Рамазонда таомдан тийилиш лозим бўлган вақт

Рамазонда таомдан тийилиш лозим бўлган вақт

 

 

Савол: (Саҳарликдан) тийилиш вақти қачон? У бомдод намози азони айтилган вақтми ёки муаззин азонни тугатгунича таомланса бўладими?

Жавоб: Аллоҳ таоло айтади: «Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар» (Бақара: 187). Аллоҳ буни тийилиш (вақтини) аниқлаш учун инсон таяниши керак бўлган аломат қилди. Баъзи муаззинлар тонг отишидан қанчадир вақт аввал азон айтишади, баъзилари эса тонг отишидан қанчадир вақт ўтгандан кейин айтишади. Инсонга тонг отиши билан кифояланиши вожиб бўлади. Имкон қадар у тақвимларга таянса бўлади. Масалан агарда у Саудия Арабистонида бўлса, Уммул Қуро (университети) тақвимига (таянса бўлади). Агарда у Саудия Арабистонидан ташқарида бўлса, уларда тўғри ва ишончли тақвимлар бўлса, унда имкон қадар у ўшаларга таянса бўлади. Лекин эслаб ўтганимдек: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тонг отишини (саҳарликдан) тийилиш аломати қилди. Бу мана шу саволнинг жавобидир.

 

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Ғудайён

Юклаб олиш [mp3]

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan