Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ислом беш асос устига қурилган: «Ла илаҳа иллаллоҳ» ва «Муҳаммадун Расулуллоҳ» деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш ва Рамазонда рўза тутиш»
Абдуллоҳ ибн Аббос разиаллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига Абу Бакр ва Умар разиаллоҳу анҳумоларнинг сўзлари билан эътироз билдирган кишига: “Сизларнинг бошларингизга тез кунда осмондан тош ёғилмаса деб қўрқаман. Мен сизларга: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар” десаму, сизлар: “Абу Бакр ва Умар айтди” дейсизлар-а!” — деди