Уч ой рўза тутиш
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Савол: Менинг уч ой мобайнида: ражаб, шаъбон ва рамазон ва яна олти кун шаввол ойида доимий равишда рўза тутишимга шариат қандай қарайди? Мен бундай қилишга қодирман.
Жавоб: Бунда гуноҳ йўқ. Ражаб, шаъбон ва рамазонда рўза тутган одам гуноҳкор бўлмайди. Ражабни рўза учун хослаш қораланган. Бироқ агар у билан қўшиб шаъбон ойида ҳам рўза тутса, бунинг зарари йўқ.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
«Фатава нурун ала дарб»