30 – Ҳайит куни ёдга олишимиз лойиқ бўладиган ишлар
Муборак Рамазон ҳайити куни, Аллоҳ у билан рўза ойини якунлайдиган ҳамда Ўзининг Байтул Ҳароми сари ҳаж қилиш ойларини очадиган бир кундир. У кунда рўзадор ва (кечалари намозларда) қоим бўлганлар учун мўл ажр, мукофот ва иззат-икром бўлади. У, мўминларнинг қалблари шодлик ва сурурга тўладиган, диллари лаззат ва қувонч ила кенг очиладиган бир байрамдир. У кунда одамлар Раббиларига ҳамд айтувчи, улуғловчи, такбир айтувчи, рўза ва қиём-(тунги намозлар)ни охирига етказишни инъом қилганигидан мамнун ва шукр қилувчи ҳамда Унинг яхшилиги ва ажру савобига умид қилувчи бўлган ҳолларида чиқадилар. Cаховатли Раббиларидан амалларини қабул айлашини, гуноҳларидан кечиб юборишини ҳамда уларга ушбу байрамни яхшилик ва Улуғ Аллоҳнинг тоатида узоқ йил ва замонлар қайтаришини сўрайдилар.
Ҳайит куни унутмаслигимиз ва ёдда тутишимиз лойиқ бўладиган бир қанча ишлар бор:
Ҳайит шодлигини қучар эканмиз, ўлим уларни ўз домига тортиб, вафот этган биродарларимизни унутмаслигимиз лозим бўлади. Улар бугунги байрам йиғинида қатнашмадилар. Улар қабрларида ўзлари билан овора ва гаровга қўйилган амалларини олувчи ҳамда ушбу ҳаётда қилиб ўтган ишларига биноан жазо-мукофотланувчидирлар. Сизлар ҳам улар борган ўринга боришингизга аниқ ишонч ҳосил қилганлар. Улар аввал ўтувчи, сизлар эса етиб олувчисизлар. Аллоҳ уларнинг қоқилишларини камайтириши, хатоларини мағфират қилиши, даражаларини олий қилиши ҳамда қабрларини жаннат боғларидан бир боғча қилишини солиҳ дуо(ларингиз)да унутманглар. Эй Аллоҳ! Бизнинг ва мусулмонларнинг маййитларини мағфират қил! Эй Аллоҳ! Уларни мағфират ва раҳм қил! Ётган жойларини кенг қил!
Сизлар байрам шодиёнасини соғ-саломатликда нишонлар экансизлар, сизларнинг, касаллик уларни ўтқазиб қўйган ва байрам йиғинига қатнашишдан тўсиб қўйган биродарларингиз борлигини ёдда тутинглар. Улар касалхоналарда ётибдилар ва тўшакка михланганлар. Улар орасида узун ойларни ўтказганлари, улар орасида бер неча ҳафта ўтказганлари ва яна улар орасида безовта қилувчи заҳмат ва азоб берувчи оғриқлар ичида кўз юммай, тинчлана олмайдиганлари бор. Улар биродарларининг шодиёнасига шерик бўлсак деб орзу қиладилар. Бас, соғ-саломат ва офиятда эканингиз учун Аллоҳга ҳамд айтинглар. Аллоҳ уларнинг касалига шифо бериши, дардларини кетказиши, ғамларини аритиши ва мусибатларини кушойишини дуои хайрларингизда унутманглар. Эй Аллоҳ! Бизнинг ва мусулмонларнинг касалмандларига шифо бер! Эй Аллоҳ! Одамларнинг Рабби! Уларнинг дардини кетказ, уларга шифо бер. Сен шифо берувчисан. Бирор касалликни қолдириб кетмайдиган Сенинг шифоингдан ўзга шифо йўқ.
Ҳайит куни амалларнинг энг афзали ва фойдаси энг кўпларидан уларни (ётган) ўринларида зиёрат қилиш, кўнгил сўраш ва ҳақларига дуо қилиш. Имом Аҳмад ва Абу Довуд Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: «Агар киши мусулмон биродарини бориб кўрса то ўтиргунича жаннат мевалари (боғи)да юради. Агар ўтирса, раҳмат уни қамраб олади. Агар эрталаб бўлса то кеч киргазгунча етмиш минг фаришта унга саловат айтади. Агар кеч бўлса то тонг оттиргунича етмиш минг фаришта унга саловат айтади».[1]
Сизлар саодатли байрам шодиёнасини амну омонлик, роҳат ва ҳотиржамлик билан ўтказаётган бир вақтда жангу жадаллар уларни ҳалок қилган, кулфатлар ҳолдан тойдирган, фитналар хавотирга солган ва душман уларга устун келган биродарларингиз борлигини ёдда тутинглар. Уларнинг қони тўкилди, аёллар тул, гўдаклар эса етим қилинди ҳамда мол-мулк тортиб олинди. Бас, амну омонда эканингиз учун Аллоҳга ҳамд айтинглар. Ўша биродарларингизнинг Аллоҳ мусибатларини аритиши, ғамларини енгиллатиши, душманларини тор-мор қилишини ва уларга душман устидан ғалаба беришини дуои хайрларингизда унутманглар. Эй Аллоҳ! Барча ўринда ислом ва унинг аҳлини азиз қил. Эй Аллоҳ! Ислом ва мусулмонларни азиз қил. Ширк ва мушрикларни хор айла. Дин душманларини хонавайрон қил. Ушбу диёримизни ҳамда бошқа мусулмонларнинг ўлкаларини тинч ва ҳотиржам қил.
Сизлар саодатли байрам шодиёнасини чиройли зеб-зийнатлар ва гўзал кийим-кечаклар билан ўтказаётган бир вақтда камбағаллик уларни мадорсиз қилган ва ҳожат-(муҳтожлик)лари улканлашган биродарларингиз борлигини ёдда тутинглар. Улар ичида ўзини яширадиган-(сатр қиладиган) кийим ёки бошпана қиладиган маскан ёҳуд озиқланадиган таом ёкида чанқоғини босадиган ичимлик тополмайдиганлари бор. Балки улар орасида ҳалокатли очарчилик ва фожеали қаҳатчиликда ўлиб кетганлари бор. Бас, неъматлари ичра эканликларингиз учун Аллоҳга ҳамд айтинглар. Биродарларингизни, Аллоҳ камбағалларини беҳожат қилиши, очларини тўйдириши, муҳтожликларини тўсиши, қашшоқликларини аритиши ва қарзларини тўлашини дуои хайрларда унутманглар. Эй Аллоҳ! Сен Аввалсан, Сендан олдин бирор нарса йўқ. Сен Охирсан, Сендан кейин бирор нарса йўқ. Сен Зоҳир-(Устун, Олий)сан, Сендан юқори бирор нарса йўқ. Сен Ботин-(яқин)сан, Сендан яқин бирор нарса йўқ. Эй Аллоҳ! Уларнинг қарзини тўлаб бер ва уларни камбағалликдан беҳожат қил. Эй Аллоҳ! Уларга ҳаромингга (қўл урмасликлари учун) ҳалолинг билан кифоя қил. Уларни Ўз фазлинг билан Ўзингдан ўзгадан беҳожат қил. Уларга мол, кийим ёки таом ёҳуд кўрпа ва шунга ўхшашлар билан ёрдам қўлини чўзишни унутманглар. «Ўзларингиз учун тақдим қиладиган ҳар бир яхшиликни (Қиёмат куни) Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроҳ ажр-мукофот ҳолида топурсизлар» (Музаммил: 20). «Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз Аллоҳ уни билгувчидир» (Бақара: 215).
