Арафа куни рўза тутиш ҳукми
Савол: Зулҳижжа (ойи)нинг тўққизинчи куни рўза тутиш ҳукми нима?
Жавоб: Тўққизинчи куни (рўза тутишлик) суннат. (Бу) Арафа куни (бўлиб), барча одамларга Арафа куни рўза тутишлик суннат. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Арафа куни ҳақида сўралганида, (у зот) соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ўтган йил ва келгуси йил (гуноҳлари) учун каффорат қилади», дедилар. Арафа куни эркагу аёллар рўза тутишлик суннат бўлади, илло Ҳаж қилаётган одам, у рўза тутмайди. Ким Ҳаж қилаётган бўлса, у Арафа куни рўза тутмаган ҳолатда (Арофат тоғида) туради, мана шу суннатдир. Аммо ҳожилардан бошқаларга келсак, бунга муяссар бўлсалар (Арафа куни) рўза тутишлари суннат.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
http://www.binbaz.org.sa/noor/10153
Манба: Тавҳид форуми