Икки хил ният билан рўза тутиш
Савол: Фазилатли шайх. Агар мусулмон мана шу Шаввол ойининг олти кунлик рўзасини тутишни ихтиёр қилса ва бу кунлар душанба ва пайшанба кунларига, шунингдек «Айёмул бийз» (ойдин кечалар)га мувофиқ келиб қолса, унинг ажри икки баробар бўладими? Ёки у фақатгина (Шавволнинг) олти куни ажрини оладими?
Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар фақат ниятлар билан (эътиборлидир) ва ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсасигина (бўлади)». Аллоҳнинг фазли кенг. Агар инсон (Шавволнинг) 6 кунлик рўза тутишни ният қилса ва (ўша кун) айёмул бийз (яъни ойнинг 13, 14 ва 15 кунларига) мувофиқ келиб қолса ва у ўша (кунлардаги рўза)ни ҳам ният қилса, унда унга ниятига яраша (Шавволнинг) 6 кунлиги ва айёмул бийз рўзаси учун ажр бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг фазли кенгдир. Лекин агар инсон олти кунни алоҳида, айёмул бийзда алоҳида рўза тутса, ажри каттароқ ва амали кўпроқ бўлади. Ҳа (шундай).
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон