Белгиядаги охирги ҳодисалар ҳақида изоҳ
Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ
بسم الله الرحمن الرحيم
Шу кунларда эшитаётганимиз Белгияда юз берган портлатиш борасида… Сўнг ИШИД ва ундан бошқа оғишган жамоатлар келиб, шу портлатишга ўхшаш (қарорлар) қабул қиляпти. Худди бу ўлкадан ўзгасидаги бошқа портлатишлар (қарорини) қабул қилганидек. Бу, хаворижларнинг қилмишларидан эканида шак-шубҳа йўқ. Бу, ислом динида бирор асосга эга эмас. Ислом динидан эмас. Анавилар қўл урган бу портлатишлар ислом динидан эмас. Бу вайроналик ва бу қатл (ислом динидан эмас). Аллоҳ жалла ва аъла деди: «Агар (Маккадаги мўминлар мушриклардан) ажралиб олганларида, албатта улардан (яъни, Макка аҳлидан) кофир бўлган кимсаларни азоблаган бўлур эдик» (Фатҳ: 25). Улар қўл ураётган, қонларни ҳалол санаётган, ислом ўлкалари ва ислом ўлкаларидан ўзгасида портлатаётган бу бебошлик билан портлатишингиз тўғри йўл эмас. Бу, исломга даъват қилишликми? Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динини энг чиркин (тарзда) ҳунук қилиб кўрсатишлик. Анавилар ифлос мўйқалам билан ислом суратини чизяптилар. Ислом қатл ва қон тўкиш дини дея тасвирлаяптилар. Улар диннинг энг катта душманлари. Улар дин душманлари. Чунки, ички душман ташқи душмандан (хатари) улканроқ. Ташқи душманни сиз танийсиз. Бироқ бу динни емиради. Динни дин номи билан бузади. Исломни исломга ёрдам бериш номи остида бузади. Одамларни динни тарқатиш номи остида ўлдиради. Сен эътиқод қўйган дин қайси дин? Бу, азариқалар (хаворижларнинг фирқаларидан бири) дини, хаворижларнинг дини, қарматийларнинг дини. Ислом дини эмас. Ислом дини бу қилмишлардан пок-(безор). Бу ислом ернинг шарқ-у ғарбида портлатиш ва қатлдан иборат бу услуб билан тарқалмаган. Улар кулгили ишларгача етиб бордилар. Ҳатто бу борада хаворижларга хилоф қилдилар. Бир неча кун олдин ИШИДчилардан бирининг (видео) парчаси тарқалди. Айтадики: Агар юзи очиқ аёлни кўрсам отасини ўлдираман. Ажиб! Билимсизлик ва қон тўкишда отани ўлдиришгача етиб бордилар. Унинг гуноҳи нима? Сўнг юзини очганда ҳам, бу унинг қонини ҳалол санашга далилми? Улар Қуръонни қандай тушундилар? Суннатни қандай тушундилар? Сўнг одамларга Қуръон ва Суннат номи билан намоён бўладилар. Қуръондан далил келтирадилар, Суннатдан далил келтирадилар. Бироқ ўз тушунчалари билан. Ана шу тафсирнинг хатаридир. Қуръоннинг тафсири, Суннатнинг изоҳи агар ҳавои нафс билан бўлса дин асло рози бўлмайдиган ана шунга ўхшаш даҳшатли қилмишларга етаклайди. Улар диндан одамларнинг энг йироғи. Дин, Аллоҳга қасамки, ушбу қилмишлардан пок-(безор). Калтабин, ёшлар. Ёшлари кичик, тентаклар. Уларда илм йўқ. Улар орасида ҳаргиз олим топмайсиз. Улар орасида ҳаргиз (илмда) мустаҳкам кишини топмайсиз. Улар орасида ҳаргиз ушбу қилмишларга ўхшашини қабул қиладиган оқил киши топмайсиз. Шағал босган (ер юзида юрган)ларнинг энг ёмони. Ислом уммати улар томонидан фақат бало топди. Балки ҳақиқатда уларнинг бу қилмишлари ўша юртларда яшайдиган ислом аҳлига озор чекишаётган торликка қарамай тазйиқ қилинишида янада адоват солувчидир. Бу қилмишлар ўша давлатлардаги ислом аҳлига қарши курашиш, уларга тазйиқ ўтказиш ва дин шиорлари ўчирилиши учун қилинади. Улар исломни ҳунук кўрсатишдан ўзга амалиётни адо этмадилар. Ислом улардан фойда кўрмади. Балки ислом унга (исломга) ўзларини мансуб деб биладиган ўшаларнинг қилмишидан энг кўп зарар кўрганлардандир. Хоҳ исломга ўзини мансуб деб билган (бевосита ушбу ишни) қилувчи ёки исломга ортдан зарба бериш ва динга қарши курашишни мақсад қилиб ислом аҳлига (четдан) кирган ва (сафга) суқулиб кирганлардан бўлсин баробар. Уларнинг қилмиши шариат ва ақл нуқтаи назаридан қораланган. Улар ушбу қилмишлар билан солиҳ етакчи бўлишлари ҳеч қачон мумкин бўлмайди. Улар исломга қарши энг катта уруш қилувчи, ислом душманлари исломга қарши курашишда фойдаланадиган энг катта воситадир. Аллоҳдан мусулмонларга уларнинг ёмонлигидан кифоя қилиши, уларни тор-мор қилиши, уларнинг байроғини юқори қилмаслиги, ислом аҳлини улар устидан ғолиб қилишини сўраймиз. Ҳақиқатда «Исломий келишув» деб аташаётган (келишувчалик) ислом уммати жамланмаган эди. Бу, диннинг бағрикенглиги ва мўътадиллигидан узоқ ушбу адашган, оғишган фикрга қарши курашишда мўминларни ғоят завқлантиради, кўнгилларини ёзади ва дилларини хушнуд этади. Чунки бу фикр фақат қўполликни гавдалантиради, фақат ҳаддан ошишни тамсил қилади, фақат қаттиққўлликни гавдалантиради, фақат қатл ва ер юзида бузғунчилик қилишни гавдалантиради. Ислом дини ва ислом бағрикенглигидан батамом узоқ. Аллоҳ жалла ва аъладан ислом аҳлига анавилардан Ўзи хоҳлагани билан кифоя қилишини сўрайман. Валлоҳу аълам. Пайғамбаримиз Муҳаммадга Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.
Манба: Тавҳид форуми