Сизлар Рамазонда тоатни мукаммал адо этиш ва қиём-(кечки намоз) ва рўзани тўкис қилиш билан саодатли байрам қувончини туяётганингизда, гуноҳлар уларни кишанлаб қўйган ҳамда хатолар уларнинг қўлини боғлаб қўйган биродарларингизни ёдда тутинглар. Жидду-жаҳд қилувчи мўминлар Аллоҳнинг тоатида (вақт) ўтказдилар ҳамда самимий солиҳлар Унга қурбат ҳосил қилишда мусобақалашдилар. Ана улар эса ўз дилхушлик ва адашиб-улоқишларида ботиб қолувчи, Аллоҳнинг тоати ва Унга қурбат ҳосил қилишдан ўзларини олиб қочувчи ҳамда маъсият, хато ва гуноҳларга қўл урувчидирлар. Улардан ибодат ҳамда яхши ишда мусобақалашиш мавсумлари ўтиб кетсада жойларидан жилмайдилар. Бас, сизларга тоати ила мадад бергани ҳамда Ўзининг розилиги сари қурбат ҳосил қилишга йўллагани учун Аллоҳга ҳамд айтинглар. Ундан ушбу ишда саботли бўлиш ва рушду-ҳидоятдаги азимат-(қатъийлик)ни сўранглар. Ана ўша биродарларингизни, Аллоҳ уларни яхшиликка ҳидоят қилиши ва ҳаққа гўзал суратда қайтаришини дуои хайрда унутманглар. Эй Аллоҳ! Мусулмонларнинг адашганларини ҳидоят қил. Ҳайрон-(довдираб қолган)ларига йўл кўрсат ва уларни гўзал суратда ҳаққа қайтар. Эй Аллоҳ! Балога гирифтор бўлганларга офият бер ҳамда осий ва гуноҳкорларнинг тавбаларини қабул эт.
Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларни муборак Рамазон ойида шайтонларни кишанбанд қилиш (яъни, занжирбанд қилиш) билан мукаррам қилгани ва улар Рамазондан олдин эришганларига эриша олмай қолгани сабабли саодатли байрам шодиёнасини қучаётганингизда, гўёки улар Рамазон ойи тугаганидан кейин, батаҳқиқ, кишанларидан озод бўладилар ва Рамазон ойида одамларни йўлдан уриш ва адаштиришликдан иборат қўлдан бой берганлари эвазига қатъийлик ва ғазаб билан ҳаракат қилган ҳолда занжирларидан туришларини ёдда тутинглар. «Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз у, ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур» (Фотир: 6). Аллоҳнинг зикри, Унинг тоатига риоя қилиш, маъсиятидан четлашиш ва ундан Аллоҳдан паноҳ сўрашликсиз бирор киши учун нафсини шайтондан қўриқлашига имкон йўқдир. «Ва айтинг: «Роббим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан (ё) Роббим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ беришингни сўрайман»» (Мўминун: 97-98).
Байрам куни, улкан йиғилиш куни тўпланганингиз билан қиёмат куни оламларнинг Рабби учун яланг оёқ, яланғоч, кўзларингиз тик боққанча турадиган вақтни ёдда тутинглар. У кунда амал саҳифалари тарқатилади ва тарозилар ўрнатилади. «У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!» (Абаса: 34-37). Бас, ўша куннинг тадоригини кўриб қўйинглар ва модомики амал диёрида экансизлар озиқланиб олинглар. Батаҳқиқ, озиқанинг яхшиси тақводир.
Эй Аллоҳ! Нафсларимизга тақвосини ато эт ва уларни покла. Сен уларни поклайдиганларнинг яхшисисан ва сен уларнинг Хожаси ва Мавлосисан. Бизни амал ва сўзларнинг солиҳларига муваффақ айла. Ҳамда бизга яхши хотима яса. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва саҳобаларининг барчасига саловат ва саломлар йўлласин.
Манба:Тавҳид форуми
___________________________________________________
[1] «Муснад» (612, 22273), Абу Довуд (3098) ва Ибн Можжа (1442) Имом Аҳмаднинг лафзи.
Ассаламу Алайкум ва рохматуллох! менда бир савол бор, агар бирон мусулмонлар яшайдига давлатда Рамазон рузаси ойга караб эмас, балки бир неча кун ёки бир неча ой олдин тасдиклаб куйилган мелодий таквим асосида тутилса ва мусулмонлар идораси шунга фатво чикарса, рузани тугатишда хам худди шундай вазият булса нима килиш керак?