Қодиёнийлар - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9) +--- Thread: Қодиёнийлар (/showthread.php?tid=4257) |
Қодиёнийлар - Telegram - 12-10-2016 Ассалому алейкум ва рахматуллох яна бита савол сурамокчидим бизни шахарда АХМАДИЙЛАР КОДЯНИЙЛАР деган янги жамот чикан булар хакида нима дисиз канака тойифа булархам тугри йолдами ахли суна вал жама ми RE: Қодиёнийлар - Admin - 12-10-2016 Шайх Албоний Қодиёнийлар ҳақида
Ҳозир бугунги кунда янги чиққан бир фирқа ҳақида мисол келтирамиз. Улар Қодиёнийлардир. Улар ҳақида эшитгандирсиз. Улар худди биз айтгандек Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик берамиз дейдилар. Беш вақт намоз ўқийдилар, жумани адо этадилар, Аллоҳнинг уйини ҳаж ва умра қиладилар. Улар билан бизнинг ўртамизда (гўёки) фарқ йўқ. Улар мусулмонлар кабидир. Бироқ улар бизга кўплаб ақида масалаларида хилоф келадилар. Мен айтмоқчи бўлган нуқта уларнинг ушбу сўзларидир: Пайғамбарлик эшиги ҳали беркитилмаган. Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин яна пайғамбарлар келади. Уларнинг даъволарига кўра Ҳиндистоннинг Қодиён шаҳридан бир кимса чиқармиш. Ким ўша пайғамбарга иймон келтирмаса уларнинг наздида кофир экан. Очиқ-ойдин оят бўла туриб ушбу гапларини қандай айтишти экан-а?: «Балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб: 40). Мутавотир даражасидаги ҳадислар бўла туриб ушбу сўзларини қандай айтишти экан-а?: «Мендан кейин пайғамбар йўқдир» (Ҳадисни Бухорий (4416) ва Муслим (2404) Саъд ибн Абу Ваққосдан; Абу Довуд (4252) ва Термизий (2219) Савбондан; Бухорий (3535) ва Муслим (2286) (22) Абу Ҳурайрадан; Бухорий (3534) ва Муслим (2287) Жобир ибн Абдуллҳдан ривоят қилишди. Шунингдек ҳадисни Муслим (523) Абу Ҳурайрадан ривоят қилди).
Қуръон ва Суннатни таъвил қилишди. Қуръону-Суннатни салаф солиҳлар изоҳлагандек изоҳлашмади. Мусулмонлар эса бирор қаршиликсиз уларнинг ушбу йўлларига эргашиб кетишяпти. Ҳаттоинки мана Мирзо Ғулом Аҳмад Қодиёний деган залолатга оғган кимса келиб, ўзини пайғамбар эканини даъво қилди. Бу ҳақда узун қисса бор бўлиб, биз ҳозир бу ҳақда батафсил гапирмаймиз. У сабабли ҳақиқатлардан ғофил бўлган кўпчилик алданиб қолди. Ушбу ҳақиқатлар мусулмон кишини анави қодиёнийлар ўзларининг пайғамбарликни даъво қилиб чиққан дажжоллари билан оғиб кетишганидек ўнг томонга ҳам чап томонга ҳам оғиб кетмаслигига гаровдир. Улар ушбу: «Балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг сўнггисидир» оятига қандай ёндашишди? «Пайғамбарларнинг сўнггисидир» (Хотаман Набиййин) ояти ҳақида худди узук бармоққа зийнат бўлганидек пайғамбарларнинг зийнатидир деб изоҳ беришди. Демак Муҳаммад пайғамбарларнинг зийнатидир дейишди. Улар ушбу оятни Аллоҳ таоло Муҳаммаднинг қалбига нозил қилмаган, деб оятга куфр келтиришмади. Бироқ унинг ҳақиқий маъносига куфр келтиришди. Демак маъноларнинг ҳақиқатига иймон келтирмай фақат лафзларгагина иймон келтириш нимани ҳам ифода этарди?! Аллома Албоний роҳимаҳуллоҳ «Шарҳ ал-Ақида ат-Тоҳавия» (21)да шундай деди: «Ана ўша пайғамбарликни даъво қилиб чиққан дажжоллардан бири Мирзо Ғулом ал-Қодиёнийдир. Унинг Ҳиндистон, Германия, Буюк Британия ва Америкада издошлари бор. Ушбу диёрларда ўзларининг масжидлари бўлиб, мусулмонларни залолатга бошлайдилар. Улар Сурияда ҳам маълум бир шахсларга эга эдилар. Аллоҳ таоло уларни таг-томири билан қўпориб, думларини узди. Уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг яна пайғамбарлик давом этади деган ақидаларидан бошқа яна кўплаб бузуқ эътиқидотлари бор... Шу сабабли биз уларни мулҳид ботинийлардан бўлган бир тоифа деб қатъий айтамиз».
RE: Қодиёнийлар - Admin - 12-10-2016 Шайх Фавзон Қодиёнийлар ҳақида Дарҳақиқат у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг кўпчилик пайғамбарлик даъво қилди. Аллоҳ таоло уларни шарманда қилиб, ёлғонларини ошкор қилди. Биз билишимиз бўйича шундайларнинг охиргиларидан Қодиёнийдир. Ғулом Аҳмад Қодиёний, Ҳиндистонлик. Аввалига олим ва обид киши эканини, сўнг Ийсо ибн Марям эканини, сўнг эса пайғамбарликни даъво қилди. Ҳозирда унинг издошлари бўлиб, Қодиёнийлар деб аталади. Дарҳақиқат мусулмонлар уларни кофир деб, уларга қарши курашиб, уларга исломдан чиққан кофир фирқа дея қарайдилар. Улар ҳам фаолият юритишди, бироқ ушбу фаолиятлари чиппакка чиқди. Хулоса шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг пайғамбар йўқ. Кимда-ким пайғамбарлик даъво қилса, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгандек каззобдир: «Ўттизга яқин фирибгар, каззоблар чиқмагунча қиёмат қоим бўлмайди. Уларнинг бари Аллоҳнинг элчиси эканини даъво қилади» (Бухорий (3609), Муслим «Фитналар китоби» (157), (84)).
Пайғамбарлик даъво қилган ва унга қавмлар эргашган Ғулом Аҳмад Қодиёний деб аталадиган Покистонда бир киши бир неча йил олдин пайдо бўлгунча вақти-вақти билан ёлғончи пайғамбарлик даъвогарлари мудом чиқиб келди. Ғулом Аҳмаднинг ҳозирда издошлари бўлиб, қодиёнийлар деб аталади. Дарҳақиқат, мусулмонлар уларга куфр ҳукмини беришган ва уларни ирғитиб юборишган, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
|