Насроний ва масиҳий калимаси орасидаги фарқ

Насроний ва масиҳий калимаси орасидаги фарқ

Савол: Масиҳий сўзининг қўлланиши (бир қанча) замондан тарқалиб кетди. Масиҳий ёки насроний дейилишлиги тўғрими, эй шайх ҳазратлари? Бизни хабардор қилсангиз, Аллоҳ сизга ажру савоб берсин!

Жавоб: Масиҳийнинг маъноси Масиҳ ибн Марям алайҳиссаломга нисбат берилишлигидир. Улар унга мансуб эканликларини даъво қиладилар. Ҳолбуки у (Масиҳ алайҳиссалом) улардан покдир. Улар ёлғон сўзладилар. У (Масиҳ алайҳиссалом) уларга ўзини «Аллоҳни ўғли» деб эмас, балки «Аллоҳнинг қули ва расули» деб айтган. Уларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло номлагани каби «насоролар» деб айтилгани авлороқ. Аллоҳ таоло айтадики: «Яҳудийлар: «Насоролар ҳақ эмаслар», дейишди. Насоролар: «Яҳудийлар ҳақ эмаслар», дейишди. Ҳолбуки улар (яъни яҳудийлар ва насоролар) китоб (яъни Таврот, Инжилни) тиловат қиладилар» (Бақара: 113).

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

http://www.binbaz.org.sa/mat/1877

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan