Имом Исмоил Собуний ўзининг бебаҳо китоби “Ақидатус-салаф асҳабил-ҳадис” (Салаф — ҳадис аҳлининг эътиқоди) номли китобида “аҳлус-сунна”нинг бидъатчиларни хорлаш ҳақидаги ижмоъ (иттифоқ)ларини нақл қилиб деди: “Китобимнинг бу бўлимида келтирилган жумлалар салаф ўртасида ҳеч хилофсиз қилган эътиқодлари, балки, ижмоъларидир-ки, улар бидъатчиларни хорлаш, хўрлаш, уларни шарманда қилиш, узоқлаштириш, улардан узоқ бўлиш ва уларни тарк қилиш билан Аллоҳ Таъолога яқин бўлишга иттифоқ қилдилар”.