Рамазонга оид мақолалар

12 – Рамазон – сабр ойи

 

Сабр – барча гўзал хулқларнинг энг катта асоси ва барча разил хулқлардан покланишликдир. У нафсни Аллоҳнинг розилиги ва савобини талаб қилган ҳолда ўзи ёмон кўрган ва иродасига қарши бир нарсада танбаламоқдир. Аллоҳнинг тоатини (адо этишда) сабр қилиш, Унинг маъсиятидан (қайтишда) сабр қилиш, ҳамда Аллоҳнинг аламли тақдирларига сабр қилишлик шунинг остига дохил бўлади. Диннинг барини ўзида жам қилган ушбу уч хислат фақат сабр билан тўла бўлади:

Тоатлар – хоссатан Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш каби машаққатли тоатлар ва илм талаб қилиш, фойдали сўз ва амалларда бардавом бўлиш каби давомий ибодатлар – фақат сабр, нафсни ушбу ишларда бардавом бўлиш, лозим тутиш ва матонатли бўлишга машқ қилдириш билангина тамомига етади. Агар сабр заифлашса ушбу ишлар ҳам заифлашади. Узилиб қолиши ҳам мумкин.

Шунингдек, нафсни маъсиятлардан тийиш. Хоссатан нафсда унга кучли чорлов бўлган маъсиятлар. (Ушбу маъсиятларни) ташлашлик фақат сабр, хоҳишга қарши бориш ва унинг аччиғини кўтаришда давомий сабр қилиш билан тамомий бўлади.

Шунингдек, бандага мусибатлар тушган вақт, у уларни розилик, шукр ва бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтиш билан қарши олишни хоҳлайди. Бу эса фақат сабр ва ажрни (Аллоҳдан) умид қилиш билан тўла бўлади. Қачон банда ўзини сабрга машқ қилдирса, унда машаққат ва қийинчиликларни кўтаришга замин ҳозирласа ва буни мукаммаллаштиришда жидду жаҳд қилса, оқибати нажот ва омад бўлади. Ўзи талаб қилаётган ишда жидду жаҳд қилиб, ҳамроҳи сабр бўлганлар, улар албатта зафар қучиш билан бахтли бўладилар.

Албатта, Рамазон улкан мадраса ва юксак қалъа бўлиб, бандалар кўпинча ундан ибрат ва фойдали дарсларни сабоқ оладиларки, улар нафсларни тарбиялайди, ҳамда уни шу ой ва қолган умрида тўғирлайди. Рўзадорлар ушбу улуғ ой ва муборак мавсумда эришадиган самараларидан, нафсни сабрга одатлантириш ва уни кўтара билишликдир. Шунинг учун улуғ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойини бир неча ҳадисларда сабр ойи деб сифатладилар. Шулардан имом Аҳмад ва Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан ривоят қилганлари. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Сабр ойи ва ҳар бир ойнинг уч куни рўзаси йил рўзасидир».[1] Имом Аҳмад Язид ибн Абдуллоҳ ибн Шиххирдан, (у) Аъробийдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим деб, ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ёдга олди: «Сабр ойи ва ҳар ойнинг уч кун рўзаси қалб адоватини кетказади».[2] Насоий Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Сабр ойи ва ҳар ойнинг уч кунлик рўзаси…».[3]

Ушбу уч ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойини сабр ойи деб сифатладилар. Бунинг сабаби, Рамазонда сабрнинг барча тури, Аллоҳнинг тоатига сабр қилиш, Унинг маъсиятидан (қайтишда) сабр қилиш, ҳамда Аллоҳнинг аламли тақдирларига сабр қилишлик жамланади:

Рамазонда рўза, қиём, Қуръон тиловати, яхшилик, эҳсон, жўмардлик, саховат, таом улашиш, зикр, дуо, тавба, истиғфор ва бундан бошқа тоат турлари мавжуд. У, инсон уни энг комил ва энг афзал суратда адо қилиши учун сабрга эҳтиёж сезади.

Унда тилни ёлғон, фириб, лағв, сўкиш, ҳақорат, шовқин кўтариш, талашиб-тортишиш, ғийбат ва чақимчиликдан тийиш, ҳамда қолган аъзоларни жамийки маъсиятларга қўл уришдан тўсишлик бор. Бу эса Рамазон ва ундан бошқаларида ҳам бўлади. Ушбу маъсиятлардан узоқ бўлишлик сабрга эҳтиёж сезади. Ҳатто банда уларга тушишдан нафсини сақлашга қодир бўлади.

Рамазонда нафс астойдил хоҳлашига қарамай таом, ичимлик ва унга боғлиқ нарсаларни тарк этишлик бор. Шунингдек, нафсни жимоъ-(қўшилиш) ва ундан олдин бўладиган ишлар каби Аллоҳ унга ҳалол қилган шаҳват ва лаззатлардан танбаллашлик мавжуд. Бунга эса нафс фақат сабр билан қодир бўлади.

Рамазон сабрнинг барча турини ўз ичига олган. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Нафсда икки (хил) куч бор. Интилиш ва чекинишлик кучи. Сабрнинг ҳақиқати, интилиш кучи ўзига фойдали нарсаларга сарф этилилиши. Чекиниш кучи эса ўзига зарарли нарсалардан тутиб туришга (сарф этилишидир). Одамлар орасида ўзига фойдали бўлган нарсаларни бажариш ва унда саботли бўлишда сабр қилишининг кучи, ўзига зарарли нарсалардан сабр қилишидан кучлироқ бўлганлари бор. Натижада тоат машаққатига сабр қиладику, истагини қайтарилган ишларга қўл уриб қўйишга чорловчи нарсадан сабр қилолмайди. Улар орасида сабрининг (шариатга) хилоф ишлардан (қайтишдаги) қуввати тоатларнинг машаққатига сабр қилишидан кучлироқ бўлганлари бор. Улар орасида яна на бундан ва на ундан сабр қила оладиганлари бор. Одамларнинг энг афзали икки турга ҳам сабрлироқларидир. Одамларнинг кўпи иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай қиёмул лайл оғирликлари ва рўза машаққатига сабр қиладию, ҳаромга назар ташлашликдан сабр қилолмайди. Одамларнинг кўпи назар ташлаш ва суратларга қайрилиб қарашдан сабр қиладию, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, ҳамда кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қилишда сабри йўқ. Балки у бу борада энг заиф ва энг ожиздир. Кўпларини ушбу икки ишнинг бирортасига сабри йўқ. Энг озлари эса ушбу икки ўринда сабр қилувчироқларидир».[4]

Яна шундай дедилар: «Биздан бўлган бир инсоннинг сабри истак ва шаҳватини ундовчи нарсага ғолиб келса фаришталар (сафи)га қўшилади. Агар истак ва шаҳватга ундовчи нарса сабри устидан ғолиб келса шайтонлар (сафи)га қўшилади. Агар ейиш, ичиш ва қўшилишлик каби табиати ундовчи нарса сабри устидан ғолиб келса ҳайвонлар (сафи)га қўшилади».[5]

Дарҳақиқат, Аллоҳ сабрга буюрди ва сабр қилувчиларга олқиш айтди. Ҳамда уларга Қуръоннинг кўплаб оятларида олий манзилат ва қимматли кароматларнинг хабарини берди. Уларга ажрлари беҳисоб қилиб берилишини хабар қилди. Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш — жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар!» (Оли Имрон: 200). Аллоҳ таоло деди: «Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар» (Бақара: 45). Субҳанаҳу шундай деди: «Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Ана ўшаларга Роббилари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир» (Бақара: 155-157). Аллоҳ таоло деди: «Ва хусусан оғир-енгил кунларда ва жангу жадал пайтида сабр-тоқат қилгувчилар яхши кишилардир. Ана ўшалар чин иймонли кишилардир ва ана ўшалар асл тақводордирлар» (Бақара: 177). Аллоҳ азза ва жалла деди: «Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» (Бақара: 153). Аллоҳ таоло сабр қилувчиларнинг мукофот ва ажрлари ҳақида шундай деди: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур» (Зумар: 10). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким сабр машаққатини кўтарса Аллоҳ унга сабр ато этади».[6] У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Албатта нусрат-(ғалаба) сабр биландир».[7]

Бандага таотлар машаққатини енгиллатадиган, нафс ҳаталак отадиган (шариатга) хилоф ишларни тарк этишни унга осонлаштирадиган, ҳамда унга мусибатларда тасалли берадиган, барча гўзал хулқларни таъминлайдиган ва уларга бинонинг асоси каби бир вазифани ўтайдиган хулқ сенга кифоядир. Қачонки банда тоатдаги эртами-кеч (эришадиган) яхшиликларни, маъсиятдаги эртами-кеч (гирифтор бўладиган) зарарларни, ҳамда мусибатларга сабр қилишдаги мўл-кўл савоб ва улкан ажрни билса, нафсга сабр қилиш осон кечади. Унга бўйинсунган, самаралари билан безанган ҳолатда келиши ҳам мумкин. Агар дунё аҳлига унинг ўткинчи ноз-неъматларини ҳосил қилишлик учун улкан машаққатларга сабр қилиш осон кечаётган экан, тавфиқ ато этилган мўминга қандай Аллоҳ яхши кўрган амалларнинг самарасига эришиш учун сабр қилиши осон кечмайди?! Қачонки банда сабрида холис бўлиб Аллоҳ учун сабр қилса, Аллоҳ у билан бирга бўлади. Албатта Аллоҳ мадад, тавфиқ, қўллаб-қувватлаш ва ўнлаб қўйишлик ила сабр қилувчилар билан биргадир.

Эй Аллоҳ! Ушбу ойнинг ҳаққини адо этишимизга муваффақ айла. Бизни қалб адоватидан покла, ҳамда бизни унда яқин ва сабр зийнатлари билан кийинтир!

 

 


[1] Аҳмад «Муснад» (7567, 8965), Муслим (1162), имом Аҳмаднинг лафзи.

[2] Имом Аҳмад «Муснад» (22965).

[3] Насоий (2756), «Саҳиҳул Жомеъ» (3794)га қаранг.

[4] «Уддатус Собирин ва Захиротуш Шакирин» (37).

[5] Юқоридаги манба (44).

[6] Бухорий (1469).

[7] Имом Аҳмад «Муснад» (2666), Ҳоким «Мустадрок» (6304).

One thought on “Рамазонга оид мақолалар

  1. Ассаламу Алайкум ва рохматуллох! менда бир савол бор, агар бирон мусулмонлар яшайдига давлатда Рамазон рузаси ойга караб эмас, балки бир неча кун ёки бир неча ой олдин тасдиклаб куйилган мелодий таквим асосида тутилса ва мусулмонлар идораси шунга фатво чикарса, рузани тугатишда хам худди шундай вазият булса нима килиш керак?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan