Нажосат теккан кийимда намоз ўқиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Намозхон либоси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=90) +---- Thread: Нажосат теккан кийимда намоз ўқиш (/showthread.php?tid=893) |
Нажосат теккан кийимда намоз ўқиш - rinat80_09 - 10-28-2011 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Агар инсоннинг кийимига арок (спирт) тукилиб кетса, ёки бавл тушса, уша кийим билан намоз укиса буладими? Аллох рози булсин! RE: Нажосат теккан кийимда намоз ўқиш - Муслим - 11-09-2011 (10-28-2011, 12:34 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (10-28-2011, 12:34 AM)beruni2008 Wrote: Агар инсоннинг кийимига арок (спирт) тукилиб кетса, ёки бавл тушса, уша кийим билан намоз укиса буладими? Ифлос қийим билан намоз ўқидим ...
Савол: Нажас теккан кийим билан намоз ўқиётганини, намоз ўқиётганида билган одамнинг ҳукми нима? Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... Нажосат теккан устбош билан намоз ўқиётганини намоз ичида ўрганган одам, намозини тўхтатиши ва ифлос кийимини тоза кийимларига алиштириши ёки нажосатни ювиб ташлаши керак. Лекин, нажосат теккан кийим ичида тоза кийими бўлса нажосат теккан кийимни ечиб, тоза кийими билан намозига давом этаверади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, оёқларидаги чориқларига нажосат текканини Жибрил алайҳиссалом айтганида, чориқларини ечиб, намозларига давом этаверганлар. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 12428.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён Унутган ҳолда нажосати бор кийимда намоз ўқиса - SALIHAN - 10-08-2012 Ассаламу алайкум! Кечкурун аёли билан жинсий алока килмай, уйнашиб ётса ва бундан мазий чикса. Эрталаб турганда, мазий чикканини унутиб, факатгина тахорат олиб, намоз укиса, намозини кайта укиши керакми? RE: Унутган ҳолда нажосати бор кийимда намоз ўқиса - Муслим - 10-08-2012 (10-08-2012, 07:07 AM)SALIHAN Wrote: Ассаламу алайкум!Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (10-08-2012, 07:07 AM)SALIHAN Wrote: Кечкурун аёли билан жинсий алока килмай, уйнашиб ётса ва бундан мазий чикса. Эрталаб турганда, мазий чикканини унутиб, факатгина тахорат олиб, намоз укиса, намозини кайта укиши керакми? Намоздан сўнг кийимида нажосат кўрди ...
Савол: Мусулмон намоз ўқиб бўлгач кийими ёки баданида нажосат борлигини кўрса нима қилиши керак? Намозини қайта ўқийдими ёки йўқми? Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... Намоз ўқиб бўлгач кийими ёки баданида нажосат борлигини кўрса ёки уни унутган бўлса, намозини қайта ўқимайди. Чунки, намоз ўқиб турган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига Жибрил алайҳиссолату вассалом келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган пойафзалга ифлослик текканидан хабар бердилар. Намозда турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийимларини ечдилар ва намоз ўқишга давом этдилар. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8314 - 3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён |