Фожир ёки бидъатчи имомнинг ортидан намоз ўқиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Жамоат намози (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=52) +---- Thread: Фожир ёки бидъатчи имомнинг ортидан намоз ўқиш (/showthread.php?tid=386) |
Фожир ёки бидъатчи имомнинг ортидан намоз ўқиш - Admin - 02-20-2011 Фожир ёки бидъатларни қилувчи имомнинг ортидан намоз ўқиш масаласи
Баъзи мусулмонлар имомнинг фожир эканлигини ёки шунга ўхшаш бошқа сабабларни рўкач қилиб масжидга чиқмай, ортидан намоз ўқишмайди. Саҳобалар (хусусан Абдуллоҳ ибн Масъуд) Валид ибн Уқбанинг орқасидан намоз ўқиганлари келган. Ваҳоланки, Валид ибн Уқба маст қилувчи ичимлик ичарди. «Саҳиҳул-Бухорий»да: Абдуллоҳ бин Умар ва Анас бин Молик разияллоҳу анҳумлар Ҳажжож бин Юсуф орқасида унга иқтидо қилиб намоз ўқишар эди, деб ривоят қилинади. Ҳажжож (қонлар тўккан) фосиқу золим эди. Яна «Саҳиҳул-Бухорий»да Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: « يصلون لكم, فإن أصابوا فلكم و لهم, وإن أخطأوا فلكم وعليهم « رواه البخاري و أحمد و اللفظ له.
Маъноси: «Сизларга имомлар намоз ўқиб берадилар. Агар тўғри ўқисалар, сизлар ҳам намозингизнинг савобини оласизлар, улар ҳам. Агар хато ўқисалар, сизлар савоб оласизлар, гуноҳни улар олади».Ибн Абил-Ийз ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ «Ақидатут-Таҳовия»нинг шарҳида шундай дейдилар: «Билгин (эй биродар), - Аллоҳ сени ҳам, бизни ҳам Ўз раҳматига олсин – имомларнинг иттифоқига биноан, бидъат ва фосиқлигини билмаган имом орқасида намоз ўқиш, намозхон кишига жоиз бўлади. Имомга иқтидо қилиш учун, унинг эътиқодини билиш ва уни имтихон қилиб кўриш, намозхонга шарт эмас. Имомга: «Эътиқодинг қандай?» каби савол берилмайди. Имомнинг эътиқоди номаълум бўлган ҳолда, унга иқтидо қилинаверади. Аксар уламолар айтишларича: Кимки, жумъа ва жамоат намозидан, имом фожирдир, деб қолиб кетса, бидъат пайдо қилган бидъатчи бўлади». Яна шуни ҳам билиш лозим бўладики, ҳар қандай бидъат қилувчи бидъатчи бўлиб қолмайди. Бидъатчи деб унга ҳужжат қоим бўлса ҳам, бидъатида давом этган кишига айтилади. Кўп одамлар бидъатни билмай, уни тўғри иш, суннат деб қилади. Даъватчига лозим бўлган иш шуки, энг муҳим ишлардан бошлаб, даражама-даража одамларга шариат илмини тўғри, ҳикмат ва юмшоқлик билан етказиш ва одамлар унга озор бериб қўполлик қилишса, уларга қўполлик билан жавоб бермай, сабр қилиб чиройли муомала қилишдир. Фосиқ ва бидъатчининг орқасида намоз ўқиш - Admin - 04-05-2011 Фосиқ ва бидъатчининг орқасида намоз ўқиш
Савол: Ашъарий оқимига мансуб имомнинг орқасида намоз ўқилса бўладими? Жавоб: Фосиқ ёки бидъатчининг орқасида намоз ўқиш равоми ёки йўқми? Бу – ихтилофли масъаладир. Айрим уламолар бу намознинг дуруст эмаслигини, бидъатчи ёки фосиқ орқасида ўқилган намозни қайтариб ўқиш зарурлигини, баъзилар улар орқасида нафл намоз ўқишни, кейин эса қайтариб ўқишни, бошқалар эса улар орқасида ўқилган намоз раво эканини айтдилар ва бу тўғридир. Тўғриси – фосиқ ва бидъатчи орқасида ўқилган намоз, у одамнинг фисқ ва бидъати куфрга олиб бормаслиги шарти билан, раводир. Агар куфрга олиб борса, унинг намози ботилдир. Яъни, Аллоҳдан бошқасига сиғинган, авлиё ва солиҳ кимсалар учун жонлиқ сўйган бутпараст ёки ҳулулий ёки иттиҳодий бўлса, унинг орқасида намоз ўқиш жоиз эмас. Аммо у куфрга олиб бормайдиган даражада бидъатчи ёки фосиқ бўлмаса, намози раводир. Бунга далил шуки, саҳобалар Ҳажжожнинг орқасида намоз ўқидилар. Ҳолбуки, у золим ва фосиқ эди. Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Саҳиҳ»ида шу ҳадис ҳам бор: «Сизларга (имомлар) намоз ўқиб берадилар: тўкис ўқисалар сизларнинг ҳам, уларнинг ҳам фойдасидир. Агар хато қилсалар сизларнинг фойдангиз ва уларнинг зараридир» – дедилар (Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 694; Имом Аҳмад «Муснад», 2/ 355, 536). Бироқ, фосиқдан бошқа имомни кўрсангиз, фосиққа иқтидо қилманг. Имом фосиқ ёки бидъатчи бўлса, унга имомлик учун моҳиёна тайинламаслик керак. Агар имом бидъатчи ёки фосиқ бўлса уни ишдан бўшатиш учун устидан давлат идораларига шикоят қилиш керак. Токи ашъарий ёки фосиқ эмас, салаф солиҳ – аҳли суннат ва жамоат эътиқодидаги одил имом тайинлансин. Бироқ, бидъатчи ёки фосиқ орқасида намоз ўқиб қўйган бўлсангиз, бу намозингиз раводир. Аммо икки жамоатни кўрсангиз ва улардан бири бидъатчи ва фосиқ орқасида, иккинчиси эса (эътиқоди соғлом) бошқа одам орқасида намоз ўқиётган бўлса ва сиз биринчи имом орқасида намоз ўқисангиз, бунинг маъноси сизнинг мункар-гуноҳ ишга рози бўлишингиздир. Мункар ишни қайтаришнинг энг оз кўриниши – унинг орқасида намоз ўқимаслигингиздир. Мункар ишдан қайтариш – фарздир. Агар мункарни тилингиз билан қайтара олмасангиз, мункарнинг оз кўриниши – унинг орқасида намоз ўқиманг! Агар унинг орқасида намоз ўқиб қўйган бўлсангиз, намозингиз, уламоларнинг икки фикрларидан соғломроғидан бирига кўра, бу бидъат ва фосиқлик катта куфр ёки катта ширкка олиб бормаслиги шарти билан, раводир. Агар катта куфр ва катта ширкка олиб борса, намози дуруст бўлмай, унинг орқасида намоз ўқилган бўлса, худди Аллоҳдан бошқасини чорлаган ёки авлиёлар учун жонлиқ сўйган ёхуд Аллоҳдан бошқасидан мадад сўраган ё солиҳ кишилар учун назрлар атаган ёхуд Аллоҳнинг жазоларини инкор этган ёки Аллоҳ махлуқотларига ҳулул қилган деган эътиқодда бўлган одамнинг орқасида намоз ўқилганидек, у намозни қайта ўқиш керак бўлади. Чунки, унинг намози раво эмасдир. Ундай одамнинг орқасида ўқилган намознинг қайта ўқилиши фарздир. Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий
«Ажвибатун муфийдаҳ ан асъилатин адийдаҳ». Фосиқ ва бидъатчининг орқасида намоз ўқиш RE: Фожир ёки бидъатчи имомнинг ортидан намоз ўқиш - abu Huzayfa - 05-17-2012 Аллоҳ азза ва жалла айтади:
«Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг» (Бақара: 43).
Куфр амалини қиладиган имом ортида намоз ўқиш - Admin - 01-06-2013 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum birodarlar. Kufr amalini qivotgan imo ortidan unga hujjat etkazilguncha namoz o’qish , shu namoz durust bo’ladimi. Shayh S’ad As Shasri javoblarida bunday imom ortidan namoz o’qimagani afzal dedilar, ammo namoz durustligi haqida gaprimadilar. Solih Suhaymi javoblardan ham shuni tshundimki, hujjat etib kelganu ammo o’z kufrida qolgan imom ortidan namoz o’qib bo’midi deganlari haqida shu saytdan o’qigandim. Alboniy ham kufr amalini bilimsizlik bilan qivotgan imomga hujjat etkaziladi deganlar. demak bu imomlar orqasida to hujjat etkazilmaguncha o’qilgan namozlar durust bo’ladi, to’g'rimi? Agar imkon bo’masa sahih imomni topishnihttp://tavhid.com/mehmonxona#comment-1203 RE: Куфр амалини қиладиган имом ортида намоз ўқиш - Муслим - 01-20-2013 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Қуйидаги фатво саволингизга жавоб бўлади деб умид қиламан: Фосиқ ва бидъатчилар орқасида намоз ўқиш
Савол: Хорижда бир неча масжидда намоз ўқидим. Баъзи дўстларимнинг бир масжид имомининг Аллоҳнинг (қуйи осмонга) тушишини инкор этганини эшитдим. Унинг орқасида ўқилган намозларнинг ҳукми нима? Жавоб: Агар бу имом бутпараст қилиб қўядиган ширк амалларидан: Аллоҳдан бошқасига дуо қилиш ёки авлиёлар учун жонлиқ сўйиш каби ишларни қилган бўлса, унга ҳужжат келтириш керак. Балки у, билмайдиган жоҳилдир. Агар унинг қилган амали кофир қиладиган амал бўлса, унинг орқасида намоз ўқиш жоиз эмас. У одамга, Аллоҳ таолонинг тушиши ҳақида, агар бошқа кофир қилувчи амали бўлмаса, ҳужжатни келтириш керак. Зеро, Аллоҳ таолонинг тушиши ҳақидаги ҳужжатлар мутавотир-инкори мумкин бўлмаган даражада аниқ санадлар билан ривоят қилингандир. Мақсад шуки, сиз орқасида намоз ўқиётган имомга ҳужжат келтирилганидан сўнгра кофир қилувчи амални қилган бўлса ва гарчи у амал бидъат ва фосиқлик бўлса ҳам, унинг орқасида намоз ўқимайсиз ва намози раво эмасдир. Айрим уламолар: «Намозни қайтариб ўқийсиз», бошқалари эса: «Қайтариб ўқимайсиз» – деганлар. Тўғриси эса қайтариб ўқимайсиз. Агар баъзи уламоларнинг қавлларига кўра қайтариб ўқиса – яхшидир. Агар имом кофир қилувчи амални қилмаган экан, унинг орқасида ўқилган намозни қайтариб ўқимайсиз. Айрим уламолар фосиқ ва бидъатчи орқасида ўқилган намозни қайтариб ўқиш тарафдоридирлар. Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий Манбаъ: «Ажвибатун муфийдаҳ ан асъилатин адийдаҳ». RE: Фожир ёки бидъатчи имомнинг ортидан намоз ўқиш - Admin - 05-03-2013 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Salamun aleykum va rohmatulloh,birodar;ar alloh sizlardan va bizlardan rozi bulsin,savolim bor edi,imom abuhanifani aqidatut tahaviyya kitobiga alloh qaerda degan savolga sharh yozgan ekanlar,yani agar banda robbisini qaerda ekanini bilmasa kofir buladi degan ekanlar,emdi bizni shaharda hama imomlar alloh lo makon,yoki fiy kulli makon deyishadi,ularni holati nima buladi,bizni ularga qilgan iqtidoimiz nima buladi,iqtido qilgan namozimiz namoz buladimi yoki qanday,shu savollarga iloji boricha tezroq javob berishalini surab qolamiz,alloh hidoyatdan adashtirmasin,, RE: Фожир ёки бидъатчи имомнинг ортидан намоз ўқиш - Муслим - 07-19-2017 Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: لا يُنكح أهل البدع ولا ينكح إليهم ولا يسلم عليهم ولا يصلى خلفهم ولا تشهد جنائزهم
«Бидъат аҳлига уйланилмайди ва унга турмушга берилмайди, уларга салом берилмайди, орқаларида намоз ўқилмайди, жанозасига қатнашилмайди».
«Ал-Мадуна» (1-177).
|