Гуноҳ қила туриб: «Иймон қалбдадир» дейишнинг ҳукми
Савол: Маъсиятларда бардавом бўлган ҳолда: «Иймон қалбдадир», дейдиган кимса. Ушбу кимса муржиалардан бўладими?
Жавоб: Ушбу сўз, у муржиаларнинг сўзи. Ушбу қавл, у муржиаларнинг қавли. Кимки: «Иймон қалбда», деса, батаҳқиқ, Набий алайҳиссалоту вассалам шундай деганлар: «Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ўнгланса, жасаднинг бари ўнгланади. Агар у барбод бўлса, жасаднинг бари барбод бўлади. Огоҳ бўлинг! У қалбдир» (Бухорий (52) ва Муслим (1599)). Агар иймон қалбда дея рост айтса ва ҳақиқатда у қалбида бўлса, албатта, аъзолар унга тобе бўлади. Бироқ ушбу сўзни айтувчи фақат ўзини алдаяпти ва бу сўзи билан ўзига зиён етказяпти.
Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ
Манба: Тавҳид форуми