Қалблардаги ҳасад дарди қандай муолажа қилинади?
Савол: Шайхимиз, Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин! Ушбу савол йўлловчи айтадики: Тенгдошлар ўртасида ўзаро ҳасад қилиш масаласи ва ушбу касалликни қандай муолажа қилиш борасида йўлланма (беришингизни) умид қиламиз.
Жавоб: Бу юз беради. Тенгдошлар ўртасида ҳасад қилиш қадим замондан бери мавжуд. Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин! Бироқ Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Ҳасаддан бирор жасад-(нафс) холий эмас. Бироқ олийжаноб киши уни яширади. Пасткаш кимса эса уни ошкор қилади». Инсондан бу юз беради. Аллоҳ сенга барака ато этсин! Уни қандай муолажа қилади? Уни даф қилади. «Ёки улар одамларга Аллоҳ ўз фазлу карамидан берган нарсага ҳасад қиляптиларми?» (Нисо: 54). Ану шу (оят)ни ёдида тутиши вожиб бўлади. Ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлини ёдда тутиши вожиб бўлади: «Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз ўзимиз тақсимлаганмиз» (Зухруф: 32). Бу Аллоҳ тақсимлаб бўлган ишдир. Қазои қадарга иймон келтириш ушбу бало ва дардни даф қилиш учун ана шу бобдаги асосдир. Сўнг ундан қочиб қутулолмасанг, унга ҳасад қилиш ўрнига ҳавас қил! Ҳаа. Фазилатни қўлга киритишинг учун. Фаришта сенга: «Сенга ҳам шуни мисли» ёки «Сенга ҳам шунга ўхшаши бўлсин!» дейиши учун унинг ҳаққига тавфиқ (сўраб) дуо қил. (Буни) қўлдан бой берма! Акс ҳолда гуноҳга тушасан ва маҳрум бўласан. Аллоҳ сақласин! Фақат ўзингни куйдирасан. Ҳасадгўй фақат ўзини куйдиради. Яхшиликни фақат ўзидан тўсади. Аллоҳ дарҳақиқат, бандалар ўртасида уларнинг ризқ ва ажалларини тақсимлаб қўйган. Улар учун барча нарсани тақсимлаб бўлган жалла ва азза. Шундай эмасми? Бас, Аллоҳга ҳамд айт! Шеригинга ҳасад қилиш ўрнига тириш-(ҳаракат қил)! Айтганимдек унинг ҳаққига тавфиқ, тўғрилик ва кўмак сўраб дуо қил! Унга ўхшаши ёки зиёдароғига ноил бўлишинг учун ҳавас қил! Шунда Аллоҳ сенга барака ато этади. Айтиб ўтганимдек Ибн Аби Шайба «Мусоннаф»да Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу (раҳимаҳуллоҳ)дан ўғли Ҳишомга шундай деб васият қилганини ривоят қилади: «Эй ўғилчам! Ҳаа. Агар тоат қилаётган кишини кўрсанг, бас, билгинки унинг нимаси бор? Шериклари бор. Агар маъсият қилаётган кишини кўрсанг – ҳасад маъсиятми ёки тоатми? Ҳаа, маъсият – агар маъсият қилаётган кишини кўрсанг, бас, билгинки унда унинг (маъсиятнинг) шериклари бор». Батаҳқиқ, тоат ўзининг шеригига йўллайди. Маъсият ҳам ўзининг шеригига йўллайди. Буни ўзингдан даф қил! Аллоҳ жалла ва аъладан уни даф қилишда кўмак сўра! Айтганимдек, даф қилиш ва кўтариб ташлашда сенга кўмакчи бўладиган нарсалардан бири, ҳасад қилиш ўрнига унга ҳавас қил! Унга баддуо қилиш ўрнига унинг ҳаққига дуо қил! Тоинки фаришта ҳам сенинг ҳаққинга «Омин» дейди ва сенга ҳам нима бўлсин дейди? «Шунга ўхшаши бўлсин!», (дейди). Ана шундай, Аллоҳ сенга барака ато этсин! Аллоҳ сендан бу дардни даф қилиши ва кўтаргунича талаб қилишга ҳарис бўл ва тириш! Барчага Аллоҳдан тавфиқ сўраймиз! Ҳа (шундай).
Фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: Тавҳид форуми