Балад сураси

Балад сураси

 

Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ

 

20 Муҳаррам, 1436 ҳижрий йил
Бомдод намози

 

 

Фотиҳа сураси

 

1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

2. Ҳамду сано бутун оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир.

3. У Роҳман ва Роҳимдир.

4. У жазо (қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи.

5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.

6. Бизни тўғри йўлга бошлагин.

7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас.

 

Балад сураси

 

بسم الله الرحمن الرحيم

 

1. Мана шу шаҳарга қасам.

2. Ҳолбуки сиз ҳам мана шу шаҳарда яшайсиз.

3. Ҳамда ота ва ундан бўлган болаларга қасамки.

4. Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик.

5. У ўзига ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ўйларми?!

6. У (мақтаниб): «Жуда кўп мол-дунёни (сарфлаб) йўқ қилдим», дер.

7. У ўзини (мол-дунёни совураётган пайтида) ҳеч ким кўрмаган, деб ўйларми?!

8. Ахир Биз унга икки кўз бермадикми?!

9. Тил ва икки лаб (ато қилмадикми)?!

10. Ва Биз уни икки баландликка йўллаб қўйдик-ку!

11. Бас, у довонини ошиб ўтмади!

12. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), довон нима эканини сиз қаердан билар эдингиз?!

13. (У бир қул) бўйнини (қулликдан) озод қилмоқ,

14. Ёки очарчилик кунида таом бермоқдир.

15. Бирон қариндош етимларга

16. Ёки тупроққа қориган мискинларга.

17. Сўнгра у иймон келтирган ва бир-бирларига сабр-қаноат қилишни тавсия этган, бир-бирларига меҳр-мурувват кўргазишни тавсия этган зотлардан бўлмади!

18. Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.

19. Оятларимизга кофир бўлганлар эса чап томон эгаларидир!

20. Уларнинг устида қопланиб қолгувчи олов (дўзах) бўлур!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan