Биринчи апрел ёлғони
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ
Мусулмон биродарларимни айрим тентаклар амалга ошираётган «Апрел ёлғони»дан ҳазир бўлишларига чақираман. Ўйлайманки, ушбу ёлғонни яҳуд, насоро, мажусий ва куфр эгаларидан қабул қилиб олишган экани (эҳтимоли) йироқ эмас, сўнг у ёлғон экани, ёлғон эса шаръан ҳаром, ҳамда у киши ўзини мусулмонлардан ўзгаларга ўхшатиш экани ва киши ўзини ғайри мусулмонларга ўхшатиши ҳаромдир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас, у улардандир». Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ (ҳадис) исноди яхши ва унинг ҳолати камида ҳаром экани, гарчи зоҳири ўзини уларга ўхшатувчи кимса кофир бўлишини тақозо этсада, дедилар. У ушбу икки қайтариқни ўз ичига олишига қарамай, яна мусулмонни душмани олдида таҳқирлашдир. Чунки инсон табиатидан маълум бўлган нарса шуки, тақлид қилинаётган киши ўзига тақлид қилаётган кишидан фахрланиб, ўзини ундан олдиндаман деб билади. Шунинг учун унга тақлид қилаётган киши заифлик қилади. Ҳатто унга тақлид қилишгача боради. Демак, бу ишда хор экани ва кофирларга тобе бўлгани сабабли мўминни ерга уришлик мавжуддир. Тўртинчи қайтариқ, ушбу тубан ёлғоннинг аксари молни ботил йўл билан ейиш ёки мусулмонни қўрқитишликни ўз ичига олади. Гоҳида у хонадон эгаларига ёлғон сўзлаб, фалончи айтяптики: бугун бизникида бир тўп одамларни учратасан. Бас, кечки овқат ва гўштни кўп (миқдорда) пиширинглар, дейди. Ёки гоҳида уларни қўрқувга соладиган бирор иш билан хабардор қилади. Назоратчингизни автоулов уриб кетди ва шунга ўхшаш ҳолатга ярашмайдиган жоиз бўлмаган ишлар каби. Мусулмонга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилишлиги, мусулмонларнинг душманлари ундан ҳайбатланиб, ҳурмат қилишлари учун ўз дини билан азиз, фахрланган ва қойил қолдирган бўлиши вожиб бўлади. Мен Аллоҳнинг дини билан азиз бўлган ҳар бир кишига одамлар олдида азиз бўлишига ҳамда Унинг душманлари олдида хор бўлган ҳар бир кимса Аллоҳнинг ва душманларининг олдида хор бўлишига кафилман. Эй мусулмон, кофирларга эргашишинг ва уларнинг хулқидан (ўрнак) олишинг уларнинг кўнглида сени азиз қилади деб ўйлама! Балки бу сени ғоятда хорликка солади. Шуни яхши биласанки, агар сенга ҳозир бирортаси феълларингда эргашса, албатта, ичингда унга нисбатан фахр туясан ва уни олдингда хор деб биласан. У сенга муқаллид бўлгани нуқтаи назаридан. Бу инсон табиатида маълуму машҳур нарсадир. Душманларимиз бизни ўз динимиз ила кучли ва азиз эканимизни кўргани сари биз уларга аҳамият бермай фақатгина Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилганларидан кейин бутун оламнинг шариати бўлмиш Аллоҳнинг шариати талабига биноан муомала қиламиз. «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман»» (Аъроф: 158). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, мен ҳақимда бирор яҳудий ва насроний эшитиб сўнг мен олиб келган нарсага иймон келтирмаса, батаҳқиқ, дўзах аҳлидан бўлади». Бу аҳли Китоб ҳақида бўлса, ҳолбуки улар аҳли Китоб, улардан бошқа кофирлар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида эшитиб, у кишига эргашмаган ҳар бир кимса ҳақида нима фикрдасиз? Батаҳқиқ у дўзах аҳлидандир. Шундай бўлар экан, ўзимизни ерга уриб, ўзгаларга эргашаётган биз мусулмонлар ҳақида нима дейсиз? Барчамиз Рим подшоси Ҳирақлнинг Абу Суфён билан, у киши ўша вақтда кофир эдилар, олиб борган суҳбатида нима юз берганини билади. Абу Суфён ёлғон сўзлашлик унинг бошига етишидан қўрқиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ёлғон гапиришдан ўзини тийди. Ҳолбуки у Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зарарларига ёлғон сўзлашга ошиқарди. Бу кимса кофир бўлса, эй мўмин энди сен ёлғон гапиришинг ҳақида нима дейсан? Аллоҳ тавфиқ берувчидир.
Манба: Тавҳид форуми