Ҳозирги асрдаги жиҳод мавзусида уч имомнинг сўзи
بسم الله الرحمن الرحيم
Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.
Ҳозирги асрда жиҳод мавзуси атрофида асримизнинг уч имомининг сўзларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
- Имом Албоний:
У киши раҳимаҳуллоҳ ҳозирги асрдаги жиҳод ҳақида шундай дедилар: «Шунинг учун мен, боя айтганимдек, жиҳод қилишни тўғри деб билмайман, деб айтмайман. Балки жиҳоддан ҳазир бўлишга чорлайман. Чунки нафс ва моддий воситалар мусулмонларга ҳар қандай ўринда ҳар қандай жиҳодни адо этишга кўмаклаша олмайди» («Силсила Ҳуда ва ан-Нур» 353-кассета, 14:50 дақиқа).
У киши раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Балки мен бугунги кунда исломий ҳақиқатни гавдалантираётган нарсани айтаман, айрим эҳтиросга берилган мусулмонлар хоҳлаётган ҳақиқатни эмас. Айтаманки: бугунги кунда исломий ерларда мутлақо жиҳод йўқ» («Силсила Ҳуда ва ан-Нур» 760-кассета, 1:08:15).
У киши раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Биз шундай эътиқод қиламизки, ислом оламининг бари, минг афсуслар бўлсинким, фақат Фаластин эмас, Аллоҳ йўлидаги ҳақиқий жиҳод босқичига етмаган…» («Силсила Ҳуда ва ан-Нур» 344-кассета).
- Имом Ибн Боз
У киши раҳимаҳуллоҳнинг босқинчи яҳудлар билан сулҳ тузиш ҳақида машҳур фатволари мавжуд («Мажмуъ Фатово» (8/226-229)).
У киши раҳимаҳуллоҳ яна бугунги кундаги мусулмон жамиятларининг кўпининг ҳолатини Расул алайҳиссалоту вассаламнинг Маккадаги жамиятларига ўхшатадилар. Жазоир аҳлига қарата айтган сўзлари шу жумладандир: «Шунингдек, Аллоҳ йўлига даъват қилиш Набий алайҳиссалоту вассалам ва саҳобалари уларнинг салтанати бўлишдан олдин Маккаи Мукаррамада бўлганлари каби. Улар одамларни қуролга даъват қилишмаган!» («Фатава улама ал-акабир фийма уҳдиро мин димаъ фил Жазаир» (62)).
- Имом Ибн Усаймин
У киши раҳимаҳуллоҳга ҳозирги асрда жиҳод қилиш ҳақида у вожиб бўладими дея йўлланган саволга шундай жавоб бердилар: «Вожиб бўлмайди. Балки унга тайёргарлик кўрмаган ҳолимизда жанг қилишимиз жоиз бўлмайди. Ҳозирда мусулмонлар қўлида кофирларга қарши жиҳод қилишга қодир бўлишадиган нарса йўқ. Ҳатто ҳимояланиш жиҳоди ҳам» («Лиқоат баб ал-мафтуҳ» 977-фатво).
У киши раҳимаҳуллоҳ жиҳод ва унинг ўлчов-меъёрлари ҳақида сўзлай туриб шундай дедилар: «Мен айтаманки: бизга ҳозир Америка, Франция, Англия ва Россияга қарши жанг қилишимиз вожиб бўлади дейдиган кимсанинг сўзи аҳмоқликдандир! Ахир қандай жанг қиламиз?! Аллоҳ азза ва жалланинг ҳикмати ва шариати бундан бош тортади.
Бироқ бизга вожиб бўлгани Аллоҳ азза ва жалла бизга амр қилганини бажаришимиздир:
وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن قُوَّةٖ وَمِن رِّبَاطِ ٱلۡخَيۡلِ
«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз…» (Анфол: 60). Ана шу бизнинг зиммамиздаги вожибки, улар учун имконимиз борича куч-қувват ҳозирлаймиз. Ҳозирлайдиган энг муҳим куч-қувватимиз иймон ва тақводир. Сўнг эса қуролланиш.
Сўнг воқеъликда: агар ҳаракатлансак бошлар узилади. Бизнинг имконимиз йўқ!
Айтаманки: ҳозир вожиб бўлгани шуки, иймон ва тақвони ҳозирлайлик ва тер тўкайлик. Биз унга қодир бўлмаган нарсага мукаллаф эмасмиз. Аллоҳ азза ва жалладан ўша душманларга қарши мадад сўраймиз» («Булуғ ал-Маром» Жиҳод китоби шарҳи, 1-кассета).
Сўз охирида айтадиганимиз:
Айрим мухолифлар сиздираётган нарса, аҳли сунна Ироқ ва Фаластин ҳамда бошқа жойларда жиҳод йўқ дейишлари билан омма орасида: «Улар мутлақо жиҳод йўқ деб биладилар, унинг шариатда мавжуд эканини инкор қиладилар» дея туҳмат ва бўҳтон тўқишлари каби. Балки у очиқ-ойдин ёлғон, одамларни чалкаштиришликдир. Балки биз инкор қилаётган нарса жиҳодни ўз вақтида қилмаслик. Чунки у мусулмонларга улкан зарарлар келтиради. Унинг ортида жиҳод жорий қилинишидан кўзланган фойдалардан бирор нарса йўқ. Бу худди намозни вақти киришидан олдин адо этишни инкор қилган киши каби. Ахир у одам ҳақида намозни шариатда мавжуд эканини инкор қилди деб айтилмайди.
Аллоҳ тавфиқ берувчи ва тўғри йўлга йўлловчидир.
Манба: Тавҳид форуми