ИШИД салафийлардан эмас!

ИШИД салафийлардан эмас!

 

 

Риёздаги «Ал-Муҳайсин» масжидининг имом хатиби Одил Калбоний шундай деди:

(داعش نبتة سلفية حقيقة يجب أن نواجهها بكل شفافية)

«ИШИД ҳақиқий салафий навниҳол. Унга тўла шаффофлик билан юзланишимиз вожиб бўлади».

 

Фазилатли шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:

Кеча кечқурун ва бир неча кун олдин ушбу муборак даъват, ҳақиқатда ғалаба қозонадиган тоифанинг йўли бўлмиш ҳақ, аниқ-равшан йўл, соф салафий даъвати, ҳақиқий ислом ва рост сўзни сифатлаётган ва вайрон қилаётган Калбоний исмли (жамоатдан) ажралган, адашганлардан бирининг, (халқ) тили билан айтганда, сайраши ёки қағиллаши ёҳуд ҳанграшини кўрдингиз. Ўша бўҳтончи анави адашган, ИШИД дея аталадиган мариқун-(диндан чиққан) хаворижларни, ИШИД салафийдир, дея (халқ) тили билан айтганда сайради ёки тентакларча шундай деди. Ёлғон ва тубан сўзни айтди. Фақат туҳмат ва бўҳтонни сўзлади. Ушбу сўзнинг ўзи соқит экани, уни соқит қилишдан беҳожат қилади. Айтилганидек: Бу, Ахзамдан билганимиз бир шовқиндир. Улар унинг ортида турган ҳар бир балонинг аврати одамларга очилиб қолгач, ушбу аблаҳлик ва қабоҳатни муборак салафий даъватига чаплайдилар. Шундай қиладилар ва залолатга оғган салафлари қилгани сингари қадим замондан шу (йўлда) бир-бирларига мос-(ўхшаш)дирлар.

Фазилатли шайх, аллома Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:

Ҳақ, ҳидоят ва суннат жамоати – салафийлардир. Аллоҳнинг душмани: ИШИД салафий навниҳолидир, деганда дарҳақиқат ёлғон сўзлади.
Эй Аллоҳ! Уни хусуматлашишдан тўхтат, ўзига зарар берадиган нарсалар ўрнига уни ўз нафси ва моли ила машғул қилиб қўй, уларга соғлом сабоқ бер. Уларга ибрат олинадиган соғлом сабоқ бер! Эй Тирик, Қайюм! Эй улуғлик ва мукаррамлик соҳиби!

Манба: Тавҳид Форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan