Тавҳид форуми
Намоздан сўнг қўл очиб дуо қилишлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Намоздан кейинги дуо ва зикрлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=80)
+---- Thread: Намоздан сўнг қўл очиб дуо қилишлик (/showthread.php?tid=1280)



Намоздан сўнг қўл очиб дуо қилишлик - Admin - 05-14-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому Алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Жавобингиз учун катта рахмат!Аллох рози булсин.Намоз укиб булингандан сунг кулни очиб дуо килиш хакида.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-806


RE: Намоздан сўнг дуо қилиш - mutaallim - 05-16-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
Фарз ва бошқа намозларда (икки томонга) салом бергач дуога қўл очишлик ҳукми
"Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан ҳурматли биродар ҳазратларига. Аллоҳ таоло у кишини Ўзи рози бўладиган нарса-(амал)ларга муваффақ айласин.
Саламун алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сўнг эса эй қадрдоним, мактубингиз (менга) етиб келди. Аллоҳ таоло сизларга Ўзининг ҳидоятини етказсин. Ушбу мактуб зимнида фарз ва бошқа намозларда (икки томонга) салом бергач дуо учун қўл кўтаришлик ҳукми мавзуси борасидаги ва бошқа саволлар (йўлланган экан). (Барчага) маълум бўлган (жавоб) ила сизларга фойда улашамизки, дуога қўл кўтаришлик суннат ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан (дуо) ижобат бўлиш сабабларидандир: “Албатта Раббингиз ҳаё қилувчи, Саҳоватли Зотдир. Бандаси Унга (дуо қилиб) қўл кўтарганда қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади”. Бу борада пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадислар кўпдир. Имом, имомнинг ортидагилар ва ёлғиз намоз ўқувчи учун фарз намозидан кейин (дуога) қўл кўтаришлик каби пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўл кўтармаган ўринларга келсак, ушбуларнинг (яъни, имом, имомнинг ортидагилар ва ёлғиз намоз ўқувчининг) бирортасига фарз намоздан кейин (дуога) қўл кўтаришлиги жорий қилинмаган. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозидан салом бергач (дуога) қўл очмаганлар. Нафл намозларга келсак, ушбу (нафл намоз)дан кейин, одатга айлантириб олмай гоҳ-гоҳида дуога қўл очишликда зарар-(монелик) йўқ. Шунингдек, жума ва икки ҳайит хутбасида, икки сажда орасида, салом беришдан аввал ат-таҳийёт ўқилгандан кейин ва шунга ўхшаш пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуога қўл очмаган ўринларида дуога қўл очишлик жорий қилинмаган. Ёмғир сўраш (дуосидаги) хутбада дуога қўл очишлик жорий қилинган. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам истисқо (ёмғир сўраш) намозидаги хутбада дуога қўл очдилар. Шунингдек, жума хутбасида ёмғир сўраб (дуога) қўл очдилар, одамлар ҳам дуога қўл очдилар. Биз ёдга олган йўлга кўра ушбу бобда ворид бўлган ҳадислар (бирор зиддиятсиз) жамланади. Ва дарҳақиқат, илм аҳлидан иборат бир жамоа биз ёдга олганларни айнан айтиб ўтишган. Аллоҳ таолодан биз ва сизларни динини соғлом тушунишликка ва ушбуда собитқадам бўлишликка муваффақ айламоғини сўраймиз. Албатта, У субҳанаҳу сўралгувчиларнинг энг яхшисидир. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!".
Илмий изланишлар ва фатво бериш ҳамда даъват ва иршод қўмитаси раиси.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/8481
Ушбу масалада шайх роҳимаҳуллоҳнинг мана бу фатволари билан ҳам танишиб чиқсангиз бўлади:
http://binbaz.org.sa/mat/20359
http://binbaz.org.sa/mat/10191
http://binbaz.org.sa/mat/9905
http://binbaz.org.sa/mat/17244
http://binbaz.org.sa/mat/17247
http://binbaz.org.sa/mat/17360
http://binbaz.org.sa/mat/17714
http://binbaz.org.sa/mat/20278
http://binbaz.org.sa/mat/936


RE: Намоздан сўнг қўл очиб дуо қилишлик - Меҳмон - 05-22-2014

Савол: "(Саволда) фарз намози бўлмасада,
намоздан сўнг дуо қилиб, қўл
кўтаришликнинг ҳукмини сўрайди?"

