«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб қолурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилувчилардан бўлгин!»
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоздан: «Биласизми, Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи нима-ю, бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳақлари нима?» деб сўрадилар. Муоз: «Аллоҳ ва Расули билувчироқдир» деб жавоб берди. Шунда айтдилар: «Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи – Унинг ёлғиз ўзига ибодат қилишлари ва Унга бирон нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳақлари – Унга ширк келтирмаган кишини азобламаслигидир», дедилар
Ибн Қудома Мақдисий раҳимаҳуллоҳ деди: "Сеҳр — боғлаш, дам солиш, айтилган ёки ёзилган сўз ва қилинган иш бўлиб у одамнинг бадани, қалби ва ақлига билвосита таъсир этиши мумкин. Сеҳрнинг ҳақиқати бўлиб, ўлдириши, касал қилиши, кишини хотинига жинсий алоқадан ман қилиши, эр ва хотин ўртасини бузиши ва уларни бир-бирига яхши ёки ёмон кўрсатиши мумкин"