Рўзадор сўкса, ҳақорат қилса…
Савол: Киши Рамазонда бирор нарсадан аччиқланса ва дарғазаб пайтида сўкса, ҳақорат қилса, бу билан унинг рўзаси бузиладими ёки йўқми?
Жавоб: Бу билан унинг рўзаси бузилмайди, лекин ажри камаяди. Мусулмон киши рўзада ҳам бошқа пайтда ҳам ўзини тутиб олиши, тилини сўкиш, ҳақорат, ғийбат ва чақимчиликдан сақлаши вожибдир. Рўза пайтида эса рўзасини муҳофаза этиш учун ҳамда одамларга озор беришдан, фитна ва адоватга сабабчи бўлиб қолишдан узоқ бўлиш учун бу янада таъкидлироқ бўлади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Сизлардан бировингиз рўза тутган бўлса, ўша куни жанжаллашмасин, шовқин-сурон солмасин. Агарда биров у билан сўкишса, уришса, «Мен рўза тутган одамман», десин».
Абдулазиз ибн Боз раислигидаги
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Таржимон: Абу Аҳмад