Кишининг аҳли оиласи орасида ғариб бўлиши

Кишининг аҳли оиласи орасида ғариб бўлиши

 

Аллома, ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий алМадхалий ҳафизаҳуллоҳ

 

بسم الله الرحمن الرحيم

 

 

Умар ибн Абдулазиз бир марта аёли: «Аллоҳ бизни сендан халос қилсин», деяётганини эшитиб: «Амин!» – деди.

Бу энг қаттиқ ғариблик. Кишини аҳли оиласи ва фарзанди инкор қилган вақтда энг қаттиқ ғариблик бўлади. Унинг ҳолатини инкор қиладилар. Улар орасидан ҳақ устида кўмакчи топмайди. Балки улар ичидан уни оғир оладиганларни топади. Бу киши ҳозир аёлини шундай деяётганини эшитди, ҳолбуки у халифа Умар ибн Абдулазиздир: «Аллоҳ бизни сендан халос этсин». У киши: «Амин!» – деди. Фотима бинт Абдулмалик. Бунинг сабаби, у киши розияллоҳу анҳу комил йўл устида, бироз олдин Фузайл ибн Иёздан, Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин, эшитганингиз мукаммал маънодаги Суннатда эди. У киши нафси ҳавосига дашном бериб, уни сарҳисоб қиларди, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. Ҳалол ва ҳаром борасида (нафсини) сарҳисоб қиларди, Суннатда тиришиш, бидъат ва унинг аҳлига қарши курашишда унга (нафсига) қарши жиҳод қиларди. Дарҳақиқат, бидъат аҳли билан мунозара олиб борарди. Худди хаворижлар билан юз бергани каби. Қадарийлар билан юз бергани сингари. Тақдир (масаласи)да мунозаралари ҳақидаги китоблари маъруф. Қадарийларга раддия борасидаги китоблари Абу Бакр ибн Даасанинг Абу Довуддан, Аллоҳ таоло у кишини ўз раҳматига олсин, ривоят йўлидан Абу Довуднинг Сунанида маъруф. Тақдирни инкор қилувчиларга раддиялари. У киши раҳимаҳуллоҳ бидъат ва нафси ҳаво аҳли ҳамда ўз аҳли оиласидан бўлган умавийларнинг амирларидан иборат шаҳват аҳлига қарши мужоҳид эди. Улардан қўл урган зулмларини тортиб олиб, уни ўз эгаларига қайтарар эди. Ҳалолга одатланган эди. У киши халифа эди. Бироқ одамлардан (оддий) бир киши каби бўлиб, фақат ўз қўли билан касб қилганига кун кўрарди, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. Бу эса фарзандларига оғир ботди. Улар бу ҳаёти дунёда подшохлар ҳаёти, енгил ҳаётда яшашни хоҳладилар, У киши эса охират подшохларининг ҳаётида яшашни истарди. Фақат ўзига тегишли ва олиши ҳалол бўлган нарсани оларди. Бу эса уларга оғир ботди. Иш шу даражага етдики, аёли бир кун, ўзи буни хоҳламаган ҳолатда валлоҳу аълам, бироқ шундай деяётганини эшитди: «Аллоҳ бизни сендан халос қилсин». Шунда у киши: «Амин!» – деди. Яъни, сизлар мендан қутулишни талаб қиляпсизлар. Сизлар мендан қутулишингиз мен учун ҳам сизлардан қутулиш деб биламан. Агар иш шу даражага етса у учун ҳаётда нима ҳам қолди? Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз.

Бу ҳозирда ҳам бор. Айрим уларда Аллоҳнинг тавфиқи оз бўлган аёл ва фарзандлар оталарига нисбатан: сен мутаассибсан, сен муташаддид-(радикал)сан, сен тош асридаги одамсан, сен тош асридан (келган)сан, сен бизга торлик қиляпсан, сен одамларга (ўхшаб) иш тутмайсан. Мана шайхлар ойнаижаҳондан чиқиш қиляптилар. Уларнинг ҳолатларига қара, уйларига қара. Улар…, дейди. Сенда эса фақат бу ҳаром, бу ҳаром дейишдан ўзга нарса йўқ. Бу (ҳолат) бор, мавжуд. Сизлардан кўпчилик буни билади. Бироқ улар фақат дунёга боқяптилар. Улар одамларнинг сенга энг яқини, одамлар ичида сени энг яхши танувчилари. Фақат дунёни хоҳлайдилар. Сен қараётган нарса-(охират)га қарамайдилар. Хаёлларига ҳам келмайди. Ўйларига ҳам келмайди. Шунинг учун сени оғир оладилар. Агар иш шу даражага етса Умар ибн Абдулазиз айтганларидек, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин: Амин! Аллоҳ мени сизлардан халос қилсин, мен ҳам қутуламан. Бу (ҳолат) бор, мавжуд. Кўпчилик оилалар шу (ҳолатда). Одамлар Аллоҳ жалла ва аъла айтганидек: «Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос» (Анъом: 116). У жалла ва аъла айтади: «Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас» (Тағобун: 15). Ва деди: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфтларингиздан ва болаларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг» (Тағобун: 14). Шу билан бирга сабр қилишга буюрди: «Ва агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли зотдир» (Тағобун: 14). Бу улкан фитнадир. Суннат соҳибинг ғариблиги. Агар ғариблиги ўз аҳли оиласи ичида бўлса, у Аллоҳга қасамки улкан мусибатдир. Ҳатто ўз аҳли оиланг ичида сенга ёрдамчи топмайсан. Аҳли оиланг, аёлинг ва фарзандингдан сенга қарши курашувчи кишини топасан. Бу улкан мусибат. Сенга сабрга ўрганишинг ва Аллоҳ жалла ва аъладан собитқадамлик сўраб дуо қилишинг лозим бўлади.

Аллоҳ жалла ва аъладан биз ва сизларни ҳақ ва ҳидоятда собитқадам қилишини, кўзларимизни чароғон айлашини сўраймиз. Албатта У кўплаб инъом этувчи, Саховатлидир. Унинг бандаси ва Расули Пайғамбаримиз Муҳаммадга Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.

 

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan