Арафа куни рўзаси катта гуноҳларни каффорот қиладими?
Савол: Аллоҳ устингиздан яхшилик ёғдирсин! Арафа куни рўзаси катта гуноҳларни каффорот қиладими?
Жавоб: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг зоҳири шуки, у олдинги ва кейинги йилдаги катта гуноҳларни каффорот қилади. Бироқ уламоларнинг раҳимаҳумуллоҳ кўпчилиги: катта гуноҳларни каффорот қилмайди, дедилар. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беш вақт намоз, жума жумагача, Рамазон Рамазонгача модомики катта гуноҳларга қўл урмаса орадаги нарса-(гуноҳ)ларни каффорот қилади», дедилар. (Уламолар): агар фарз қилинган намоз бадан амалларининг афзали бўла туриб гуноҳи кабирани тарк этгандагина каффорот қилса, бас, ундан бошқаси авлороқдир, дедилар. Шунга кўра: Арафа кунининг рўзаси ўзидан олдинги ва кейинги йилдаги фақат кичик гуноҳларни каффорот қилади. Катта гуноҳларга келсак, унда алоҳида тавба бўлишидан ўзга чора йўқ.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
http://binothaimeen.net/content/12114
Манба: Тавҳид форуми