Тавҳид форуми
Икки кишидан иборат жамоатга қандай қўшиламиз? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Жамоат намози (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=52)
+---- Thread: Икки кишидан иборат жамоатга қандай қўшиламиз? (/showthread.php?tid=437)



Икки кишидан иборат жамоатга қандай қўшиламиз? - rinat80_09 - 04-16-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Агар иккита киши жамоат були намоз укиётган булса, намознинг уртасида яна беш ёки ундан хам купрок киши келиб колса, улар имомнинг унг ёки чап томонига утадими, ва имом аввалги холатда (иктидо килувчидан бир карич олдинрок) туриб давом этаверадими? ёки бир кадам юриб олдинга чикадими?

далиллари булса ёзсангиз, Аллох рози булсин!!!


RE: Жамоатга улгуриш хакида - Муслим - 04-19-2011

(04-16-2011, 02:22 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-16-2011, 02:22 PM)beruni2008 Wrote: Агар иккита киши жамоат були намоз укиётган булса, намознинг уртасида яна беш ёки ундан хам купрок киши келиб колса, улар имомнинг унг ёки чап томонига утадими, ва имом аввалги холатда (иктидо килувчидан бир карич олдинрок) туриб давом этаверадими? ёки бир кадам юриб олдинга чикадими?
Бундай ҳолатда имом олдида турган одамни орқага тортилади ва мукаммал жамоат ҳосил қилинади. Яъни мукаммал жамоатда имом олдинда, маъмунлар эса орқада бўлиши керак.
Ушбу масалани муҳокама қилар эканлар, шайх Муҳаммад Саид Рослан айтадиларки, бу каби ҳаракатнинг далили Ибн аббос розияллоҳу анҳунинг ҳадисидир: «Холам Маймунанинг ҳузурларида тунаб қолдим. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси туриб намоз ўқий бошладилар. Мен ҳам у зотнинг чап томонларида туриб намоз ўқий бошладим. У зот менинг бошимдан ушлаб, ўнг тарафларига турғазиб қўйдилар» (Бухорий 1981(6316)).
Яъни Пайғамбар алайҳиссолату вассалом маъмунни қаерда туриши керак бўлса, ўша ерга тургазиб қўйдилар.
Валлоҳу аълам.


RE: Жамоатга улгуриш хакида - rinat80_09 - 04-22-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Жавобингиз учун катта Рахмат! Аллох рози булсин! Лекин жавобингизда: "Бундай ҳолатда имом олдида турган одамни орқага тортилади ва мукаммал жамоат ҳосил қилинади. Яъни мукаммал жамоатда имом олдинда, маъмунлар эса орқада бўлиши керак." Шу жумлага тушунмадим имом шундок хам иктидо килувчидан сал олдинрок турмайдими? шуни тушинтириб берсангиз ва бу масалада Олимларимизнинг фатвосини ёзсангиз далили билан! Аллох сиздан рози булсин!


RE: Икки кишидан иборат жамоатга қандай қўшиламиз? - Abdulloh Salafiy - 04-22-2011

Ассаламу алайкум ва рахматуллахи ва баракатух!
beruni2008 биродар юқори ҳадисда ёҳуд бошқа бирор ҳадисда имом ва иқтидо қилувчи ораси бироз(бир қарич) фарқ қилиниши ҳақида кўрмадик. Динимиз эса ҳужжатли амални қилишимизга буюрган, шунинг учун 2 киши бўлганда юқоридаги ҳадисга таяниб ёнма-ён турамиз, 2 кишидан ортиқ бўлса орқа қаторларга ўтиб иқтидо қиламиз, бунга жуда кўп ҳадис топишингиз мумкин.
Шундан келиб чиқиб 2 киши ўқиб турган бўлса кейинги иқтидо қилувчилар орқа қаторга жойлашади.
Валлоҳу аълам.


RE: Жамоатга улгуриш хакида - Муслим - 04-25-2011

(04-22-2011, 01:28 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-22-2011, 01:28 AM)beruni2008 Wrote: Жавобингиз учун катта Рахмат! Аллох рози булсин! Лекин жавобингизда: "Бундай ҳолатда имом олдида турган одамни орқага тортилади ва мукаммал жамоат ҳосил қилинади. Яъни мукаммал жамоатда имом олдинда, маъмунлар эса орқада бўлиши керак." Шу жумлага тушунмадим имом шундок хам иктидо килувчидан сал олдинрок турмайдими? шуни тушинтириб берсангиз ва бу масалада Олимларимизнинг фатвосини ёзсангиз далили билан! Аллох сиздан рози булсин!
Биродар, саволингиз хусусида мана бу манзилга мурожаат қилинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=478


RE: Жамоатга улгуриш хакида - rinat80_09 - 12-16-2013

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Бундай ҳолатда имом олдида турган одамни орқага тортилади ва мукаммал жамоат ҳосил қилинади. Яъни мукаммал жамоатда имом олдинда, маъмунлар эса орқада бўлиши керак.

Бу ерда "имом олдида турган одамни орқага тортилади" айнан оркага тортилиши хакида далилни ёзиб юборсангизлар ёки бирор бир олимнинг фатвосини.

Баракаллоху фийкум!