Жарҳ изоҳлаб берилса, таъдилдан муқаддам қўйилади
Савол: Ушбу (савол йўлловчи) айтадики: Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Бу ерда: агар фалончи олим бирор кишини бидъатчи деса ва бошқа олим унга тазкия берса икки сўзга назар ташлашимиз ва рожиҳини белгилашимиз лозим. Чунки жарҳ ва таъдил ижтиҳодий масала, дейдиган киши бор.
Жавоб: Сенга ҳозир бироз олдин айтганимдек жарҳ қилувчи нима учун жарҳ қилганига қара, дейман. Таъдил қилувчи айтиши мумкин бўлган сўз: «Мен у ҳақда бирор ёмонлик билмайман», дейишидир. Жарҳ қилувчига келсак, у: «Мен кўпроқ биламан», дейди. Бу ўринда жарҳ изоҳлаб берилса сенда (натижа) ҳосил бўлади. Агар жарҳ изоҳлаб берилса, у муқаддам қўйилади.
Мен сизларга айтганимдек буни бидъат ва нафси ҳаво аҳли бобида билмаганмиз. Бироз олдин сизларга айтганимдек, афсуски, бу саволнинг манбаси хато тушунчадир. У ҳақда айтиб ўтганим шу саволларга ўхшашиб кетади. Чунки кўп зарб бериш тошни юмшатади. Анавиларга шу сўзни кўп айтдилар. Ҳатто авомга тушунарсиз қилиб кўрсатдилар ва уларга бу ноаниқ бўлиб кўринди.
Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
http://www.tasfiatarbia.org/vb/showthread.php?p=85057
Манба: Тавҳид форуми