Мол-(дунё) ва ундан бошқа хислатларга қул бўлиш

Мол-(дунё) ва ундан бошқа хислатларга қул бўлиш

 

بسم الله الرحمن الرحيم

 

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга, у кишининг аҳли оилалари, саҳобалари ва у кишининг йўлига эргашганларга саловат ва саломлар бўлсин.

Сўнг:

Дарҳақиқат, Шайхул Ислом «Ал-Убудия» китобларида махлуқнинг камолоти убудият-(Аллоҳга қуллик бажо келтириш)ни рўёбга чиқаришда эканини зикр қилдилар.

Ҳамда пайғамбарларнинг алайҳимуссалоту вассалам қуллик бажо келтиришларининг камолоти ҳақидаги оятларни келтирдилар.

Сўнг (52-54 саҳифаларда) шундай дедилар:

«Бўлим: Агар шу (маънолар) баён бўлса, демак, одамлар бу бобда ўзаро бир-биридан фазилатда улкан (тафовут билан) устундирлар. У иймоннинг ҳақиқатида ўзаро бир-бирларидан афзал бўлишларидир. Улар бу борада умум ва хосга бўлинадилар. Шунинг учун бу борада Рабнинг улар учун илоҳияти умумий ва хусусийдир. Шу боис ширк бу умматда «Чумолининг ўрмалашидан-да махфийроқ» бўлди.

«Саҳиҳ»да Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари (ривоят қилинади): «Дирҳам бандаси бахтсиз бўлсин. Дийнор бандаси бахтсиз бўлсин. Кийим-кечак бандаси бахтсиз бўлсин. Кўрпа-тўшак (жиҳоз-анжом) бандаси бахтсиз бўлсин. Бахтсиз бўлиб, юзтубан йиқилсин. (Ҳатто) тикан кирса уни суғуриб ташлолмайди. Берилса рози бўлади. Берилмаса ғазаби келади».[1]

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни дирҳам бандаси, дийнор бандаси, кийим-кечак қули, кўрпа-тўшак-(жиҳоз-анжом) бандаси деб атадилар. Ва унда баддуо ва хабарни ёдга олдилар. У ушбу қавлларидир: «Бахтсиз бўлиб, юзтубан йиқилсин. (Ҳатто) тикан кирса уни суғуриб ташлолмайди».

Суғуриб ташлаш: тиканни оёқдан чиқариб ташлаш. «المنقاش»: унинг воситасида тикан чиқариб олинадиган нарса-(асбоб).

Бу бахтсиз бўлиб, юзтубан йиқилгани сабабли унга ёмонлик етганда ундан чиқолмаган ва нажот топмаган кимсанинг ҳолидир. Талаб қилинган (нарса)га эришмади ва макруҳ-(ёмон кўрилган нарсада)дан халос бўлмади. Бу эса мол-дунёга ибодат қилган кимсанинг ҳолатидир.

Дарҳақиқат, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буни берилса рози бўлади, маън қилинса ғазаб қилади дея сифатладилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «Уларнинг орасида садақотлар тўғрисида сизга таъна қилгувчи кимсалар ҳам бордир. Бас, агар ўша садақалардан уларга ҳам берилса, рози бўладилар, агар берилмаса, бирдан норози бўлиб қоладилар» (Тавба: 58). Демак, розиликлари Аллоҳдан ўзгаси учун ва ғазаблари Аллоҳдан ўзгаси учун.[2]

Бошлиқлик ёки шундай тасаввур ва шунга ўхшаш нафс истакларига (қалби) боғланган кимсанинг ҳолати шундайдир. Агар қўлга киритса рози бўлади. Агар қўлга киритмаса ғазабланади. У ана шундан қалби тусаганининг бандаси ва унинг қулидир. Зеро ҳақиқатда қуллик ва бандалик: қалб қуллиги ва бандалигидир. Қалбни қул ва бандага айлантирган нарсага қалб ибодат қилади. Шунинг учун ҳам айтиладики:

Банда модомики қаноат қилар экан ҳур-(озод). Ҳур таъмагирлик қилар экан қулдир.

Бир киши айтган экан:

Истакларимга бўйсунгандим мени ўзига қул қилиб олди. Агар мен қаноат қилганимда албатта, ҳур бўлардим.

Шундай гап бор: Таъмагирлик бўйиндаги занжир ва оёқдаги кишандир. Агар бўйиндаги занжир кетса, оёқдаги кишан ҳам кетади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан шундай деганликлари ривоят қилинади: «Таъмагирлик фақирлик. Умидсизлик беҳожатлик. Агар сизлардан бирингиз бирор нарсадан умид узса ундан беҳожат бўлади».

Бу инсон ўзида ҳам сезадиган ишдир. Умидини узган ишни талаб қилмайди ва унга таъмагирлик қилмайди. Қалби унга ва уни бажараётган кишига муҳтож бўлиб қолмайди. Агар ишлардан бирортасига таъмагирлик қилса-(умид боғласа) ва умид қилса, батаҳқиқ, қалби унга боғланади. Натижада уни қўлга киритиш ҳамда уни қўлга киритишда сабаб бўлади деб гумон қилган кишига муҳтож бўлиб қолади. Бу мол-дунё, обрў, шунга ўхшаш тасаввур ва бундан бошқалардадир.

Халил соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Бас (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар ва Унгагина ибодат қилинглар, Унгагина шукр қилинглар, (зотан) сизлар Унгагина қайтарилурсизлар» (Анкабут: 17).

Банданинг ўз ризқи бор экани аниқдир. Ва у (банда) бунга муҳтож. Агар ризқини Аллоҳдан талаб қилса Аллоҳнинг бандаси ва Унга муҳтожга айланади. Агар уни махлуқдан талаб қилса, ана шу махлуққа банда, унга муҳтожга айланади. Шунинг учун махлуқдан сўраш аслида ҳаром қилинган. Балки зарурат учун мубоҳ қилинган.[3] «Сиҳоҳ», «Сунан», «Муснадлар»да у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари каби ундан қайтариш борасида кўплаб ҳадислар бор: «Сизлардан бирингиз мудом сўрайверади ҳатто қиёмат куни юзида бирор парча гўшт бўлмаган ҳолда келади». Ва ушбу қавллари: «Кимки уни беҳожат қиладиган нарса-(мол)га эга бўлган ҳолда одамлардан сўраса, сўрагани қиёмат куни юзида шилинган ёки тирналган ёҳуд тилинган ҳолда келади». Ва ушбу қавллари: «Сўраш фақат оғир қарз ёки оғриқ берувчи қон (қасосда мақтулнинг валийларига дияни тўлолмагани учун қийналаётган киши) ёҳуд қаттиқ фақирлик соҳибларига ҳалол бўлади».[4] Ва ушбу қавллари: «Албатта сизлардан бирингиз арқонини олиб бориб ўтин териши, унинг учун берсалар ёки ман қилсалар-да одамлардан сўрашидан яхшироқдир».

У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сенга ушбу молдан сўрамаган ва интилмаган ҳолингда келганини олавер. Ундай бўлмаганига эса кўз тикма». У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тили билан сўраб, қалби билан интилиб олишини кариҳ кўрдилар.

Ҳадисда шундай дедилар: «Ким беҳожатлик сўраса Аллоҳ уни беҳожат қилади. Ким иффат-(одамлардан сўрашдан тийилиш) сўраса Аллоҳ уни иффатли қилади. Ким сабр қилишда бардошли бўлса Аллоҳ унга сабр беради. Бирор кишига сабрдан-да яхшироқ ва кенгроқ атои неъмат берилмаган».[5]

У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хос саҳобаларини «Одамлардан бирор нарса сўрамасликлари»ни васият қилдилар.

«Муснад»да (ривоят қилинишича) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг қўлларидан қамчи тушиб кетарди. Шунда бирор кишига: «Уни менга олиб юбор», деб айтмасдилар. Ва: «Суюклигим менга одамлардан бирор нарса сўрамаслигимга амр қилдилар», деб айтардилар.

«Саҳиҳ Муслим» ва бошқаларда Авф ибн Моликдан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир тоифадан байъат олдилар ва уларга махфий сўз билан: «Одамлардан бирор нарса сўрамаслик»ни шивирладилар. Ўша гуруҳнинг айримларидан биринининг қўлидан қамчи тушиб кетса, бирор кишига: «Уни менга олиб юбор», деб айтмасди».[6] Дарҳақиқат, ҳужжатлар бир неча ўринда Холиқдан сўрашга буйруқ ва махлуқдан сўрашдан қайтариққа далолат қилади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли каби: «Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон сиз (кишиларни Ҳақ йўлига даъват қилишдан) фориғ бўлсангиз (ўрнингиздан) туринг. Ва ёлғиз Роббингизга юзингизни буринг!» (Шарҳ: 7-8).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ибн Аббосга айтган сўзлари: «Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Ва агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра».

Халилнинг қавли ҳам шу жумладандир: «Бас (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар» (Анкабут: 17). Ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар демади. Чунки (оятда) «даргоҳи» сўзи олдин келиши хослик ва чекловни билдиради. Гўёки у: Ризқни фақат ва фақат Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар дегандек. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло деди: «Сизлар (бировларга берилган неъматларга кўз олайтириш ўрнига) Аллоҳнинг фазлу марҳаматини сўранглар» (Нисо: 32)». Сўзлари тугади.

Мен айтаманки: Аллоҳ Шайхул Ислом ва у кишининг шарафли, олийжаноб салафлари ҳамда ҳақда собит туриш, мол-дунёда зоҳидлик қилиш, сўз ва феълда ростгўй бўлишдан иборат барча майдонларда уларнинг буюк манҳажлари узра юрганларни ўз Раҳматига олсин.

Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва саҳобаларига сaловат ва саломлар йўлласин.

 

Робиъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий қаламига мансуб

14 / 6 / 1431 ҳ.

http://www.rabee.net/ar/articles.php?cat=8&id=176

Манба: Тавҳид форуми

 

[1] Бухорий (2887), Ибн Можа (4136)).

[2] Ушбу тубан турнинг ҳолатларидан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз.

[3] Мол-дунё ва мансаб-обрў бандалари ушбу олий тарбиядан қаерда қолдилар?! Ислом ва ҳақиқий шараф тушунчасидан қаерда қолдилар?! Уларни ўз кармонлари, оғизлари ва қоринларини ҳаром молларга очиш ҳамда ўз бошлиқ ва ҳавои нафс эгаларидан иборат уларни қулга айлантириб олганлардан уларни (ҳаром молларни) қўлга олишларига ундаган зарурат нима?!

[4] Анави ҳаром молни еювчи сарқитлар улуғ саҳобалар ва уларга гўзаллик билан эргашганлар англаган ушбу набавий, олий тарбиядан қаерда қолдилар?!

[5] Ушбу набавий кўрсатмаларни фақат олийжаноб, шарафли нафслар англаб етади, паскаш разиллар эмас.

[6] Қандай ҳам шарафли, азиз, олийжаноб, пайғамбарига берган байъатига вафо қилувчи, у кишининг қимматли васиятларини ижро этувчи, у кишининг иззат, шараф ва ибо асосидаги тарбияларидаги манҳажларини лозим тутувчи шахслар. «Ҳолбуки азизлик Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир» (Мунофиқун: 8). Мол-дунёнинг хор бандалари нари кетсин!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan