Турмушдан қайтган қизга ғамхўрлик қилиш фазилати
Ҳурматли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ
بسم الله الرحمن الرحيم
(Мусанниф) раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: (Турмушдан) қайтган қизини ўз қарамоғига олган кишининг фазилати ҳақидаги боб
Абдуллоҳ ибн Солиҳ бизга шундай ҳадис айтди, Мусо ибн Улай отасидан менга шундай ҳадис айтди: Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам Суроқа ибн Жуъшум розияллоҳу анҳуга: «Сизни садақаларнинг энг улкани ёки энг улкан садақалардан (бири)га йўллаб қўймайми?», дедилар. У киши: «Албатта, эй Расулуллоҳ», деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳузурингизга қайтган қизингиз. Уни сиздан ўзга ғамхўри йўқ», дедилар.
Сўнг мусанниф раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: (Турмушдан) қайтган қизини ўз қарамоғига олган кишининг фазилати ҳақидаги боб. (Турмушдан) қайтган қизи, яъни, унинг ҳузурига қайтарилган, унинг уйига қайтган. Ё эри вафот этгани сабабли ёки эридан талоқ олгани сабабли. Ва отасининг уйига қайтган. Мусанниф раҳимаҳуллоҳ ушбу сарлавҳани (турмушдан) қайтган қизни ўз таъминотига олишнинг фазилати (ҳақида) битдилар. Ҳолбуки юқорида ўтган ҳадислар буни ўз ичига олади. Қизларни ўз таъминотига олиш ва қизларга ғамхўрлик қилишнинг фазилати ҳақидаги юқорида ўтган ҳадисларнинг умуми ушбу (маънони) ўз ичига олади. Бироқ у (турмушдан) қайтган қизни хос (зикр) қилди. Чунки у бир жиҳатдан ортиқча эътиборга эҳтиёж сезади. У (қалби) синиқ, оғриқ чеккан, маҳзун ҳолда келди. Натижада ортиқча эътибор ва аҳамиятга муҳтож. Бошқа бир жиҳатдан эса нафси қўрс, табиати қўпол кимсалардан иборат айрим оталар (турмушдан) қайтган қизи келганда, гоҳида у (аёлда) маломат бўлмайди ва у тарафдан бирор камчилик юз бермаган (бўлсада), отаси уни қаҳрлилик ёки қўрс услуб билан ёҳуд қўпол сўз билан ёкида совуққонлик билан ё сўкиш, дўппослаш билан ёки уни ҳақорат қилиш ёҳуд кўп маломат ё таъна қилиш ва бундан бошқа жароҳат устига жароҳат ва оғриқ устига оғриқни зиёда қиладиган ишлар билан қарши олади. (Турмушдан) қайтган қиз агар отасининг уйига келса, бас, унга (отасига) унга ғамхўрлик қилиш ва унга яхшилик қилиш ҳаққини адо қилиши, Аллоҳ таолодан у ҳақда тақво қилиши вожибдир. Чунки у унинг қизи. Чунки у унинг қизи ва ҳомийси. У (қиз) унинг уйига қайтиб келди. Унинг масъулияти эрнинг вафоти ёки ундан талоқ олгани сабабли унинг (отанинг) зиммасига ва бўйнига ўтди. Унга (отага) унинг ҳаққини яхшилик ва ғамхўрлик қилиш билан адо этиши, Аллоҳ таборака ва таолодан унинг ҳаққида қўрқиши вожиб бўлади. Яна (турмушдан) қайтган қизнинг юқорида ўтган, ушбу бобдан олдинги бобда ўтганларнинг умуми остига дохил бўлишига қарамай алоҳида ёдга олиниши, (турмушдан) қайтган қизнинг эътиборга муҳтож экани, ортиқча сабр, уни кўп ҳам маломат қилмаслик ва унга қўполлик қилмасликка эҳтиёж сезгани учундир.
(Турмушдан) қайтган қизни ўз қарамоғига олган кишининг фазилати, дедилар. Бу ерда Суроқа ибн Жуъшумдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига шундай деганларини келтирдилар: «Сизни садақаларнинг энг улканига йўллаб қўймайми?». Бу, юқорида бир неча бор айтганимдек ташвиқот ва тарғиб қилиш услубларидандир. Сизни садақаларнинг энг улкани ёки энг улкан садақалардан (бири)га йўллаб қўймайми? У киши: «Албатта, эй Расулуллоҳ», деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳузурингизга қайтган қизингиз», дедилар. Қайтган қизингиз, яъни, ё эрининг вафоти ёки талоқ сабабли (турмушдан) сизнинг ҳузурингизга қайтган ҳолатда. «Ҳузурингизга қайтган қизингиз. Уни сиздан ўзга ғамхўри йўқ». Яъни, сиздан ўзга унга инфоқ қиладиган, унга ғамхўрлик қиладиган ва унга нафақа (ажратишни) адо этадиган киши йўқ. Чунки сиз унинг ҳомийси, унинг нафақаси ва унга ғамхўрлик қилиш ҳақида масъулсиз. Уни сиздан ўзга ғамхўри йўқ. Бу ўринда (турмушдан) қайтган қизни қарамоғига олиш энг улкан садақалар жумласидан экани (зикр қилиняпти). Энг улкан садақалардан. Бу ўринда яна шу ишга ўхшаши билан синовга учраган вақтда оталарга сабр қилиши, ажрни умид қилиши ҳамда Аллоҳ таборака ва таолонинг қазои қадарига рози бўлишига даъват қилиняпти. «Ҳузурингизга қайтган қизингиз. Уни … ғамхўри йўқ». Яъни, унга сиздан ўзга инфоқ қилувчи йўқ.
Ҳадис Мусо ибн Улайнинг отасидан ривояти, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суроқа ибн Жуъшумга: «Сизни … йўллаб қўймайми?», дедилар….
Улай Суроқа билан учрашмаган. Демак, унда (ҳадис санадида) узилиш бор. Мусо ибн Улай ҳақида Ибн Абдулбарр шундай деди: Ёлғиз ўзи (ривоят) қилганда кучли эмас. (Ривоят)да ёлғизланиб қолганда кучли эмас. Ана шу сабабли ҳадис заифга чиқарилди. Бироқ юқоридаги сарлавҳада ворид бўлган ҳадислар ундан беҳожат қилади. Ҳамда мусанниф раҳимаҳуллоҳда, ушбу сарлавҳанинг охиридаги ҳадис ҳам. Ҳа (шундай).
«Адабул Муфрад» китоби шарҳи
Манба: Тавҳид форуми