Дин асосларига эгаман, бидъатчи билан юравераман

Дин асосларига эгаман, бидъатчи билан юравераман

Савол: Савол йўлловчи айтадики, айрим биродарларга бидъат аҳли билан юрмаслик ва улар билан ҳамсуҳбат бўлмаслик насиҳат қилинса: «Мен асосларга эгаман», дея жавоб бермоқда. Аллоҳ сизни ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин, (шунга) нима дейсиз?

Жавоб: Унга айтамизки: Агар асосларга эга бўлганингда улар билан юрмас эдинг. Агар асосланган бўлганингда, салаф манҳажи ва унга дучор бўлаётган хатар ўринларини билганингда ва сенга ўхшаш фитналанган сен каби қурбонларни билганингда, Аллоҳга қасамки, агар шундай бўлганингда бидъат аҳли билан бирга юрмас эдинг. Кўпчилик уларга фойда етказаман деган ҳужжат ила бидъат аҳли билан бирга юради! Эй биродарим, ахир уламолардан фойда олмадилар. Қандай қилиб сендан фойда оладилар?! Ибн Боз, Усаймин ва Албоний раҳимаҳумуллоҳларнинг сўзлари ҳамда улардан бошқа ислом имомларининг сўзларини рад этадилару, сендан қабул қиладиларми?! Бу васвасадир. Сўнг юзга тўқсон тўққиз (гаров билан айтаманки), батаҳқиқ, уларнинг думларидан бирига айланасан!!

 

Аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ

Китоб, рисола ва фатволар тўплами, 14/244.

Манба: Тавҳид форуми