Қурбонлик қони теккан кийимда намоз ўқиш ҳукми
Савол: Қурбонлик қони теккан кийимда ўқилган намоз тўғрими? Мана шундай кийимда намоз ўқиб бўлган одам нима қилиши лозим? Қай бири (намоз сиҳатига) таъсир қилади: жонлиқ қоними ёки гўштдаги қонми?
Жавоб: Кийимни ювиш ёки алмаштириш лозим. Қон бор кийимда намоз ўқилмайди. Уни ювиб ташлаш ёки алмаштириш лозим. Кийимини ювиб олмагунича намозни кечиктириб туриши керак. Агарда у кийимидаги қондан хабари бўлса ва билган ҳолда намоз ўқиган бўлса, унда намозини қайта ўқийди. Агарда у кийимидаги қонни унутган ёки билмаган бўлса, унда намозини қайта ўқимайди. Агарда у била туриб бунга эътиборсизлик қилган бўлса, унда намозни қайта ўқийди. Назарда тутилган қон, ҳайвон сўйилаётганда оққан қондир. Гўштдаги қонга келсак, унинг зарари йўқ. Томир ва ҳайвон аъзоларидаги қон кечирилган. Назарда тутилган қон, жонлиқ сўйилаётганда чиққан қондир.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
Манба: Тавҳид форуми