Талоқ қилинган хотин қандай қайтарилади?

Талоқ қилинган хотин қандай қайтарилади?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Агар эркак киши хотинини бир ёки икки талоқ қилган бўлса ва идда муддати ҳали тугамаган бўлса (идда муддати – учта ҳайз муддатининг тугаши ёки ҳомиладор аёл учун боланинг туғилиши), унда эр ўз хотинини: «Мен сени қайтариб олдим» ёки «Мен сени сақлаб қолдим» каби сўзлар билан қайтариб олиши мумкин. Бу билан никоҳ саҳиҳ ҳисобланади. Ёки у хотинини қайтаришни ният қилган ҳолда бирор амални қилиши мумкин. Масалан, никоҳни қайта тиклаш мақсадида у билан жинсий алоқа қилишлик. Бу билан ҳам никоҳ қайта тикланади.

Ушбу масаладаги суннат, никоҳни қайта тиклаётгани ҳақида гувоҳларни ҳозир қилишликдир. Яъни иккита эркак гувоҳни чақиришлик. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига мувофиқдир:

«Энди қачон (талоқ қилган аёлларингизнинг идда) муддатлари битиб қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар (яъни қайта никоҳлларингизга олинглар) ёки яхшилик билан (яъни, ҳаққи маҳрларини бериб) ажрашинглар. Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда) ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар» (Талоқ: 2).

Мана шу тарзда никоҳ қайта тикланади.

Агарда биринчи ёки иккинчи талоқдан сўнг аёлнинг идда муддати тугаса, унда янги никоҳ тузиш керак бўлади. Бу ҳолатда унинг ҳолати бошқа эркаклар ҳолати билан бир хил бўлади: у аёлнинг валийсидан ва аёлнинг ўзидан қўлини сўрайди. Қачонки аёл ва унинг валийси рози бўлса, улар аёлни қондирувчи маҳр ҳақида келишишади. Сўнг икки адолатли гувоҳ олдида никоҳ тузилади.

Агарчи у эркак хотинига охирги, яъни учинчи талоқни берган бўлса, унда хотини унга ҳаром бўлади. Аёл бошқа эркак билан шариатга мувофиқ никоҳ тузиб, у билан жинсий алоқада бўлиб, кейин эса у билан ажралса: ёки талоқ қилса, ёки вафот этганидан кейингина аввалги эри билан никоҳ тузиши мумкин бўлади. Чунки Аллоҳ таоло айтадики:

«Энди агар уни (учинчи марта) талоқ қилса, у аёл то бошқа эр билан турмуш қурмагунича аввалги эрига ҳалол бўлмайди» (Бақара: 230).

Эркак учун бошқа эркак билан унинг аввалги хотинига уйланиши, кейин эса талоқ қилишини келишиши ҳаром бўлади. Бу каби амал гуноҳи кабиралар сарасига киради. Бундай никоҳ аёлни аввалги эри учун ҳалол қилмайди. Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи эрни ҳам, ўзининг никоҳи билан аёлни аввалги эри учун ҳалоллаб берган иккинчи эрни ҳам лаънатлаганлар.

Қаранг: Шайх Абдулазиз ибн Бознинг «Фатава ат-толақ» китоблари (1-жилд, 195–201 саҳифа).

Манба: Тавҳид форуми

Abdulloh

Abdulloh

Assalamu alaykum, qilayotgan ishlaringizdan Alloh rozi bulsin va jannatifirdavs bilan taqdirlasin!
Qoriakalar meni bir narsa qiziqtirayapti, birdaniga uch taloq qo’yish bo’lgan degan «ulamolar» ham bor ekan. Ular shunday deyishayaptiki ilgari birdaniga uch taloq bo’lgan lekin hozirgi kunda ajralishlar ko’pligi tufayli uch taloq desa ham bir taloq hisob bo’lishiga ruhsat berishgan degan gapni o’qigan edim.
Iltimos manashu masalani tushuntirib bersalaringiz!
Jazakallohuxoyron.

Муслим

Муслим

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми?
Савол: Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми? Агар тушса бир талоқ бўладими ёки уч талоқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Бидъат талоқ бир неча хилдир. Улардан бири хотинни ҳайз ёки нифос (туғруқ қони) кўраётгани маҳал ёхуд (ҳайз ёки нифос қони тугагач) жинсий алоқа қилмай поклик даврида талоқ қўйишдир. Бундай пайтда талоқ қўйиш билан, тўғриси, талоқ тушмайди. Бидъат талоқларнинг яна бири, хотинни бирданига уч талоқ қўйишдир. Уламоларнинг қувватли қавлларига кўра бундай пайтда бир талоқ тушади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6542–2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Руслан

Руслан

Бир талоқ,икки талоқ ҳақида аниқ маълум керак эди. Масалан, бир марта талоқсан, деган эр, ўша хотинини қандай қилиб икки талоқ қилади? Яъни иккинчи талоққача ўртада никоҳ ўқилиши керакми? Дейлик, бир марта талоқ қилган бўлса, ва орада ойлар ўтиб, ҳали қайта ярашмаган хотинига яна бир марат талоқ қилдим деса – бу икки талоқ бўладими? Бу ўринда мантиқ қаерда қолади – ахир бир талоқдан кейин номаҳрам бўлган хотинини талоқ қилишга у эрнинг ҳаққи ҳам ваколати ҳам қолмайди-ку? Уч талоқ нима? Яъни уч талоққа етиш учун уч марта никоҳ ўқиб, уч марта ўртага талоқ тушиши керакми? Жавоблар учун катта раҳмат

Руслан

Руслан

1. Халқ орасида баъзи жойларда Тўққиз талоқ деган гаплар ҳам юради. Бу нима бидъатми ва ёки хурофотми? Чунки исломда ҳеч қаерда кўзим тушмади ва аслида 9 талоқ нимани англатишини билолмадим. Бу ўзи бор нарсами?
2. Талоқ тушгандан кейин узоқ йиллар бир уйда яшаб, лекин жимо қилмай, зинодан тийилиб яшаб келган эр-хотин яна қандай ярашиб кетиши мумкин? Дейлик, ҳалиги аёл ҳаётида иккинчи эр кўришни уят санаса ва эри ҳам собиқ хотини билан ярашишни истаса, улар қандай қилиб яна ҳалол жуфт бўла олишади?
3. Сунний одам талоқ бобида Шиа қоидаларига риоя қилиши мумкинми? Бундай талоқдан кейин яна эски хотини билан қайта никоҳдан ўтса, ҳалол бўладими?

Administrator

Administrator

Руслан ёзади:

Хотинни идда тугамасидан қайтарилмай туриб ёки янги никоҳ бўлмай туриб талоқ қилинса талоқ тушмайди.

Руслан ёзади:
1. Халқ орасида баъзи жойларда Тўққиз талоқ деган гаплар ҳам юради. Бу нима бидъатми ва ёки хурофотми? Чунки исломда ҳеч қаерда кўзим тушмади ва аслида 9 талоқ нимани англатишини билолмадим. Бу ўзи бор нарсами?

Биз ҳам бу ҳақида эшитмаганмиз. Ким бундай талоқ бор эканини эътироф қилса, далил келтирсин.

Руслан ёзади:
2. Талоқ тушгандан кейин узоқ йиллар бир уйда яшаб, лекин жимо қилмай, зинодан тийилиб яшаб келган эр-хотин яна қандай ярашиб кетиши мумкин? Дейлик, ҳалиги аёл ҳаётида иккинчи эр кўришни уят санаса ва эри ҳам собиқ хотини билан ярашишни истаса, улар қандай қилиб яна ҳалол жуфт бўла олишади?

Талоқ тушганидан кейин агар эр хотинини идда муддатида қайтариб олмаса, идда тугагач бир уйда яшаб юришлари ҳалол бўлмайди. Чунки улар бир-бирларига бегона номаҳрам ҳукмида бўлишади. Агар шундай ишга кўл урилган бўлса, дарҳол буни бас қилиб алоҳида яшашлари керак ва Аллоҳга тавба қилишлари керак бўлади.
Энди агар эр аввалги хотини билан яна никоҳ қурмоқчи бўлса, у бунга аёлнинг валийсидан ва аёлдан розилигини олади. Қачонки аёл ва унинг валийси рози бўлса, улар аёлни қондирувчи маҳр ҳақида келишишади. Сўнг икки адолатли гувоҳ олдида никоҳ тузилади.

Руслан ёзади:
3. Сунний одам талоқ бобида Шиа қоидаларига риоя қилиши мумкинми? Бундай талоқдан кейин яна эски хотини билан қайта никоҳдан ўтса, ҳалол бўладими?

Сунний одам аҳли суннанинг саҳиҳ-соғлом қавлларига эргашиб, бидъат аҳлининг китобларини тарк қилиши вожиб бўлади.
Валлоҳу аълам.

zuhrıddın

zuhrıddın

as-al er xotını bılan janjallashgan vaktda uch talok cuzını ıshlatmasada lekın 2-3 bora taloksan desa shu 15 dakılı janjal orasıda bunday xolatda nıma kılısh kerak..bunıng xukmı nıma buladı?

Aysulu

Aysulu

Assalom aleykum ua rahmatullohu ua barakatuh menga erim 1 taloq berdi idda bitkach qayta yarashmasak 3taloq tushadimi?

Administrator

Administrator

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Йўқ, уч талоқ тушмайди. Келажакда у кишига қайта турмушга чиқишингиз мумкин.

Aysulu

Aysulu

Assalom aleikum rahmat javobingiz uchun bunchalik tez javob olaman deb oilamagandim

Aysulu

Aysulu

Mani yana bir savolim bor edi erim manga taloq bergandan keyin meni oz ota onamning uyiga yubordi iddangni shuyoqda tut dep shu tog’rimi? Sms yozsam agar yana yozadigan bo’lsang uch taloq qilaman dep qorqitti smsta shu tog’rimi agar tog’ri bo’lsa taloq tusharmidi? Rahmat sizga Olloh rozi bo’lsin

Administrator

Administrator

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биз билган нарса шуки, ҳозирда эрингиз сиз учун бегона ҳисобланади. У кишига смс хабар юбориш, қўнғироқ қилиш ва ҳоказо амаллар сиз учун жоиз бўлмайди, зарурат юзасидан бу ишга қўл уришингиз бундан мустасно.
Эрингиз талоқ қилиши билан қўрқитишига келсак, талоқ бўлган аёлни никоҳига қайта олмай туриб талоқ қила олмайди. Сиз у кишининг хотини ҳисобланмайсиз.
Бидъат талоқ ҳақида юқорида қисқача маълумот келтирилган.
Сизга гўзал сабр Аллоҳдан тақво қилишни тавсия қиламиз. Аллоҳ таоло сизга солиҳ жуфт ато этиб, гўзал ҳаёт кечиришингизни насиб айласин!

Comments are closed.