Жавоб: "Фарз намозидан (сўнг дуо қилиб)
қўл кўтаришлик мустаҳаб эмас. Чунки бу
(Росулуллоҳ) соллаллоҳу аълайҳи ва саллам
қилган амал эмас. У киши ушбу дуо қилиб,
қўл кўтаришлик (амали)ни на пешиндан
кейин, ёки асрдан, ёки шомдан, ёки
ҳуфтондан, ёки бомдоддан кейин
қилмадилар. У иккиси (фарз бўлган ва фарз
бўлмаган намоздан кейин дуо қилиб,) қўл
кўтаришлик керак эмас. Чунки бизларга у
киши (Росулуллоҳ) соллаллоҳу аълайҳи ва
саллам амал қилган ва тарк қилган
(ишларида у кишига) эргашишлигимиз
вожибдир. Модомики у киши беш вақт
намоздан кейин икки қўлини (дуо учун)
кўтармаганлари маълум бўлдими, шу каби
биз ҳам қўлларимизни у киши аълайҳис
солату ва вас саламга эргашган ҳолда
кўтармаймиз. У киши аълайҳис солату вас
саламга "амал қилишлик" ва "тарк
қилишлик" билан эргашилинади. Шунингдек
намоздаги: икки сажда орасидаги дуода ва
салом беришдан олдинги охирги
ташаҳҳуддаги дуода ҳам қўлларимизни
кўтармаймиз. Чунки у киши аълайҳис солату
вас салам (у холатларда) қўлларини
кўтармаганлар. Шунингдек жума куни
хутбасидаги дуода ёки ийд куни хутбасидаги
дуода қўллар кўтарилмайди. Негаки Набий
соллаллоҳу аълайҳи ва саллам ўшанда
қўлларини кўтармагандилар. Аммо истисқо
хутбасидаги истисқо (ёмғир сўраш) намозида
қўллар кўтарилади. Чунки Росулуллоҳ
(ўшанда қўлларини) кўтарганлар. Имом жума
хутбасида ёки бошқа (кунги хутбада) ёмғир
сўраб дуо қилганида қўлларини кўтаришлиги
машруъдир. Ҳудди Набий соллаллоҳу
аълайҳи ва саллам қилганларидек.
Шунингдек бошқа дуоларда: бирор бир
корҳол юз берганда дуо қилса ёки чошгоҳ
пайти дуо қилса ёки таҳажжудда намозда
бўлмаган холида Роббисига дуо қилса,
қўлларини кўтаради ва дуо қилади.
(Буларнинг) ҳаммаси яхши. Дуонинг ижобат
бўлишлик сабаблари ҳақида Росул
соллаллоҳу аълайҳи ва саллам ҳадисда:
"Албатта Роббингиз Ҳайй (тирик) ва Карийм
(кўп икром қилувчи) зотдир. Бандаси Унга
икки қўлини кўтарганида уни бўш
қайтаришликдан ҳаё қилади", деб айтганлар.
Бу ҳадиснинг (санади) "ёмон эмас". Сафарда
дуо қилган киши ҳақида эса: "уст-боши чанг,
икки қўлини осмонга кўтариб "эй Роббим, эй
Роббим" (дейди). (Аммо) егани ҳаром, ичгани
ҳаром, кийгани ҳаром, озуқаси ҳаромдан
бўлган... Набий соллаллоҳу аълайҳи ва
саллам: "Шу (ҳаром билан шуғуллангани)
учун ижобат қилинмайди?!" дедилар. Егани
ҳаромдан бўлганлиги учун (дуоси) ижобат
қилинмади. Лекин икки қўлни кўтаришлик
ижобат бўлиш сабабларидан деб зикр
қилинди. (Ўша сафарда дуо қилган киши) еб-
ичари ва кийимида ҳаром билан
шуғуллангани сабабли ижобат бўлишидан
манъ этилди. Аллоҳдан офият сўраймиз.
Хулоса шуки, дуода қўлни кўтаришлик уни
ижобат бўлиш сабабларидандир. Лекин
фақатгина Набий соллаллоҳу аълайҳи ва
саллам қўлларини кўтарган ёки ўзлари
қилмасалар ҳам тарк қилмаган (яъни инкор
қилмаган) ўринлардагина (қўллар
кўтарилади). Бу киши дуо қилганда
қўлларини кўтарадиган ўринлардир. Аммо
баъзи фарзлардан кейин, беш вақт намоздан
кейин ёки жумадан кейин Набий соллаллоҳу
аълайҳи ва саллам қўлларини
кўтармаганлар. Биз ҳам (Набий) соллаллоҳу
аълайҳи ва саллам суннатларига эргашган
холда қўлларимизни кўтармаймиз".

Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/17244