Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар!

Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар!

 

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

 

 

«Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар» (Луқмон: 17). Ўзинга чекланиб қолма. «Одамлар билан нима ишим бор?!», деб айтма. Яхшиликка буюр. У (яхшилик) – Аллоҳ таоло буюрган барча тоатлар. Ёмонликдан қайтар. У (ёмонлик) – Аллоҳ қайтарган барча гуноҳлардир. Ўзинга чекланиб олиб: «Алҳамдулиллаҳ. Мен тўғри-(устивор)ман. Одамлар билан нима ишим бор?!», деб айтма. Йўқ. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш зиммангдаги вожиботдир. Бироқ у куч ва қудратинг миқдоричалик. Агар яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни тарк этсанг, батаҳқиқ бу иймонга зид келади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Сизлардан кимки бир ёмонликни кўрса, бас, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса, бас, тили билан. Агар қодир бўлмаса, бас, қалби билан». Демак, ёмонликдан қайтаришлик лозим. Шунинг учун ҳадиснинг охирида: «Бунинг ортида хардал уруғичалик ҳам иймон йўқ», дедилар. Кимки яхшиликка буюрмай ва ёмонликдан қайтармай: «Одамлар ҳур-(озод). Уларнинг ўз қаноат ҳосил қилган нарсалари ва эътиқодлари мавжуд. Одамлар ҳур. Мени улар билан нима ишим бор?!» – деса, бас, бу мўминнинг сўзи эмас. Бу мўминнинг сўзи эмас. Одамлар ширк, шаҳват ва шубҳаларда ҳур эмас. Ҳур-(озод)лар – шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиганлардир. Ҳавои нафс, истак-(манфаат)лар ва одамларга бўйин эгишнинг баридан озод бўлдилар. Аллоҳ уларни яратганидек Унинг қулларига айландилар. «Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56). Аллоҳнинг бандалари бўлдилар. Аллоҳга ибодат қилиш инсонни махлуқларга ибодат қилишнинг баридан озод қилади. Ҳуррият – Аллоҳга ибодат қилишликдадир. Ҳуррият инсон қаноатланишида ёки инсоннинг ҳур-(озод, эркин) бўлишида эмас. Йўқ. Сен қул-(банда)сан, ҳур эмассан. Аллоҳ сени қул қилиб яратди. Кимнинг қули? Сени яратган ва сенга ризқ берган Аллоҳнинг қули. Сен Аллоҳнинг бандасисан. Ёки Аллоҳга ибодат қиласан ёки шайтонга ибодат қиласан. Ундан ўзга чора йўқ. Шунинг учун Аллоҳга ибодат қилмайдиганларни кўплаб турли нарсаларга ибодат қилаётганларини топасиз. Шайтонларга ибодат қиладилар. Жинларга ибодат қиладилар. Инсонларга ибодат қиладилар. Ўликларга ибодат қиладилар. Дарахт ва тошларга ибодат қиладилар. Ҳатто улар сигирларга ибодат қиладилар. Сигирга ибодат қиладилар. Ҳатто баъзилари фарж-(аёл кишининг таносил аъзоси)га ибодат қиладилар. Ажиб нарсалар. «Ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўё осмондан қулагану уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган (кимса) кабидир» (Ҳаж: 31). Сенга фақат сени яратган ва сенга ризқ берган Аллоҳга ибодат қилиш билангина нажот бор. У деди: «Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56). Ана шу, сенга зарар берадиган, ақлингни бузадиган, қалбингни барбод қиладиган ва динингни бузадиган барча нарсадан сени озодликка олиб чиқадиган ҳақиқий ҳурриятдир. Ҳуррият Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишда. У сени махлуқларга хокисорлик қилишдан халос қилади. Сени ҳавои нафсга эргашишдан озод қилади. Сени ёмонликнинг баридан ҳурриятга олиб чиқади. «Албатта кимдаким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур, унинг борар жойи дўзахдир. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72). «Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр қил (Луқмон: 17). Чунки яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган киши одамлар томонидан машаққат, маломат, койиш ва таҳдидга йўлиқади. (Шунда) унга сабр қилиши вожиб бўлади. «Бир-бирларига Ҳақ (Йўли)ни тавсия этган…» (Вал-аср: 3). Бу яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришликдир. «Ва бирбирларига (мана шу Ҳақ Йўлида) сабртоқат қилишни тавсия этган…» (Вал-аср: 3). «Ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир» (Луқмон: 17). Яъни, азимат ва куч-қувватга ҳамда гарданда кўтара билишга эҳтиёж тушадиган ишлар жумласидан. (Бу) ишлар енгил эмас. Бироқ Аллоҳ жалла ва аъла унга кўмак беради ва уни осонлаштиради. Уни адо этаётган кишига осонлаштириб беради. Пайғамбарлар кофир, мушрик ва мунофиқлар томонидан нималарни кўришди? Аллоҳ сизларга пайғамбарларнинг қиссаларини айтиб берган. Уларнинг охиргилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Одамлар томонидан нималарни кўрмадилар? Бироқ улар, оқибат уларнинг фойдасига бўлгунча сабр қилдилар. «Оқибат тақводорларникидир» (Аъроф: 128).

 

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan