Бир масжидда иккинчи жамоатни қоим қилиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Масжид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=112) +---- Thread: Бир масжидда иккинчи жамоатни қоим қилиш (/showthread.php?tid=3114) |
Бир масжидда иккинчи жамоатни қоим қилиш - Admin - 09-20-2010 Ҳуфтон намозига кеч қолиб таровиҳ ўқилаётганда келди
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/namoz/jamoat_namozi/jamoat_namozi_001_hufton_namoziga_kech_qolib_tarovih_oqilayotganda_keldi.mp3[/audio] Юклаб олиш [mp3] Савол: Одамлар Рамазонда таровиҳ намозини ўқиётган вақтда иккинчи жамоатни қоим қилишнинг ҳукми нима? Чунки мен баъзи одамлар буни бидъат деб айтганини эшитдим. Баъзилари айтишдики, (Рамазон ойининг охирги) ўн кунлигида (бундай қилишнинг) зарари йўқ экан. Аммо бошқалари буни, Рамазоннинг аввалида бўлсин ёки ўртасида, бидъат дейишди.
Жавоб: Тўғриси, агар инсон масжидга кирса, хоҳ у ёлғиз бўлсин хоҳ жамоат билан бўлсин, ва одамлар таровиҳ намозини ўқишаётган бўлса, улар имом билан ҳуфтон намози нияти билан (намозга) қўшилишади. Имом салом берса улар ҳуфтон намозидан қолганини адо қилиб қўйишади. Буни ҳар бири алоҳида адо этади, жамоат бўлиб эмас. Мана шу тўғридир. Аммо битта масжидда иккинчи жамоатни қоим қилишга келсак, бу шубҳасиз машруъ бўлмаган иш. Лекин айтамизки: ҳуфтон намози нияти билан имомга қўшил. Биров айтсаки: нафл намози ўқиётган одам ортидан фарз намозини ўқиш тўғрими? Айтамизки: ҳа, тўғри. Бу ҳолат Набий алайҳиссолату вассалам даврида содир бўлган. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам билан бирга ҳуфтон намозини ўқир эди, сўнг қавмларига бориб айни (ҳуфтон) намозни бирга (имомлик қилиб) ўқир эди. Бу унга (яъни имомлик қилган Муозга) нафл, улар учун эса фарз намози эди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида эди. Аллоҳ азза ва жалла буни тасдиқлади. Балки зоҳири шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни билиб, эътироф этдилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ёзишларича, агар киши имом таровиҳ намози ўқиётганида (масжидга) кирса, унда у (намозга) ҳуфтон намози нияти билан қўшилади. Ҳа (шундай). RE: Бир масжидда иккинчи жамоатни қоим қилиш - Муслим - 10-24-2016 Масжидда бир нечта жамоат бўлиши
[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/08_18.mp3[/audio] Савол: Бир масжидда бир нечта жамоатнинг бўлиши (яъни намоз ўқиши) ҳукми нима? Хоссатан бири бир имом ортидан намоз ўқийди. Қолгани эса онгли равишда кечиктиради (яъни жамоатга қўшилмайди). Имомдан сўнг бошқа жамоат намоз ўқийди.
Жавоб: Бу жоиз эмас. Масжидда бир вақтнинг ўзида бир нечта жамоат ташкил қилиниши жоиз эмас. Улар бир жамоат бўлишлари лозим. Лекин агар намозни ўтказиб юборган бўлса ва у қасддан намозни ўтказиб юбормаган бўлса, балки қасдсиз (намозни) ўтказиб юборган бўлса, имомдан кейин намозни (янги жамоат билан) қоим қилса бўлади. Quote: |