«Узр, эй Расулуллоҳ!», сўзидан пок-(безор)миз
Савол: Шайхимиз, Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин! Рамазон ойининг сўнги ўттизинчи кечаси Масжид ан-Набавийда юз берган портлашдан кейин шундай дейилган: «Ушбу қилмиш шарафли масжидингиз яқинида юз бергани учун узр, эй Расулуллоҳ! Овоз ҳужрангизгача етди. Юз берган ҳодисадан Аллоҳга пок-(безор) эканимизни эълон қиламиз. Узр, эй Аллоҳнинг Ҳабиби!», сўзи кенг тарқалди. Ушбу сўзнинг ҳукми нима? Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин!
Жавоб: Барча мақтовлар Аллоҳга хос.
Ушбу (қилмиш) Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари яқинида юз бериши ажабланарли эмас. Барча ерлардаги Ислом ва Суннат душманлари Тавҳид ва Суннат ўлкаси ҳамда унинг аҳлига ёмонлик қилишга қатъий қарор қилганлар. Мен буни бирор айб деб билмаган ва маломатдан қўрқмаган, ҳамда фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрққан ҳолда айтаман. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ номи ила онт ичаманки ва яна Аллоҳга қасамки, 1158 ҳижрий йилдан бери ушбу давлатдан ўзга, аввалги куниданоқ Тавҳид ва Суннатга асосланган, бирор юрт давлати йўқ. (Мана) тарих маълум. Тавҳид ва Суннат давлатига, айниқса фазилатли ўринларга қўл чўзмай душманларнинг кўзи қандай қувонсин, кўзлари қандай уйқуга кетсин?! Худди шу йилнинг Рамазон ойининг сўнги ўттизинчи Сешанба (куни) шом (вақти)да юз берганидек. Бу ажабланарли эмас. Агар (гапни) чўзиб юбориш хавотири бўлмаганда, албатта, ушбу ўринга ҳаққини тўла берадиган ёки ҳаққини тўла беришга яқин борадиган даражада кўп сўзлар айтган бўлардим.
Айтаманки, бу қўпол хато. Расулга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу ибора билан хитоб қилишни назарда тутяпман. Бир неча йўлга кўра:
Биринчи йўл: У маййитга хитоб қилиш. Маййитга хитоб қилинмайди. Чунки, у хитобни эшитмайди. Қурайшнинг ўликлари бундан алоҳида ажратилган. Бадр кунидаги Абу Жаҳл ҳамда Рабиъанинг икки ўғли Шайба ва Утба каби мушрикларни назарда тутяпман. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир неча кундан кейин уларга хитоб қилдилар. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) у кишига: «Эй Расулуллоҳ аллақачон сасиган-(ириган)ларга қандай хитоб қиляпсиз?», деганларида у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сизлар мени улардан кўра эшитувчироқ эмассизлар. Бироқ улар сўзлашга қодир эмас», дедилар ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Бола-(ўқувчи)ларимнинг баъзиси менга шундай фойда улашдики, Қатода, яъни, Ибн Диъама ас-Садусий (раҳимаҳуллоҳ) деди: «Аллоҳ уларни (мушрикларни) у киши (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун тирилтирди ва уларга хитоб қилдилар». Бу хабар гарчи «Мақтуъ», яъни, тобеъиндан бўлса-да бироқ ушбу ўринга ўхшашида ундан унсият топиш мумкин. Чунки насс-(ҳужжат) собит. Ҳа, у «Саҳиҳул Бухорий»да. Шунга кўра, бу биринчи йўл эди.
Иккинчи: «Узр, эй Расулуллоҳ», (дея) тарқатувчининг сўзи, бу, феъл ўрнини босувчи ўзак. «Мени маъзур тутгайсиз, Эй Расулуллоҳ», маъносида. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тирик эмаслар. Яъни, бизнинг ҳаётимиз-(тириклигимиз) сингари. Зоҳири шуки, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) барзах ҳаётидаги тирикликдалар. Унга иймон келтирамиз ва кайфиятини билмаймиз.
Учинчи йўл: Бу дуо. Аллоҳгина қодир бўладиган ишларда ўликларга дуо қилиш, улардан ўтиниб ёрдам сўраш. Бу эса илм, иймон ва дин аҳли ижмоси билан катта ширкдир.
Хулоса шуки, ушбу тарқатмани тўсиш, уни тингламаслик ва уни тарқатмаслик вожиб бўлади. Хоҳ ёзув кўринишида ёки ижтимоий тармоқ воситаларида тарқатиш шаклида бўлсин баробар. Аллоҳдан қўрқинглар эй мусулмонлар! Ҳар бир қағиллаганга эргашиб кетаверманглар. Улар авомнинг қаланғи-қасанғилари, қора халқ. Тўғри йўлдаги халифаларнинг тўртинчиси, мўминларнинг амири Алий ибн Абу Толиб, Аллоҳ у кишидан ва барча саҳобалардан рози бўлсин, қандай ҳам гўзал сўз айтдилар: «Одамлар уч (турли): Раббоний олим, нажот йўлидаги мутааллим, ҳар бир қағиллаганга эргашувчи авомнинг қаланғи-қасанғилари».
Убайд ибн Абдуллоҳ ибн Сулаймон ал-Жобирий, Исломий Олийгоҳнинг собиқ мударриси имло қилди. Бу имло ва таҳрир 1437 ҳижрий йил, Шавволнинг биринчи Чоршанбаси шомдан кейин бўлиб, 2016 милодий йилнинг 6 июлига тўғри келади.
Пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Манба: Тавҳид форуми