Исломда яхши бидъат (бидъати ҳасана) йўқ!

Исломда яхши бидъат (бидъати ҳасана) йўқ!

 

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий

 

 

Савол: Исломда яхши (ҳасан, маъқулланган) бидъат (ибодатга киритилган янгича иш ва усуллар) мавжудми?

Жавоб: Биз буни илгари ҳам баён қилганмиз. Исломда яхши бидъат деган ном билан келадиган ҳеч нарса йўқдир!

Ва ҳадисда келган «Ким Исломда яхши суннат қилса» сўзлар, баъзи кимсалар тушунганидек «Ким Исломда яхши бидъат қилса» деган маънони англатмайди! Жарир ибн Абдуллоҳдан келган ҳадис ҳақида айтяпмиз.

Лекин «Ким яхши суннат қилса» деган сўзлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларидан бирортасини тирилтирса деганидир, ва бунга шаръий далиллар далолат қилиб турибди. Ҳа (шундай).

 

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan