Хаворижлар Рамазонда фаолроқ ҳаракат қилишлари
Ҳурматли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ
Шунинг учун уч нафар: Абдурраҳмон ибн Мулжим ва у билан бирга бўлганлар Аллоҳнинг уйида ўз замонларидаги «золим»ларнинг катталари (ҳаётига) нуқта қўйиш учун тўплангандилар. Ўша замондаги – ўз замонларидаги энг катта уч «золим»ни белгилаб олдилар. Уларнинг бошида эса Алий ибн Абу Толиб – ўз замонасидаги одамларнинг энг яхшиси эди, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин ва рози қилсин. Уларни «золим»ларнинг катталари ва тоғутларнинг бошлиқлари деб ҳисобладилар. Алий, Муовия ва Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳум) бўлмиш шу зотларни ўлдиришга Рамазоннинг ўн еттинчи куни ўзаро ваъдалашдилар. Субҳаналлоҳ! Бу хаворижларнинг суннати бўлиб қолди. Улар Рамазонда ўзаро ваъдалашадилар. Чунки Рамазонда нафслар ҳотиржам, тоат-ибодатга киришган бўлиб, уларга ҳужум қиладиган кишини тасаввур ҳам қилмайдилар. Бу эса кўп (учрайди). Тарихга назар ташлаган киши буни кўради. Қилмишларининг кўпи Рамазонда бўлади. Фитналарини ижро этишни Рамазонга режалайдилар. Тарихнинг кўп замонларида бу нарса кўзга яққол ташланади. Шоҳид шуки, у (Абдурраҳмон ибн Мулжим) Алий (розияллоҳу анҳу)ни ўлдиришга киришиб, бомдод намози вақти қиличини яланғочлаганда ушбу оятни ўқиди: «Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор» (Бақара: 207). Яъни, у ўзининг бу қилмишини Аллоҳнинг розилиги сотиб олинадиган ёки талаб қилинадиган ва У субҳанаҳунинг савобига ноил бўлинадиган ишлар жумласидан деб билди. Мақсад қилганим шуки, иш фитнада бир қанча босқичлардан ўтади. Агар қалбга фитна сингса ҳаққа бурилиб ҳам қарамайди. Ҳидоятга қайрилиб ҳам қарамайди. Аллоҳнинг оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига умуман эътибор қаратмайди.