Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу дедилар: «У (Вадд, Сувоъ, Яғус ва Наср)лар Нуҳ алайҳиссалом қавми ичидан етишиб чиққан солиҳ бандалар эди. Улар оламдан ўтишгач, шайтон уларнинг қавмларига тўпланадиган жойларига уларнинг ҳайкалларини қўйиб, у ҳайкалларга уларнинг номларини беришни васваса қилди. Қавм, у солиҳ инсонлар қилган ибодатларни эслаш учун уларнинг ҳайкалларини ясадилар ва бу ҳайкалларга уларнинг исмларини қўйдилар. Исмларини қўйишларидан мақсадлари, ибодатга фаол бўлишлари ва эзгу ишларни кўп қилишлари учун эди. Улар ҳайкалларни кўргач у солиҳ инсонларни эслаб, ибодатларни тўкис қилдилар. Муайян бир замон ичида бу ҳайкалларга сиғинилмади. Ҳайкал ясаганлар ҳам оламдан ўтиб илм унутилгач, ҳайкалларга сиғинила бошланди»