Ҳукмдорга қарши бош кўтариш айнан нимаси ҳаром?
Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин! Бу савол йўлловчи Мирсдан, айтадики: Шайхизмиз, Аллоҳ сизларга яхшилик ато этсин! Ҳумкдорларга қарши бош кўтариш айнан ўзи ҳаромми ёки унинг ортидан келадиган улкан зарарлар сабаблими?
Жавоб: У айнан ўзи ва зарарлар боис ҳаром қилингандир. Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган бирор нарсани топмайсан, албатта, ушбу ҳаром қилишлик башарият фойдаси учундир. Қатл юз бермай кечган инқилобий ҳаракатлар билан озод-эркин бўлганлар: Тунис ва Мисрдир. Сўнг Мисрда инқилоб тарихидан ҳозиргача нима давом этиб келяпти?! Кўплаб ишларга енг шимариб киришаётганлар оми одамлардир. Ҳукуматнинг ихтиёрини чеклаб бермоқдалар ва (яна) ихтиёр-(ундай бўлишини хоҳлаймиз)…ихтиёр-(бундай бўлишини хоҳлаймиз). Бу иш шак-шубҳасиз улкан бир ишдир. Мен аввалда ҳам бир неча бор айтиб ўтгандимки: исломда мавжуд бўлган аввалги намойиш тўғри йўлдаги халифа Усмон ибн Аффон, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин ва у кишини рози қилсин ҳамда Аллоҳ таоло Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг барча саҳобаларидан рози бўлсин, даврларида мавжуд бўлганди. Натижада унинг самараси Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қатл қилиниши бўлди.
Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан
Манба: Тавҳид форуми