Талоқ қилинган хотин қандай қайтарилади?
Талоқ қилинган хотин қандай қайтарилади?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Агар эркак киши хотинини бир ёки икки талоқ қилган бўлса ва идда муддати ҳали тугамаган бўлса (идда муддати – учта ҳайз муддатининг тугаши ёки ҳомиладор аёл учун боланинг туғилиши), унда эр ўз хотинини: «Мен сени қайтариб олдим» ёки «Мен сени сақлаб қолдим» каби сўзлар билан қайтариб олиши мумкин. Бу билан никоҳ саҳиҳ ҳисобланади. Ёки у хотинини қайтаришни ният қилган ҳолда бирор амални қилиши мумкин. Масалан, никоҳни қайта тиклаш мақсадида у билан жинсий алоқа қилишлик. Бу билан ҳам никоҳ қайта тикланади.
Ушбу масаладаги суннат, никоҳни қайта тиклаётгани ҳақида гувоҳларни ҳозир қилишликдир. Яъни иккита эркак гувоҳни чақиришлик. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига мувофиқдир:
«Энди қачон (талоқ қилган аёлларингизнинг идда) муддатлари битиб қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар (яъни қайта никоҳлларингизга олинглар) ёки яхшилик билан (яъни, ҳаққи маҳрларини бериб) ажрашинглар. Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда) ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар» (Талоқ: 2).
Мана шу тарзда никоҳ қайта тикланади.
Агарда биринчи ёки иккинчи талоқдан сўнг аёлнинг идда муддати тугаса, унда янги никоҳ тузиш керак бўлади. Бу ҳолатда унинг ҳолати бошқа эркаклар ҳолати билан бир хил бўлади: у аёлнинг валийсидан ва аёлнинг ўзидан қўлини сўрайди. Қачонки аёл ва унинг валийси рози бўлса, улар аёлни қондирувчи маҳр ҳақида келишишади. Сўнг икки адолатли гувоҳ олдида никоҳ тузилади.
Агарчи у эркак хотинига охирги, яъни учинчи талоқни берган бўлса, унда хотини унга ҳаром бўлади. Аёл бошқа эркак билан шариатга мувофиқ никоҳ тузиб, у билан жинсий алоқада бўлиб, кейин эса у билан ажралса: ёки талоқ қилса, ёки вафот этганидан кейингина аввалги эри билан никоҳ тузиши мумкин бўлади. Чунки Аллоҳ таоло айтадики:
«Энди агар уни (учинчи марта) талоқ қилса, у аёл то бошқа эр билан турмуш қурмагунича аввалги эрига ҳалол бўлмайди» (Бақара: 230).
Эркак учун бошқа эркак билан унинг аввалги хотинига уйланиши, кейин эса талоқ қилишини келишиши ҳаром бўлади. Бу каби амал гуноҳи кабиралар сарасига киради. Бундай никоҳ аёлни аввалги эри учун ҳалол қилмайди. Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи эрни ҳам, ўзининг никоҳи билан аёлни аввалги эри учун ҳалоллаб берган иккинчи эрни ҳам лаънатлаганлар.
Қаранг: Шайх Абдулазиз ибн Бознинг «Фатава ат-толақ» китоблари (1-жилд, 195–201 саҳифа).
Манба: Тавҳид форуми
Bidaat taloq degani nima?
Ассалому алайкум, турмуш уртогим менга бир марта талок деган эдилар, хозирда мен бошка мамлакатда ишлагани кетганман улани розилиги билан, мендан ажрашмасдан у киши никохларига бошка олганлар , сенга талок айтганман деб бахона килмокдалар, мен хали хам никохларида хисобланаманми?
Ассалому алайкум, оилалиман турт фарзандим бор оилам билан ахилман, бир йил олдин аввалдан таниш булган турт фарзандли аёлни эри талок бериб кетиб колган эди. Мен уни иккинчи хотин килиб никохимга олган эдим. Иккинчи хотиним гохида келишмовчилик, етишмовчилик булса мендан талок сураб асабимни бузишни бошлайдиган одат чикарди. Икки кун олдин яна шу холат кайтарилган эди мен жахл устида талоксан девордим. яна асабимга тегиб уч талок беринг деб турволди. Мен хам паст кемай уч талоксан девордим. Энди бошим котиб колди. Энди иккинчи хотиним бошка эркак никохига утиб ва ундан талок олгандан кейин мен яна кайтадан никохлаб олсам халол буладими.
асалому алайкум, аввалам бор минг марта узр безовта килганимга, хурматли хазрат сизга саволим шуки эрим манга кечкурун ичиб келиб 2 марта «уч талок буб кет» деб айтди, енимда 7 ёщли углим бор эди, бу гапини ман аник эшитдим, энди бунга йул борми? булса кандай? 2 саволим биз хозирда бирга бир хонадонда яшаябмиз лекин гаплашмаймиз бу тугрими?
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Ором, агарда эрингиз сизга бир марта талоқ берган бўлсалар, бу дегани ҳозирда сиз эрингизнинг хотини ҳисобланмайсиз.
Ҳурматли Asad, юқорида келтирилган манбаларга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
Ҳурматли sayohat, уламоларнинг қувватлироқ қавлига кўра биттада уч талоқ қўйиш бидъат талоқ бўлиб, бунда бир талоқ тушади. Иккинчи саволингизга келсак, идда вақти тугагунича, жинсий яқинлик қилмаган ҳолда, бир уйда у эрингиз билан яшасангиз бўлади.
Валлоҳу аълам.
ХУРМАТЛИ хазрат бундан 8 йил олдин хам эрим талок куйган эди ва биз никох укитган эдик факат аник эсимда йук уч талок еки проста талок? бу холат кайта никох укитишга халал бермайдими? яна саволим идда муддати канча, жавоб учун олдиндан катта рахмат сог саломат булинг
Аввало, ҳазрат деганда бирор аҳли илмга мурожаат қиляпман деган гумонда бўлсангиз, биз ундайлардан эмасмиз.
Иккинчидан, бу каби талоқ масалалари интернет орқали эмас, балки эр-хотин бирга илм аҳлининг ҳузурида ҳал қилади. Шунинг учун сизга тавсиямиз эр-хотин биргаликда ишончли илм аҳлига мурожаат қилинг.
Учинчидан, идда муддати уч ҳайз муддати бўлади. Бунга далил Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисдир: «Барира уч ҳайз муддати идда сақлашга буюрилди» (Ибн Можа (2077) ривояти).
Валлоҳу аълам.
Ассалому алакум соволим бориди,3 талака йул борми ачик устида аетилса 3 талок утадими олдиндан нияат еугиди сиздан илтимос аник жовобни кутаман
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, яна сизларни безовта килдим,биз эр хотин Мусулмонлар идорасининг фатво булимига борган эдик, бизага йул бор келселар никох укиб куямиз дейишди хеч кандай идда муддатисиз, шу тугрими? мани кунглимда шубха бор, кейин бу сузларни гунохи болларга ёки бирор кишига урмайдими? илтимос нима килишими билмаябман? ярашишга куркябман
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Ислом, саволингиз ҳақида юқорида айтиб бўлинди. Келтирилган маълумот ва манбаларга мурожаат қилинг.
Ҳурматли sayohat. Иддага бошқа эрга тегаётганда риоя қилинади. Ўз эрингиз сизни қайта никоҳига олмоқчи бўлса (учинчи талоқдан кейин бўлмаган шарти билан) сизни идда муддатингиз тугашини кутмайди. Ўз эрингиз билан никоҳни янгиламоқчи бўлсангиз, идда муддати тугамаган бўлса бошқача никоҳ тикланади, идда муддати тугаган бўлса бошқача. Мана шу жиҳатига эътибор бериш талаб қилинади. Эрингиз сизни қайдай никоҳига қайтара олиши мумкинлиги ҳақида юқоридаги мақолани ўқиб чиқинг.
Ота-она қилган иши учун Аллоҳ таоло фарзандларга бало юбормайди. Аллоҳ таоло айтадики: «Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни, гуноҳини) кўтармас» (Исро: 15).
Валлоҳу аълам.
ассалому алайкум, жавоб учун катта рахмат, кунглим жойига тушди, сог саломат, фарзандларини рохати куриб узок умр курилар, яхшилигилар жавоби бизадан кайтмаса худодан кайтсин