Бидъат аҳлининг ҳолати турлари

Бидъат аҳлининг ҳолати турлари

Аллома Ибн ал-Қоййим ал-Жавзий раҳимуҳуллоҳ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ислом аҳли билан умумийликка эга бўлган, бироқ баъзи асосларда уларга хилоф қилган рофизий, қадарий, жаҳмий, ғулув кетган муржиа ва шу каби фирқалардан иборат бидъат тарафдорлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

Биринчи тоифа: Бу тоифага илмсиз, бошқаларга кўр-кўрона тақлид қилувчи, ўзининг эътиқоди борасида тушунчага эга бўлмаганлар киради. Агар у тўғри йўлни ўрганишга қодир бўлмаса, бундай одам куфр, фисқда айбланмайди. Гувоҳлиги рад этилмайди. Унга нисбатан заиф одамларга нисбатан қўлланиладиган ҳукм қўлланилади: «Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир» (Нисо: 98-99).

Иккинчи тоифа: Бу тоифага сўраш, тўғри йўлни топиш ва ҳақни билиш имкони бўлган, бироқ буни қилмаган одам киради. Чунки у дунё ишлари, ҳокимлик, неъматлардан роҳатланиш ва шу кабиларга ғарқ бўлган. Бундай инсон эътиборсизлик қилди ва бу каби ишларни қилганга Аллоҳ таҳдид қилган нарсага лойиқ бўлади. У имкони борича тақдир қилинган тақводирликка амал қилмагани учун гуноҳкордир. Унинг ҳолати, у каби баъзи фарз амалларини бажармаётлганлар ҳолати билан бир хилдир. Агар бу одамдаги бидъат ва истакларига эрк беришлик Суннат ва тўғри йўлга ғолиб келса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Аммо агар ундаги Суннат ва тўғри йўл ғолиб келса, унинг гувоҳлиги қабул қилинади.

Учинчи тоифа: Бу тоифага сўраган, билган ва тўғри йўл унга ошкор бўлган, бироқ уни (ҳақ йўлни) тақлид ёки мутаассиблиги сабабли, ёки ҳақ аҳлига нисбатан нафрат ва адовати сабабли уни (ҳақни) тарк этган одам киради. Бу одам энг камида фосиқдир. Унга кофирлик ҳукмини чиқариш уламоларнинг ижтиҳодий масаласидир ва ўша одамнинг ҳолатини қўшимча равишда ўрганиб чиқишга муҳтож бўлган ҳолатдир.

Қаранг: «ат-Турук ал-Ҳукмийя фи ас-Сияса аш-Шаръия» 2/464-465.



Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan