Насиҳат қиляпман деб гуруҳбозлар билан ҳамсуҳбат бўлади
Савол: Фазилатли шайх! Бир киши салафий эканини даъво қилади. Бироқ ҳизбий (гуруҳбоз)лар билан ҳамсуҳбат бўлади. Бу борада насиҳат қислак: Мен уларга йўл-йўриқ кўрсатиб, насиҳат қиляпман, дейди. Ушбу шахсга қандай ҳукм қиламиз?
Жавоб: Ўзаро насиҳат қилиш дегани улар билан юришинг керак дегани эмас. Ўзаро насиҳат чекланган вақтларда бўлади. Уларга насиҳат қиляпман деган ҳужжат ила улар билан бирга юришинга келсак, агар уларга насиҳат қилаётган бўлсанг, албатта, уларнинг амалларида ўзгариш ва (аввалги) йўлларига қарама-қаршилик кузатилади. Мисол учун мен уларга насиҳат қиляпман десангу, улар қулоқ солмаса ёки сендан қабул қилмасалар, демак, улар билан ўтирма (ҳамсуҳбат бўлма) ёки улар билан бирга юрма, борди-келди қилма! Агар сени эшитмасалар улар билан борди-келди қилма ва улар билан ўтирма (ҳамсуҳбат бўлма)! Бироқ улар билан борди-келди қилаётганинг ва ҳамсуҳбат бўлаётганингни кўрсак, сен улардан бири эканингни билиб оламиз.
Шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳ
«Фатава Жалия» (2/141).
Манба: Тавҳид форуми