир
Салафий манҳажини ҳурмат қиладиган, салафий ақидасини ва ушбу манҳаж аҳлини, хоҳ аввалгилари бўлсин ё кейингилари бўлсин, эҳтиром қиладиган киши, қандай қилиб ботил аҳлига чиройли гумон қилиб, уларга таяниб иш кўради?!
Агар: Аллоҳнинг Китоби, десанг, У сени зарарингга ҳужжатдир.[28] Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари десанг, у ҳам сени зарарингга ҳужжатдир.[29] Энди имомлар дейдиган бўлсанг, уларнинг бидъат аҳлига нисбатан қандай совуқ муносабатда бўлишганлиги борасида тутган мавқифлари маъруфдир. Уларнинг бу борада ёзиб қолдирган китоблари ва асарлари машҳурдир. Мисол учун имом Молик,[30] Авзоий,[31] Шофеъий,[32] икки Суфёнлар,[33] Абу Ҳотим,[34] Абу Зуръа[35] ва (булардан бошқа) ислом имомлари ва суннат тоғларидир. Улар уммат учун намунадирлар. Ким уларга иқтидо қилмас экан, уларнинг йўлларидан оғиб кетади. Аллоҳга қасамки, шайтоннинг йўлига эргашиб кетади. Ўзига қандай (баланпарвоз) даъволарни иддао қилса ҳам, шайтоннинг ҳовлисида югуриб юради.
Саҳоба розияллоҳу анҳумнинг барчасининг даражаси олий эканлиги
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини сўккан кишига нисбатан саҳоба, тобеъин ва Ислом имомларининг тутган мавқифига бир назар ташланг.
Росул алайҳиссалоту ва саллам айтдиларки: «Саҳобаларимни сўкманг. Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлардан бирортангиз Уҳуд тоғичалик тилло инфоқ қилса ҳам уларнинг бир ҳовуч ёки ярим (ҳовуч садақаларига) етмайди».[36]
Саҳобалар чўққилардан ҳам юқори даражададир. Чўққилар эмас, балки чўққилардан ҳам юқоридадир. Уларнинг маконатлари пайғамбарлардан кейинги бўлган ўриндадир. Барча яхшиликларни қилсанг ҳам, тоғ-тоғ тиллоларни инфоқ қилсанг ҳам, дунё тоғлари, Уҳуд тоғичалик катталикдаги тиллоларга айланиб қолса ва сен шуларни инфоқ қилсанг ҳам, улардан бирларининг бир ховуч, балки ярим ховуч садақасига етмайди. Унда нега уларни сўкасан?! Қандай қилиб уларни сўкасан?! Ахир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бирортасини сўккан кимсани лаънатлаган бўлсалар.[37]
Залолат аҳли Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари розияллоҳу анҳум(нинг ҳурматлари тўкилганда) ғазабланмайди
Ўша залолатга оғганларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бирорта(сини обрўси тўкилса ҳам) ғазабланмаслигини кўрасиз. Энди сиз пайғамбарлар ва саҳобаларни сўкадиган,[38] ҳулулийя ва ваҳдатул вужуд (Аллоҳ ҳамма жойда, У махлуқотларининг суратида гавдаланади) деб айтадиган[39] залолат пешволаридан бирини танқид қиладиган бўлсангиз ҳолингиз вой бўлади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини қўйиб, ушбу залолатга кетган кимса деб сизга нафрат кўзи билан боқиб, сизга қарши кураш олиб борадилар. Бу залолат бўлмай, нима унда?! Ўшаларнинг кўпчилиги ўзини аҳли суннаданмиз деб даъво қилади. Бу уларнинг ҳолати ва ҳақиқий воқеликларидир. Уларда суннатга ҳурмат-эҳтиром қани?! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ерга урилса-ю, уларга ёрдам қўлини чўзишмаса.
Мувозанат манҳажини пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам бир инсоф қилайлик деб қўллаб кўришмаган
Уларнинг ёлғон ва фирибларидан яна, мувозанат манҳажи билан ўз ақидаларини юқорига кўтаришга уринадилар.[40] Уни адолат ва инсоф манҳажи деб номлайдилар. Унда нима учун саҳобаларга инсоф қилмайсиз?!
Нима учун ушбу тарозуингизни ишнинг бошидаёқ пайғамбарлардан бўлган бир пайғамбарга ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига нисбатан қўлламадингиз?! Демак бу ҳолат ушбу манҳажни ўйлаб топиб, унга маҳкам ёпишиб олишингиздан (кўриниб турибдики), (сизлар буни) ботил ва залолатга ёрдам бериб, залолат манҳажи ва унинг аҳлини ҳимоя қилиш учунгина (қўллайсиз). Аллоҳга қасамки, агарда ростгўйлардан бўлганингизда ушбу манҳажни ўйлаб топмаган ва ишни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ҳимоя қилишдан бошлаган бўлардингиз. Аллоҳга қасамки саҳобаларга бўҳтон тўқиб, уларга зулм қилиб ва ерга уриб, баъзиларига нифоқ ва яна баъзиларига муртадлик сифатларини бераётган кимса, сизларнинг наздингизда муқаддасдир. Ушбу кимса (сизнинг наздингизда) муқаддас, мужаддид имомдир.[41]
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ва Мусо алайҳиссаломни сўкиш, ваҳдатул вужуд ақидасини олға суриш ва сифатларни таътил қилиш чегарасигача етиб борди. Ушбу ва яна кўплаб қабиҳ ишлари бўла туриб, у яна сизнинг наздингизда олий ўрин тутади. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари эса пас ўринда туради. Агар саҳобаларга нисбатан озгина бўлсада ҳурмат-эҳтиромингиз бўлганида, Аллоҳга қасамки ушбу шахс отангиз ёки бобонгиз бўлганда ҳам, албатта унга қарши курашган бўлардингиз. Бироқ бу ўринда фақат ҳавои нафс, залолат, тўғри йўлдан оғишиш, Аллоҳнинг динига ва ушбу динни етказувчиларига беписанд бўлиш(ни кўряпмиз холос). Ҳар қандай баландпарвоз шиорларни даъво қилсангиз ҳам, ушбу воқелик ҳақиқий башарангизни очиб, шармандангизни чиқаради холос.
Қандай бўлганда ҳам мен ёшларни фалончининг кассетаси ёки пистончининг китобларини асос қилиб олмай, суннат имомларининг китобларига қайтиб, илмни булоғидан сипқиришларини хоҳлардим. Ўзларига муаммоли бўлиб кўринган масалаларда уламоларга қайтсалар дейман. Чунки, Аллоҳга қасамки, иш жиддий. Хоссатан муаммолар ҳали тарих гувоҳ бўлмаган бугунги кундаги даражага етиб турган бир дамда. Бугун турли оммавий ахборот воситалари орқали, китоб, кассета, интернет ва бошқа йўллар билан суннат ва суннат аҳлига қарши кенгқамровли кураш олиб бориляпти. Аҳли суннани хавориж ёки муржиалар дея оммага таништирилиб, уларга куфр ҳукмини беришяпти.
Ислом ва мусулмонларга қарши бугунги кундагидек бутун ер юзини эгаллаган ушбу фитнадан кўра қаттиқроқ ва хатарлироқ яна қандай фитна бўлиши мумкин?! Аллоҳ таолодан офият сўраймиз.
Ёшларни залолат аҳли билан ўралашиб юриш ва уларга таяниб иш кўришдан огоҳлантириш, ҳамда баъзи кимсаларнинг тўғри йўлдан оғиб кетганлари ва унинг сабабларини эслаб ўтиш
Биз доим салафий ёшларни ўшаларга ўралашиб юришдан, уларга боғланишдан ва улар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантириб келамиз. Аввал ўтганлардан залолат аҳлини тўғри йўлга йўллайман, уларнинг оғишиш ва залолатларига раддия бераман деб ўзига ортиқча баҳо берганларнинг ҳолатидан ибрат олинг. Уларга алданиб натижада ўша бидъат аҳлининг бирига айланди қолди. Ушбу мудҳиш ҳолат Ислом тарихининг аввалги даврларидан тажрибада кузатиб келиняпти. Саҳоба ва тобеъинлардан кейинги авлод Ибн Сабаъга эргашиб кетишди.[42] Ва залолатга тушишди.[43] Саҳоба ва тобеинлардан кейинги яна бир бошқа авлод эса Мухтор ибн Абу Убайдга эргашиб, адашиб кетишди.[44]
Одамлар бидъатчиларнинг раҳнамоларидан бўлган кўплаб адашган сиёсий даъватчиларга эргашиб, залолат кўчаларида дайдиб юришибди. Бундай ҳолатлар жуда кўпдир. Ана шулардан бир вақтлар аҳли суннадан бўлган Имрон ибн Ҳаттоннинг воқеасини ёдга оламиз.[45] Хаворижлардан бўлган бир аёлга кўнгил қўйди. Аёлга уйланиб, уни суннатга йўллашни хоҳлаганди. Уйланди ҳам, бироқ у аёл уни ўзининг бидъатига тортиб кетди.[46] Эътибор беринг! У аёлни тўғри йўлга йўллашни хоҳлаганди, бироқ у сабабли залолатга кириб кетди. Ўзини салафий манҳажига нисбат берадиганларнинг аксари: мен бидъат аҳлини орасига кириб, уларни тўғри йўлга йўллайман, дейди. Оқибатда эса уларнинг йўлига кириб кетади.
Абдурроҳман ибн Мулжим[47] ва Имрон ибн Ҳаттон, барчалари ўзини суннатга нисбат беришарди. Бироқ оқибатда залолатга тушишди.
Абдурроҳман ибн Мулжимни зулми Али розияллоҳу анҳуни ўлдиришгача борди. Имрон ибн Ҳаттоннинг пасткашлиги эса ушбу қотилни мақташгача борди.
Ҳадис имомларидан бўлган Абдурроззақ[48] ҳам Жаъфар ибн Сулаймон Зобғийнинг[49] ибодати ва зоҳидлигига алданди. У билан бирга юриб, шиаларга қўшилиб кетди.[50]
Ҳадис имомларидан ва саҳиҳ ҳадислар тўпламидаги бир қанча ривоятлар соҳиби Абу Зар ал-Ҳарвий.[51] Дорақутнийнинг[52] Бақиллонийни мақтаб айтган сўзларига алданди.[53] Бақиллонийни мақтаб айтилган ушбу бир оғиз сўз уни ашъарийлик йўлига етаклади. Натижада ашъарийларнинг даъватчиларидан бўлган бир даъватчига айланди қолди. Унинг сабаби билан араб мағрибида (Марокашда) ашъарийлик мазҳаби кенг тарқалди. Мағриб аҳли унга ўрганиб қолишди, уни олдига келиб, уни зиёрат қилишарди. У эса уларни ўрталарида ашъарийлик манҳажини тарқатарди. Мағриб аҳли унгача фақат салафий манҳажини билардилар. У эса ёмон суннатни қўйиб кетди. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгандилар: «Ким ҳидоятга даъват қиладиган бўлса, унга ажрдан эргашувчиларнинг ажричалик ажр бўлиб, уларнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди. Ким энди залолатга чақирадиган бўлса, унга қиёматгача (эргашувчиларнинг) гуноҳичалик гуноҳ бўлиб, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса камаймайди».[54] Аллоҳдан офият сўраймиз.
Байҳақий[55] Ибн Фурк[56] ва унга ўхшаш баъзи залолат аҳлига алданиб қолишди. Ҳолбуки у ҳадис имомларидан эди.
Сен эса илмсиз бўлиб, ўзингга ишониб, алданиб қолмагин. Ҳимояланадиган илминг бўлмаса. Сенда ўша зотлар турганда бидъатга тушиб қолиш эҳтимоли юз чандон кўпдир. Байҳақий Ибн Фуркка алданиб, ашъарийликка тушиб қолди. Бундай ҳолатлар жуда-жуда кўпдир.
Бизнинг асримизда ҳам бунга ўхшаш мисолларни жуда кўпини биламан. Салафий манҳажида юриб туришади-да, бидъат аҳлига ўралашди дегунча адашиб кетишади. Бугунги кунда бидъат аҳлини олдинги замонлардаги шайтонлар ҳам билмайдиган услуб ва йўллари бордир. Улар бугунги кунда одамларни чалғитадиган ушбу услуб ва йўлларини қўллайдилар. Демак ҳаво аҳлини китобларини қўлингга олмай, ҳаққа эргашда, ботилни ташла.
Ҳақни билмаслик ботилга тушишга сабаб бўлади
Кўплаб ёшлар ҳақ нима-ю ботил нималигини билмай, орани ажрата олмайди. Натижада ботилга тушганини ўзи билмай қолади. Ботилни ҳақ деб ўйлайди-да, аслида ҳақ бўлган нарсадан бош тортиб туради.[57] Ҳузайфа розияллоҳу анҳу шундай деди: «Маъруф деб билганингни мункар дейишинг, залолатнинг айни ўзидир».[58] Бир одамни машааллоҳ салафий манҳажида юрганини кўрасиз. Кейин ҳалиги бечорани ўзгариб қолганига гувоҳ бўласиз. Аҳли суннага қарши курашишни бошлаб юборади. Чунки унинг наздида энди мункар маъруфга, маъруф эса мункарга айланди-қолди. Ана шу залолатдир. Шу сабабли биз ёшларни бидъат аҳлига алданиб қолишдан ва уларга таяниб иш кўришдан доим огоҳлантириб келамиз.
Салафий ёшларга насиҳатлар
Салафий ёшларга қуйидагиларни насиҳат қиламан:
1) Илм талаб қилишсин.[59]
2) Аҳли хайр билан бирга бўлишсин.[60]
3) Ёмон одамлардан ҳазир бўлишсин.[61]
Росул алайҳиссалоту ва саллам ёмон суҳбатдош ва унинг ҳунук оқибати, ҳамда яхши суҳбатдош ва унинг гўзал таъсири ҳақида бир мисол келтириб, айтдиларки: «Яхши суҳбатдош билан ёмон ҳамроҳнинг мисоли, миск (атир) ташувчи ва темирчининг босқонини пуфловчи киши кабидир. Миск ташувчи(га келсак), ё у сизга (миск) ҳадя қилади ё ундан сотиб оласиз ёки ундан ҳушбўй ҳид топасиз».[62]
Яъни, сиз (миск сотувчидан) қандай бўлганда ҳам фойда оласиз. Хурмо дарахтининг мисоли мўмин киши каби бўлганидек, ундан фақат яхшилик кўрасиз.
Ёмон суҳбатдош эса темирчининг босқонини пуфловчи киши кабидир. Ё у сизни кийимингизни куйдиради ёки унинг тутунидан саломат қолмайсиз. Нима бўлганда ҳам хоҳ катта ёки яширин бўлсин, албатта сизга ёмонлик етади. Демак ёмон суҳбатдошнинг зарари аниқ-тайин масала бўлар экан, унда нега улар билан бир жойда ўтиришга ва улар билан ўралашиб юришга ошиқасиз?! Бу ишни жоизлигига нима далилингиз бор?! Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантириб, қайтарган ва хатарини баён қилган бўлсалар, уламолар ҳам ушбу ишдан огоҳлантириб, қайтаришган ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда Қуръон кўрсатмаларини амалда татбиқ қилиб ўтишган бўлишса, энди сизда қандай узр бўлиши мумкин?! Аҳли сунна вал жамоа манҳажига ҳамда сизга фақат ва фақат яхшилик истагида бўлган ва сизга қандай бўлса ҳам бирор ёмонлик етмаслигига ошиқманд бўлган биродарларингизга қандай далил билан қарши чиқмоқчисиз?!
Мен салафий ёшларга қаерда бўлишса ҳам салафий манҳажини дарс қилиб ўрганишларини, аҳли сунна вал жамоанинг қадрига етишларини, ҳамда улар насиҳатгўй ва доно кишилар эканини тушуниб етишларини насиҳат қиламан. Аллоҳга қасамки, улар ҳақни олган ёки унга қарши чиққан киши ҳақида нимаики айтиб кетишган бўлса, бари ҳаётда кузатиб келиняпти. Уларга хилоф иш тутган кимса ботил ва ёмонликка тушади. Улардан фойда олган киши эса саломат қолиб, нажотга эришади. Саломатлик ва нажотга бирор нарса тенг келмайди. Ахир салафларимизнинг киборларидан бўлган Айюб Сухтиёний,[63] Ибн Сийрин,[64] Мужоҳид[65] ва бошқалар ботил аҳлининг битта, боринг ана яримта ҳам сўзини эшитишга тоқатлари йўқ эди.
Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришнинг хатарли эканлиги
Уламоларимиз бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб боришингга асло рухсат бермайдилар. Чунки бундай баҳслашиш фитнага тушишингга олиб боради.[66] Шуни яхши билгинки, улар билимдон, заковатли ва насиҳатгўй зотлардир.
Ёшларга Китобу-Суннат ва саҳобаларнинг кўрсатмаларидан фойда олишни васият қилиш, ҳамда саҳобаларнинг баъзи ҳаво аҳли билан бўлган муомалада қандай йўл тутганларини эслаб ўтиш
Ёшларга қуйидагилардан фойда олишни васият қиламан:
1) Аллоҳнинг Китоби;
2) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари;
3) Тўғри йўлдаги халифа Умар, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумдан бошлаб барча салаф-солиҳларнинг кўрсатмалари ва мафқифлари.
Уларнинг баъзиларини (бидъат аҳлига нисбатан) қандай йўл тутганларини эслаб ўтамиз. Чунки барчасининг мавқифини ёдга олишга вақт етмайди.
Умар розияллоҳу анҳу Собиғ ибн Асал билан бўлган қиссалари машҳур ва маъруфдир.[67] У одамлар ўртасида баъзи шубҳаларни тарқатарди. Умар розияллоҳу анҳу уни чақиртириб қаттиқ калтаклади ва қамаб қўйди. Сўнг яна чақиртириб, урди ва қамоққа ташлади. Сўнг учинчи мартасида шундай деди: «Эй мўминлар амири, агар мени ўлдиришни истасангиз чиройли суратда ўлдиринг. Агар калламдаги ҳар хил фикрлар чиқиб кетишини истаётган бўлсангиз, Аллоҳга қасамки, аллақачон чиқиб кетган». Шунга қарамай Умар розияллоҳу анҳу унга нисбатан асло хотиржам бўлмади. Ушбу бўлиб ўтган барча ишдан сўнг уни Ироққа сургун қилди. Ва унга бирор киши яқинлашмасликка буюрди. Бу унинг одамлар ўртасида тарқатган шубҳалари сабабли тотган уқубати эди. Энди ушбу ҳолатни одамларни энг енгил бидъатга тушгани томонидан тарқатилаётган бидъатлар билан қиёслаб кўрадиган бўлсанг, Собиғнинг бидъати билан ушбу кейингиларнинг залолатлари орасида катта тафовут борлигини кўрасан. Чунки бугунги кундагилари ниҳоятда хатарли ва ўта шиддатлидир. Уларнинг даъватчилари ва минг афсуслар бўлсинким, турли даражадаги фаолиятлари бор.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга келсак, у киши хаворижларни қатл қилганини ўзи етарлидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хаворижлар ҳақида шундай деганлар: «Халқ ва махлуқотларнинг ёмони».[68] «Осмон остидагиларнинг ёмонлари».[69] Ҳозирги вақтда хаворижларнинг авлодлари ўта шиддат ва шафқатсизларча бўй кўтариб чиқишяпти. Ўзларининг оммавий ахборот воситалари (китоб, рисола, сайт, форум), даъвати, фаолияти, турли қотилликлар содир этишлари мавжуд. Ростгўй мусулмон ўшаларни яхши кўриб, улар билан дўстона муносабат ўрнатадиган кимсага қандай қилиб қалб тўридан жой бера олади?! Манҳажию-ақидаси ва умматга нисбатан тутган мавқифи ана шундай (хаворижий мавқифда бўлган кимсага) қандай қилиб ишонч назари билан қарайди?![70]
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумони ҳам қадарийлар ҳақида айтган қаттиқ сўзлари бор. Айтгандики: «Ўшалардан бирини мени олдимга олиб келинглар, бурнини тишлаб узиб олайин». Яъни, сиз ҳам бидъат аҳлига нисбатан ана шундай муомалада бўлмоғингиз лозим.[71]
Ибн Умар розияллоҳу анҳумога илм талабида бўлиб, бироқ қадар йўқ дейдиган қавмнинг хабари етганда шундай деганди: «Уларга шундай деб етказ, мен улардан покман, улар эса мендан покдирлар».[72] У киши ҳозирги бидъат аҳли қилаётганларидек маълумотлар папкасини очмади. Улар одамлар ўртасида зулм ва душманчилик тарқатадилар. Сизда уларнинг залолатларидан бирор нарса аниқ-собит бўлса, уни гапириб, огоҳлантирсангиз: бу ҳали ўз тасдиғини топмади, дейишади. Ҳавои-нафсдан Аллоҳнинг паноҳига қочаман.
Аҳли ҳаво ҳамда уларнинг аломат ва залолатлари ҳақидаги аҳли суннанинг ишончли уламоларининг сўзларини тушириб қолдиришдаги маккорона услублари
Агар залолатга кетганлардан бирининг зарарига мингта гувоҳ олиб келинадиган бўлса ҳам, уларнинг гувоҳлигини қабул қилишмайди. Балки тушириб қолдиришади. Натижада ушбу маккорона услублари билан Исломни ҳам, ёшларни ҳам зое қилишади. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумога бир киши хабар олиб келди, иккинчиси эса фақат қулоқ солиб турди. Уни тасдиқладилар. Чунки у адолатли ва ишончли мўмин киши эди. Динимиз адолатли кишининг хабарига оид қоидадан келиб чиқиб, унинг хабарига қараб иш кўради. Агар сизга адолатли бир инсон сўз олиб келадиган бўлса, унинг асли саҳиҳликдир. Ушбу хабардан келиб чиқиб ҳукмлар олиниши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло бизни фосиқнинг хабаридан огоҳлантирди.[73] Фосиқлик билан танилган бир кимса сизга хабар олиб келса, уни ёлғонга чиқарманг. Балки хабарни аниқлаштиринг. Чунки ушбу фосиқ олиб келган хабарида ростгўй бўлиши эҳтимоли ҳам бор. Демак хабарни аниқлаштиришингизда зарар йўқ.
Ҳозир эса адолатли кишилар кетма-кетлиги бўлиб, улар ушбу кишининг сўзи қабул қилинсин дея ёзма гувоҳлик бериб кетишган бўлса ҳам ва у киши залолатга оғган кимсанинг сўзини ҳарфма-ҳарф нақл қилса ҳам, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Ичида нафрати бор, деб айтишади. Булар ҳозирги вақтда бидъат аҳли ҳамда фитна истагидагиларнинг услубидандир.[74] Аллоҳ таолодан офият сўраймиз. Ушбу (маккорона услуб)ларни олдинги замондаги хавориж, рофиза ва булардан бошқа бидъат аҳли билишмасди. Уммат бошига ушбу услубу-қоидалар, турли манҳаж, фитна ва муаммоларни олиб келишдики, агар, Аллоҳга қасамки, буларни жамласангиз диндан ҳеч вақо қолмайди. Агар уларнинг услуб ва қоидаларини жамлайдиган бўлсангиз, Исломдан ҳеч нарса қолдиришмаганлигини кўрасиз. Ана шулардан бири: адолатли кишиларнинг хабарини ярамас йўллар билан тушириб қолдиришни хоҳлайдилар. Ушбу ишларини «адолат» ва «ҳасанотлар билан саййиотлар орасидаги мувозанат», деб номлаб қўядилар.
Ушбу жирканч манҳаж асосида назар ташлайдиган бўлсангиз, имомларимизнинг барчалари фосиқ, адолатсиз, золим ва фожирлар бўлиб қолишади.[75] Демак ҳолат биз бир неча бор эслаб ўтганимиздек, Аллоҳ таоло бизни бидъат аҳлидан огоҳлантирди ва уларнинг мақсадлари ёмон эканлигини очиқ айтди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ушбу ишни таъкидлаб, улардан огоҳлантирдилар.
Бидъат аҳлига нисбатан ғийбат йўқдир. Улардан огоҳлантириш ва уларга қарши курашиш қилич билан олиб бориладиган жиҳоддан ҳам афзалдир
Салафлар бу ва бундан бошқа ҳужжатлардан залолатга оғган бидъат аҳлига нисбатан энг соғлом ва саломат бўлган ушбу мавқифни тушунишди. Буларни ўзларининг китобида ёзиб қолдиришди. Айтишдики: бидъатчига нисбатан ғийбат йўқдир ва ундан огоҳ этиш вожибдир.[76] Бидъат аҳлига қарши курашиш жиҳоддир. Балки у қилич билан бўладиган жиҳоддан ҳам афзалдир.[77] Нима учун? Чунки бу (бидъат) динни бевосита (тўғридан-тўғри) бузиб юборади. Демак фасод тарқатувчи динни бузади.
Фосиқ тўғри йўлдан оғганини ва динга хилоф иш тутаётганини эътироф этади ва ўзига-ўзи тавба қилишим лозим деб айтади. Мана бу эса (бидъатчи) асло ундай эмас. Динни ҳам, одамларни ҳам бузади.[78] Шунинг учун ҳам Аллоҳ табарока ва таолони яҳудларнинг олимлари, ибодатгўйлари ва ёмон уламоларига, золим ва жабру-ситам ўтказадиган ҳукмдорларга қараганда қаттиқ уруш очганини кўрамиз. Нима учун? Чунки уларнинг залолати ва фасодлари одамларга очиқ-ойдин, маълумдир. Демак мана булар Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек ҳақни ботилга аралаштиришади:
«Нима учун ўзингиз билган ҳолингизда ҳақни ботилга аралаштирасиз ва ҳақни беркитасиз».[79] Ушбу ҳолат бидъат аҳлининг ҳолатидир. Уларда ҳақдан қандайдир миқдорда бир нарса ва залолат бор. Энди бидъатлари ривож топиши учун ҳақдан бўлган озгина миқдорни залолатларига аралаштиришади.
Маккорона йўллар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини билгувчи Зотдир. Аллоҳ таоло яҳудларни, уларнинг уламоларини ва насронийларни қанча маломат, мазаммат, огоҳлантирув ва таъна қилганини кўрамиз. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг динини бузишди. Бидъат аҳлининг ҳолати ҳам ҳудди шундай. Уларнинг ҳам ушбу Аллоҳ таоло яҳуд ва насороларга йўналтирган мазамматдан улушлари бор. Далил Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидир: «Ўзингиздан олдингиларнинг йўлларига (камоннинг кетидаги) патлари бир-бирига баробар бўлгани каби эргашиб кетасиз. Ҳатто калтакесакнинг инига киришса, сизлар ҳам албатта унга кирасиз».[80] Бидъат аҳли ушбу ёмонликка қўл уришди. Таъвил, ўзгартириш, ёлғон, ботилни тарқатиш ва унга даъват қилишда яҳудларга эргашишди. Ушбу барча ишларда уларга шерик бўлишди.
Булар билан анавилар ўртасида жуда кўп ўхшашлик бор. Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни яқин келажакда яҳудларга эргашиб кетишидан хабардор қилгандилар.
Шайх ҳафизаҳуллоҳ ўз сўзларини салафий ёшларга насиҳат қилиш билан якунладилар
Биз қандай бўлса ҳам, ушбу гаплардан сўнг, салафий ёшларни илм талаб қилишга интилишларини, солиҳ кишилар билан борди-келди қилишга ва бидъат аҳли, шубҳа ва фитна тарқатувчилар билан ўралашиб юришларидан наҳоятда ҳазир бўлишларига насиҳат қиламиз.
Ушбу насиҳатга ҳақ талабгорлари ва ҳақ аҳлидан иборат биродарларимиз қулоқ тутади деб умид қиламан. Аллоҳ таолодан (ушбу насиҳатни) бизларга ҳам, уларга ҳам фойдали қилишини, бизларни ҳам, уларни ҳам сўзга қулоқ солиб, унинг энг яхшисига эргашадиганлардан қилишини ва бизларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишни ва у кишига эргашишни ҳар қандай ҳаёт ишларидан устун қўя оладиган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эргашувчиларидан қилишини сўраймиз. Албатта Роббимиз дуоларни эшитувчи Зотдир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилалари ва саҳобаларига салавоту-саломлар йўлласин.
Мундарижа
Муқаддима
Ушбу рисолада қўл урган ишларим
Аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳнинг қисқача таржимаи ҳоллари
Асримиз уламоларининг у кишига айтган мақтов сўзлари
Ушбу масалани аҳамиятли ҳамда Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг бу масалага қаттиқ эътибор қаратганларини баён қилиб бериш
Бидъат аҳлидан огоҳлантириш ва ёшларни Аллоҳнинг ҳақ манҳажидан тўсишдаги (қўллайдиган жирканч) услубларини очиб бериш
Бидъат аҳлини ўз йўлларини қуришдаги аломатлари
Бидъат аҳлига нисбатан яхши гумонда бўлиш Аллоҳ табарока ва таолонинг манҳажига зиддир
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини (жиҳоддан) ортда қолганлар билан алоқа узишга буюришлари
Бидъат аҳлидан ҳазир бўлиш, уларга нафрат назари билан қараш, ҳамда уларни тарк этиб, алоқа узиш аҳли суннанинг саҳиҳ ақидадагиларини ҳимоя қилишдаги энг тўғри йўлдир
Бидъат аҳли фосиқлардан-да ёмонроқдир
Бидъат аҳли ўз амирларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан ҳам муқаддам қўядилар
Китобу-Суннат ва имомларнинг йўллари бидъат аҳлига таяниб иш кўрадиган одамнинг зиддидадир
Саҳоба розияллоҳу анҳумнинг барчаларининг даражаси олий эканлиги
Залолат аҳли Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари розияллоҳу анҳум(нинг ҳурматлари тўкилганда) ғазабланмайди
Мувозанат манҳажини пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам бир инсоф қилайлик деб қўллаб кўришмаган
Ёшларни залолат аҳли билан ўралашиб юриш ва уларга таяниб иш кўришдан огоҳлантириш, ҳамда баъзи кимсаларнинг тўғри йўлдан оғиб кетганлари ва унинг сабабларини эслаб ўтиш
Ҳақни билмаслик ботилга тушишга сабаб бўлади
Салафий ёшларга насиҳатлар
Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришнинг хатарли эканлиги
Ёшларга Китобу-Суннат ва саҳобаларнинг кўрсатмаларидан фойда олишни васият қилиш, ҳамда саҳобаларнинг баъзи ҳаво аҳли билан бўлган муомалада қандай йўл тутганларини эслаб ўтиш
Аҳли ҳаво ҳамда уларнинг аломат ва залолатлари ҳақидаги аҳли суннанинг ишончли уламоларининг сўзларини тушириб қолдиришдаги маккорона услублари
Бидъат аҳлига нисбатан ғийбат йўқдир. Улардан огоҳлантириш ва уларга қарши курашиш қилич билан олиб бориладиган жиҳоддан ҳам афзалдир
Шайх ҳафизаҳуллоҳ ўз сўзларини салафий ёшларга насиҳат қилиш билан якунладилар
Мундарижа
Манба: Тавҳид форуми
[1] Яъни, ўзи тўқиб чиқарган бидъатига қарши чиққанларни қонини ҳалол санайдиган бўлиб қолади.
[2] Шу билан бирга у кишининг ёзган китоблари, толиби илмлар билан уюштирган дарсларига қарасангиз, у киши фақат танқидга чекланиб қолмаганларини кўришингиз мумкин. У кишининг ҳузурларига қилган сафарларимда, қуйидаги китоблардан дарс бераётганларини кўрдим: «Фатҳул Мажид», Ажуррийнинг «аш-Шариъа» китоблари, Барбаҳарийнинг «Сунна», Собунийнинг «Ақийда ас-Салаф Асҳаб ал-ҳадис» китоблари. У кишига яна (ўқувчилари) бўш вақтларида «Соҳиҳ Муслим», «Ихтисор улум ал-ҳадис» ва бундан бошқа китобларни ўқиб топширадилар. У кишининг вақтлари изланиш ва китоб ёзиш билан ўтади. Юқорида мен айтган китоблардан ўтган дарслари, бу фақат Маккадаги дарслари холос. У киши яна бошқа китоблардан Мадинада ҳам дарслар уюштирадилар. Аллоҳ таоло у кишига яхшилик билан мукофот ато қилсин.
[3] Мен шайхимиз ҳафизаҳуллоҳга шундай деб савол бердим: «Сиз шайх ҳофиз Ҳакамий роҳимаҳуллоҳдан дарс олганингизни эслаб ўтгандингиз-а?». У киши: «Ҳа», дедилар. Мен: «Дарҳақиқат у кишининг вафотлари ал-Қоръавий роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан олдин бўлганди. Унда нима учун ал-Қоръавий шайхларингиз қаторида зикр қилинмайдилар?», дедим. У киши айтдиларки: «Мен ал-Қоръавийдан дарс олганман. Бироқ мен кичик ёшда эдим. У киши Жародийяда дарс берардилар. Мен у кишига кўп савол йўллайверганимдан, менга бир дафтар ҳадия қилгандилар. Ушбу дафтар маъҳадни битиргунимча мен билан бўлди. Дафтарда у киши ва шайх Ҳофизнинг ёзиб ўтган битиклари бор эди. Дафтарни сандиққа солиб, Риёзга дарс қилиш учун бориб уч ойдан сўнг қайтиб келсам, дафтарни қурт-қумурсқалар еб битирган экан».
[4] Шайхимизнинг қўлга киритган ижозалари Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Омир ал-Аҳмадий тайёрлаган ушбу рисолада жамланган: «ан-Наҳж ал-бадиъ би Асанийд ва Марвийят Шайх Робиъ».
[5] Ажабланарли жиҳати, улар шайх – ҳафизаҳуллоҳни – жомеадан (университетдан) бўшатиб юборилган деган гапни тарқатишди. Ҳолбуки у киши у ерда дарс бериб, ўша ердан нафақага чиқдилар. Ва яна Мадинадан чиқариб ташланди деб гап тарқатишди ва ёлғон айтишди. Балки (Мадинадан) соғлиқларига боғлиқ сабабларга кўра чиқдилар ва ўзларининг хоҳишлари билан Маккага кўчиб ўтдилар. Уларда оз бўлса ҳам ҳаё йўқ. Туҳмат ва бўҳтонлардан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз.
[6] Чунки биз уларга эргашишга буюрилиб, уларга хилоф чиқишдан қайтарилганмиз. Аллоҳ таоло айтдики: «Ким ўзи учун ҳақ йўл аниқ бўлганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).
[7] Ибн Жарир ўзларининг тафсирларида (5/9) шундай дедилар: «Ушбу оят юқорида эслаб ўтганимиздек ширк аҳли ҳақида нозил бўлган бўлса-да, Аллоҳнинг динига бидъат олиб кирган ҳар бир бидъатчини ҳам назарда тутади. Ушбу кимсанинг қалби Қуръоннинг баъзи муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган оятларини (ўзининг ҳавои нафсига мувофиқ) таъвил-тафсир қилишга мойил бўлди. Сўнгра мўминлардан иборат ҳақ аҳлига (ҳақни ботилга) ўраб кўрсатиш ва ким бўлишидан қатъий назар ўзига иштибоҳли-тушунарсиз бўлиб кўринган (оятларни) таъвил-тафсир қилиш илмини истаб, ҳақ ва адолат эгалари билан муҳкам оятлардан иборат аниқ-равшан масалалар борасида ҳужжатлашиб, мужодала олиб борди. Бидъатнинг қандай тури бўлса ҳам, хоҳ у насронийларда ёки яҳудийларда бўлсин, ё бўлмаса мажусийлар ёки сабаийлар (Абдуллоҳ ибн Сабаънинг издошлари), ҳарурийлар (хаворижлар), қадарийлар ёки жаҳмиялар бўлсин, барчалари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидекдирлар: «Ушбулар билан (муташобиҳ оятлар билан) мужодала олиб бораётганларни кўрсангиз, (билингларки) Аллоҳ (ушбу оятда) назарда тутганлар ўшалардир. Бас улардан ҳазир бўлинглар»».
Қуртубий ўзларининг тафсирларида (4/13) шундай дедилар: «Агарчи ушбу оятда Нажрондаги насронийларга ишора қилинган бўлсада, бироқ бу барча тоифаларни, кофир, зиндиқ, жоҳил ва бидъат соҳибини ҳам ўз ичига олади. Қатода айтдиларки: «(Ушбу оятда айтилганлар) ҳарурийялар (хаворижлар) ва хаворижларнинг бошқа турлари бўлмаса, унда билмадим (оятда айтилганлар) кимлар эканини»».
[8] Шунинг учун ҳам Роббимиз азза ва жалла Ўзининг Китобида шундай деди: «Яҳудий ва насронийлар то сиз уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара: 120).
[9] Шу сабабли ҳам аввалгию-ҳозирги уламоларимиз улар билан ўралашиб юришдан огоҳлантиришган ва бу масалада қаттиқ туришган. Бу ҳолат келгусидаги мавзуларда яна ёритилиб ўтилади.
[10] Ҳофиз Нававий роҳимаҳуллоҳ Шарҳ Соҳиҳ Муслим (16/218)да шундай дедилар: «Ушбу ҳадисда (тўғри йўлдан) оғган бидъат аҳли ва фитна истагида (тушуниш) мушкул бўлган (оятлар)га эргашадиганлардан огоҳ қилиш бордир. Уларга ижобат қилинмайди, балки Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Собиғ ибн Асални муташобиҳ оятларга эргашганда адабини бериб қўйганларидек, улардан қайтарилиб, жеркиб берилади».
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ Фатҳул Борий (8/266)да айтдиларки: «(Ҳадисдан) мурод шуки, Қуръоннинг муташобиҳ оятларига эргашаётганларга қулоқ солишдан огоҳлантирувдир. Ушбу ҳолат Ибн Исҳоқ эслаб ўтганидек, авваламбор яҳудларда кузатилганди. Улар ҳуруф ал-муқаттоат (Қуръоннинг баъзи сураларининг аввалидаги бир-биридан ажралган ҳарфлар)ни умумий адади, ушбу умматнинг (ер юзида қолишлик) муддати миқдоричаликдир деб таъвил қилгандилар. Сўнгра Исломда хаворижлар томонидан содир бўлганди. Ҳатто Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан (ривоят қилинган асарга биноан), у киши уларга оятни тафсир қилиб берганлар. Ва Умар розияллоҳу анҳуни Собиғга муташобиҳ оятларга эргашаётгани хабари етганда инкор қилишлари. Шунда унинг бошига, боши ёрилгунча ургандилар».
[11] Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ «ал-Жаваб ас-соҳиҳ» (2/315)да шундай дедилар: «Ушбу ҳолат барчанинг наздида маълум бўлсинким, насоролар, ҳамда ғулувга кетган ибодатгўйлар ва шиаларга ўхшашларнинг залолатга кетишининг сабаби уч ҳолатдан биридадир:
Шулардан бири: пайғамбарлардан нақл қилинган муташобиҳ, мужмал ва тушуниш мушкул бўлган лафзлар бўлиб, улар аниқ-тиниқ муҳкам лафзларни қўйиб, ўшаларга ёпишиб олишди. Улар ҳар сафар ўзларида шубҳа бўлган бир лафзни эшитишса, уларнинг фойдасига далил бўлмасада, ўзининг мазҳабига биноан тушунишади. Ўзига хилоф бўлган очиқ-ойдин лафзларни эса, маъносини Аллоҳга ҳавола қилдик, лафзинигина исбот қиламиз дейишади, ё бўлмаса залолат аҳли (шу кунгача) қилиб келганидек уни таъвил қилиб қўйишади. Ақлий ва самъий далилларнинг муташобиҳларига эргашиб, аниқ-равшан, муҳкам далиллардан юз ўгиришади».
[12] Хаворижлар – бош кўтариб чиқувчи деган лафзнинг кўплик кўринишидир. Диндан чиққани ва мусулмонларнинг энг яхшиларига қарши бош кўтариб чиққани сабабли шу ном билан номланишди. Бош кўтариб чиқишининг аввали мўминларнинг амири Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга қарши бўлганди. Уларнинг бир қанча лақаблари бор. Шулардан: «Ҳарурийя», «Шаррот», «Мариқоҳ» ва «Муҳаккима». Улар ушбу лақабларнинг мариқо деганидан бошқа барчасига рози бўладилар. (Бу ҳақда яна тўлиқ маълумот олиш учун) қуйидаги манбаларга қаранг: Шаҳристонийнинг «ал-Милал ва ан-ниҳал» (1/117) китоблари, Бағдодийнинг «ал-Фарқ байна ал-фироқ» (72) китоблари ва «Мажмуъ ал-фатава» (12/346).
[13] Имом Аҳмаднинг ўғли Абдуллоҳ «Сунна» (1/492)да айтдиларки: «Отамдан: «Рофиза ким?», деб сўрадим. У киши: «Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларни сўкадиганлар», дедилар».
[14] Улар иймон тил билан нутқ қилишнинг ўзи, инсонлар иймонда бир-бирларидан афзал бўлмайдилар, одамлар ҳамда фаришта ва пайғамбарларнинг иймони бир даражада, иймон зиёдалашиб нуқсонлашмайди, иншааллоҳ мўминман дейиш мумкин эмас, кимки тили билан иймон келтириб, амал қилмаса ҳам у ҳақиқий мўминдир деб даъво қиладиганлардир. Бу Имом Аҳмаднинг уларга берган таърифларидир («Тобақот ал-ҳанабила» 1/31-32).
[15] Улар аввалдаёқ Аллоҳ таоло барча нарсани билганлигини инкор қиладилар. Тақдир деган нарса йўқ. Иш-ҳодисотлар тасодифан рўй бераверади, дейдиганлардир. Нававийнинг Шарҳ Соҳиҳ Муслим (1/36)га қаранг.
Улар тақдир масаласида рўй берган бидъатларнинг аввали эди. Сўнг мана бундай дейдиганлар ҳам бўлди: Аллоҳ таоло бандаларнинг иш-ҳаракатларини яратмаган. Аллоҳ таоло маъсиятларни бандаларига тақдир қилмаган ва уларни яратмаган ҳам, булар демак қадарийлардир. Шарҳ усул эътиқод аҳли сунна (4/72-73)га қаранг.
[16] Чунки ҳар бир бидъат залолатдир.
[17] Улар: Каъб ибн Молик, Ҳилол ибн Умайя ва Мирора ибн Роби розияллоҳу анҳумлардир (Бухорий 4418, Муслим 2769).
[18] Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу айтдиларки: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни биз уччовимизга гапиришдан қайтардилар». Балки ана шу уч кишидан бири ўзининг дўстига салом берса, (дўсти) унга алик олмасди. Каъб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мусулмонларнинг менга нисбатан ана шундай салбий муносабатда бўлиши (муддати) узайиб кетгач, амакимнинг ўғли бўлмиш Абу Қатоданинг деворига тирмашиб чиқдим. У менга инсонларнинг энг суюклисидан эди. Унга салом бердим. Аллоҳга қасамки менга алик олмади. Унга: «Эй Абу Қатода, Аллоҳни ўртага қўйиб айтаман, мени Аллоҳу-Росулини яхши кўришимни биласанку?» дедим. Ҳеч нарса демади. Яна Аллоҳни ўртага қўйиб, гапимни қайтардим. Яна индамади. Яна Аллоҳни ўртага қўйиб гапимни қайтардим. У эса: «Аллоҳу-Росули билувчироқ» деди. Кўзимдан ёш оққанча орқага қайтиб кетдим…».
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисга шарҳ бериб, айтдики (17/94): «Ушбу ҳадисдан бидъат аҳли ва маъсиятларни ошкора қиладиганларни паст олиш ва адабини бериб қўйиш учун алоқа узиш ва уларга алик олмаслик (каби фойдаларни оламиз)».
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ Фатҳул Борий (11/50)да шундай деди: «Нававий айтдиларки: Бидъатчи ва катта гуноҳга қўл урганларга салом берилмайди ва уларнинг саломига алик ҳам олинмайди. Бу ҳақда бир жамоа аҳли илмлар айтиб ўтишган. Ва Бухорий роҳимаҳуллоҳ бу ҳолатга Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳуни қиссасини ҳужжат қилиб келтирган».
Сўнг Ҳофиз яна айтадики: «(Гуноҳидан) Тавба қилмаган кимсадан четланиш яхши ишдир. Бироқ бу ҳолатга Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг қиссасини далил қилиб келтиришлик кишида бироз норозилик уйғотади. Чунки у киши розияллоҳу анҳу ўзларидан содир бўлган ишга надомат чекиб, тавба қилди. У киши билан гаплашмаслик эса Аллоҳ таоло у кишидан тавбасини қабул қилиш муддатигача кечикди. Демак у кишининг ҳолати то Аллоҳ таоло у кишидан тавбасини қабул қилгунгача гаплашмаслик ҳолати эди…».
Хаттобий «Маъалим Сунан» (4/274)да шундай деди: «Ушбу ҳадисда, яъни Каъб ибн Молик ва у кишининг икки шериги ҳадисида, мусулмонлар ўзаро алоқаларини уч кундан ортиқ муддатга узишини ҳаром экани келиб чиқади. (Ушбу уч кунгача алоқани узишлик сабаби) ҳафагарчилик ва қизишиб кетилган ҳолатлар ёки ўзаро муомалада нуқсонга йўл қўйиш сабабидан ва ёки шунга ўхшаш диний сабабдан бошқа ҳолатлар сабабли бўлиши мумкин. Аҳли ҳаво ва бидъатчиларга нисбатан алоқа узишга келсак, то улардан тавба ва ҳаққа қайтишлик зоҳир бўлмагунча, қанча вақт ўтишидан қатъий назар, алоқа узилаверади. Ҳуддики Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъб ва у кишининг шериклари Табук ғазотига чиқмай ортда қолиб кетишганида мунофиқлик етиб қолдимикин деб хавфсирадилар. Ва ҳадисда келганидек уларга нисбатан алоқалар узилишига ва эллик кунгача уйларида ўтиришга буюрдилар. Бу ҳолат то Аллоҳ таоло у киши ва икки шерикгининг тавбасини қабул қилганлиги ҳақидаги оятини нозил қилгунча давом этди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни мунофиқликдан батамом пок эканларини билдилар…».
[19] Ҳавои нафсига эргашганлар аҳли суннанинг танқид ўқларини ёғдириб, уларни шарманда қилишидан ҳимояланиш учун ҳам ушбу яхши гумонда бўлиш керак деган гапни илгари суради. Бироқ ҳақ аҳли уларни аяб ўтиришмади. Балки ўша ҳаво аҳлига нисбатан чиройли гумонда бўлган кишини ҳам нафрат остига олишди. Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ «Мажмуъ фатава» (2/132)нинг иттиҳодиялар ҳақида гапирган ўринларида шундай деди: «Ўшаларга ўзини нисбат берган ёки уларни ҳимоя қилиб мақтаган, ҳамда уларнинг китобларини улуғлаган, ё бўлмаса уларга ёрдам қўлини чўзиб, улар билан ҳамкорлик қилиш билан танилган, ёки улар ҳақида (танқидий) гаплар айтилишини ёмон кўриб, ушбу гапни билмай айтиб қўйди ёки ушбу китобнинг муаллифи у эканини қаердан биласан, деганга ўхшаш гаплар билан уларга нисбатан узр қидираётган ҳар бир кишини жазосини бериб қўйиш вожиб бўлади. Буларга ўхшаш узр ахтараётганлар ёки жоҳил, ё мунофиқ бўлади. Балки ўша бидъат аҳлини ҳақиқий ҳолатини билиб, уларнинг масаласини бирёқлик қилишда ҳамкорлик қилмаган ҳар бир кисмсани жазолаш вожиб бўлади. Чунки ана ўшандай кимсаларнинг масаласини бирёқлик қилиш вожиботларнинг энг улуғидандир. Чунки улар шайху-уламолар, подшоҳу-амирлардан иборат кўплаб халқнинг ақл ва динларига бузуқ тушунчаларни олиб киришди. Улар ер юзида фасод тарқатиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар…».
Ва яна (2/133) шундай деди: «Кимки уларнинг ҳақиқий ҳолатини билмаслигини пеш қилиб, уларга нисбатан яхши гумонга борса, унга ўшаларнинг (бидъат аҳлининг) ҳолати таништирилиб ўтилади. Энди улардан ажралиб, уларга (ушбу бидъатларини) ошкора инкор қилса яхши. Акс ҳолда бу ҳам (ўша бидъатчилардан) деб, уларнинг сафига қўшиб қўйилади».
Аллома Ибн Боз роҳимаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди: «Бидъат аҳлини олқишлаб, уларни мақтайдиган киши ўшаларнинг ҳукмида бўладими?»
Роҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: «Ҳа, бунда шак-шубҳа йўқ. Ким уларни олқишлаб, мақтаса, бу одам ўшаларнинг йўлига чақираётган ва уларнинг даъватчиларидан бўлади. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз» («Шарҳ фазлул ислам» кассетасидан кўчирилди).
Мен айтаманки: Суннат уламолари бидъат аҳлини мақтаган, уларнинг қарашини оқлаган ва уларга ёрдам қўлини чўзган кишини ўшаларнинг сафига киргазишган. Бу ҳолатга эътибор қаратмаётган, балки бутун ғам-ташвишлари ким бўлишидан қатъий назар ўзларига ёқиб қолган кишига олқишлар айтаётган анави қавм ҳақида нима дейиш мумкин. Бу мағлубият ва тавфиқдан мосуво бўлишдир. Аллоҳ таолодан офият ва саломатлик сўраймиз.
[20] Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: «У киши менга (Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутяпти): «Нима учун орта қолдинг? Ахир (минишинг учун) маркаб сотиб олмаганмидинг?», дедилар. Мен: «Эй Росулуллоҳ, мен Аллоҳга қасамки, сиздан бошқа дунё аҳлидан бўлган бирортасининг ҳузурида ўтирган бўлганимда, бир узр айтиб унинг ғазабидан (қутулиб) чиқиб кетардим. Дарҳақиқат менга гапга чечанлик хусусияти ато қилинган. Бироқ Аллоҳга қасамки, агар бугун сиз мендан рози бўладиган бир ёлғон сўзни айтсам, албатта Аллоҳ таоло сизни менга нисбатан ғазабли қилиб қўйишини жуда яхши биламан. Энди ўзимнинг ҳақиқий ҳолатимдан келиб чиқиб, рост сўзлайдиган бўлсам, Аллоҳ таолонинг ушбу масаладаги жазосини (адолатли ҳукмини) умид қилиб қоламан. Аллоҳга қасамки мени ҳеч қандай узрим йўқ эди. Аллоҳга қасамки сиздан ортда қолганимда (бошқа вақтда ўзимни бундай) кучли ва (муаммоларсиз) енгил ҳис қилмаганман». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана бу рост сўзлади. Аллоҳ таоло сен ҳақингда бирор ҳукм қилгунича бор энди», дедилар. Бану Салама (қабиласидан) бўлган кишилар ушбу ҳолатга норози кайфиятда олдимга келиб, айтишдики: «Аллоҳга қасамки сени бундан олдин бирор гуноҳ қилганингни билмаганмиз. Ортда қолганлар узрларини айтгани каби Росулуллоҳга узр айтишда ожизлик қилдингда. Росулуллоҳ сенга гуноҳингдан мағфират сўраб қўйишлари кифоя қиларли эди…». Сўнг мен уларга: «Мендан кейин яна бирор кишида ҳам шундай ҳолат бўлдими?» дедим. Улар: «Ҳа, сен каби ҳолатга яна икки киши тушди. Улар ҳам сен айтгандек айтишди. Ва уларга ҳам сенга нима дейилган бўлса, шундай дейилди…», деб айтишди».
[21] Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни (Табук ғазотига бормай) ортда қолганлар ичида биз уччовимизга гапиришдан қайтаргандилар. Одамлар биздан четлашиб, ўзгача муомала қилишди. Ҳатто ер юзи ҳам мендан ўзини олиб қочаётгандек туюлди. У (гўёки) мен билган ер эмасди».
Яна Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадики: «Ҳатто эллик куннинг қирқтаси ўтгач, ваҳий келиши тўхтаб қолди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг элчилари мени ҳузуримга келиб: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенга аёлингдан четлашишингни буюрдилар», деди. Мен: «Талоқ қилайми ё нима қилай?», дедим. У эса: «Йўқ. Ундан четланда, алсо яқинлашма», деди. Менинг икки шеригимга ҳам ҳудди шундай деб элчи жўнатгандилар».
[22] Шунинг учун ҳам салафларимиз роҳимаҳумуллоҳ улар билан бир жойда ўтиришдан огоҳлантиртиш масаласига қаттиқ эътибор қаратган. Доримий «Муқаддима ас-Сунан» (1/387)да шундай деди: «Сулаймон ибн Ҳарб Ҳаммод ибн Зайддан, у киши эса Айюбдан шундай хабар айтдилар: «Абу Қулоба айтдиларки: «Ҳавои нафсга эргашганлар билан бир жойда ўтирманг ва улар билан баҳс-мунозара қилманг. Чунки мен сизни уларнинг залолатларига шўнғиб кетишингиздан ёки улар сизга ўзингиз билган ҳақни чалкаштириб юборишларидан ҳотиржам эмасман». Ушбу асар саҳиҳдир. Санаддаги кишиларнинг барчалари ишончли. Санаддаги Айюб, бу киши Ибн Абу Тамима ас-Сухтиёнийдир. Абу Қулоба роҳимаҳуллоҳнинг аҳли суннани тоинки ақидалари саломат қолсин дея аҳли ҳаво билан бир жойда ўтиришдан огоҳлантиришини бир мулоҳаза қилиб, ўйлаб кўринг. Улар аҳли суннани ё ўзларининг залолатига ботириб олади, ё бўлмаса уларнинг саҳиҳ ақидасига шак-шубҳалар солади.
[23] У киши имом, сиқо (ишончли) ва пешво бўлмиш Саллом ибн Абу Мутиъ Абу Саид ал-Хузаъийди («Сияр Аълам ан-Нубала» 7/428).
[24] У Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақофийдир. У золим, зўравон ва кўп қон тўкувчи киши бўлган. 95-ҳижрий йили вафот этган («Сияр Аълам ан-Нубала» 6/104).
[25] Амр ибн Убайд зоҳид ва ибодатгўй бўлиб, мўътазилаларнинг катталаридан ва аввалгиларидан эди. 143 ёки 144 ҳижрий йили вафот этган («Сияр Аълам ан-Нубала» 6/104).
[26] Салломнинг ушбу сўзлари «Суалат ал-Ажуррий ли Абу Довуд» (1/408)да келган. Айтадики: «Абу Довудни шундай деяётганини эшитдим: «Абу Салама Мусонинг шундай деяётганларини эшитдим: «Саллом ибн Абу Мутиънинг (у киши Басра аҳлининг донишмандларидан ва суннат асосида ҳаёт кечирганларидан эди) шундай деяётганини эшитдим: «Мен учун Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишим, Амр ибн Убайднинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишдан кўра маҳбуброқдир».
Мансур шундай дерди: «Ҳаммангиз аста-секинлик билан юрасизлар. Барчангиз ов талабидадирсиз. Амр ибн Убайд эса бундан мустасно». Имом Заҳабий «Сияр Аълам ан-Нубала» (6/105)да унинг ушбу сўзига қисқача шарҳ бериб айтадики: «Унинг зоҳидлиги ва ихлосмандлигига алданиб, бидъатидан ғофил қолишди».
[27] Ҳофиз Абул Фидо ибн Касир ўзларининг тафсирларида (11/245) шундай дедилар: «Ана шундай, Аллоҳ таоло уларнинг ушбу ҳолатидан хабар бериб айтдики, улар ҳаёти дунёдаликларида Аллоҳу-Росулига итоат қилсак эди деб қаттиқ хоҳлайдилар. «Роббимиз, дарҳақиқат, бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас, улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар». Товус: ««Бошлиқларимизга» дегани яъни (ичимиздаги) шарафлиларимизга. «Катталаримизга» дегани яъни уламоларимизга, дедилар» (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Яъни: бошлиқларимизга эргашдик. Улар шайхларимиздан иборат амир ва катталаримиздир. Элчиларга хилоф иш тутдик. Ушбу амирларимизда бирор нарса бор, улар бир нарсани (ҳақни) устида деб эътиқод қилган эканмиз. Аслида эса улар ҳеч нарса устида эмас экан. «Роббимиз, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин». Яъни куфрлари ва бизларни йўлдан урганлари учун. «Ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин»».
[28] Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига биноан: «Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар)! Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар» (Ҳуд: 113).
[29] Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига биноан: «У (Қуръон)нинг муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган (оят)ларига эргашаётганларни кўрсангиз, (билингларки) ана ўшалар Аллоҳ (ушбу оятда уларни) номлаганлардир. Бас улардан ҳазир бўлинглар» (Муттафақун алайҳ).
[30] У киши имом Молик ибн Анасдирлар. Ҳофиз, уммат фақиҳи, шайхулислом Абу Абдуллоҳ ал-Асбаҳий ал-Маданий, ҳижрат диёрининг имоми. 179 ҳижрий йили вафот этган. «Тазкира ал-ҳуффаз» 199-рақам остидаги таржимаи ҳолда ҳаётлари ҳақида айтиб ўтилган. У кишининг Аллоҳни (аршига) кўтарилиши ҳақида сўраган кимса билан бўлган қиссалари машҳурдир. Имом у кимсага: «Сен ёмон одам экансан. Сен бидъатчисан. Уни (менинг ҳузуримдан) чиқариб ташланглар», дедилар. Ушбу асар собит-саҳиҳдир. Доримий «Родд ала ал-жаҳмия», Байҳақий «Асма ва Сифат» 2/305, Абу Нуайм «Ҳиля» 6/325 да ривоят қилишди. Ушбу асарни саҳиҳ деб билганлардан, Заҳабий «Улув» 2/945, Ҳофиз «Фатҳул Борий» 13/500, Албоний «Мухтасар улув» 103.
[31] У киши шайхулислом Абу Амр Абдурроҳман ибн Амр Авзоий Дамашқий, ҳофиздир. 157 ҳижрий йили вафот этган. «Тазкиро ал-ҳуффаз» 177-рақам остида таржимаи ҳоллари бериб ўтилган. Ва яна «Таҳзиб ал-камал» 2/807. У киши «Сияр» 7/125 да келганидек ушбу сўзларни айтиб кетганлар: «Ким бир бидъат ўйлаб топадиган бўлса, ундан тақво тортиб олинади». Ва яна (юқоридаги манбада) 7/120 да шундай деганлар: «Одамлар сендан юз ўгирсаларда салафларнинг асарларини ўзингга лозим тут. Сенга сўзни безаб кўрсатсаларда, кишиларнинг райини ташла. Чунки иш очилиб қолса ҳам сен тўғри йўлда бўласан».
[32] У киши илмда имом, уммат билимдони, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ал-Қурший ал-Матлабий аш-Шофеъий ал-Маккий. 204 ҳижрий йили вафот этган. «Тазкиро ал-ҳуффаз» 355-рақам остидаги таржимаи ҳол. У киши Ҳарвийнинг «Заммул Калом» 4/308 асарларида келганидек ушбу сўзларни айтиб кетганлар: «Одамлар мени дунё талабига (берилиб кетаётгани учун) раддия беряпман деб ўйлайди. Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф келишмаганда, мен уларга гапириб ҳам ўтирмасдим». Ва яна ушбу манбанинг 4/294 да шундай деганлар: «Аҳли калом борасида мени ҳукмим шуки: хурмо шоҳлари билан саваланиб, туяга ўтказилиб, қавми-қариндошлари орасида айлантириб чиқилгач, барчанинг кўз ўнгида бундай деб жар солинмоқ керак: бу Китобу-Суннат илмини ташлаб, калом илмига кирган кимсанинг жазосидир».
[33] Биринчилари: Суфён ибн Уяйна ибн Маймун, аллома, ҳофиз, шайхулислом Абу Муҳаммад ал-Ҳилолий ал-Куфий. 198 ҳижрий йили вафот этганлар. «Тазкиро ал-Ҳуффаз» 249-таржимаи ҳол. У киши «Муқоддима соҳиҳ Муслим» 1/101 да келганидек ушбу сўзларни айтганлар: «Одамлар Жобирдан (яъни Жуъфий) бидъатини ошкор қилишидан олдин ҳадис қабул қилиб олишарди. Бидъатини зоҳир қилгач, одамлар унинг ҳадисини олмаслик ҳақида гапиришди. Шунда баъзи одамлар уни тарк этишди. Унга: нима бидъат олиб келганакан ўзи, дейилганда, Маҳдий бир кун сирдобдан чиқади деганга ўхшаш (шиаларнинг бидъий ақидаларига) иймон келтириш эди, деб айтди». Ва яна Абул Фазл ал-Муқрининг «Заммул Калом» 5/144 асарида келганидек шундай деганлар: «Ким бидъатчининг жаноза намозида иштирок этадиган бўлса, то ортга қайтгунича Аллоҳнинг ғазабида бўлади».
Иккинчилари: Суфён ибн Саъид ибн Масруқ, имом, шайхулислом, ҳофизларнинг саййиди Абу Абдуллоҳ ас-Саврий ал-Кўфий, фақиҳ. 161 ҳижрий йили вафот этган. У киши Ибн Баттанинг «Ибана» 2/461 асарларида келганидек, ушбу сўзларни айтиб кетганлар: «Фарёбий айтадики: «Суфён Саврий мени фалончи ва пистончилар билан бир жойда ўтиришимдан қайтарарди. Яъни бидъат аҳлидан бўлган кишилар билан (ўтиришдан)»».
«Тарих Димашқ» 47/183 ва «Камил» 2/309 асарларида келганидек, «Жума куни (масжидга) олди томондаги эшикдан кирдилар. Ўша дамда Ҳасан ибн Солиҳ намоз ўқиб турарди. Шунда: «Мунофиқнинг хушусидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман», дедиларда оёқ кийимларини олиб, (масжиддаги) бошқа бир устун томонга бурилиб кетдилар».
Мен айтаманки: Ҳасан (ҳукмдорларга қарши) қилич кўтариб чиқишни тўғри деб биларди. Унинг «Сияр» 6/361 да келган таржимаи ҳолига қаранг.
[34] У киши Абу Ҳотим ар-Розий. Имом катта ҳофизлардан. Муҳаммад ибн Идрис ибн Мунзир Ҳанзалийдир. 277 ҳижрий йили вафот этган. «ал-Вофий бил вафаят» 2/183 ва «Тазкиро ал-ҳуффаз» 592-рақам остидаги таржимаи ҳолга қаранг. У киши «Шарҳ усул Эътиқод аҳли сунна вал жамоа» 1/200 да келганидек, қуйидаги сўзларни айтиб ўтган: «Бидъат аҳлининг аломати аҳлул асарга (аҳли ҳадисга) тил текказишдир». Ва яна юқоридаги манбанинг 1/201 саҳифасида келганидек ўғилларидан ривоят қилинган асарда шундай деган: «Отам ва Абу Зуръани (тўғри йўлдан) озган ва бидъат аҳлини тарк этишга буюраётганини эшитдим. У иккиси бу борада аяб ўтирмасдан (масалани қаттиқ) олишарди. Ва у иккиси китобларда асар турганда (ўз) райини тиқиштиришни инкор қилишарди. Шу билан бирга у иккови аҳли калом билан бир жойда ўтиришдан ва китобларига кўз югуртиришдан қайтаришарди. Ва айтишар эдики: «Калом соҳиби ҳеч қачон нажотга эриша олмайди…»».
[35] У киши Абу Зуръа, имом, ўз асрининг ҳофизи Убайдуллоҳ ибн Абдулкарим ибн Язид ибн Фуруж ал-Қуршийдир. 264 ҳижрий йили вафот этган. «Тазкири ал-Ҳуффаз» 579-рақамдаги таржимаи ҳол.
Юқорида бу кишининг ва Абу Ҳотимнинг бидъат аҳлини тарк этиш ҳақидаги қовллари ўтди. «Тарих Боғдод» 9/110 асарида Саъид ибн Амр ал-Бардаъийдан ривоят қилинади: «Абу Зуръанинг Ҳорис ал-Муҳасабий ва унинг китоблари ҳақида сўралганларига гувоҳ бўлдим. Шунда савол берувчига: «Ушбу китоблардан эҳтиёт бўл. Булар бидъату-залолатлар китобидир. Асарни ўзингга лозим тутсангчи. Унда (асарда) ўзингни беҳожат қиладиган нарсани топасан». Шунда у кишига: «Хоп, бу китобларда ибрат бордир», дейилди. Шунда у киши: «Кимки Аллоҳнинг Китобидан ибрат олмаса экан, унга ушбу китобларда умуман ибрат йўқ. Сизларга шундай хабар етганки, Суфён, Молик, Авзоий ва аввал ўтган имомлар ушбу китобларни турли хатар, (кишининг қалбига келадиган) васваса ва ушбу мавзулар доирасида деб айтиб кетишди. (Сизлар айтаётган) Бу қавм илм аҳлига хилоф иш тутишди. Гоҳида Ҳорис Муҳасабийни ва яна бир сафар Абдурроҳим Дубайлийни ва Ҳатим ал-Асом, ҳамда Шақиқни (сўзларини кўтариб келишади)». Сўнг айтдиларки: «Одамлар бидъатга қанчалар тез чопқиллаб кетишади-я!»
Имом Заҳабий ушбу асарни «Мезон» (1/431) да келтириб, айтадиларки: «Ҳорис 243 ҳижрий йили вафот этганди. Ҳорисга ўхшаганлар қани?! Абу Зуръа кейинги келганлардан Абу Толибнинг «Қут» китобини кўрганларида (нима деган) бўлардилар-а?! Ибн Жаҳзомнинг «Баҳжатул Асрор» ва Силмийнинг «Ҳақоиқ тафсир» китобларини кўрганларида тепа сочлари тикка бўларди. Абу Ҳомид Тусийнинг «Иҳё» китобидаги мавзу (тўқима) ҳадисларнинг кўплигини кўрганларида ва Абдулқодирнинг «Ғуня» китобини, ҳамда «Фусус ал-ҳикам» ва «Футуҳот Маккия» китобларини кўрганларида (нима деган) бўлардилар-а?! Тўғри, Ҳорис ўз асрида қавми ичида сўзамол киши бўлгандир. Лекин унинг асрида минглаб муҳаддис имомлар бор эди. Шулардан: Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ибн Роҳавайҳлардир. Ибн Дахмийсий ва Ибн Шаҳаналарга ўхшаб ҳадис имомларига айланишгач, Ибн Суфён ва «Фусус» асарининг муаллифи каби билимдонларнинг юлдузи бўлиб қолишди. Аллоҳ таолодан кечирим ва авф сўраймиз».
Мен айтаманки: Шайхимиз аллома Робиъ Мадхалий, ҳафизаҳуллоҳ, 1422 ҳижрий йили ўзларининг мактабаларида «Мезон» китобида келган ушбу жумлаларни ўқигач, айтдиларки: «У киши бизнинг асримиздаги (ҳолатни) кўрганида қандай бўлади-а?! Муҳасабий қаерда-ю, бугунги кундаги бидъат аҳли қаерда?! Улар Муҳасабийдан ҳам хатарлироқдир. Муҳасабий сўзида ростгўй (тўғри йўлдан) оғган одам эди. Бироқ мана булар (тўғри йўлдан) оғган эканликларига қарамай каззоб эканини кўрасиз».
[36] Бухорий 3673, Муслим 2541. Абу Саъид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди.
[37] Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини сўккан кимсага лаънат айтишларини Табароний «Муъжам кабир» 2/332 саҳифада 13588-рақам остидаги ҳадисда ривоят қилган. Бироқ унинг санадида гап бор. Шунга қарамай аллома Албоний «Соҳиҳа» (2340) да ушбу ҳадисни бошқа ҳадислар қўллаб қувватлашини инобатга олиб ҳасан даражасида деди. Аллоҳ таоло мўминларнинг онаси бўлмиш Оиша розияллоҳу анҳодан рози бўлсин. Онамиз опасининг ўғли Урва ибн Зубайрга шундай деганди: «Эй опамнинг ўғли, улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига истиғфор айтишга буюрилган эдилар. Бироқ уларни сўкишга ўтишди» (Муслим 3022).
[38] Ушбу ишга қўл урганлардан бири Саййид Қутбдир. Ушбу (пайғамбар ва саҳобаларни сўккани) китобларида мавжуддир. Энди шайхимиз унинг Аллоҳнинг пайғамбарлари ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари розияллоҳу анҳумга қилган тажовузига раддия берсалар, Саййид Қутбга кўр-кўрона эргашадиганлар ғазабга миниб, ўзларини қўярга жой топа олмай қолишди. Субҳаналлоҳ, ажиб бир ҳолат. Мутаассиблик кишини қай ҳолатга олиб бориб қўйишини бир кўринг!!
Ахир Аллоҳни Роб, Исломни дин ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб иймон келтирган киши, пайғамбар ва саҳобалар ҳақида ушбу аянчли жумлаларга кўзи тушгач, қандай қилиб енгил нафас олади?! Анавилар буларни кўриб-билсалар ҳам енгил санаб юраверадилар. Эй ҳавои насфни четга суриб, инсоф назари билан қарай оладиган мусулмон, шайх Робиъ ҳафизаҳуллоҳнинг «Матоин Саййид Қутб фий асҳаби Росулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (Саййид Қутбни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига таъна етказишлари) деб номланган китобларига бир назар ташла. Шунда анави қавмни Саййид Қутб(га тил текказилганида) ғазабланиб, аксинча пайғамбарлар ва саҳобалар(нинг ҳурматлари оёқости қилинганда) ғазабланмасликларини яққол билиб оласан. Ҳолбуки бу ўринда Саййид Қутбни ушбу қилган ишлари сабаб айблаган бошқа кўплаб уламолар ҳам бор.
Аллоҳ таоло аллома, имом Абдулазиз ибн Бозни Ўзининг Раҳматига олган бўлсин. У кишига 18/7/1416 ҳижрий санада «Шарҳ Риёз ас-Солиҳийн» дарсида Саййид Қутбнинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ҳақидаги сўзи ўртага қўйилди. У Саййид Қутбнинг ушбу сўзи эди: «Муовия ва унинг шериги Амр (Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни назарда тутяпти) ёлғон ва товламачилик, алдов йўлига, мунофиқлик ва ўз мансабини суистеъмол қилиш йўлига ўтишгач, Али бундай пасткашликка бормади. Натижада у иккиси ғалаба қозониб, бу мувафаққиятсизликка учради. Чунки бундай ютқазиқ ҳар қандай ютуқдан шарафлидир».
Шайх роҳимаҳуллоҳ айтдики: «Бу ўта қабиҳ ва инкор қилинадиган сўздир».
Бошқа бир ўринда шундай дедилар: «Бу носоғлом ва ярамас сўздир. Муовия ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумони ҳақоратлашдир».
Савол берувчи айтдики: «Ушбу сўзлар мавжуд бўлган китоблардан қайтариладими?»
Роҳимаҳуллоҳ: «Йиртиб ташланади», дедилар (Шайх Саъид ал-Умарнинг «ан-Насиҳа» китобидан олинди). Эй мусулмон, ушбу олимнинг сўзини ва унинг ушбу китобларга берган ҳукмини бир мулоҳаза қилиб кўрсангчи. У киши ушбу китобларни йиртиб ташлашга фатво берди. Ана шунда ўша китобларни ҳимоя қилаётганлар ботилни ҳимоя қилаётганини билиб оласан. Демак рофизалар буларни кўриб шодланиб, кўзлари қувонар эканда. Чунки ўзлари буни билишадими ёки йўқми (валлоҳу аълам), булар рофизалар хоҳлаган ишни зиёдаси билан бажаряпти.
Ажабо, ҳаққа хизмат қилиб, ушбу динга ва динни бизгача етказувчи кишиларнинг ҳимоясида турганларга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига, динни бизгача етказган (саҳобалар)га таъна тоши отаётганларни қўллаб-қувватлашяпти. Саҳобаларга таъна тошини отиш, бу – динга таъна етказишдир.
«Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур» (Ҳаж: 46).
Дарҳақиқат Саййид Қутбга бир қанча уламолар раддия беришган. Шулардан:
1 – Аллома Маҳмуд Шокир
2 – Аллома Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Дарвеш, «ал-Маврид азаб аз-залал» китобида.
3 – Аллома Ҳамад ибн Муҳаммад Ансорий
4 – Аллома Муҳаммад Носируддин Албоний
5 – Аллома Ибн Боз
6 – Аллома Ибн Усаймин
7 – Аллома Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий
8 – Аллома Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий
9 – Аллома Фавзон.
Ва булардан бошқа аҳли сунна вал жамоанинг кўплаб уламолари. Шунга кўра Саййид Қутбнинг сўзларини танқид қилаётган ёлғиз аллома Робиъ Мадхалий эмас. Бироқ у киши Саййид Қутбнинг сўзларидан иқтибос келтирилиб (танқид қилинган) алоҳида бир китоб ёзганларидан сўнг, анави қавм ўзларини қўярга жой топа олмай қолди. Чунки ёшлар ўша (танқидий) китоблар сабаб унинг фикри ва унга эргашувчиларнинг манҳажи нақадар хатарли эканини билишиб, уларни тарк этишяпти. Ана шундан сўнг баъзи кимсалар ушбу олимга бир сафар ёлғон билан ва яна бир сафар аравани қуруқ олиб қочиш билан ўзларининг маккорона, зулмга асосланган ҳужумларини уюштиришди. Чунки улар ўзлари кутмаган томондан зарба еб қолишди. Асримиз уламоларининг ушбу олимга қарата айтилган мақтов сўзларини кўришди. Чунки у кишининг танқидлари илмий танқидлардир. Аллоҳ таоло у кишига яхшилик билан мукофот берсин. Дарҳақиқат ҳар бир инсофли ва ҳақ истагида бўлганларнинг кўнглига кўтаринки руҳ олиб кирадиган раддиялар берганлар.
Саййид Қутб ва Ҳасан ибн Фарҳон ал-Моликийга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига таъна етказиш масаласида раддия бериб, ушбу раддияни алоҳида рисола шаклида босмадан чиқардилар. Илм аҳли у кишига ушбу ишлари сабаб ташаккур билдириб қолишди. У ушбу рисоладир: «ал-Интисор ли Китаб ал-Азиз ал-Жаббар ва ал-Асҳаб ал-Ахяр ала аъдаиҳим ал-ашрор». Ушбу рисолада ярамас рофизалар йўлини ер билан яксон қилганлар. Ва ушбу (танқидий рисолалари юқоридаги мавзуларда айтилгандек) таълим бериш ва китоб таълиф қилиш билан бирга олиб борилган. Ҳой мусулмон, энди ким маломатларга қолиб, айбдор деб топилиши лозим эканлигини бир ўйлаб кўр. Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари розияллоҳу анҳумни ҳимоя қилаётган кишими ёки Аллоҳнинг Китобини тафсир қила туриб, ваҳдатул вужуд ақидаси, ҳамда мўтазила ва ашъарийлар қарашини илгари сураётган, ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига бўҳтон тўқиётган кимсами?!
Улар қаерда-ю Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қовли қаерда?!
«Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир» (Моида: 8).
Ҳой инсоф назари билан қарайдиган биродар, яна бир бор Аллоҳ таолога нисбатан ҳамда Аллоҳ таолонинг Китоби борасида билимсиз сўзлаб, ваҳдатул вужуд ва ҳулулийя ақидасини илгари сураётган кимса билан Аллоҳнинг Китоби, Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннати ва саҳобалари ҳимоясига турган киши борасида бир мулоҳаза юритиб кўрчи! Қай бирини Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилати улуғроқ экан?!
Ҳой биродар, қандай бўлганда ҳам ушбу саволнинг жавоби инсофли, ҳақ талабида бўлган, ботил унинг қалбию-ақлини эгаллаб олмаган киши олдида жуда осондир. Ҳали Аллоҳ ҳузурида хусуматчилар жамланади-ку!
Баъзан уларнинг айримларини жума куни минбарга кўтарилиб, маъруза охирида ушбу сўзларни айтаётганига гувоҳ бўласиз: «Аллоҳим ушбу динга ёрдам бераётганларга Ўзинг ёрдам бер. Ушбу динни ёрдамсиз ташлаб кетаётганлардан Сен ҳам ёрдамингни дариғ тут». Ҳолбуки аслида ўша кимса Аллоҳнинг динига ёрдам қўлини чўзаётганлар рўбарўсига ботил аҳли ботилларини қўллаб-қувватлаш билан пешвоз чиқади. Аллоҳнинг Ўзигина ёрдам сўралгувчидир.
Саҳобаларни сўккан кимсанинг ҳукми
Шайхулислом Ибн Таймия ўзининг «Сорим ал-Маслул ала шатим ар-Росул» (437) китобида айтдики: «Кимки (саҳобаларни) сўкиб яна (ушбу сўкишига) Али илоҳ ёки у пайғамбар, Жаброил рисолатни етказишда адашиб қолди деган даъволарни қўшадиган бўлса, ушбу кимса кофир эканида шак-шубҳа йўқдир. Балки ушбу кимсани кофир деб айтишда иккиланиб қолган одамни ҳам кофир эканлигида шак-шубҳа йўқдир. Ёки ўша кимсаларнинг қай бири, Қуръондан тушиб қолган оятлар бўлиб улар яшириб келинган деб даъво қилса ёки Қуръоннинг ҳозирги шаръий амалларини соқит қиладиган ботиний (ички) таъвилотлари бор ва шунга ўхшаш нарсаларни даъво қилса, улар Қаромита, Ботинийя ва Танасухиялар деб номланиб, уларнинг кофир эканларида ихтилоф йўқдир.
Бироқ уларни (саҳобаларни) адолатли ва диёнатли эканига путур етказмайдиган даражада ҳақоратласа, мисол учун у (саҳоба)ларнинг баъзисини бахиллик, қўрқоқлик, илми ва зуҳди озлик ҳамда шунга ўхшашлар билан сифатласа, бу кимсага адабини ва таъзирини бериб қўйиш лозим бўлади. Унга фақат ушбу сўзини деб куфр ҳукмини бермаймиз. Демак илм аҳлидан ана шундай кимсаларга куфр ҳукмини бермаганларнинг сўзларини (ушбу маънога) йўйиб қўйилади.
Мутлақ лаънат айтиб, таҳқирлайдиган кимсага келсак, бу аччиқланганидан лаънат айтдими ёки эътиқоддан келиб чиқиб лаънат айтдими деган иккиланиш борлиги сабабидан илм аҳли ўртасида ихтилофга бориладиган ўриндир.
Бироқ кимки улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин муртад бўлиб кетишди. Фақатгина ўн неча нафардан иборатларигина бундан мустаснодир ёки барчаси фосиқ бўлиб кетишди деб айтадиган даражагача борса, бу кимса кофир эканлигида шак-шубҳа йўқдир. Чунки у Қуръоннинг бир неча ўринда Аллоҳ таоло улардан рози бўлганлиги ва уларга мақтов айтгани ҳақида келган оятларни ёлғонга чиқарувчидир. Балки ушбу кимсанинг кофир эканлигида шак-шубҳа қилган кишининг кофир эканлиги аниқ-тайин масаладир. Чунки ушбу сўздан Китобу-Суннатни бизгача етказган зотлар кофиру-фосиқлардир деган маъно келиб чиқади. Ҳамда ушбу Оли-Имрон сурасининг 110-ояти «Сизлар одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз» деб хабар берилган миллатларнинг энг яхшиси бўлмиш аввалги асрдагиларнинг барчаси кофир ва фосиқлар бўлиб, ушбу уммат умматнинг энг ёмонидир ва ушбу умматнинг энг ёмонлари аввалда ўтганларидир деган маъно келиб чиқади. Ушбу кимсанинг кофир эканлиги Ислом динида барчага бирдек маълум бўлган масалалар сирасидандир. Шу сабабли ушбу сўзни ошкор айтаётганларнинг аксари зиндиқлиги маълум бўлган кимса эканлигини кўрасиз. Зиндиқларнинг аксари ўзининг йўлларини сир тутади. Асли уларнинг (турқида) Аллоҳ таолонинг ўрнак олинадиган жазоси яққол намоён бўлиб туради. Нақл (қилинган асарлар) мутавотир даражада келдики, уларнинг ҳаёт ва ўлим чоғидаги юз-чеҳралари чўчқа тусини олади…
Хулоса қиладиган бўлсак: (Саҳобаларни) сўкувчи кимсалар кофир эканида шак-шубҳа бўлмаган, кофир эканлигига ҳукм қилинмайдиган ва кофир ёки кофир эмас деб ҳукм қилинишда иккиланиладиган турларга бўлинади. Бу ўринда ушбу масалага муфассал киришиш ноўриндир. Ушбу масалани биз истаган ана шу масала борасида айтганларимиз тамомий бўлсин дея ёдга олдик».
Қози Иёз «Шифо» (299) да шундай дедилар: «Молик роҳимаҳуллоҳ айтдики: «Кимки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бирортасини, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Муовия ёки Амр ибн Осни сўкадиган бўлса, айтсаки: улар залолатда ва куфрда эди, деса боши танасидан жудо қилинади. Уларни ушбу лафзни айтмай одамларни ҳақоратлагани каби ҳақоратлайдиган бўлса қаттиқ жазога тортилади…».
[39] Ана шулардан бири Саййид Қутбдир. Дарҳақиқат ваҳдатул вужуд ва иттиҳодийя ақидалари ҳақида сўзлари мавжуддир. Уни буюк уламолар ушбу иши сабаб айблаб келишади. Ана шу уламолардан бири Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳдир. «Мажалла ад-даъва» мажалласининг 1591-сонида «Зилал ал-Қуръан» ҳақида сўралдилар. Роҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Ихлос сурасига берган тафсирини ўқидим. Аҳли сунна вал жамоанинг йўлига зид бўлган қаттиқ сўзларни айтибди. Унинг ушбу сурага берган тафсири ваҳдатул вужуд ақидасини айтганига далолат қилади. Ҳудди шундай (Аллоҳни) олий бўлишини ҳукмронлик ва эгаллаб олиш деб тафсир қилибди».
Аллома ибн Боз роҳимаҳуллоҳ Саййид Қутбнинг (Аллоҳни аршга) олий бўлишини ҳукмронлик деб тафсир қилгани ҳақида сўралди. Шунда айтдиларки: «Бу бузуқ сўз. (Аллоҳни аршга) Кўтарилишини исбот қилмабди. Ушбу ботил (сўзи) уни тафсирда бечора, мискин эканига далолат қилади». У кишининг ушбу сўзи ўз манзилларидаги дарсда айтиб ўтилганди. Ушбу сўзлар ёзилган кассетани Риёздаги «Минҳаж ас-Сунна» студиясидан топиш мумкин.
Дарҳақиқат ундаги бузуқ фикрларни шайхимиз аллома Робиъ ибн Ҳадий етарли суратда баён қилиб берган. Уламолар у кишини ўзларининг ёзиб қолдирган рисолаларида қўллаб-қувватлашди. Ана шулардан бири имом, аллома Муҳаммад Носируддин Албонийдир. У киши «ал-Авасим мимма фий кутуби Саййид Қутб мин ал-Қовасим» китобининг муқовасига ўз қўллари билан қуйидаги жумлани ёзди: «Саййид Қутбга раддия берган ҳар бир сўзинг ҳақ ва тўғридир. Булардан ҳар бир ўқувчига Ислом маърифатидан шу нарса аниқ бўладики, Саййид Қутб Исломни на асосини ва на иккиламчи масалаларини билмагандир. Эй Робиъ, Аллоҳ таоло сени унинг нодон ва Исломдан оғишганлигини очиб-баён қилиб беришдаги вазифани адо этганинг учун яхшилик билан мукофотласин».
Мен айтаманки: Шундай бўлсада, баъзи Аллоҳ таоло уларга яхшиликни ирода қилмаганларнинг мутаассибликлари сабабли ушбу ҳақни билишдан маҳрум бўлаётганини кузатасиз. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишигагина тавфиқ берар экан. Асли тариқчалик ақли бўлган киши ҳақни ўқиб, қабул қилаверади-да деймизу, ҳақни рад этгач, (бунга) тавфиқ берилмаган шекилли деган хулосага борамиз.
Шайхимиз аллома Аҳмад ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ «ал-Маврид ал-азаб аз-заллал» деб номланган китобининг 251-саҳифасида Саййид Қутб ва унинг тўғри йўлдан оғган қарашларига кўр-кўрона эргашувчилар ҳақида шундай дейди:
«Уни ниҳоятда кўтар-кўтар қилиб юборганлари сабаб, бу ҳолат уларни далилларга зид келсада, салаф манҳажига акс йўл тутсада, унинг китобларида айтган ҳар бир сўзини ҳақ ва тўғри деб билишларига олиб борди. Ушбу ҳолат шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий Саййид Қутбнинг ақидадаги ўта қабиҳ баъзи хатоларига рад берганда, у кишининг қаршисига оммавий ахборот воситалари ва инқилобий сўзларда кўзга яққол ташланди. Шайхни унга тажовуз қилган ва унга зулм ўтказган деб билишди. Робиъ унинг китобларидаги рақамлар ва (хато) ўринларига ишора қилган жойига (кўз югуртириб кўришга) озгина бўлса ҳам инсоф қилиб ёндашишмади. Мисол учун: Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга тил текказиши, Усмон розияллоҳу анҳуга нафрат назари билан қараши, тўғри йўлдаги халифалар хилофотидан Усмон розияллоҳу анҳу хилофот даврини тушириб қолдиришга уриниши, ва (у кишининг халифалик даврини) икки оралиқдаги бўшлиқ деб аташи, қолган саҳобаларни ҳам обрўсини тўкиши, тавҳиди улуҳийятдан батамом жоҳил эканлиги, сифатларни таъвил қилишда ашъарийларни йўлидан юриши, кўплаб ақида масалаларида тойилиши ва бундан бошқа ҳолатлар. Аллоҳнинг Ўзигина ёрдам сўралгувчи Зотдир».
[40] Анави қавм шарманда бўлишгач ва даъватларини ёйишда сўзи ҳамда райларидан иқтибос қилиб келтирадиган пешволарида юқорида зикри ўтган катта бахтсизлик юз берганини англашгач, ўша раҳнамоларининг даража ва манзилати юқори бўлиб қолиши учун «мувозанат» дея аталмиш бир қоидани илгари суришга кўп тиришишди. Бироқ аҳли сунна вал жамоа олимларининг ушбу қоидани таг-томири билан қўпориб ташлайдиган сўзлари сабаб яна бир бор шарманда бўлишди. Ушбу уламолардан бирлари шайхимиз аллома, мужоҳид Робиъ Мадхалийдир. Ушбу мавзуда бир китоб битиб уни «Манҳаж аҳли сунна вал жамаъа фий нақд ар-рижал ва ал-кутуб ва ат-товаиф» деб номладилар. Ушбу китобда юқоридаги (мувозанат) қоидасини ботил эканлигини очиб бердилар.
Ушбу қоидани ботил эканлигини яна бир қанча уламолар баён қилиб беришди. Шулардан:
1 – Аллома Албоний роҳимаҳуллоҳ
2 – Аллома Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
3 – Аллома Абдулмуҳсин Аббод ҳафизаҳуллоҳ
4 – Аллома Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳ
5 – Аллома Муқбил ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ
6 – Аллома ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ
7 – Аллома Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Ким бу борада яна ортиқча маълумот олмоқчи бўлса, шайхимизнинг юқорида эслаб ўтилган китобларига мурожаат қилсин. Шайхимиз ушбу китобнинг 92-95 саҳифаларида барча уламоларнинг сўзларини келтирганлар.
[41] Шайх Робиъ Мадхалийнинг «ал-Авасим мимма фий кутуб Саййид Қутб мин ал-қовасим», «Матоин Саййид Қутб фий соҳабати Росулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам», «Азваъ исламия ала ақидати Саййид Қутб ва фикриҳ» ва «Назарот фий китаб тасвир ал-фанний фил Қуръан ли Саййид Қутб» китобларига ҳамда шайх Муқбил ал-Вадиъийнинг «ал-Махрож мин ал-фитна» китобларига қаранг.
[42] У Абдуллоҳ ибн Сабаъ ибн Савда ал-Яҳудийдир. Зиндиқларни ғулувга кетганларидан. Залолатга батамом ботган кимсадир. Имом Заҳабий айтдики: «Мен Али розияллоҳу анҳу уни оловда ёққан деб биламан. Жузжоний айтдиларки: «У (Абдуллоҳ ибн Сабаъ) Қуръон етти қисмнинг бири холос. Унинг илми Алидадир деб даъво қилди. Али уни қўлга туширгач бундай дейишидан тийиб қўйди»» («Мезон ал-Иътидал» 2/426).
[43] «Тарих Тобарий 3/378 га қаранг.
[44] У Мухтор ибн Абу Убайд ас-Сақофийдир. Ўта кетган ёлғончи ва адашган кимса. Жаброил алайҳиссалом унинг олдига келаётганини даъво қиларди («Мезон Иътидал» 4/80, «Сияр Аълам Нубала» 3/538 ва 3/214).
[45] У Имрон ибн Ҳаттондир. Хаворижларга қўшилиб кетди («Мезон Иътидал» 3/235).
[46] «Сияр» 3/214 га қаранг.
[47] У Абдурроҳман ибн Мулжим ал-Мародийдир. Бадбахт хаворижлардан бўлган. Аллоҳга итоатгўй обидлардан эди. Бироқ хунук оқибат топди. Мўминларнинг амири Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни қатл қилиш билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилдим деб гумон қилди. Икки қўл ва икки оёғи ҳамда тили кесилиб, кўзи ўйиб олинди. Сўнгра оловда ёқиб юборилди («Мезон Иътидал» 2/592).
[48] У киши Абдурроззақ ибн Ҳаммам ибн Нофеъдир. Катта ҳофизлардан Абу Бакр Ҳимярий, Санъонийдир. 211 ҳижрий йили вафот этган («Тазкиро ал-ҳуффаз» 357).
[49] У Жаъфар ибн Сулаймон Зобғий Абу Сулаймон Басрийдир. Ростгўй ва зоҳидлардан бўлган. Шиалардан эди. «Тақриб тазҳиб» 950-рақам остидаги таржимаи ҳолда келтирилган. «Дор Асима» нашриёти.
[50] Жаъфар ибн Абу Усмон Тоялисий айтади: «Ибн Маъинни бундай деяётганини эшитдим: «Абдурроззақдан бир куни уни шиалигига далолат қиладиган бир сўз эшитиб қолдим». Унга: «Илм олган устозларингнинг барчаси: Маъмар, Молик, Ибн Журайж, Суфён, Авзоийлар суннат соҳибларидан эди. Бу йўлни қаердан олдинг?», дедим. У эса: «Бизни томонларга Жаъфар ибн Сулаймон Зобғий келганди. У кишини фазилатли ва тўғри йўлдалар деб билдим. Ушбу гапларимни у кишидан олгандим», деди» («Мезон Иътидал» 2/611).
[51] У киши Абу Зар ал-Ҳарвийдир. Имом, аллома, ҳофиз Абд ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорийдир. 434 ҳижрий йили вафот этган. «Тазкиро ҳуффаз» 997-рақам остидаги таржимаи ҳол, «Сияр Аълам Нубала» 17/554. Уч кишидан: Мустамлий, Ҳамавий ва Кушмиҳонийлардан ривоят қилганлар («Сияр» 17/555).
[52] У киши имом, шайхулислом, ўз замонасининг тенги йўқ ҳофизидир. Абу Ҳасан Али ибн Умар ибн Аҳмад ибн Маҳдий Бағдодийдир. 385 ҳижрий йили вафот этганлар. («Тазкиро ҳуффаз» 925-таржимаи ҳол, «Шазарот аз-заҳаб» 3/116).
[53] Абу Валид Божий айтадилар: «Абу Зар менга, «Сенга бу нарса қаердан илакишиб қолди?», деб берган саволимга (жавоб тарзида) шуни хабар бериб айтдики (у ўзида Бақиллонийнинг (ашъарий) мазҳабига мойиллик сезарди): «Мен Бағдод кўчаларида ҳофиз Дорақутний билан юриб борар эдим. Шунда Абу Бакр ибн Тоййиб (Бақиллоний)га рўбарў келдик. Шайх Абу Ҳасан (Дорақутний) унга яқин бориб юзидан ва икки кўзидан ўпди. Ундан ажралгач, мен у киши (Дорақутний)га: «Бу ўзи кимки, сиз унга нисбатан бундай қилдингиз? Мен унга нисбатан бундай қилишингизни кутмагандим, сиз ахир ўз замонасининг имоми бўлсангиз», дедим. У киши (Дорақутний): «У мусулмонларнинг имоми, дин ҳимоячиси, қози Абу Бакр Муҳаммад ибн Тоййибдир», дедилар. Абу Зар айтадики: «Ана шундан сўнг (Бақиллонийга йўлиқиб қоладиган бўлсак) отам иккимиз унга шундай муносабатда бўладиган бўлдик. Хуросон ёки бошқа диёрлардаги шаҳарларга борсам, бирор кишига аҳли сунна деб ишора қилинадиган бўлса, фақат шу кишининг мазҳабидаги киши бўлиб чиқарди» (Ибн Асокирнинг «Табйин кизб муфтарий» 120 китоблари ва «Сияр Аълам Нубала» 17/558).
[54] Муслим 2674, Абу Довуд 4609, Термизий 2674, Ибн Можжа 206. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди.
[55] У киши имом, ҳофиз, Хуросон шайхи Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али ибн Мусо Байҳақийдир. 458 ҳижрий йили вафот этган («Тазкиро ҳуффаз» 1014-рақам остидаги таржимаи ҳол).
[56] У Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Фурк Асбаҳонийдир («Сияр» 17/214, Субкийнинг «Тобақот Шафеъия» 4/127-135). Субкий ушбу асарида Заҳабийдан нақл қилиб айтадики: «Унинг динида ножўя ишлар ва бидъат бор эди».
[57] Ибнул Қоййим «Бадаиъ ал-фаваид» (3/699) да шундай деди: «Ҳунук оқибатларга етаклайдиган икки ишдан ниҳоятда ҳазир бўлгин.
Биринчиси: Ҳақни ҳавои нафсингга зид келгани учун рад этишдир. Натижада қалбинг буриб қўйилишдек жазога тортиласан. Энди сенга қандай ҳақ келса ҳам уни рад этадиган ва то ўзингни ҳавои нафсингга мувофиқ келмагунча қабул қилмайдиган бўлиб қоласан. Аллоҳ таоло айтдики: «Ва Биз ҳудди аввал-бошда унга (яъни, Аллоҳнинг оятларига) иймон келтирмаганлари каби уларнинг дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз» (Анъом-110). Аллоҳ таоло уларни ҳақ аввалги бор келгандаёқ рад этганлари учун қалблари ва кўзларини ўзгартириб қўйиш билан жазолади.
Иккинчиси: Буйруқни адо этиш вақти келганда, унга беписандлик билан ёндашиш. Буйруққа ана шундай енгил назар билан қарайдиган бўлсанг, қилган ишинга жазо ўлароқ Аллоҳ таоло сени Ўзи рози бўладиган ва буйруқларини адо этадиган ўринлардан мосуво қилиб қўяди. Аллоҳ таоло айтдики: «Энди агар Аллоҳ сизни (Табук жангидан сўнг) улардан бирон тоифага қайтариб, (рўбарў қилса) бас, улар сиздан (бундан буён бўладиган ғазотларга) чиқиш учун изн сўрасалар, айтингки: «Мен билан ҳаргиз чиқмайсизлар ва мен билан бирга бирон душманга қарши жанг ҳам қилмайсизлар. Чунки сизлар аввал-бошда чиқмай ўтиришга рози бўлдингиз, бас, яна қолгувчи кимсалар билан бирга ўтираверинглар»» (Тавба-83).
Кимки ана шу икки улкан офат ва балодан саломат қоладиган бўлса, (адашиш ва фитнадан) саломат қолгани муборак бўлсин».
[58] Лалакаий «Шарҳ эътиқод аҳли сунна вал жамоа» (1/100) да айтдики: «Мункар деб билганингни маъруф дейишинг ёки маъруф деб билганингни мункар дейишинг ҳақиқий залолатдир. Аллоҳнинг динида ҳар хил тусга киришдан узоқ бўл. Чунки Аллоҳнинг дини биттадир».
[59] Уламоларимизнинг барчаларини уммат ёшларига илм талаб қилишни насиҳат қилаётганини кўрасиз. Чунки ушбу ишда икки дунё яхшилиги жамланади. Илм сабабли ўзларидан жоҳилликни кетказишади, ҳақ нима-ю ботил нима эканлигини билиб олишади ва Аллоҳга онгли равишда ибодат қиладилар. Доримий ўзининг «Муснад»ида (1/352) шундай деди: «Яъқуб ибн Иброҳим бизга шундай хабар айтди. Вакиъ бизга Суфён шундай деди деб хабар берди: «Илм талаб қилишдан кўра афзалроқ амални билмайман»» (Асар саҳиҳдир. Санаддаги ровийларнинг бари ишончли).
[60] Чунки улар билан бирга ўтириш нажотдир. Хоссатан илм аҳли билан. Чунки ёшлар улар билан бир мажлисда ўтирадиган бўлишса, илмлари зиёда бўлади. Йўқ деганда улардан инсон ўзини қандай тутишликни, камтарликни ва гўзал хулқларни ўрганади.
[61] Уламоларимизнинг барчалари ёмон одамларни, айниқса аҳли ҳаво ва бидъатчиларни тарк этиш керак деб насиҳат қилиб келади. Доримий (1/387) айтдики: «Сулаймон ибн Ҳарб Ҳаммод ибн Зайддан, у киши эса Айюбдан шундай хабар айтди: «Абу Қулоба айтдики: «Ҳавои нафсга эргашганлар билан бир жойда ўтирманг ва улар билан баҳс-мунозара қилманг. Чунки мен сизни уларнинг залолатларига шўнғиб кетишингиздан ёки улар сизга ўзингиз билган ҳақни чалкаштириб юборишларидан ҳотиржам эмасман»»» (Санади саҳиҳдир).
Яна Доримий (1/388) юқоридаги Айюб Сухтиёнийга бориб тақаладиган санад билан ривоят қилди, (Айюб) айтадики: «Саид ибн Жубайр мени Толқ ибн Ҳубайб билан ўтирганимни кўриб қолди ва айтдики: «Толқ ибн Ҳубайб билан бирга ўтирганингни кўрдимми?! У билан бирга ўтирмагин»».
Мен айтаманки: Толқ муржиалардан эди. Салафларимиз роҳимаҳумуллоҳ ўз давридаги ёшларни айниб кетмасликларига ўта ҳарис бўлишганидан шундай огоҳлантиришлар бериб келишган. Чунки ундай кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлиш қалбни бузилишига олиб келади. Аллоҳ таоло Ибн Баттани Ўз раҳматига олсин, «Ибана» (1/390) да шундай деган эди: «Хой биродарлар, шуни билингки, мен кўплаб кишиларни аҳли сунна вал жамоадан чиқиб, бидъат ва аблаҳлик йўлига кириб қолишган, ҳамда қалбларига ушбу офат эшиги очилиши ва кўзларидан ҳақ нури тўсилиши сабаблари борасида фикр юритиб кўриб, ушбу сабаблар икки нуқтага бориб тақалишини билдим:
Биринчиси: Оқил киши билмаса ҳам бўладиган ва мўмин киши тушуниб олишида фойда йўқ бўлган кераксиз масалалар борасида елиб-югуриб изланиш олиб бориш ва кўп саволлар йўллаш.
Иккинчиси: Фитнасидан омон қолинмайдиган ва ҳамсуҳбат бўладиган бўлса қалбларга бузуқ фикрларни олиб кирадиган кимса билан бир жойда ўтириш».
[62] Бухорий 5534, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Ҳадиснинг қолган қисми қуйидагича: «Темирчининг босқонини пуфловчи(га келсак), ё у кийимингизни куйдириб қўяди, ёки унда бадбўй ҳид топасиз».
[63] У киши Айюб ибн Абу Тамима Кийсон, имом Абу Бакр Сухтиёний Басрий, ҳофиздир. 131 ҳижрий йили вафот этган. «Тазкиро ҳуффаз» 117-рақам остидаги таржимаи ҳол. Доримий (1/390) айтади: «Саъид Саллом ибн Абу Мутеъдан хабар бериб айтдики, бидъат аҳлидан бўлган бир кимса Айюбга: «Эй Абу Бакр, сизга бир калима борасида саволим бор эди», деди. Шунда у киши: «Қани жўнаб қол. Яримта ҳам сўзни кераги йўқ», деб бармоқлари билан ишора қилганлар». Асарни ривоят қилган Саъид (Айюб яримта ҳам сўзни кераги йўқ деганда) ўнг қўлларидаги жимжилоқ бармоқлари билан ишора қилганлар, деди. Асар саҳиҳ. Санаддаги ровийларнинг бари ишончлидир. Ровийларни ичидаги Саъид, у ибн Омирдир.
[64] У киши имом, шайхулислом Абу Бакр Муҳаммад ибн Сийрин Ансорий Анасий Басрийдир. 110 ҳижрий йили вафот этган. «Сияр Аълам Нубала» 4/606, «Тазкиро ҳуффаз» 74-рақам остидаги таржимаи ҳол. Доримий (1/385) шундай деди: «Саъид ибн Омир Асмо ибн Убайддан шундай хабар бериб, айтдики: «Бидъат аҳлидан бўлган икки киши Ибн Сийриннинг ҳузурларига кириб: «Эй Абу Бакр, сизга бир ҳадис айтсак майлими?», дейишди. У киши: «Йўқ», дедилар. Ҳалигилар: «Унда сизга Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўқисак майлими?», дейишди. У киши эса: «Йўқ, қани мени олдимдан турингларчи, йўқса ўзим туриб (кетаман)», дедилар. (Ровий): «У иккиси чиқиб кетишди», дедилар. Қавмдаги баъзи кишилар: «Эй Абу Бакр, улар сизга Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўқиб беришса, нима ҳам бўларди?!», дейишди. У киши эса: «Улар менга Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўқиб, уни ўзгартиришларидан, натижада у менинг қалбимга ўрнашиб қолишидан қўрқаман», дедилар» (Ушбу асар саҳиҳдир).
[65] У киши Мужоҳид ибн Жабр имом Абу Ҳажжож Махзумий бўлиб, муфассир ҳофизлардандир. 103 ҳижрий йили вафот этган («Тазкиро ҳуффаз» 83-рақам остидаги таржимаи ҳол, «Тақриб таҳзиб» 6523-рақам остидаги таржимаи ҳол).
[66] Ҳой мусулмон, шуни яхши билгинки, уламоларимиз аҳли суннанинг эътиқоди ва йўли ҳақида ёзиб қолдирган асарларида бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб бормаслик ҳақида алоҳида бўлим очишган. Ана шулардан:
Имом Абу Қосим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Асбаҳонийдир. У киши ўзининг «Ҳужжа фий баяни маҳажжа» (1/311) китобида алоҳида бўлим очиб, уни «Бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб бориш ва уларнинг сўзига қулоқ тутишдан қайтарув ҳақидаги боб», деб номлади.
Имом Юсуф ибн Абдулбарр Қуртубий ўзларининг «Жамиъ баян ал-илм ва фазлиҳ» (411) китобида алоҳида боб очиб, уни «Баҳсу-мунозара олиб бориш макруҳ саналган ўрни ҳақидаги боб», деб номладилар.
Салафларимиз роҳимаҳумуллоҳ бир неча сабабларга кўра бидъат аҳли билан мужодала қилишдан қайтаришган. Ана шулардан:
1 – Уларнинг қаршилигини енгиш учун. Чунки улар билан баҳсу-мунозара олиб бормаслик сабабли озор ва хорликни ҳис қиладилар.
2 – Бидъатлари зоҳир бўлиб, тарқалмаслиги учун. Чунки бидъатчининг бидъати кенг тарқалмаган бўлади-да, баҳсу-мунозара олиб бориш сабабли атрофга ёйилиб кетади.
3 – Аввал заиф бўлган кучлари баҳсу-мунозара олиб бориш сабабли қайта қувват ҳосил қилиши мумкин.
4 – Баҳсу-мунозара сабабли жоҳил киши уларга ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Чунки илмсиз киши ҳақ билан ботил орасини ажрата олмайди. Бидъат аҳлида эса шубҳалар жуда кўпдир. Шубҳа жоҳил кишининг қалбига энг тез бориб, ўрнашадиган нарсадир.
Имом Абу Қосим Ҳибатуллоҳ ибн Ҳасан Лалакаий ўзларининг «Шарҳ усул эътиқод аҳли сунна вал жамоа» (1/19) китобида шундай деди: «Мусулмонларга нисбатан бидъатчилар билан мунозара олиб боришдан-да каттароқ жиноят содир этилмаганди. Чунки салафлар бидъатчиларни аччиқлангани сабабли ғам-андуҳ чеккан ҳолатида ўлиб кетишига қўйиб беришларидан-да улканроқ озор ва хорлик етмаганди. Ўша даврда улар бидъатини зоҳир қилишга йўл топа олишмасди. Сўнг ўзига бино қўйганлар келиб уларга ушбу эшикни очиб беришди. Натижада ўшаларнинг ўзи Исломни ҳалокатга юз тутишига йўл кўрсатгандек бўлиб қолишди. Ҳатто ўрталарида кўплаб келишмовчилик юз бериб, баҳсу-мунозара сабабли бидъат аҳлининг даъватлари зоҳир бўла бошлади. Бу бидъатлар нима эканини ҳали яхши билмаган толиби илмлару, омилар буларга қулоқ тутадиган бўлди. Оқибатда ҳужжатлар билан шубуҳотлар юзма-юз келди. Бидъатларни муфассал ўрганаман деб тубсизлик қаърига шўнғиб кетишди. Натижада Аллоҳ учун бидъат аҳлига нисбатан душманлик руҳида юрганлар, улар билан алоқа узишда ўзаро ҳамкорлик қилиб юрган биродарлар, бидъат аҳли юзига қарата бидъатни инкор қилиб, уларга умумий лаънат айтиб юрганлар оғиз-бурун ўпишиб юрадиган шерик ва ҳамкорга, ҳамда товламачиликда яқин оғайниларга айланди қолди. Энди бу икки даража орасида жуда катта фарқ бордир. Ушбу икки мақомни ўзаро яқин олиб бўлмайди. Аллоҳ таолодан динимизни фитналардан сақламоғини, Ўзининг фазлу-марҳамати билан бизни Ислом ва суннатда ушлаб қолмоқлигини сўраб қоламиз».
Эҳтимол бир киши: «Уларнинг ботилини тарқатишларига кўз юмиб тураверамизми? Ахир мунозара ҳам қилиш керакдир?», деб айтар.
Имом Абу Бакр Ажуррий «Шариа» (69) да айтган сўзлари ушбу саволга жавобдир: «Бирор киши: Ботилини тарқатиб юришига ташлаб қўйиб, сукут сақлаб ўтираверамизми?», дейиши мумкин.
Унга шундай деб айтилади: Уларга гапираётган нарсаларига сукут сақлаб, алоқа узишинг, улар билан баҳсу-мунозара олиб боришингдан кўра қаттиқроқ ботади. Аввал ўтган мусулмонларнинг уламоларидан иборат салафларимиз шундай деб айтишган…».
Мен айтаманки: Булар салафларимиз наздидаги асосдир. Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришни тарк этиш керак. Бироқ уламоларимиз ўша бидъатчи билан мунозара олиб боришдан фойда бор деб билса, улар бу ишга киришарди. Шунинг учун шайхулислом Ибн Таймия «Даръ таъаруз ақл ва нақл» (3/374) китобида шундай деди: «Қасд қилинган иш шуки, улар ўз гарданидаги вазифани адо этмайдиган ёки у билан баҳслашишда фойда йўқ бўлган, балки очиқ зарар бўлган кимса билан мунозара олиб боришдан қайтарилгандир. Демак ушбу иш ҳолатга қараб турлича акс этади.
Ҳақ билан баҳс олиб боришга келсак, гоҳида у вожиб ёки бошқа бир сафар мустаҳаб бўлиши мумкин. Демак умумий олганимизда баҳсу-мунозара ҳолатлари: мақталган, қораланган, зарар, фойда, ҳақ ва ботил кўринишларига эгадир. Ботил йўлга кўра баҳс олиб боришнинг асоси ноқис илм ёки шум ниятдир. Аллоҳ таоло айтдики: «Улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашадилар!» (Нажм: 23). Ҳақ билан мунозара олиб боришнинг асли негизи эса ҳақни билиш ва унга бўлган муҳаббатдир».
Шайхулислом Ибнул Қоййим «Соваиқ мурсала» (4/1275) да шундай дедилар: «Мунозара олиб борувчи мақталган ва мазамматланган қисмларга бўлинади. Мақталган ҳолатни ўзи яна икки турга бўлинади. Мазамматланган ҳолат ҳам ҳудди шундай икки турга бўлинади. Бу ҳолатни шундай деб ёритиб берамизки, баҳслашувчи ё ҳақни биладиган ёки ҳақ талабгори ё бўлмаса ҳақни билмайдиган ёки ҳақ талабида бўлмаган одам бўлади. Ушбу ҳолатлардан учинчи (ва тўртинчиси) қоралангандир. Аввалги икки ҳолат эса, яъни кимки ҳақни биладиган бўлса, унинг мунозара олиб бориши мақталгандир. Сабаби у, агар қаршисида турган киши ҳақ талабида ва рушду-ҳидоят истагида бўлса, унинг ҳидоятига сабаб бўладиган ҳужжатни баён қилиб беради. Энди қаршисидаги кимса ҳақ истагида бўлмаса ва ҳаққа бўйин ёр бермайдиган қайсар бўлса, уни кесиб, синдириб ташлайдиган ҳужжатни баён қилиб беради. Энди рўбарўсидаги киши ҳақдаман деб ўйласа ва шу билан бирга ҳақни мақсад қилган бўлса, уни бу ҳолатдан тўхтатиб, ҳақ далилларини излашга чорлайдиган ҳужжатни баён қилиб беради.
Ботил сўзни илгари сурадиган кимса билан мунозара олиб боришдан икки фойда ҳосил бўлади:
Биринчиси: Ботилидан қайтиб, ҳаққа унаши мумкин.
Иккинчиси: Ёмонлиги ва адоватидан тийилиши, ҳамда одамларнинг кўз ўнгида унинг ботили яққол намоён бўлиши мумкин…».
Мен айтаманки: Шайхимиз, ҳафизаҳуллоҳ, бидъат аҳли билан мунозара олиб боришни, унинг кетидан келадиган фойдасига қараб ҳисоб қиладилар. Ўзим бир неча бор ушбу сўзни ўзларидан эшитганман. Бир марта мактабаларида бир рофизий билан мунозара қилаётганлари устидан чиқиб қолдим. Ҳалиги рофизийга кескин ҳужжатларни келтираётганларига гувоҳ бўлдим. Иншааллоҳ ушбу ҳолатни алоҳида бир рисола қилиб ёзарман. Демак мунозара олиб боришдан мутлақ огоҳлантирув, бу кичик толиби илмларга қаратилган эди.
[67] У Ибн Саҳл Ҳанзалийдир («Исоба» 5/168, 169). Ушбу қиссани Ажуррий «Шариа» (1/483) да ривоят қилган. Абу Бакр ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулҳамид ал-Воситий бизга шундай ҳадис айтди, Исмоил ибн Абу Ҳорис бизга шундай ҳадис айтди, Маккий ибн Иброҳим бизга шундай ҳадис айтди, Жуъайд ибн Абдурроҳман Язид ибн Хусайфадан, у киши Соиб ибн Язиддан шундай ҳадис айтди: «Умар ибн Хаттоб келди. Шунда у кишига: «Эй мўминларнинг амири, биз Қуръон таъвили ҳақида сўраб юрган бир кишига йўлиқдик». Шунда у киши: «Аллоҳим менга уни қўлга олишимга имконият бер», деди. Ровий айтадики: «Бир куни Умар одамларга нонушта бераётган эди. Шунда у кишининг олдиларига кийим ва салласи бор бир киши келди. Нонуштадан фориғ бўлгач, айтдики: «Эй мўминларнинг амири: «(Булутларни) суриб кетувчи (шамол)ларга, юк (ёмғир) ташигувчи (булут)ларга қасамки» (Зориёт: 1-2)» деди.
Умар эса: «Сен ўшамисан?» деди-да, унга яқин келиб, қўлининг елка қисмигача бўлган кийимини ечиб ташлади. Савалайверганидан салласи тушиб кетди. Шунда айтдики: «Умарнинг жони Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сочинг олинган (кал) ҳолатингда кўрганимда (яъни хаворижларга ўхшаб) албатта бошингни олган бўлардим. Унга кийимини кийдириб қўйинг. Эгарга ортингда, сўнг уни бу жойлардан чиқариб, ўзини шаҳрига етказиб қўйинг. Сўнг жарчи шундай деб жар солсин: «Собиғ илм талаб қилиб хатога тушди»». Қавми ичида ҳалок бўлгунга қадар шундай хорликда ўтди. Аслида у қавмининг саййиди эди. Ушбу қисса ва унинг исноди саҳиҳдир. Исноддаги кишиларнинг бари ишончли. Муаллифнинг шайхи ҳам ишончли. Хотиб «Тарих Бағдод» (11/315) да унга таржимаи ҳол ёзиб ўтган. Исмоил ибн Абу Ҳорис ҳақида Ҳофиз шундай деди: «Ростгўй. Абу Ҳатим, Дорақутний, Ибн Хузайма, Баззор ва бошқалар уни ишончли деб айтишди».
[68] Муслим 2466. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.
[69] Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадиснинг бир қисми (5/253). Абдурроззақ ибн Маъмарнинг йўлларидан ривоят қилинган. Абу Ғолиб шундай деяётганини эшитдим: «Азариқоларнинг (хаворижларнинг фирқаларидан бири) каллалари олиб келингач, Дамашқ кўчаларига осиб қўйилди. Абу Умома келиб, уларни кўргач, икки кўзлари ёшга тўлди. Ва айтдиларки: «Дўзах кўппаклари (уч мартта) мана булар осмон остида ўлдирилганларнинг ёмонидир. Осмоннинг остидаги энг яхши мақтул мана шулар ўлдирган кишилардир». Мен: «Ундай бўлса икки кўзингиз ёшга тўлишига не сабаб бўлди?», дедим. У киши эса: «Уларга раҳмим келганидан. Улар аҳли Исломдан эди», деди. Биз: «Дўзах аҳлининг кўппаклари деб ўз райингизни айтдингизми ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганингизмиди?», дедик. У киши: «Мен журъатлиман. Балки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман. Бир мартта эмас, икки мартта ҳам эмас, уч мартта ҳам эмас», деди. Ровий айтади: «Шундай деб бир неча бор қайтарди» (Ҳадис ҳасан даражасидадир. Абу Ғолиб (унинг исми Ҳазур) заиф бўлсада, Аҳмаднинг «Муснад»ида (5/250) Сайёр ал-Умавий у кишининг сўзлари олинади деган).
[70] «Адва исламия ала ақидати Саййид Қутб ва фикриҳ» 69-79 га қаранг.
[71] У киши розияллоҳу анҳумо улардан огоҳлантирарди ва улар билан ҳамсуҳбат бўлиш қалбни касаллантирувчи деб айтарди. Ажуррий «Шариа» (1/452) да шундай деди: Фарёбий бизга шундай хабар айтди, Абу Тақий Ҳишом ибн Абдулмалик ал-Ҳимсий бизга шундай ҳадис айтди, Муҳаммад ибн Ҳарб Абу Салама Сулаймон ибн Салимдан, у киши Абу Ҳусойндан, у киши Абу Солиҳдан, Абу Солиҳ эса Ибн Аббосдан ривоят қилади: «Аҳли ҳаво билан ҳамсуҳбат бўлма. Чунки улар билан ҳамсуҳбат бўлиш қалбни касал қилувчидир». Ҳишом ибн Абдулмаликдан ташқари исноддаги кишиларнинг бари ишончли. Ҳишом ибн Абдулмаликни ҳадиси ҳасан даражасидадир.
[72] Муслим 8-рақам остида ривоят қилган. Абу Ҳайсама Зуҳайр ибн Ҳарб менга шундай ҳадис айтди, Вакиъ Каҳмасдан, у киши эса Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши Яҳё ибн Яъмардан ривоят қилади: «Басрада қадар борасида гапирган кишиларнинг аввалгиси Маъбад ал-Жуҳанийдир. Мен ва Ҳумайд ибн Абдурроҳман ал-Ҳимярий ҳаж ёки умра сафарига отлангандик. Ўзимизга шундай деб айтган эдик: агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бирига йўлиқадиган бўлсак, у кишидан мана буларнинг қадар борасида айтаётганлари ҳақида сўраймиз. Масжид ичкарисида Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумога дуч келиб қолдик. Мен ўнг томонидан, шеригим эса чап томонидан туриб, у кишини ўраб олдик. Шеригим гап бошлашни менга қўйиб берса керак деган ўй билан шундай дедим: «Эй Абу Абдурроҳман, биз томонларда Қуръон ўқийдиган, илм излайдиган одамлар пайдо бўлган» деб уларнинг ҳолатларини эслаб ўтдим. «Бироқ улар тақдир йўқ, иш тасодифан рўй бераверади деб даъво қиладилар». У киши эса: «Ўшаларга дуч келиб қолсанг, уларга шундай деб хабар бер: Мен улардан покман улар эса мендан покдирлар. Абдуллоҳ ибн Умар қасам ичадиган Зотга қасамки, агар улардан бирини Уҳуд (тоғи)чалик тиллоси бўлиб, уни инфоқ қилса ҳам Аллоҳ таоло ундан то қадарга иймон келтирмагунича қабул қилмайди…».
[73] «Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!» (Ҳужурот: 6).
[74] Ҳозирги асрда аҳли ҳавонинг ҳаққа қарши чиқиб, уни рад этиши ва ҳақ сўзни юқори кўтарганлар ҳақида турли гап-сўзлар тарқатиши сабаб шайхимизнинг озор чекишига келсак, дарҳақиқат салафийлик йўли узра юриб ўтган аҳли сунна уламоларининг аввал ўтганлари ҳам ушбу ишлардан азият чекишган. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ «Сияр» (14/166) айтадики: «Дарҳақиқат Аллоҳга қасамки, фасод оммавий тус олиб, бидъат зоҳир бўлди ва суннат махфий қолди. Ҳақ сўзни айтувчи оз қолди. Агар бирор олим ростгўйлик ва ихлос билан сўз очадиган бўлса, унга ўша ватқдаги уламоларнинг бир қанчаси қарши чиқишиб, қаттиқ нафрат остига олишиб, жоҳилга чиқаришди. Куч ва қувват фақат Аллоҳдандир».
Имом Ибнул Қоййим «Мадариж ас-Саликин» (3/199) да шундай дейди: «Аллоҳ таоло динда басират, Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини тушуна билиш ва Ўзининг Китобини тўғри фаҳмлаш билан ризқлантирган, ҳамда одамларнинг ҳавою-нафс, бидъат ва залолатлари, ҳамда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари йўли бўлмиш тўғри йўлдан бурилиб кетишганини кўрсатиб қўйган мўмин киши, ушбу йўлдан юришни хоҳласа, ўзи учун жоҳиллар, бидъат аҳлининг камситиш ва таънаси, беписандлик билан боқишлари, одамларни ундан нафратлантириб, огоҳлантиришига замин тайёрлайверсин. Чунки уларнинг кофирлардан иборат салафлари (ушбу мўмин кишининг) йўлбошчиси ва имомига нисбатан ана шундай ёндашишган.
Энди уларни ушбу (тўғри йўлга) даъват қилиб, уларнинг йўлини ёмонлайдиган бўлса, ўша онда уларнинг қиёмати қоим бўлади. Унга тажовуз қиладилар ва сиртмоқ осиб, унга қарши отлиқ ва пиёда аскарларини ишга соладилар…».
Ва яна «Иълам ал-Муваққиъин» (2/12) да мутаассиблик фитнаси ҳақида гапириб ўтган ўринида шундай деди: «Аллоҳга қасамки бу фитна катталашгандан-катталашди. Ушбу фитна қалбларни ўзига нишон қилиб олди ва уларни кўр қилди. Ёшлар ушбу фитна асосида тарбия топиб, катта киши шундай ҳолатда кексалик ёшига етди. Ушбу фитна сабаб Қуръон ортга ташланди. Ушбу ишлар китобга битиб қўйилган Аллоҳнинг қазои-қадари билан бўлди. Ушбу фитна сабаб балою-мусибат катталашгач, энди одамларнинг аксари ундан ўзгасини билмайдиган ва ундан ўзгасини илм деб ҳисобламайдиган бўлишди. Ҳақни ўзининг олинадиган ўрнидан изловчи киши уларнинг наздида фитналанган, ҳақни бошқасидан устун қўювчи эса камситиладиган бўлиб қолди. Ўзларига қарши чиқувчи кишиларнинг йўлига сиртмоқ қўйишди ва уларга бахтсизлик етишини қаттиқ хоҳлашди. Ҳамда у кишиларга жоҳиллик, зулм ва қайсарлик ўқдонидан ўқ узишди. Ўзларининг биродарига эса шундай дейишди: «Дарҳақиқат, мен (Мусо) сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчилик авж олдиришидан қўрқмоқдаман» (Ғофир-26).
Ўзининг қадр-қимматини биладиган киши уларга қайрилиб ҳам қарамаслиги ва уларнинг ушбу йўлларига рози бўлмаслиги лойиқ бўлади. Зеро унинг учун набавий суннат байроғи юқори кўтарилган экан, енг шимариб ишга киришсинда, уларни деб ўзини танбалаб қўймасин. Ахир (бу дунё) қабрлардаги жасадлар қайта тирилиб, Аллоҳ учун халқларнинг қадамлари баб-баробар бўлиб турадиган кунгача бўлган бир соатлик лаҳзадир холос. Ўша куни ҳар бир банда нима иш қилиб ўтганига бир назар ташлайди. Ҳамда ҳақ аҳли билан ботил аҳли ўртасида ажрим юз беради…».
Аллома Маъламий «Содъ ад-дужна фий фасли ал-бидъа ан ас-сунна» китобининг 63-саҳифасида шундай деди: «Мусулмонларнинг кўпида суннатга эргашиш ва бидъатдан четлашишга бўлган ҳарислик очиқ кўриниб туради. Бироқ уларга иш чигаллаштириб кўрсатилади. Натижада эса кўплаб суннатни бидъат ва кўплаб бидъатни суннат деб даъво қилишади.
Энди бир олим чиқиб: бу суннат, бу эса бидъат, дейдиган бўлса, авом: булар уламолар, деб даъво қиладиган «дин пешволаридан» иборат ўнлаб балки юзлаблари унга қарши чиқиб, оғиз очишга қўймайдилар. Уни адашганга чиқариш ва таъна етказишни дўндирадилар. Балки уни ўлдириш ёки ҳибс этиш ё бўлмаса алоқа узишни вожиб эканига фатво ҳам берадилар. Унга, аҳли оиласига ва биродарларига зарар етказишга бел боғлайдилар. Уларга бу борада уч тоифа уламолар ёрдам қўлини чўзадилар: Ғулувга кетган олим, дунё билан фитналанган олим ва бошқа фанларга чуқур киришган бўлсада, суннатни билишда иқтисод қиладиган олим».
Мен айтаманки: Динни ҳимоясига туриб, элчиларнинг саййиди соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам ушлаган, ушбу дин омонатини ўз гарданларига олган кишиларга (ушбу ишлари) қутлуғ бўлсин. Улар аввал ўтган салафларнинг муносиб ўринбосарларидир. Шайхимиз ўшалардандирлар (шундай гумон қиламиз, Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилувчидир). Энди бу зотларга суннатни иҳё қилиш, бидъатни яксон қилиш, ҳамда барчани кўз ўнгида бидъат аҳлини шарманда қилиш борасида олиб бораётган жиҳодларидан асло тўхтаб қолмасликлари вожиб бўлади. Амаллар ниятга қараб эътибор қилинади. Хусуматчилар Аллоҳнинг ҳузурида жамланади.
[75] Дарҳақиқат ушбу қоидани рад этиб, уни ботил деб айтишган уламоларимизнинг номини юқорида эслаб ўтган эдим. Бу ерда энди анави қавм сўзига алданиб қолган киши ўзига фойда ҳосил қилиши учун уларнинг сўзини бирма-бир ёдга оламан. Аллоҳнинг Ўзи ёрдам сўралгувчидир:
Буюк шайх Абдулазиз ибн Бозга қуйидагича савол берилди: «Аҳли суннанинг бидъат аҳли ва уларнинг китобини танқид қилишдаги манҳажи ҳақида (сўрамоқчиман), уларнинг яхшилик ва ёмонликларини эслаб ўтиш вожибми ёки фақат ёмонликлари (эслаб ўтиладими)?»
Жавоб: «Аҳли илмнинг сўзларидан шу нарса маълумки, улар огоҳлантириш учун ёмон ишларни танқид қилишади ва ўша кимсалар йўл қўйган хатоларни огоҳлантирув ҳосил бўлиши учун баён қилиб ўтишади. Яхши ишларига келсак, улар маълумдир. Яхши ишлари қабул қилинади. Бироқ мақсад шуки жаҳмия, мўтазила, рофиза ва ўшаларга ўхшашларнинг хатосидан огоҳлантиришдир.
Энди улардаги ҳақни баён қилишга ҳожат тушадиган бўлса, баён қилинаверади. Бирор киши: «Уларда ҳаққа эришган жиҳатлари борми? Аҳли суннага қаерда мувофиқ келишган?», деб сўраса ва сўралаётган киши ушбу масалани билса, баён қилиб бераверади. Бироқ энг олий мақсад ва муҳим жиҳати шуки, тоинки савол берувчи ҳазир бўлиши ва уларга мойил бўлиб қолмаслиги учун уларнинг ботилини очиб беришдир».
Шайхга бошқа бир киши савол берди: «Бу ўринда мувозанат қилиш керак дейдиганлар бор. Яъники, бир бидъатчини бидъати сабаб одамлар огоҳ бўлиши учун танқид қиладиган бўлсангиз, тоинки унга зулм қилиб қўймаслик учун қилган яхшиликларини ҳам эслаб ўтишингиз керак экан».
Жавоб: «Йўқ, асло бунинг кераги йўқ, асло бунинг кераги йўқ. Шунинг учун ҳам аҳли суннанинг китобларини ўқисангиз, огоҳлантирув ирода қилинганини топасиз. Бухорийнинг «Холқ афъал ал-ибад», «ал-Адаб», «ас-Соҳиҳ», Абдуллоҳ ибн Аҳмаднинг «Сунна» китоби, Ибн Хузайманинг «ат-Тавҳид» китоби, «Род Усман ибн ад-Даримий ала аҳл ал-бидаъ» ва бундан бошқа китобларни ўқисангиз, улар бидъат аҳлининг ботил ишларидан огоҳлантириш учун асарларни келтириб ўтишади. Уларнинг қилган яхши ишини санаш учун эмас… Демак мақсад шуки: уларни қилган ботил иши-ю, яхшилигини ҳаммасидан огоҳлантиришдир. Агар кишининг қилган бидъати куфрга олиб борадиган бўлса, қилган ишининг сариқ чақалик қиймати йўқ. Барча қилган яхшилиги ботил бўлади. Агар қилган бидъати куфрга олиб бормайдиган бўлса, у киши катта хатардадир. Демак мақсад шуки, огоҳ бўлиш вожиб бўладиган хато ва оғишишларни баён қилишдир».
Шайхнинг 1413 ҳижрий йили ёз фаслида Тоиф шаҳрида бомдод намозидан кейинги уюштирган дарсларида ёзиб олинган кассетадан қоғозга туширилди.
Аллома, муҳаддис, шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳнинг «Силсила ҳуда ва нур»нинг 850-кассетасида мувозанат манҳажи ҳақидаги сўзлари. У киши билан ўтган савол-жавоб қуйидагича бўлганди:
Савол: «Эй шайхимиз, ҳақиқатда ўша биродарларимиз ёки мана бу ёшлар кўплаб нарсаларни жамлашди. Ана шулардан ушбу сўзларидир: Бидъати ва суннатга қарши курашиши маълум бўлган ёки бундай ҳолатда бўлмасада, бироқ аҳли сунна вал жамоанинг манҳажига боғлиқ масалаларда хатога йўл қўйган бидъатчи кимса ҳақида гапиришни истаган киши, у (бидъатчи)нинг қолган яхшиликларини ҳам эслаб ўтиши шарти билан гапиради. Улар ушбу ишни яхшиликлар билан ёмонликлар орасини мувозанат қилиш қоидаси деб номлайдилар. Ушбу қарашни тўғри деб биладиган баъзи кимсалар томонидан ушбу мавзуда китоб ва рисолалар ёзилди. Унда айтилишича, танқид қилишда ҳам аввалги зотларнинг манҳажидан юриш керак эмиш, яъники, яхши ишлар билан ёмон ишларни эслаб ўтиш шарт экан. Ушбу қоида амалда мутлақ қўлланадими ёки ушбу қоида қўлланилмайдиган ўринлар ҳам борми? Сиздан, Аллоҳ таоло сизга барака ёғдирсин, ушбу масалани муфассал ёритиб беришингизни хоҳлаймиз».
Жавоб: «Тафсилот шуки: Барча яхшилик салафларга эргашишликдадир. Салафлар ушбу ишни қўллашармиди?»
Савол: «Шайх, Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу-ҳимоясида сақласин, улар баъзи (ушбу масалада келган) ўринларни далил қилиб келтиришяпти. Мисол учун имомларнинг баъзи шиалар ҳақида айтган сўзи: фалончи ҳадисда ишончли, рофизийдир, ярамас. Шунга ўхшаш баъзи ўринларни далил қилиб келтиришяпти. Ушбу бобда келган минглаб далилларга қарамасдан, ушбу қоидаларига тўлалигича амал қилинишини хоҳлашяпти. (Ушбу далиллардан мисол учун): Каззоб, ҳадиси олинмайди, аблаҳ?»
Жавоб: «Бу бидъатчиларнинг йўлидир. Ҳадис илмида олим бўлган киши солиҳ, олим ва фақиҳ бўлган бошқа бир киши ҳақида гапириб туриб, ҳифзи ёмон эди деб айтса, бироқ у мусулмон эди, солиҳ, фақиҳ, шаръий ҳукмларни истинбот қилишда у кишига қайтиларди, деб айтадими?! Аллоҳу Акбар. Ҳақиқатда ушбу юқоридаги қоида жуда муҳим бўлиб, бир қанча фаръий масалаларни ўз ичига олгандир. Хоссатан ҳозирги замонда.
Бир инсон бошқа бир мусулмонни хатосини баён қилиш ўрнида, бунга ҳожат тушадими ёки йўқми, бир маъруза ташкил қилиб, унинг қилган яхши ишларини бошидан охиригача гапириб бериш керак экан-да?! Аллоҳу Акбар. Жуда ажабланарли, Аллоҳга қасамки, жуда ажабланарли ҳолат» – шайх шу ўринда таажжубланганларидан куладилар.
Савол: «Улар далил қилиб келтирадиган баъзи ўринларидан мисол учун: Имом Заҳабийнинг «Сияр Аълам Нубала»даги сўзлари ёки яна бошқа китоблардаги сўзлар. Шайхимиз ушбу ишларда фойда бор деган маънога йўйиб қўяркансиз. (Уларни ушбу қоидаларини) киши мисол учун ҳадис бобида мусулмонлар эҳтиёжманд бўладиган фойдаларни қўлга киритиш деган маънога йўяркансиз?»
Жавоб: «Эй устоз, бу ахир одоб бериш бобику. Гап мункарни инкор қилиш ва маъруфга буюриш масаласида кетяпти. Яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан кимки мункар ишни кўрса, уни ўзгартирсин…», дедилар. Энди мункарни ўзига ўхшаш бир мункар билан инкор қиласанми?! Нима эмиш, яхшиликларини айтиш керакмиш?!»
Савол: «Ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен қандоқ ҳам ёмон хутба ўқувчи (маъруза қилувчи) экансан», дедиларда ва сен фалон, фалон ишларни қиларкансан, дедилар, деб айтишади. Яна ушбу мавзудаги ажабланарли ишларидан, айтишадики: Роббимиз азза ва жалла маст қилувчи ичимлик ҳақида айтган ўрнида унинг фойдаларини ҳам айтиб ўтдику?»
Жавоб: «Аллоҳу Акбар, улар фитна истагида ва таъвил илинжида муташобиҳ далилларга эргашишяпти. Субҳаналлоҳ! Мен уларда бизда йўқ бўлган нарсаларни кўряпман».
Фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзонга, жамоатлар ҳақида бир қанча саволлар йўллангач, қуйидаги савол ҳам берилди: «Яхши эй шайх, демак улардан қилган яхшиликларини эсга олмай огоҳлантираверасиз? Ёки яхшиликлари ва ёмонликларини айтиб ўтасизми?»
Жавоб: «Уларни қилган яхшиликларини ёдга олишингни маъноси шуки: Сен уларни ҳаққига дуо қилган бўласан. Йўқ, (қилган яхшиликларини) айтмайсан. Улар йўл қўйган хатони айт, бўлди. Чунки сенга уларни қилган ишларини дарс қилиб ўрганишинг ва уни тўғирлашинг топширилмаган… Балки сенга, тоинки улар тавба қилиши ва бошқалар улардан ҳазир бўлишлари учун улар йўл қўйган хатони баён қилиш топширилган. Энди қилган яхши ишларини эслаб ўтадиган бўлсанг, улар: «Аллоҳ таоло сенга мукофотингни тўла қилиб берсин. Бу айни биз хоҳлаган нарсаку…», дейдилар».
Фазилатли шайхнинг 1413 ҳижрий йили ёз фаслида Тоиф шаҳрида уюштирган «Тавҳид» китобининг учинчи дарсида ёзиб олинган кассетадан қоғозга туширилди.
Фазилатли шайх Муҳаммад ас-Салмонга қуйидагича савол берилди: «Салафларнинг манҳажида бидъатчи ҳақида гапирилаётганда яхшилиги ва ёмонликлари ўртасини мувозанат қилиш (баланс қилиш) шарт қилинадими?»
Жавоб: «Шуни билгилки, Аллоҳ таоло бизга ҳам, сенга ҳам, қолаверса барча мусулмонларга тавфиқ берсин, саҳобалар ва уларга гўзаллик билан эргашган зотлардан иборат салаф-солиҳларнинг бирорталаридан бидъат аҳли ёки бидъат аҳлини дўст тутаётганлар ёки уларни дўст тутишга чорлаётганларнинг бирортасини улуғлашлик ворид бўлмаган. Чунки бидъат аҳлининг қалби касалдир. Уларга ўралашиб юрган ёки улар билан боғлнаётган кишига уларнинг бедаво касаллари етиб қолишидан чўчилади. Чунки касаллик соғлом одамга юқади. Аксинча эмас (яъни соғлом одамдан касаллик юқмайди). Бидъат аҳлининг барчасидан ниҳоятда ҳазир бўлмоқ лозим. Узоқ бўлиш ва алоқа узиш вожиб бўлган бидъат аҳлига мисол: Жаҳмий, рофизий, мўтазила, мотурудий, хавориж, сўфий ва ашъарийлар. Ҳамда салафларнинг йўлидан оғган тоифалардан иборат залолат йўлидагилар. Мусулмонга улардан ҳазир бўлиши ва (бошқаларни ҳам) улардан огоҳ этиши лозим бўлади. Аллоҳ таоло Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у кишининг оилаларига салавоту-саломлар йўлласин».
Фазилатли шайх Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Луҳайдон (юқори қозилик мажлиси раиси ҳамда кибор уламолар ҳайъати аъзоси).
Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Луҳайдонга Риёз шаҳрида «Манҳажнинг саломат эканлиги, нажот топишга далилдир» номи остида ўтган маърузаларида қуйидагича савол йўлланди: «Фазилатли шайх, бидъат ва залолат аҳлидан огоҳлантиришда, инсоф ва адолат қилиш керак деган даъво билан бидъатчининг яхшиликларини эслаб ўтиш, уларга мақтов айтиш ва уларни кўтар-кўтар қилиш аҳли сунна вал жамоанинг манҳажиданми?»
Аллома шундай дедилар: «Жоҳилиятдаги Қурайшни ва ширкка ботганлар раҳнамоларини яхши ишлари йўқмиди? Қуръонда қилган яхшиликларини бирортасини бўлса ҳам зикри ўтдими?
Улар меҳмонни иззат-икром қилишарди. Араблар жоҳилиятда меҳмонни иззат-икром қилишарди. Қўшничилик ҳақларига риоя қилишарди. Шу билан бирга Аллоҳ жалла ва алага итоатсизлик қилганларнинг бирор фазилати зикр қилинмади.
Бу ўриндаги масала, яхшилик ва ёмонликларни санаш масаласи эмас. Балки келаётган хатардан огоҳлантирув масаласидир. Бирор киши (бу борада) изланиб кўрмоқчи бўлса, Аҳмад ибн Ҳанбал, Яҳё ибн Маъин, Али ибн Мадиний ва Шуъба каби имомларнинг сўзларига қарасин.
Улардан бирорталари каззоб деб танқид қилишган кишиси ҳақида, бироқ у хусни-хулқ, саҳоватпеша ва кечалари кўп таҳажжуд ўқирди деб айтишармиди?!
Ўша зотлар (бидъат аҳлига) ўралашиб юрибди ёки буни ғафлат босиб қолган деб айтган кишилари ҳақида, бироқ унда фалон ва фалон яхши хусусиятлари бор деб айтишармиди?! Йўқ, алсо. Унда нима учун бугунги кунда одамлардан бирор кишидан огоҳлантирилган вақтда, бироқ унда бундай ва мана бундай яхши жиҳатлари ҳам бор деб айтилишлиги талаб қилиняпти?!
Булар жарҳ ва таъдил қоидаларидан жоҳил қолган ва фойдани амалга ошириш, ҳамда уларни чиппакка чиқишидан огоҳлантириш сабабларини билмайдиган кишининг даъволаридир».
Фазилатли шайх, аллома Абдулмуҳсин ибн Ҳамад ал-Аббод (Мадинадаги жомеъа ал-исломия раисининг собиқ ноиби ва масжид ан-Набавий мударриси).
Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббодга (20/11/1416 ҳижрий йил) жума куни «Сунан Насоий» дарсида, масжид ан-Набавий студиясида 18942-рақам остидаги кассетада қуйидагича савол йўлланди: «Мен одамлар огоҳ бўлишлари учун бир бидъатчини танқид қиладиган бўлсам, унга зулм қилиб қўймаслик учун унинг ҳасанотларини ҳам эслаб ўтишим салафлар манҳажиданми?»
Жавоб: «Йўқ, йўқ. Вожиб бўлмайди. Бидъатдан огоҳлантирган бўлсанг, уни эслаб ўтган бўлсанг ва ундан огоҳ этган бўлсанг бўлди. Ана шу талаб қилинган ишдир. Сен ҳасанотларни жамлаб, уни ёдга олишинг лозим бўлмайди. Балки кишига лозим бўлган иш, бидъатни эслаб ўтади ва ундан огоҳлантиради, ҳамда унга алданиб қолмайди».
Яна (15/5/1417 ҳижрий йили) масжид ан-Набавий студияси 19782-рақам остидаги кассетасида шайхга қуйидагича савол берилди: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Муовия розияллоҳу анҳу ҳақидаги ушбу қовллари: «У қашшоқдир, уни мол-давлати йўқ. Абу Жаҳм эса: Асони елкасидан ҳеч қўймайди». Ушбу ҳадисда танқид бобида ҳасанотларни эслаб ўтишни вожиб эмаслигига далолат борми?»
Жавоб: «Ҳа, бу ерда (шунга) далолат бор. Чунки бу ерда масала унинг фойдали ва зарарли жиҳатларининг барчасини билиш масаласи эмас. Балки бу ишдаги муҳим жойи, ундан юз буриб, қайрилиб кетишга ундайдиган ушбу нуқталардир. Чунки мақсад ҳам шудир. Киши унинг қилган яхши ишларини излаб кўргач кейин зикр қилишлиги, унинг қилган яхшиликлари бормикин ёки йўқмикин дегандан мақсад нима ўзи… ундай бўлмайди».
Мен айтаманки: Булар ушбу қоидани ботил эканлигини айтиб ўтишган асримиз уламоларининг баъзилари эди. Ботил аҳли ушбу қоидани аҳли илм залолатга оғган деб айтишган имомларига қалқон қилишни хоҳлашди. (Ушбу қоидани ботил эканлигини баён қилганлардан бири) Шайхимиз, ҳафизаҳуллоҳдир. Кўплаб ёшлар уларнинг ҳақиқий ҳолатларини билишгач, ўзларига теккан ўқни ушбу уламоларга ҳам отишни хоҳлашди. Ушбу қоидани ўйлаб топишган ҳам эдики, уламолар уларнинг қилаётган ишларини зимдан кузатиб боришаётганини билишди. Аллоҳ таоло уларга мукофотларини тўла қилиб берсин.
[76] Ҳарвий «Заммул калом ва аҳлиҳ» (4/223)да Амр ибн Алига бориб етадиган санад билан ривоят қилади. Аффон бизга шундай хабар айтди: «Мен Исмоил ибн Алиянинг олдида эдим. Шунда бир киши ҳадис айтди. У киши (Исмоил ибн Алийя) эса: «Ундан ҳадис ривоят қилма, у ишончли эмас», деди. Ҳалиги киши: «Дарҳақиқат уни ғийбат қилдингиз!», деди. Исмоил эса: «Мен уни ғийбат қилганим йўқ. Бироқ унга, у ишончсиз деб ҳукм қилинган», деди».
Ушбу китобнинг (3/310) саҳифасида Абу Зуръа Димашқийга бориб тақаладиган санад билан ривоят қилинади. У киши айтадики: «Абу Масҳарни шундай деяётганларини эшитдим: «Ушбу (бўлиб ўтган воқеа)ни ғийбат деб ўйлайсизми?», деганимда у киши: «Йўқ», дедилар».
Ибн Заманин «Усул Сунна» 293-саҳифасида айтадики: «Аҳли сунна залолатга оғган ҳаво аҳлини айблаб келади ва улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтаради. Уларнинг фитнасидан (одамларни) қўрқитиб, режаларидан хабардор қилиб келади. Ушбу ишни уларни ғийбат қилиш ва уларга таъна етказиш деб билмайди».
Ибн Ражаб «Фарқ байна насиҳа ва таъйир» китобининг (2/407) саҳифасида шундай дейди: «Бидъат, залолат ва ўзларини, аслида ундай бўлмасаларда, уламоларга ўхшатадиганларга иқтидо қилиб қолинишдан огоҳлантирган ҳолатда уларни ҳолатларини баён қилиш ва айбларини очиб бериш жоиз бўлади».
[77] Наср ибн Закарийё «Сияр» (10/518) да келганидек айтадики: «Муҳаммад ибн Яҳё Заҳлийни шундай деяётганларини эшитдим. У киши эса: “Яҳё ибн Маъинни шундай деяётганларини эшитдим», дейди. У киши (Яҳё ибн Маъин) айтдики: «Суннатни ҳимоя қилиш Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам афзалдир». Мен Яҳёга: «Бир киши молини сарфлаб, ўзини машаққатга қўйиб жиҳод қилса ҳам, бу ундан афзалми?!», дедим. У киши эса: «Ҳа, бир неча баробар (афзал)», деди».
Мен айтаманки: Умар розияллоҳу анҳу айтганидек, бидъат аҳли суннат душманидир. Уни душмандан ҳимоя қилиш эса жиҳоддир.
Ибн Таймия «Мажмуъ фатава» (28/231) саҳифада шундай деди: «Бидъат аҳлига раддия берувчи мужоҳиддир. Яҳё ибн Яҳё айтгандиларки: «Суннатни ҳимоя қилиш жиҳоднинг энг афзалидир…».
[78] Шайхулислом Ибн Таймия «Фатава» (28/231)да шундай деди: «Агарда Аллоҳ таоло ўшаларнинг зарарини даф қиладиган кишини қоим қилмаганида, албатта дин фасодга юз тутган бўларди. Чунки у (бидъатчи)нинг фасоди уруш эълон қилган душман босиб олишидаги фасоддан ҳам улканроқдир. Мана бу (босқинчи душман)лар эгаллаб олишганда ҳам, озгина миқдордагисини ҳисобга олмаганда, қалб ва қалбдаги динни бузолмайди. Аммо анавилар (бидъат аҳли) аввал бошдаёқ қалбни бузиб юборади».
Ибнул Қоййим «Мадариж Саликин» (1/327)да шундай деди: «Салафлар ва имомлар бидъатчиларни ниҳоятда қаттиқ инкор қилишди. Ернинг турли бурчакгида бидъат аҳлини номма-ном барилла айтишди. Уларнинг фитнасидан ниҳоятда қаттиқ огоҳлантириб ўтишди. Бу ишни шундай ортиғи билан адо этишдики, ҳатто фаҳш, зулм ва тажовуз ишларига бунчалик қаттиқ инкор қилишмади. Зеро бидъатнинг зарари, динни бузиши ва динга зид келиши ана у ишлардан (фаҳш, зулм ва тажовуздан) қаттиқроқдир».
[79] Оли Имрон: 71.
[80] Ҳадисни ушбу лафз билан имом Аҳмад ўзининг «Муснад»ида (3/94) ривоят қилган. Ҳадис санадида Шаҳр ибн Ҳавшаб бор. Аҳли илмнинг сўзларининг саҳиҳига кўра, у заифдир. «Силсила ал-аҳадис ас-соҳиҳа» (3312)га қаранг. Ҳадиснинг саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилингани Бухорий (1456), Муслим (2669)да Абу Саид розияллоҳу анҳудан қуйидаги лафз билан ривоят қилинган: «Албатта ўзларингиздан олдингиларни йўлига қаричма-қарич, зирома-зиро (узунлик ўлчови) эргашиб кетасиз. Ҳатто калтакесак инига юрадиган бўлишса, сиз ҳам унга албатта юрасиз». Биз: «Эй Росулуллоҳ, яҳуд ва насороларни (назарда тутяпсизми)», дедик. У киши эса: «(Бўлмаса) ким?», дедилар. Бухорий ушбу лафз билан ривоят қилди.
Мен (Абу Ҳаммам) айтаманки: ушбу рисолага қисқа изоҳ киритиш (4/7/1428 ҳижрий йил) Маккаи Мукаррамада пешин вақтида ўз ниҳоясига етди. Аллоҳ таоло ушбу рисолани мушарраф айласин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилалари ва барча саҳобаларига салавоту-саломлар йўлласин. Барча мақтовлар оламларнинг Роббиси Аллоҳ учундир.
Ассламу аьлайкум Аллох сизларга ёрдам берсин. ушпу китобниң Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф арапчасини юборип койсаңгизлар.
Wa alaykumussalam wa rohmatullohi va barokatuh!
Bu risola asli shayx Robe al-Madxaliy hafizahullohning muhozaralari. Unga al-Bayzoniy izohlar kiritgan. Kitob tarjima qilinganda nashrdan chiqqan aslidan tarjima qilingan edi. Arab tilidagi sahifalardan muhozaraning tafrig`ini topdik. Izohlari bilan topolmadik. Shayxni ovozlarini ushbu bog`lamadan tinglashingiz mumkin: http://www.rabee.net/ar/sounds.php?cat=7&id=276