Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаҳаннамдан «Ла илаҳа илаллоҳ» деган ва арпа оғирлигида яхшилик қилган одам чиқади. Жаҳаннамдан «Ла илаҳа илаллоҳ» деган ва буғдой оғирлигича яхшилик қилган одам чиқади. Жаҳаннамдан «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган ва зарра оғирлигича яхшилик қилган одам чиқади»
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ деди: “Бизнинг наздимизда суннат асослари — Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари қилган нарсани маҳкам ушлаш, уларга эргашиш ва бидъатларни тарк қилишдир. Ҳар бир бидъат залолатдир”