Хаворижларни ҳимоя қиладиган ва мақтайдиган кимса ҳукми
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Савол: Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясига олсин! Ушбу савол йўлловчи айтадики: Хаворижларга олқиш айтадиган, уларни мудофаа қиладиган ва уларни ислоҳ қилувчилар деб сифатлайдиган ёки уларнинг бидъат ва такфирлари борасида сукут сақлайдиган кимсага нисбатан (қандай) мавқиф (эгаллаш лозим)?
Жавоб: Хаворижларни мудофаа қиладиган ва уларнинг йўлларини ривожлантирадиган кимса, бу хавориждир. Унинг ҳукми – хаворижларнинг ҳукмидадир. Чунки у уларнинг сўзларига рози бўлди, уни тарқатди ва унга даъват қилди. Демак, у хавориж. Хаворижларга қилинадиган муомала каби муомала қилинади ва ундан ҳазир бўлишга чорланади. Ҳа (шундай).
Манба: Тавҳид форуми