Эълон қилинган сохта исломий халифалик ҳақида

Эълон қилинган сохта исломий халифалик ҳақида

 

Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ

 

 

Савол: Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Кеча эълон қилинган исломий халифалик ҳақида бир оғиз сўз (айтсангиз).

Жавоб: Ҳа, машааллоҳ!

Эй биродарлар! «Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офатбалолар юз берди» (Рум: 41). Бу бузғунчилик. Ё (меъёридан) ошириб юбориш ёки сусткашликка йўл қўйиш сабаблидир.

Камчиликка йўл қўйиш мулҳид-(атеист), илмоний, либерал, ёмонлик даъватчилари, бузуқлик ва фужурга чорловчилар, театрга оид даъватчилар ҳамда ҳар қандай енгилтакликка чорловчилар томонидан (юз берди). Енгилтаклар ким эканини сизга нима билдирди? У сабабли ўзларини йиғлаганга соладилар. Чунки у мавжуд эмас! Бу, биринчи қисм.

Иккинчи қисм эса хавориж ва уларнинг манҳажидан юрадиганлардан иборат (меъёридан) ошириб юборишга чорловчилар.

Бугун аҳмоқлар сохта исломий халифалик давлати қурилганини эълон қилишди! Бу бир одат-(кўникма) бўлиб, уни саксон йилдан бери биламиз! Бузуқ манҳажларига асосан сирли халифага байъат берадилар-(қасамёд қиладилар). Уларнинг барида номаълум шахсга сирли байъатлари бор!

Бугун уни эълон қилишди, (аслида) уни кўп бора эълон қилишган. Сўнг эълон қилинган (халифа) қатл қилинса ёки кетса янги халифа олиб келадилар! Бу эса рофизийларнинг Маҳдийига яқиндир, Аллоҳ сақласин!

Ушбу эълон қилинган халифалик барча мусулмонларнинг халифалиги!! Яъни, Ироқдаги биродарларни сўйиб, истаган қилмишини қилгандан кейин мусулмонларнинг халифаси деб чақирилармиш!! На улар ва на уларнинг рофизалардан бўлган душманлари яхшиликда. Тарафларнинг ҳар иккиси ҳам ислом умматига яхшилик истамайди.

Бизга икки гуруҳдан ҳам ҳазир бўлишимиз вожиб бўлади: у ва унинг рофизалардан иборат душмани. Барчалари кенг тарқалган ёмонликдадир. Барчалари залолатда. Барчалари аҳли сунна вал жамоага душманлик қилиш учун сирли келишган бўлиши мумкин.

Ушбу хурофий-(бидъий) байъатдан ҳазир бўлинглар. Улар номлаган ёлғон: «Бугунги кунда мусулмонларнинг халифаси» эмиш! Бу ёлғончи, каззоб ботил даъватчиларининг мутакаббиридир. Шомда мусулмонларни қирғин қилди. Ҳозир эса келиб Ироқда мусулмонларга хунрезлик қиляпти! У мусулмонларни сўйишда Шом мустабиди билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунинг учун Шом диктатори ундан тамоман қўлини тийди. У билан жанг қилмаяпти. Чунки у, уни бензин билан таъминлаб туради. Бироқ ҳозирда барча ёвуз кучлар ўзари ҳамкорлик қилмоқда. Уларнинг ортида эса ўзининг кўч-кўрони билан ғарб (турибди). «Халифалик давлати», «Рофиза давлати» дея аталмиш ёвузлик даъватчилари, ушбу атамаларнинг бари ҳозирда ислом ва мусулмонлар ортидан қутурганча қувмоқда.

Аллоҳ табарока ва таолодан Ўз Калимасини олий қилишини, динига нусрат беришини, хоҳ ҳаддан ошганлар ёки сусткашликка йўл қўювчилар бўлсин дин душманлари ҳамда бидъат ва ҳавои нафс аҳлидан иборат ёмонлар уруғини қуритишини сўраймиз.

Улар ёлғончилар. Уларга боғланишдан узоқ бўлинглар.

Яъни, уларнинг бирор юртда давлати оёққа турса, қўллаб-қувватловчиларидан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўргани ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Фалончи сизларга (имом бўлиб) намоз ўқийди. Мен сизларга (имом бўлиб) намоз ўқимайман. Сизларга одамлар ичида фалончи (имом бўлиб) намоз ўқийди. Ёки Жаброил шундай-шундай майдонда уларга (имом бўлиб) намоз ўқийди!» деб айтганларини даъво қилади.

Улар даъво қилаётган ёлғонни кўрдингизми?!! Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Мусулмонлар огоҳ бўлишлари лозим.

Кеча Ироқдаги биродарларга васият қилганимдек, бошқа юртлардагиларга бир қанча вақтдан бери тавсия қилганимдек:

Уйларини лозим тутсинлар. Агар уларга тажовуз қилинса, бас, ўзларини мудофа қилсинлар. Ким моли, номуси ёки жони учун ўлдирилса, бас, у шаҳид.

Бироқ ушбу гуруҳларнинг бирортаси билан жанг қилишмасин. Уларнинг бари залолатда. Хоҳ рофизалар давлати бўлсин, хоҳ Ироқ ва Шом давлати ёки сохта халифалик давлати бўлсин!

Уларнинг бари аҳли сунна вал жамоага қарши. Улар билан овора бўлиб қолмайлик. Бизни улар билан ишимиз йўқ. Балки Аллоҳга ибодат қиламиз. Ҳамда яхши киши роҳат топгунча ёки ёмон кишидан роҳат топилгунча Аллоҳнинг динини тушуниб борамиз.

 

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳнинг

имом Аҳмад «Суннат асослари»га шарҳлари. Учинчи дарс.

Рамазоннинг учинчи куни 1435 йил. Масжид ан-Набавий

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan